Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.59K photos
2.61K videos
40 files
8.21K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Телеграмда Фермер.ўз канали пахтачилик секторида фермер ва кластерларга ғўза ниҳолларида чеканка қилиш қоидаларини эслатиб ўтмоқда.

Чеканка усули пахта ҳосилдорлигини кўпайтириш, пахта ўсувини тўхтатиш, ўсимлик танасидаги сув ва озуқа массасини кўсаклар очилиши, энди очилган пахтага оғирлик қўшилишига олиб келади.

Ўтмишда куз совуқроқ келган ва пахта ёзда ҳозиргидек кўп эффектив ҳарорат йиғмаган. Чеканка усул августда пахта ҳосили учун ҳал қилувчи бўлган. Ҳозир тоғ этакларида ва кечроқ экилган ҳудудларда чеканка усули ҳосилдирлик кўпайиши учун ҳал қилучи бўлади. Бу ҳақида кейинроқ тўлиқроқ тўхталиб ўтамиз.

#Пахтачилик

@uzb_meteo
Ўзбекистонда кластерлик тизими жорий этилгач, пахтачилик секторида 1 гектар майдондан 26 центнердан 34 центнергача ҳосил олишга эришилди, водий вилоятларида бу кўрсаткич 40 центнерга етди — президент.

#Пахтачилик

@uzb_meteo
Ўтмишдаги каби пахта сводкаси.

Сурхондарё вилоятида иқлимий нуқтаи назардан, терим анча олдин бошлагани учун жануб вилояти мавсум бошидан шартнома бўйича 16 сентярь ҳолатига пахта ҳосилини 55.85% га хирмонга топширди.

Кластер ва фермерлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида узунроқ постни каналга кейинроқ жойлаймиз. Мазкур ислоҳотда бизда муаммо мавжуд.

#Пахтачилик

@uzb_meteo
Пахта нархи талаб ва таклиф ҳамда томонлар келишуви асосида белгиланади.

Пахта хом ашёсининг нархи бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ, ҳар бир ҳудудда ўша ҳудуддаги ернинг ҳолати, пахта етиштиришга йўналтирилган сарф-харажатлар, бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бевосита олувчи ва сотувчи томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланади.

#Пахтачилик

УзА

@uzb_meteo
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Kun.uz га маълум қилишича, пахта етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизгача қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.

#Пахтачилик

@uzb_meteo
25 сентябрь ҳолатига вилоятлар республика бўйича жорий мавсум пахта шартномавий топшириқнинг 43,4 % ини хирмонга топширди.

Ўтган йили 28 сентябрь ҳолатига режа топшириқ 40.4% га бажарилган эди.

#Пахтачилик

@uzb_meteo
Сурхондарё пахта шартномавий режасини муддатидан аввал 100% га топширди.

Ўтган йили республика 6 октябр кунига келиб, шартномавий режадаги ҳосилнинг 66% ини хирмонга топширган. 2019 йил 6 октябр куни республика хирмонига режадаги топшириқнинг 45,1%и, 2020 йил шу куни 56,5% и, 2021 йил мазкур кун 72,3 % и топширилган.

Жорий йил жойларда пахта теримида ёмғир ёққани йўқ ҳисоб. Табиийки, бу пахта далаларидан териб олинган 65,48% пахта ҳосили сортига таъсир кўрсатиб, сифатли пахта толаси олинишини кафолатламоқда.

Шу билан бирга сўнги йилларда пахта ҳосилдорлигидаги юқори селекция ишлари сабаб, жорий йил пахта далаларидан 3 млн 620 минг тонна пахта териб олиш кўзда тутилган.

Солиштириш учун 2019 йил пахта далаларидан пахта толасини териб олиш шартномавий режаси 3 млн тоннага бормас эди.

Йилдан йилга пахта ҳосилдорлигидаги натижалар яхшиланиши фонида, республика бўйлаб шартномавий пахта ҳосили режаси тўрт йил олдинги даврга нисбатан нақд 0,6 млн тоннага оширилиши эътиборга молик.

#Пахтачилик

@uzb_meteo
Сирдарёлик пахтакорлар жорий йилги пахта топшириш шартномавий режани бажарди.

