Uzb_Meteo
13.3K subscribers
7.99K photos
2.4K videos
35 files
7.48K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Кўпчиликдаги ланжлик ва бироз бош оғриш аломатлари бу магнит бўрони таъсиридан эмас.

Ҳозир магнит бўрони 2 баллик "кучсиз" қўзғалишга эга. Ўтган тунда ҳам унинг кучи Олмаота ионасфера институти маълумоти бўйича 2 балл бўлди.

Ҳозирда кўпчилик танасидаги ўзгариш табиий мухитдаги атмосфера босимининг ўзгаришидан бўляпти.

Республика маркази ва жанубига жанубдан паст босимли атмосфера соҳаси (циклон) кириб келмоқда.

Келаётган уч-тўрт кунликда биз бир нечта циклон таъсирида бўламиз..

Циклон, унинг саломатлигимизга таъсири ва салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган тавсиялар мана бу постда келтирилган.

#медицина_метеорологияси
Forwarded from Uzb_Meteo
Ғамгинлик, тушкунлик - серотониннинг кам ишлаб чиқарилиши.

Серотонин - бу сизнинг кайфиятингиз, иштаҳангиз ва уйқунгизга таъсир қилувчи гормон. Қуёш нурлари серотонин чиқарилишини қўзғатади. Куз ва қишда қуёш нурларининг камайиши, узоқ муддат ёмғирли хавода серотонин даражасининг пасайиши кузатилади, бу эса кишиларда тушкунлик ёки тушкунлик ҳиссига олиб келади.

Шифокорлар бундай пайтда (ҳавода) уйда ёлғиз ўтириш, депрессияни кучайтириши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Серотонин гормонини нормаллаштириш учун шифокор тавсияси асосида витаминлар ичиш тавсия этилади.

#медицина_метеорологияси

@uzb_meteo
Кеча ва бугун магнит бўронида сокинлик давр кузатилмоқда, аммо кўпчилик "ланжлик" ва "бош оғриши" каби холатларни қабул қилмоқда. Бу магнит бўронидан эмас...

Бу ҳозирги об-ҳаво ҳолатидан бўлиб, республиканинг катта қисмида мавсум учун хос бўлмаган аномал иссиқлик, паст босимли атмосфера соҳаси пастдан юқорига хавони кўтариш кучи орқали инсон организмида қон айланиш тизимига таъсир қилмоқда.

#медицина_метеорологияси
Атмосфера босими юқориламоқда.

Айни дақиқаларда республикага юқори босимли атмосфера соҳаси (антициклон) кириб келмоқда. Бу айрим кишиларда бош оғриши, кайфиятнинг ўзгариши, қисқаси қон айланиш тизимига ўзгаришларни беради. Бу магнит бўрони таъсири эмас. Ҳозир бўрон фаоллиги 1-2 баллик сокин даврда...

Паст босимли атмосфера соҳасидан сўнг жуда қисқа давр ичида юқори босимли атмосфера соҳасининг кириб келиши кишилар қон айланиш тизимида бироз ўзгартиришларни беради.

Соат 12.40 ҳолатига Ўзгидрометнинг автомат кузатув станцияларида шимолда 1030 гПа гача, жануб, марказ ва пойтахтда 1020 гПа гача атмосфера босими кузатилмоқда.

Нормаль атмосфера босими 1013,25 гПа экани ва босимлар ўзгариши қисқа вақт оралиғида кўтарилаётгани учун ёши катта бемор кишилар ва об-ҳаво ўзгаришларига мойил кишилар мана бу постдаги тавсияларга амал қилишлари сўралади.

Ўзингиз ва ёши катталарни эҳтиёт қилинглар, азизлар!

#медицина_метеорологияси
Республиканинг катта қисмида (асосан Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилояти) атмосфера босими пасаймоқда.

Жанубдан кириб келаётган паст босимли ҳаво соҳаси (циклон) аста-секин шимолга ҳаракатланиши натижасида атмосфера босими ҳам пасайиб бормоқда.

Қисқа вақт оралиқларида атмосфера босимининг пасайиб бориши об-ҳаво ўзгаришларига мойил инсонларда қон айланиш тизимида баъзи муаммоларни келтириб чиқаради.

Циклон пайтида одамнинг интакраниал босими кўтарилади, натижада, оғир мигрень(нерв-асаб касаллик) бошланади. Унинг салбий оқибатларини камайтиришда беморлар мана бу постдаги тавсияларни амалга оширишлари тавсия этилади.

