Ўзгидрометга кўра, республиканинг 6 та йирик шаҳарларида (Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Навоий, Қарши, Термиз) гул чанглари ва замбуруғ споралари сабаб, аллерген қўзғалишлар "хавфсиз" ҳолатда.
9-15 сентябрь ҳолатига фақатгина, Тошкентда замбуруғ споралар аллергияни қўзғатиш бўйича "сариқ" хавф даражасига эга, бошқа шаҳарларда эса аллергияни гул чанг ва замбуруғ қўзғатувчилари "яшил" даражада сақланган.
Аммо, масалан пойтахт аҳолисида мавсумий грипп ҳолатлари одатдагидан эртароқ кузатилаётгани, кишиларда акс уришлар кўпайгани, енгил шамоллаш билан боғлиқ вазиятлар ортгани қайд этилмоқда.
ССВ Европада кенг тарқалаётган COVID-19 ХЕС янги вирус штамми Ўзбекистонда кузатилмаганини таъкидлаган. Демак, ҳозирги енгил касалликлар бошқа бир омил сабаб юз беряпти. Балки, тунги ва кундузги ҳароратлардаги фарқлар кишилар саломатлигига таъсир кўрсатаётгандир?! Ўрганиш керак.
#медицина_метеорологияси

Uzb_Meteo
Кундуз куни Хорозм вилояти ҳудудларида ёмғир ёғиб ўтиши мумкин экан. 💧💦 Ўзгидромет прогрозларида ҳам бугун Хоразм, Навоий ва Бухоро вилояти баъзи ҳудудлари ҳамда кунни иккинчи ярмида Тошкент ва Фарғона водийси тоғли худудларида ёғингарчилик кутилмалари эълон…
Бугун Самарқанд, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятида об—ҳаво ўзгаришларига мойил кишиларда организмида ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Яъни шу ҳудудда истиқомат қилувчи кишилардаги бош оғриқ ва ланжлик бу кутилаётган булутли оқимнинг таъсиридандир. Яъни улар атмосфера босимининг пасайишидан таъсирланашади.
Кичик ҳудуд учун атмосфера босими пасаймоқда. Кўп сув ичиш, енгил душ қабул қилиш, кофе ичиш тавсия этилади.
Ҳозир кучли ва ўртача даражада магнит бўрони кузатилмаяпти. 2 баллик "кучсиз" бўрон таъсиридамиз

Атмосфера босими пасаймоқда.
Бу циклонал жараённинг минтақага кириб келиши билан тушунтирилиб, бунда об—ҳаво ўзгаришларига мойил кишилар саломатлигида бироз ўзгаришлар кузатилади.
Бошқача айтганда, бугун кўпчиликда бош оғриқ ва ланжликка магнит бўрони қўзғалишларидан кўра, мана шу омил кўпроқ таъсир қилди. Аммо, бу водий вилоятлари аҳолисига таалуқли эмас.
Ҳозирда соат 17.50 ҳолатига республиканинг катта қисмида денгиз сатҳига келтирилган атмосфера босими 1010 гПа дан паст.
Циклонал жараёнларни инсон организмига таъсирини камайтиришда кофе ичиш ижобий натижа беради.
Айтмоқчи, бугун ҳарорат юқори кўтарилиб, кишиларда кучсиз димиқиш ҳиссини ҳам берди.

Дам олиш кунлари об—ҳаво ўзгаришларига мойил инсонлар ўз саломатлигига эътибор бериши керак.
Каспий денгизи орқали шанба—якшанба кунлари республиканинг катта қисмига кириб келиши кутилажак ғарбий нам ҳаво оқимлари об—ҳаво ўзгаришларига мойил инсонларда циклонал таъсирлар ва серотонин гормон етишмаслигига олиб келиши мумкин.
Шу билан биргаликда, ушбу кунлари кузги хазонрезги манзаралар (шамол ва ёмғир фонида сарғайган баргларнинг учиб юриши), табиатдан эстетик завқ олиш учун қулай кунлар ҳам ҳисобланади.
Циклонал вазиятни организмга таъсирини камайтириш ҳамда "бахт гормони" серотонинни нормаль ҳолда "ушлаш" учун тавсиялар ушбу мақолада келтирилган.