Фермер хўжаликлари томонидан бугунги кунгача мўл ҳосил етиштирилиб, 271 минг тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилди. Ҳосилдорлик гектарига 37 центнерга етди.

#Пахтачилик

@uzb_meteo
2023 йил пахта далаларидан пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ҳар қачонгидан тезроқ амалга ошди.

Иқлим ўзгариши, июль ойини ҳаддан ташқари иссиқ келиши ҳудудларда пахта учун самарали фойдали ҳароратларнинг хар доимгидан кўра кўпроқ йиғилишига олиб келиб, бу вилоятлар 2023 йил 17 октябрь кунига келиб республика хирмонига 100 % пахта ҳосилини топширишида кўринди.

2019, 2020, 2021 ва 2022 йилларнинг мос даврига нисбатан - бу, юқори кўрсаткичдир.

Масалан, 2019 йил 19 октябр куни республика хирмонига режадаги топшириқнинг 75,56%и, 2020 йил шу куни 85,35% и ва 2021 йил 19 октябрда 89,8 % и ҳамда 2022 йил 19 октябрда 90.9% и топширилган.

#Пахтачилик

@uzb_meteo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Илиқ қиш қурт-қумурсқа ва зараркунандалар хавфини оширади.

2016-йилнинг қиши ва эрта баҳори худди ҳозирги каби Эль-Ниньонинг кучли таъсирида бўлган.

2016-йилнинг январь-февраль қиши республикада шу қадар илиқ бўлганки, йилнинг бошидан ҳарорат деярли барқарор илиб бориш ходисаси рўй берган. Айниқса, бу катта майдонни эгаллаган қишлоқ хўжалик ер майдонларида совуқлик таъсирининг йил бошидан рўй бермаслигига олиб келди.

Натижада, ўшанда юртимизда қишлоқ хўжалик секторида эрта вегетация даври юз берган. Баҳорий намлик ғалла ўсимликларининг эртароқ бошоққа кириб қолиш фазасида тўсатдан сариқ ва қўнғир занг касаллилигига тўқнаш келишига олиб келган. Ўша йилни фермерлар яхши эслашса керак.

Кўпчилик билади, ғалла далаларида сариқ занг касаллигининг кенг масштабда тарқалиши ҳосилни 45-50% гача камайишига олиб келади. Занг касаллигидан кучли зарарланган буғдой сомонини на молга бериб бўлади, на унинг донини тегирмонга солиб бўлади. Юртимизда ўшанда беқарор баҳор ойларида катта ғалла майдонларида буғдой барги атлас рангга кириб занг касаллигига учраган эди.

Ёз эса тўсатдан исиб бериб, қишдан эсон омон чиқиб олган кўсак қурти каби зараркунандалар пахта кўсаги ва гулларини ея бошлаганди.

Мана бу интервюда ўтган йилнинг июль ойида Rost24 интернет нашрига шу хақида айтиб ўтилган эди.

Хуллас, қишлоқ хўжалик секторида биз нималарга қарши курашишимиз кераклигини менимча тушуниб етдик. Қиш чилласи бўлишига қарамай ер музламаяпти, ҳатто замороск ҳодисаси йўқ. Биз ҳали хам қишлоқ хўжалиги секторининг бу вазиятга реакциясини кутяпмиз. Нима қилиш керак? Тавсияларни берасизларми?

#Богдорчилик
#Бугдой
#пахтачилик
Ўзбекистонда келгусида асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлиги 40-60% га камайиши мумкин

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг "Иқтисодий шарҳ" журнали 12 - сонидаги мақоласида 2024 йилда Ўзбекистон ва дунё иқтисодиётида иқлим ўзгариш жараёнлари озиқ-овқат хавфсизлигига сезиларли таъсир этиши баён этилган.

"Энг жиддий хавф – бу озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатадиган ва нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақамиз учун жиддий муаммо бўлган сув таъминоти масаласи. Шу боис, ислоҳотларни давом эттириш жараёнида биринчи навбатда, сув, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган."деб ёзилади ҳисоботда.

Иқлим ўзгаришининг ноқулай таъсири сув манбаларининг йилдан-йилга камайишига олиб келади, бу эса Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳолисига зарар келтиради. Марказий Осиёда сўнгги 50-60 йил ичида музликлар майдони қарийб учдан бир қисмга қисқарди.

Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда сув танқислиги 2030 йилга бориб 7 миллиард куб метрга, 2050 йилга келиб 15 миллиард куб метрга етиши мумкин. 2050 йилга бориб Марказий Осиёда чучук сув етишмаслиги минтақа ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизга камайишига олиб келиши мумкин.

Сув етишмаслиги, қурғоқчилик, сув тошқини ва ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари кўтарилиши қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг сезиларли даражада пасайишига сабаб бўлиши кутилмоқда.

Жаҳон банки асосий қишлоқ хўжалиги экинлари (буғдой, картошка, пахта, олма) ҳосилдорлигининг 40-60 фоизга камайиши мумкинлигини прогноз қилган.

#Богдорчилик
#пахтачилик
#Бугдой
Сурхондарё вилояти жанубий туманларида чигит экишга страт берилди.

ЎзА

#пахтачилик
Телеграмдаги фермер.ўз канали чигит экишда тупроқнинг 0—10 см чуқурликдаги ҳароратга катта эътибор қаратиш кераклигига урғу бермоқда.

Тупроқнинг 10 см гача бўлган чуқурлигида ҳароратнинг +11°С дан юқори бўлиши чигит экиш учун муқобил вақт ҳисобланиб, кейинги омил бу ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг +10 даражадан юқори кузатилиши ҳисобланади. Чигит экишда учинчи агрометеорологик омил — бу, тупроқ намлиги...

Тукли ва туксиз чигитлар экишда ҳам турлича тупроқ ҳароратлари бўлиши талаб этилар экан. Масалан, тукли чигит тупроқ ҳароратининг +12 +14°С, туксиз чигит +14 +16°С оралиғида экилиши тавсия этилган.

Ҳозирда жойларда мавжуд агрометеорологик шароитлар ҳақида кейинроқ тўхталиб ўтамиз.

Айтмоқчи, бу каби изланиш ва таҳлил кўп вақт ресурси, энергияни "тортиб олишини" инобатга олиб, саҳоватли фермерларимиз учун донат линкини қолдираман. 👉https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

#пахтачилик
2024 йилга чигитни оммавий экиш бошланиши бўйича тавсия ва экиш оптимал муддатлари белгиланди.

Жорий йил март ойи биринчи ярми жуда ҳам салқин ва чигит уруғини тупроққа қадаш учун қулай муддат бўлмади. Мартнинг бошқа кунлари ҳам республика бўйлаб ҳарорат ижобий бўлгани билан тупроқнинг турли чуқурликларида уруғ қадаш учун "қулай" тупроқ шароити (намлик ва ҳарорат) кузатилмади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги республикада кутилаётган келгуси ойлик об-ҳаво прогнози, ҳаво харорати, тупроқ чуқурлик кесимларидаги ҳарорат ва намлигидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида оммавий чигит экиш муддатини белгилади. Унга кўра:

Қашқадарё вилоятида – 28-30 март;

Бухоро ва Навоий вилоятида - 31 март - 1 апрель;

Андижон вилоятида – 1-2 апрель;

Фарғона, Наманган вилоятларида – 2-3 апрель;

Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида – 4-6 апрель;

Самарқанд вилоятида – 5-7 апрель;

Қорақалпоғистон Республикасида – 6-8 апрель, жанубий туманларида – 4-6 апрель;

Хоразм вилоятида – 5-7 апрель.

#пахтачилик
1967 йил 20 апрель холатига Ўзбекистонда чигит экишнинг бўйича статистик маълумот.

Ушбу статистик маълумот "Совет Ўзбекистони" газетасининг 1967 йил 21 апрелдаги сонида чоп этилган.

Қизиқ томони, водий вилоятларига нисбатан иқлими иссиқ ҳудудлар Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида чигит экиш жараёни анча ортда бўлган.

#пахтачилик
Тунги салқинликлардан иборат қуруқ кунлар давом этади.

Ўзгидрометнинг 1 сентябргача эълон қилган об—ҳаво прогнозларида келтирилишича, сентябрнинг 2—санасига қадар ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Жойларда ҳаво ҳарорати аста—секин кўтарилиб бориб, ой сўнги ва янги ой бошларида кундузги ҳаво ҳарорати +36 даражагача кўтарилиб, тунги минимумлар +13 даражагача ўзгаради. Тоғларда тунги минимум ҳароратлар +10°С га пасаяди.