Ҳозирда Ўзгидрометнинг data.meteo.uz порталиги кўра, соат 15.30 ва 15.40 оралиғида пойтахтда 1018 гПа атмосфера босими кузатилаётган бўлса, шимолда мазкур кўрсаткич 1030 гПа га яқин.

#медицина_метеорологияси
Конвекция ва инсон саломатлиги.

Конвекциянинг инсон саломатлиги билан боғлиқ қисми - бу ҳавонинг ҳаракатланувчи зарралари орқали тана иссиқлигининг ташқарига узатиш жараёни. Иссиқликни конвекция орқали тарқатишда тананинг юзаси атрофидаги ҳароратдан пастроқ бўлган ҳарорат оқимини талаб этади. Ҳаво ҳарорати +20 даража ва нисбий намлик 40-60 % бўлган шароитда катта ёшли кишилар танаси иссиқлик ўтказувчанлиги конвекция (табиий конвекция) орқали атроф-муҳитга тахминан 25-30% тана иссиқлигини чиқаради.

Ҳаво оқимларида ҳароратнинг совуқдан иссиққа ёки иссиқдан совуққа тез ўзгариши иссиқлик узатиш интенсивлигини оширади. Бунда исиш жараёнида кишиларда тана иссиқлигини қисқа вақт давомида "пылесос" каби тортиб олиниши рўй беради. Бунда табиий муҳитда ҳаво юқорига кўтарилади. Агар тупроқ юзасида майда чанг кўп бўлса, ҳаво ифлосаланиши ортади. Бу ёши катталарда ланжлик ва қон айланиш тизимида ўзгаришларни беради. Одатда, кейинроқ момақалдироқли булутлар ривожланади.

Кеча тўсатдан ҳаво оқимларининг ўзгариши кишиларда шу жараённи келтирди. Ўтмиш баҳорларда ҳам кишилар шу каби жараёнларни кўплаб бошидан ўтказган. Шунинг учун баҳорий ҳаволар кишиларга эстетик завқ келтирсада, аммо ланжлик ва бошни чирсиллаб оғритиш ҳолатларини ҳам кўпчилик яхши эсласа керак.

Бу каби омилларни салбий оқибатларини камайтириш энди буёғи медицинани иши ва амалий тавсияларни ҳам айнан улар ишлаб чиқиши керак.

#медицина_метеорологияси
1989 йил айни ҳозирги давр учун об—ҳаво прогнози ҳамда унинг инсон саломатлигига таъсири ҳақидаги тавсиялар.

Ўша пайтдаги медицина реабилизацияси ва физиотерапия илмий тадқиқот институти ҳафтанинг иккинчи ярмидаги ҳароратнинг кўтарилиб кетиш кутилмаларидан келиб чиқиб, аҳолида қуйидаги касалликлар бўлиши ва унга қарши тавсияларни бўлишган.

Иқлимий парамертларнинг саломатликка таъсири.

Ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бориши ҳаво таркибидаги кислороднинг камайишига, атмосфера босимининг пасайиши сурункали кислород етишмовчилиги, артериал гипотения, юракнинг ишемик хасталиги, нафас олиш ўпка касалликлари бўлган беморларга салбий таъсирлар мавжуд.

Тавсиялар.

Юқоридаги хасталикка мойил аҳоли қатлами шифокор билан келишиб, нафас олиш машқларини бажариши, нисбатан совуқ сув муолажаларини қабул қилиши, юрак-қон томир фаолиятини ростловчи дори дармонларни истеъмол қилиши тавсия этилади.

Нисбатан салқин жойларда юриш, кучли зўриқиш, ақлий меҳнатларни кучайтириш тавсия берилмайди.

#медицина_метеорологияси
Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида кучли жала ёғинлар бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 4—5 май кунлари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Жизах, Қашқадарё, Тошкент, Сурхондарё ва водий вилоятларида жанубий циклонлар чиқиб келишида вақти-вақти билан чақмоқ—момақалдироқли жала ёғинлар бўлиши мумкин.

Айрим ҳудудларда кучли ёғинлар бўлиб, тоғ ва тоғ этакларида сел—сув тошқинини, текиликларда сув босишларини келтириб чиқариши мумкин.

Жанубий циклонларнинг республикага кириб келишида кучли шамоллар ва чанг тўзонлари кўтарилиши ҳам мумкин.

