Uzb_Meteo
13.3K subscribers
7.96K photos
2.38K videos
35 files
7.44K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятининг тўлиқ Қирғизистон билан чегараланган Сўх тумани адирликларида 605 гектар ер майдонидаги ерларнинг тўлиқ ўзлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Бир йил ичида 205 гектар ер майдонида ўрик плантациялари барпо этилиб, плантациялар маҳаллий аҳолига топширилиш арафасида экан.
Сўнгги уч соатликда (14.00 дан 17.00 гача) Олмаота ионасфера институти датчиклари ионасферада 9 баллик экстремал магнит бўрони қўзғалишларини қайд этди.
Uzb_Meteo
Сўнгги уч соатликда (14.00 дан 17.00 гача) Олмаота ионасфера институти датчиклари ионасферада 9 баллик экстремал магнит бўрони қўзғалишларини қайд этди.
Айтмоқчи, мана шу 9 баллик гоемагнит фаоллик яна 9 соатларча давом этса, ўзбекистонликлар (асосан Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси) ҳам тунда шимол қутб ёғду шуъласига гувоҳ бўлиши мумкин.

Ҳаваскор фотограф ва видеографлар мазкур ғайритабиий ходисани муҳрлаши учун яхшилаб "қуролланиб" олиши лозим.
Қуёшнинг 3664-сон доғида бугун иккита М синф, иккита Х синфга мансуб чақнаш рўй берди. Кеча эса айнан шу доғда 10 га яқин М ва 1 та Х синфга мансуб кучли Қуёш чақнашлари кузатилган.

Мазкур чақнашлардан ажралган коронал Қуёш плазмаси тўғри Ер томон йўл олмоқда. Ва келаётган янги ҳафта иш кунлари бошида биз яна кучли магнит бўрони таъсирида бўлишимиз максимумга яқин.
Сўнгги 5 соатликда 5 баллик магнит бўрони кузатилмоқда.

Магнит бўрон қўзғалишлари бироз пасайди. Шундай қилиб, 8—9 баллик геомагнит бўрони қўзғалиши Ерда 1 сутка давом этди.

Олмаота ионосфера институти
Тунда Қозоғистоннинг марказий вилояти Улитауда ҳам шимол қутб ёғдулари ҳодисасисига гувоҳ бўлишди.

Ундан ташқари, кеча тунда Ақмола, Қозоғистоннинг ғарбий қисми Уральск шаҳар аҳолиси ҳам бу ғайритабиий ҳодисадан баҳраманд бўлишди.

Ўзбекистонликлар эса тунда магнит бўрони кучи пасайиб қолгани учун бу сафар бу тарихий воқеага гувоҳ бўлишмади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Супара-Чунчурчак этнокурорти.

Қирғизистондаги мазкур баҳова дам олиш масканининг бошқа курортлардан фарқи бу ерда сайёҳ маҳаллий аҳоли маданияти, қадриятлари, уларнинг санъати, қўшиқлари, миллий рақсларидан баҳраманд бўлади.

Курорт — маҳаллий аҳоли яшаш хонадонлари, уларнинг тирикчилик манбаи бўлган яйловлар улардан "тортиб олинмасдан" туризмни ривожлантиришда "юқоридан пастга эмас, пастдан юқорига" қараб чуқур ўрганиш тамоиллари асосида ташкил этилган.

Натижада, маҳаллий аҳоли ҳам қулай йўл инфраструктурасига, ҳам даромадга эга бўлди. Мамлакат иқтисодиёти туристик оқимдан даромад кўра бошлади.

📍 Геолокация
6 баллик геомагнит бўрон таъсиридамиз.

Менинг икки йил давомида магнит бўрони кузатилаётган моментда унинг таъсирини аҳоли ҳис қилиш билан боғлиқ каналда ўтказган сўровномаларимга кўра, айнан 5—6 баллик магнит бўронини кўпчилик аҳоли ўзида "ноқулай" ҳис қилишини таъкидлашади.

Аксинча, 7 баллдан юқори, масалан кеча сутка давомида 8—9 баллик экстремал магнит бўрон таъсирини ҳис қилиш бўйича ўтказилган сўровномада жами 2 мингга яқин кузатувчи қатнашиб, уларнинг 21 % и бу кучли таъсирни ўзида яхшигина ҳис қилаётганини келтирган. 45 % иштирокчилар экстремал магнит бўрон қўзғалишини деярли ҳис қилмаганини таъкидлашган.