Ҳозирда қишлоқ хўжалигида айни об—ҳаво муҳити муҳим рол ўйнайдиган момент ҳисобланади. Қуруқ ёғингарчиликсиз об—ҳаво муҳити керак.

Узумчилик сектори учун қуруқ кунлар жуда зарур бўлса, жорий ёзнинг сўнгги ёзлардан бироз салқин келиши пахтачилик тармоғида дефоляция ишларига куч бериш кераклигини англатади.

Чунки, эндиликда ёзда тўпланган пастроқ фойдали эффектив хароратлар йиғиндиси ғўза учидаги кўсакларнинг сунъий очтиришга куч бериш кераклигини англатади.

#Богдорчилик
#пахтачилик
Далада терилмай қолган пахта толалари паст сортга айланмоқда.

Аҳоли кўп истиқомат қилувчи ҳудудларда жорий кузатилаётган тинимсиз ёғин омили афсуски, катта пахта даларига хам таъсир қилиб, кўплаб фермарларнинг таъбини хира қилди.

Шундоқ ҳам фермер ва кластер ўртасидаги пахта шартнома шартлари ва терим учун белгиланган нарх муаммолари тугаб—тугамасдан туриб, энди мана бу табиат омили уларнинг йил бўйи йиғиб юрган сўнгги умидларини ҳам тўлиқ пучга айлантирди.

Аслида, кузнинг ўтган 1.5 ойи пахтани далалардан териб олиш учун жуда хам қулай об—ҳавони тақдим этган эди. Аммо, эндиликдаги тинимсиз ёғин омили ўша ҳосилни пахта далаларидан териб оладиган "кучнинг" йўқлиги сабаб, хатто биринчи терим бошланмаган баъзи пахта далаларида оппоқ толани сифатсиз толага айлантиришда давом этмоқда.

#пахтачилик
Зиёнли пахта ва фойдали қўнғиз ҳақида

Фанда Curculionidae ёки Anthonomus grandis деган қўнғиз бор. Кўсак ейиш унинг асосий вазифаси...

Мана шу қўнғизнинг пахтачиликка зиёни — АҚШ жанубида пахта монокультурасига чек қўйгани айтилади. Америка пахтакорларини пахта экишдан воз кечишга ва бошқа экинларни экишга мажбур қилган бу қўнғиз уларнинг кейинчалик бойиб кетишига ҳам олиб келган. Шунинг учун АҚШнинг энг пахтакор штатларидан бири Алабамада унга яъни аракунанда қўнғизга бағишлаб ҳайкал ўрнатишган.

#пахтачилик

@uzb_climate
Пахта ҳосили шартномавий режа топшириқ бўйича неча фоизи хирмонга топширилди?

Олдинлари 2016—2020 йиллар Наманган вилояти Гидрометеорология бошқармасида раҳбар бўлиб ишлаганимда кузги ёмғирли мавсумни қандайдир ёмон кўрардим.

Чунки, пахта ҳосилини териб олиш учун масъул тузилмалар, вилоят хокимигача менга жуда ҳам юқори стрессли иш муҳитини яратарди. "Қаерда, қанча ёғин ёғади?". "Қачон бошлаб, қачон тугайди?" Мен сизларга айтсам, бу сўроқлар метеоролог учун кони зарар азизлар!

Балки шу талабчанлик ҳам мени шу нуқтагача олиб келгандир. Ким билсин.

Айтганим, ҳозир хам фермерлар пахта терим даврида шу каби метеоролог, синоптиклар тавсияси ёки турли мобил иловалардаги об—ҳаво прогнозидан фойдаланиб, режалар тузишадими? Масалан, теримчиларни пахта далаларига жалб этиш, кузги буғдой экиш ишларида об—ҳаво билан ҳисоблашиш масалаларига қандай қарашади?

Ўзи жорий йил жойларда пахта терими қандай кетяпти? Бугунги кунгача республика неча фоиз шартномавий-режа топшириқни бажарди?

#пахтачилик