Жума ва шанба кунлари жойларда кундузи ҳаво ҳароратининг +30°С гача кўтарилиши, конвекция жараёнини, бу об—ҳаво ўзгаришларига мойил кишиларида халоватсизлик, ҳавода кислород етишмовчилигини вужудга келтириши мумкин.

#медицина_метеорологияси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган йили ёзда Рост.24 ахборот нашрига берган интервю бир қисми.

Кўпчилик "Эль-Ниньо" ҳодисаси ҳақида жуда кўп савол бергани учун бу видеони каналга жойлаяпман.

#медицина_метеорологияси
6 баллик геомагнит бўрон таъсиридамиз.

Менинг икки йил давомида магнит бўрони кузатилаётган моментда унинг таъсирини аҳоли ҳис қилиш билан боғлиқ каналда ўтказган сўровномаларимга кўра, айнан 5—6 баллик магнит бўронини кўпчилик аҳоли ўзида "ноқулай" ҳис қилишини таъкидлашади.

Аксинча, 7 баллдан юқори, масалан кеча сутка давомида 8—9 баллик экстремал магнит бўрон таъсирини ҳис қилиш бўйича ўтказилган сўровномада жами 2 мингга яқин кузатувчи қатнашиб, уларнинг 21 % и бу кучли таъсирни ўзида яхшигина ҳис қилаётганини келтирган. 45 % иштирокчилар экстремал магнит бўрон қўзғалишини деярли ҳис қилмаганини таъкидлашган.

#медицина_метеорологияси
Кислород етишмовчилиги.

Баҳор ойларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бориши
ҳаво таркибидаги кислороднинг камайишига, атмосфера босимининг пасайиши сурункали кислород етишмовчилиги, артериал гипотения, юракнинг ишемик хасталиги, нафас олиш ўпка касалликлари бўлган беморларга салбий таъсирлар мавжуд.

Айниқса, йирик шаҳарлар, яшил фитомасса, сунъий сув объектларидан ҳоли йирик текислик шаҳарларда бу янада кучли сезилади. Тоғ этаклари, яшил қопламалар, кўплаб сув объектлари атрофидаги ҳудудларда бу каби ҳолат кузатилмайди ҳисоб.

Масалан, ҳаваскор тадқиқотчиларимиздан бири, 29 май куни пойтахтда ҳаво таркибидаги кислород ўлчанганда миқдор 19,5% дан пасайиб кетган, аксинча ҳавода азот миқдори сезиларли ортгани аниқланган. Кислород етишмовчилиги кишиларнинг тўйиб ухламаслигида яққол кўринади. Айни кўкламда пойтахтда кислород етишмовчилиги иқлимий омил, сунъий сув объектларининг камлиги сабаб рўй бермоқда.

Бунинг учун сунъий сув объектларида хлорелла каби сув ўтларини кўпайтириш вазиятни бирмунча юмшатади. Келгусида пойтахт ва йирик шаҳарларда ҳам Аргентинанинг йирик шаҳарларидаги каби ҳаво таркибидаги карбонат ангдридни ютиб, доимий кислород ишлаб чиқарадиган қурилмалар ўрнатишга эҳтиёж ошиб бораверади.

Тавсиялар.

Юқоридаги хасталикка мойил аҳоли қатлами шифокор билан маслаҳатлашиб, нафас олиш машқларини бажариши, нисбатан совуқ сув муолажаларини қабул қилиши, юрак-қон томир фаолиятини ростловчи дори дармонларни истеъмол қилиши тавсия этилади.

Нисбатан салқин жойларда юриш, кучли зўриқиш, ақлий меҳнатларни кучайтириш тавсия этилмайди.

#медицина_метеорологияси
Республиканинг аҳоли кўп истиқомат қилувчи ҳудудларида тўсатдан конвекция жараёни юз бериб, ҳавонинг авзойи бузилди.

Бунда кишиларда тана ички иссмқлиги ташқарига чиқиши, қон босимида бироз ўзгаришлар, ҳавода чанг массаси ортиши, ҳозирги иқлимий мухитда эса димиқишга яқин биоиқлимий шароит юз беради. Табиийки, об—ҳавога мойил кишилар бу каби об-ҳаво муҳитида ўзини ноқулай ҳис қилади.

Дарвоқе, ҳозир, бошқача айтганда сўнги 3 соатликда (14.00 дан 17.00) 9 баллик шкалада кучсиз 3 баллик геомагнит бўрони кузатилган. Бу таъсир кишилар саломатлигига у қадар кучли таъсир этмайди.

#медицина_метеорологияси