9—11 октябрь кундуз кунлари (айниқса тушдан сўнг) ёши катта кишилар бироз кислород етишмовчилигидан азият чекади.
9 октябрдан бошлаб ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кислород етишмовчилигини келтириб чиқаради. Аммо бу сафарги кислород камайиши баҳорнинг апрель ойларидаги каби кўпчилик саломатлигига таъсир этадиган даражада хавфли омил эмас.
Шунга қарамай, 9−11 октябрь кунлари кундузги вақтда ҳаводаги кислороднинг бироз камайиши, атмосфера босимининг пасайиши сурункали кислород етишмовчилиги, артериал гипортения, юракнинг ишемик хасталиги, нафас олиш ўпка касалликлари бўлган беморларга салбий таъсир кўрсатиши, бош оғриғи, умумий ланжлик келтириб чиқариши мумкин.
Кислород етишмовчилиги омилини организмга таъсирини камайтириш учун тавсиялар қуйида келтирилган.

Газета.uz
Ўзбекистонда 8−13 октябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
Ўзбекистонда 8−10 октябрда об-ҳаво «комфорт» бўлади — аммо барибир кечки маҳал енгил кийиниб юролмайсиз. Дам олиш кунлари ҳаво сезиларли совиши, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоийда мавсумдаги илк «совуқ уриши» ҳодисалари юз бериши кутилмоқда. «Газета.uz'дан…
Атмосфера босимининг кескин ўзгариши ва саломатлик.
Кўпчилик "барик тубсизлик" ибораси хақида эшитмаган бўлса керак. Аммо, куз ойларида ҳаво оқимларининг тез—тез ўрин алмашиши фонида кескинлик юз берадиган фронтолди муддатларда у ўзгариш беморларимиз саломатлигига жиддий таъсир этади.
10 октябрь куни шимолий ҳудудларга, 11 октябрдан мамлакатнинг катта қисмига фронтолди шамоллари билан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши прогноз қилинмоқда. Бу даврда айрим ҳудудларда давомли шамоллар атмосфера босимининг кескин ўзгаришини келтириб чиқариб, қон босими билан касалланган беморлар саломатлигига таъсир қилиши мумкин.
Қисқа вақт ичида атмосфера босимининг 7 мм симоб устунидан юқори қийматда ўзгариши кўпчиликнинг организмида, 4−5 мм симоб устунига ўзгариши эса қон босими билан боғлиқ сурункали касалликларга чалинган беморларга сезила бошлайди.
10−11 октябрь кунлари фронтолди шамоллар атмосфера босимини қисқа муддатда 3−5 мм симоб устуни қийматида ўзгартириши кутилмоқда.
Бу давр медицинада «барик тубсизлик» атамаси билан изоҳланади. Унинг энг кўп учрайдиган аломатлари — бош айланиши, бош оғриғи, фотофобия, ҳаво етишмаслиги, кўнгил айниши ва қон босимининг кўтарилиши ёки пасайиши. Бундай кунларда мия қон оқимининг бузилиши, гипертония, юрак хуружлари хавфи ортиши мумкин.
Тавсиялар. «Барик тубсизлик» ҳолатида қон касаллиги бор беморлар оқилона иш ва дам олиш режимига риоя қилиш, стрессли ва ортиқча жисмоний фаолиятдан қочиш, уйқу режимига риоя қилиш тавсия этилади. Қаҳва, чой ва шакарли ичимликлардан кўра тоза газсиз сувни кўпроқ ичиш, умуман, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш муҳим.
Манба
П/С: "Барик тубсизлик" кузатилган муддатларда қон босими касалликлари бор беморларимизни эҳтиёт қиламиз азизлар!

Циклонал омил таъсири ва серотонин гормон етишмаслиги.
Ҳафтанинг дастлабки иш кунларида республиканинг катта қисмидаги об—ҳаво ўзгаришларига мойил аҳоли саломатлигида шундай вазият юз беради.
14—15 октябрь кунлари республиканинг асосий аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлари аҳолиси ўзида циклонал омил ва серотонин гормон етишмаслиги билан боғлиқ қуёшсиз куз ҳавоси таъсирига тушадилар.
Об-ҳаво ўзгаришларига мойил ва мазкур таъсирларга сезувчан аҳоли серотонин ва циклонал таъсирни организмга салбий таъсирларини камайтиришда мана бу материалдаги тавсияларга амал қилишлари сўралади.