#медицина_метеорологияси
10—11 май кунлари Ерда кучли экстремал магнит бўронлари ортидан, аҳолиси ионасферада шимол ва жанубий қутб ёғдулари ҳодисасига гувоҳ бўлган мамлакатлар рўйхати.

Ҳатто анча жанубдаги Ҳиндистон шимолий штатлари баланд тоғликларида истиқомат қилувчи аҳоли шимолий қутб ёғдусига гувоҳ бўлишибди.

Манба
Ерда магнит майдони фаоллиги минимал бўлган вақтларда Ерда ҳаёт гуллаб яшнаган.

Магнит майдон ҳосил бўлиши ернинг ядросига боғлиқ (магнит майдон қандай ҳосил бўлиши ҳақида мана бу постни ўқисангиз бўлади. Ернинг ядроси назарияларга кўра, 2,5 миллиард йил аввал пайдо бўлган. Албатта бу,одатий гипотезик қарашларга таянилган бўлиб, ядрода айнан радиоактив элементлар мавжуд эмас деб қаралганда унинг ёши шундай геологик вақт бирлигини кўрсатади. Ер ядросида радиоактив элементларлар мавжуд деб қараладиган бўлса, унинг ёши тахминан 1-1,5 миллиард йилни ташкил этади. Қандай ҳосил бўлганлигини ва унинг энергия баланси ҳақида мана бу мақоладан билиб олишингиз мумкин.

Илм-фан қизиқ муштарийлар! Бир тадқиқот бундай деса, бошқа тадқиқотда эса уммуман туб натижалар ва бошқа хулосаларни юзага кўтариши мумкин. Айнан янги тадқиқот ҳам кўп йиллик назариянинг курсисини "силжитиб" қўяди.

Шу вақтгача кўплаб олимлар Ерда ҳаёт бўлишининг асосларидан бири сифатида ерда магнит майдонлари пайдо бўлган вақтдан бошлаб Ерда ҳаёт нишоналари вужудга кела бошлаган деган қарашда бўлишган. Яқинда Массачусетс технология институти олимлари томонидан шу назарияни янада чуқурроқ исботловчи тадқиқот ўтказилди. Тадқиқот натижаларига кўра, Гренландиядаги тоғ жинсларида Ер магнит майдонининг излари сақланиб қолган ва бундан 3,9 миллиард йил аввал Ерда ҳаётнинг илк намуналари ҳосил бўлган деган икки қадим муҳим ҳодисаларнинг боғлиқлигини аниқлашди. Бу тадқиқотдан хулоса қилсак, ҳақиқатдан ҳам Ерда содда протомикроорганизмларнинг вужудга келишида айнан магнит майдони ҳал қилувчи роль ўйнагани олдинга чиққаннини кўришимиз мумкин.

Оксфорд университети билгичи Клер Николс тушунтириши бўйича, "Магнит майдонимиз бизни коинотнинг зарарли нурланишидан ҳимоя қилади, шунингдек, океанлар ва атмосферани узоқ вақт давомида биз учун барқарор ушлаб туради".

Асосий савол ва сўнгги тадқиқотга қайтсак. Taхминан 590 миллион йил аввал сайёранинг магнит майдони жуда кичик бўлган. Юқорида зикр этганимиздек, янги тадқиқотга кўра, магнит ҳимоя майдонининг заифлашиши биологик офатга айланмаган ва аслида бу ерда кислород миқдорини ошириб юборган бўлиши мумкин.

Фузалоларимиз Канада, Жанубий Африка ва Бразилия тоғ жинсларида магнит белгиларини ўргана туриб, ернинг магнит майдони тахминан 565 миллион йил аввал, кўп ҳужайрали ҳаёт шаклланган Эдиакар даврида маълум бўлган энг паст даражага заифлашишини аниқлашган.

Бундан 60 йилча аввал машҳур олим, илм-фан тарғиботчиси Сарл Саган ўз мақоласида шуни таъкидлайдики, атмосфера ва океан ҳаётни қуёшнинг кучли энергияга эга бўлган тўлқинларидан ҳимоя қила олади.

Қуёш шамоли эволюциясини моделлаштириш орқали олимларимиз заифлашган магнит майдон Ер атмосферасидан кўпроқ водород ионларининг чиқиб кетишига имкон берганлигини, бу эса кислород миқдорининг ошишига олиб келиши мумкинлигини ва бу ўз навбатида Эдиакар ҳаётининг мураккаблигига ҳисса қўшишини таъминлаган.

Манба
Uzb_Meteo
Ерда магнит майдони фаоллиги минимал бўлган вақтларда Ерда ҳаёт гуллаб яшнаган. Магнит майдон ҳосил бўлиши ернинг ядросига боғлиқ (магнит майдон қандай ҳосил бўлиши ҳақида мана бу постни ўқисангиз бўлади. Ернинг ядроси назарияларга кўра, 2,5 миллиард йил…
Бу материални ўқиб туриб, магнит бўронлари частотасининг сайёрада ортиши, бизнинг минтақаларда шимол қутб ёғдуларини "кўриниши" бу, гўзаллик эмаслигини, аксинча сайёрада яхлит биотизимнинг аста-секинлик билан ўзгариши мумкинлигини тушиниб етиш мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аргентина йирик шаҳар кўчаларида карбонат ангдридни ютиб, кислород ишлаб чиқарадиган мосламалар ўрнатилмоқда.

Сўнгги пайтлар йирик шаҳарларда аҳоли ҳам табиий, ҳам антропоген сабаблар фонида баъзи муддтларда кислород етишмовчилиги билан курашмоқда.

Ана ўшандай ҳудудларга мазкур мосламанинг ўрнатилиши бир неча касалликлар, инсон саломатлиги билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириб, кишиларда суткалик Фойдали Иш Коеффициентини (ФИК) бир мунча ортишига олиб келади.
Айни дамда ва сўнгги уч соатликда (14.00 ва 17.00 ораси) 6 баллик геомагнит бўрон таъсири.

Олмаота ионасфера институти.
13 майга ўтар кечаси Ер ионасферасига навбатдаги кучли коронал плазма келиб урилиши мумкин.

Аммо, ҳозирда фазодаги сунъий йўлдош мосламалари ҳали бу каби хавф частотаталарини қабул қилганича йўқ.

Сайёрада яна кучли экстремал магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин бўлган плазма олдинроқ Қуёшдаги кучли чақнаш массасидир. Бу сафарги плазма Қуёшдаги 3664-сон доғида Х5.8 кучли чақнаш эффекти бўлиб, у алфа-бетта-гамма нурланишларга етарлича "тўйинган".

"Сайёра бу сафарги магнит бўрони оқибатларига тайёрланиши керак" — дейилмоқда магнит бўронини тадқиқ этувчи чет эл тузилма хабарларида.
Аввалига икки ҳафталар олдин Афғонистоннинг жанубий вилоятларида сел—сув тошқин, кўчкилардан 100 лаб инсонлар ҳалок бўлган бўлса, икки кун олдин юқори намгарчилик қисқа вақт ичида Афғонистон маркази ва шимолидаги уч вилоятга ҳаддан ташқари кўп сувни ташлаб, бир кун ичида 300 дан ортиқ инсонлар ўлимига олиб келди.

Даҳшатли сел-сув тошқинлари афғонистонликларнинг уй жойларини таниб бўлмас даражага олиб келиб, молк мулкларини йўқ қилди. Минглаб оилалар уй-жойсиз, бошпанасиз қолди. Зарар жуда ҳам катта. Бу, катастрофа даражасига тенг.

Қўшнилар гуманитар ёрдамга жуда муҳтож.
Uzb_Meteo
Video
Ўзбекистонда ҳам майнинг ўртасидан июнь ўртасига қадар сел—сув тошқинлари бўлиш хавфи жуда юқори.

Афғонистонда жанубдан шимолга томон сел—сув тошқин хавфлари ортиб боргани каби Ўзбекистонда ҳам келаётган бир ойликда иссиқ ҳарорат тўлқинлари ортидан жанубий циклонларни чиқиб келиши энди шунчаки сокин ўтмайди.

Масъул тузилмалар хавф хатардан "барвақт огоҳлантириш" тизимларига куч бериши, аҳолини сел—сув тошқин даврида тўғри ҳаракатланиши бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларни кўпайтириши мақсадга мувофиқ ҳисобланади...
Сўнгги 6 соатликда (17.00 дан 23.00 гача) 2—3 баллик сокин магнит бўрони қўзғалишлари кузатилди.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида қалин туман ҳодисаси кузатилаётгани айтилмоқда.

Ўзгидрометнинг дата.метео.ўз платформасига кўра, соат 06.30 да Олтиариқда ҳаво ҳарорати +12 даража, шудринг нуқтаси ҳарорати ҳам +12 даража.

Ҳаво нисбий намлиги 100% экани қайд этилган. Бундай шароитда туман ҳодисаси кузатилади.