Булутли ва ёғинли кунлар яқинлашмоқда.
Кишиларда бундай пайтда серотонин гормон етишмаслиги рўй бериб, бироз тушкунлик кайфияти ва когнитив функциянинг бузилиши (кишиларни ўзига қарата олиш қобилияти пасайиши) рўй беради.
Ҳафтанинг иш кунлари аҳолида серотонин гормон етишмаслиги, уларнинг кундалик иш фаолиятига таъсир кўрсатиши инобатга олинса, серотонин етишмаслиги ҳақида тўлиқроқ маълумот бериб боришни мақсад қилдик.
Серотонин етишмаслиги — танада муҳим нейроҳужайраларни балансда ушлайдиган серотонин даражасининг пасайиши ёки етишмаслигидан келиб чиқадиган ҳолат. Серотонин мия фаолиятида муҳим роль ўйнайди ҳамда кайфият, уйқу, иштаҳа, ҳиссиётлар каби жараёнларни бошқаришга ёрдам беради.
Серотонин етишмаслиги одатда қуйидаги симптомлар билан намоён бўлади: депрессия, ташвиш, уйқусизлик, иштаҳа ўзгариши, тез чарчаш, умумий ланжлик, когнитив функция бузилиши (эътибор қаратиш қобилияти пасайиши).
Серотонин гормонни кўпайтириш учун овқатланиш рационини кучайтириш керак. Гўштли таомлар, ёнғоқ, тухум ва ласос балиғи истеъмоли фойдали.
Қолган тавсиялар билан қуйидаги ҳавола билан танишинг.

Бугун Мурғоб циклони кириб келишида атмосфера босимининг ўзгариши фонида қон босими касаллиги билан оғриётган беморларда бироз ноқулайликлар рўй бериши мумкин.
Беморларимиз бу даврда ўзларини эҳтиёт қилишлари газета.ўзнинг ҳафта бошидаги ҳафталик об—ҳаво шарҳида келтирилган.
#медицина_метеорологияси
Беморларимиз бу даврда ўзларини эҳтиёт қилишлари газета.ўзнинг ҳафта бошидаги ҳафталик об—ҳаво шарҳида келтирилган.
#медицина_метеорологияси
Водий вилояти, хусусан Наманган вилоятида ёш болаларда юқори иситмалаш билан боғлиқ мавсумий шамоллаш касалликлари ортмоқда.
Хавода сув буғининг ортиши, ҳароратнинг мавсум учун илк нол даражага яқин пасайиши водий релъефи учун ҳавода сув буғи ортишини келтириб, туманлик (ғубор, хиралик) ҳодисаларини "чақирмоқда".
Бу эса карусель мисол ўзгарувчан об—ҳаво муҳитида болалар иммун тизимига таъсир этади. Албатта бундай вазиятда ота—оналарнинг тиббий билими ҳам вазиятни барқарорлаштиришда муҳим ҳисобланади. Тўғри, тиббий профилактик ёндашув ёш болаларимизни бу каби иқлим муҳитига ўтиб олишда мослашиш иммун тизимини ривожлантиради.

🕚 11.00
Фактик об-ҳаво
Нукус ва Термизда ҳаво ҳарорати ўртасидаги фарқ 16 даражани ташкил этмоқда. Нукусда +8.3°С илиқ, Термизда +24°С иссиқ харорат қайд этилмоқда...
Республиканинг катта қисмида ҳарорат мавсум учун ноодатий кўтарилмоқда. Бу ҳавода бироз кислород етишмовчилигини келтириб чиқараётган бўлиши керак
Ўзгидромет

6 ноябрь куни навбатдаги нам хаво оқими фронтолди қисмида 23 м/с гача кучли шамоллар билан кириб келади.
Бу қисқа вақт оралиғида атмосфера босимининг кескин ўзгариши дегани. Ва бундай пайтда марказида атмосфера босими 1000 гПа гача бўлган циклонал жараённинг минтақага киришида "барик тубсизлик" ҳодисаси қон босими ўзгаришидан азият чекувчи беморларга таъсир этади. Ва бу даврда уларни эҳтиёт қилишимиз лозим.
6 ноябрда мия қон оқимининг бузилиши, гипертония, юрак ҳуружи хавфи ортиши мумкин.
Бу каби атмосфера босими ўзгаришлари яъни "барик тубсизлик" даврида уни салбий оқибатларини камайтиришда мана бу материалдаги тавсияларга амал қилган маъқул.

Кун давомида кўплаб вилоятларда тинимсиз ёғингарчилик кузатилиши мумкин. 💦
Бу ҳақида олдинроқ ёзгандик. 6 ноябрь куни кўплаб аҳоли истиқомат қилувчи вилоятлардан нам ҳаво оқими жуда кўп ёмғир ташлаб ўтиб кетади.
Ўзгидромет ҳам бугун кундуз куни республиканинг 7 та вилоятида (Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкнт ва водий вилоятлари) вақти—вақти билан, баъзи ҳудудларда тинимсиз кучли ёмғир ёғишини маълум қилган.
Булутли об—ҳавода кишиларда серотонин гормон етишмаслиги, тушкунлик, ланжлик, когнитив функция бузилиши рўй бериши мумкин. Серотонин гормонни балансда ушлаш учун албатта овқатланиш рационга бақувват таомларни киритиш лозим.
Бугун ёмғирли об—ҳавода циклонал таъсир хам организмга, хусусан қон босимига таъсир кўрсатиши мумкин.
Организмда серотонин гормонни балансда ушлаш ва циклонал омил таъсирини камайтиришда мана бу материалдаги тавсияларга амал қилган маъқул. Об—ҳаво ўзгаришларидан кучли таъсирга тушаётганлар эса шифокорга мурожаат қилишлари лозим.

Антициклон таъсир кучини камайтиришда овқатланиш рационга калий моддасига бой мева—сабзавотларни қўшинг.
8—9 ноябрь кунлари антициклон омили одамларнинг ички қон босимига таъсир қилиши мумкин.
Аммо кутилаётган антициклонал жараёни саломатликка жиддий зарар кўрсатадиган кучга эга эмас. Кўрсатилган саналарда ўз танида антициклон таъсирини сезган — ҳолсизлик ҳис қилган ёки қон босими ўзгарган кишилар шифокор кўрсатмаси асосида мана бу матераллардаги тавсияларга амал қилиши фойдадан холи бўлмайди.

Ҳаво нисбий намлигининг инсон саломатлиги учун аҳамияти.
Турли касалликларга чалинмаслик учун ҳавонинг оптимал намлиги 30-70% оралиқда бўлиши керак экан.
Каналар кўпайиши, бактериялар, замбруғ, химик реакциялар ҳамда аллергик симптомлар ҳаво намлигининг ортишида кўпайса, ҳаво қуруқлашса озон таъсири, вируслар, нафас олиш инфекциялари кўпаяди.
Вируслар, астматик касаллик, аллергик симптомлар ҳам қуруқ, ҳам нам ҳавода кўпаяр экан.

Ноябрь ва декабрь ойларида ҳаво оқимлари ҳаракатидаги кескин ўзгаришлар, қисқа вақт ичида атмосфера босимининг бирдан ўзгариши одамларнинг ички қон босимига сезиларли таъсир қилади, қон босими билан оғриган беморлар айниқса шу ойларда жуда қийналади, бу билан боғлиқ ўлимлар ҳам нисбатан кўпаяди.
Ундан ташқари, бу ойларда қуруқ ойлардан сўнг хавода нисбий намликнинг мавсумий ортиши рўй бериб, айнан ўша намлик ортиши вирус, замбруғ, нафас олиш касалликлари ҳамда бактериалар авж олишига олиб келади. Бу хақида юқорида ҳам ёздик.
Статистика бўйича ҳам Ўзбекистонда энг кўп ўлимлар — июль-август ойларини ҳисобга олмаса — айнан ноябрь-декабь ойларида юз беради. Графикдан тушуниш мумкин-ки, 2020—2022 йилларда айнан ёзнинг июль—августида ўлимнинг кўпайиши бу коранавирус омилига боғланади.
Шуни тушунишимиз мумкин-ки, ноябрь-декабрда азалдан ўлимлар сони бошқа ойларга нисбатан юқори бўлган.
Шунинг учун ҳам ноябрь—декабрда об—ҳаво ўзгаришларига диққатлироқ бўлиб, беморларни авайлаш зарур.

Ҳавода намликнинг мавсумий ортиши бошланмоқда.
Ҳафта давомида ҳавода нисбий намликнинг мавсумий ортиши ҳудудларда турли вирус, замбуруғ, бактериялар фаоллашишига олиб келади — айнан мана шу омиллар сабаб, кишилар ўз саломатлигига чуқурроқ эътибор беришлари лозим.
Қисқароқ айтадиган бўлсак, республиканинг катта қисмида эҳтимолий грипп мавсуми бошланмоқда, қишда доимий намгарчилик "қуршовида" бўладиган водий вилоятлари эса грипп вирусининг "биринчи зарбасини" аллақачон қабул қилиб бўлган.
Намлик режимининг инсон саломатлигига таъсири билан боғлиқ вазиятни юқорида таҳлил қилгандик.

Бугун республиканинг катта қисми антициклонал жараён таъсирида.
Антициклон таъсирларга мойил кишилар унинг таъсирини енгиллаштириш учун эрталаб тетиклаштирувчи енгил душ қабул қилиш, енгил гимнастика билан шуғулланиш ҳамда овқатланиш рационига калий моддасига бой меваларни қўшиш ва истеъмол қилиш тавсия этилади.
Инсоннинг иммун ва асаб тизимига юкни камайтириш, зўриқтирмаслик мақсадида, озгина маълум муддат кундалик иш режимини ҳам ўзгартириш лозим.