Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.6K photos
2.62K videos
40 files
8.22K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Uzb_Meteo
Video
Афғонистоннинг Бағлон вилоятида кечаги сел-сув тошқин талофат кўлами жуда ҳам кенг бўлган. Кўплаб аҳоли бедарак йўқолган.
Кеча тунда Тошкент вилояти Янгийўл тумани аҳолиси ҳам шимол қутб ёғдуси кучсиз шуъласига гувоҳи бўлишган кўринади.
Каррингтон воқеаси.

Телеграмдаги "Гидрометео-инфо" канали муаллифи давомли Қуёш бўронлари билан боғлиқ сўнгги 200 йилликдаги энг кучли "Каррингтон" воқеасини эслаб ўтмоқда.

1859 йил август ойида Каррингтон воқеаси билан боғлиқ ҳодиса Қуёшдаги кўплаб доғлардаги давомли М ва Х синф чақнашлар ортидан Ерда давомли узоқ муддат кучли геомагнит бўронларини келтириб чиқариб, сайёрада ўша пайтда телеграф тизимини ишдан чиқарган.

Ҳозир давом этаётган кучли ва давомли геомагнит қўзғалишлар сунъий йўлдош тизимлари, интернет ва радиоалоқага жиддий таъсир этиши мумкин. Халқаро магнитосфера тузилмалар аллақачон дунёдаги йирик энергетик ва алоқа тизим компанияларини бундан огоҳлантирган.
Экстремал хавфга эга 9 баллик магнит бўрон қўзғалиши давом этмоқда.
Шимол қутб ёғдулари Африка шимоли Жазоирда, Европа жануби Испания, Италия, АҚШнинг Флорида, Калифорния, ҳатто Мексикада ҳам кўринмоқда.

Бу мазкур ҳодисанинг шимолий ярим шарда максимал жанубий кенглик аҳолиси кўриши билан боғлиқ ғайритабиий ҳодисадир...
Мексикада 9 май куни +51°С иссиқ ҳарорат кузатилибди.

Бу Мекисика кузатувлар тарихидаги май ойида кузатилган энг юқори ҳароратдир.

Шу билан бирга мазкур +51.1°С иссиқ ҳарорат Мексика кузатувлар тарихидаги рекорд иссиқ ҳароратдан 1 даража паст ҳаррратдир.
14 май Бухоро—Навоий вилоятларида, 14—15 май кунлари жануб вилоятларида +38°С гача иссиқ ҳарорат кутилади.

Бошқа вилоятларда бу кунлари +35 даражагача иссиқ ҳарорат бўлиши, шимолда эса +30 даражагача ҳарорат кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Янги иш ҳафтасининг биринчи ярмида фақат шимолда бироз намгарчил, баъзи кунлари ёғин бўлишини ҳисобга олмаса, республика бўйлаб қуруқ, ёғинсиз ҳарорат бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет
14.00 ҳолатига 8 баллик геомагнит бўрони таъсирадимиз.

15 соатдан буён 8 баллдан кучли геомагнит бўронини қабул қиляпмиз.

Олмаота иносфера институти
Forwarded from Uzb_Meteo
Магнит бўронларининг 7—8 баллик фаол таъсиридамиз. Сиз ўзингизда унинг таъсирини (бош орқа мия ва пешона қисми карахтлашиши, кўнгил айниши) сезяпсизми?
Final Results
21%
Ҳа, яхшигина қийналяпман.
34%
Ҳа, саломатлигимда бироз ўзгаришлар бор.
45%
Йўқ, менда ҳаммаси жойида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистон фавқулодда хизматлари фаолиятини юқори баҳолаймиз.

Хабарангиз бор, Тожикистон фавқулодда хизматлар сайтида ҳар куни бир кун олдин Тожикистонда сел-сув тошқин, лой, тупроқ, тош кўчкиси ва аҳолининг сувда чўкиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ҳақида ҳисобот жойлаб борилади.

Ҳисоботда ҳудудлар кесимида ҳар бир фавқулодда вазиятлар содир бўлиш сабаби, масъул куч тузулмаларни объектга йўналтириш, хавфни бартараф этиш бўйича оғир техник воситаларни жалб қилиш, жабрланган ва ҳалок бўлганлар шахси, ёши, жинси, психологик холати келтириб ўтилади.

Кузатувчи мана шу хабарларни ўқий туриб ҳам минтақада сел—сув тошқин хавфи қай даражада бўлаётганини тасаввур қилади. Шунга монан тайёргарлигини, фарзандлари устидан назоратини кучайтиради.

Юқорида ҳам хизматнинг кеча Хўжандда кўприк устига оқиб келган тош уюмлари тозаланиб, кейин автомобиль ҳаракатини йўлга қўйиш бўйича вазиятни мувофиқлаштирганини кўриш мумкин.

Кеча ҳам Тожикистоннинг 10 та нуқтасида турли кўринишда сел-сув тошқинлари кузатилган.
Uzb_Meteo
Тожикистон фавқулодда хизматлари фаолиятини юқори баҳолаймиз. Хабарангиз бор, Тожикистон фавқулодда хизматлар сайтида ҳар куни бир кун олдин Тожикистонда сел-сув тошқин, лой, тупроқ, тош кўчкиси ва аҳолининг сувда чўкиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар…
Ўзининг "бағрига" Тожикистон фавқулодда хизматлар тузилмасидан 8-10 тачасини сиғдирган бутун бошли ўзбек Фавқулодда вазиятлар вазирлик тузилмаси асосий сайтидаги хабарлар эса тантанавор кайфиятга эга.

Кеча Ўзбекистонда фақатина "Қамчиқ" довонидагина сел-лой оқизиқ, кўчки билан боғлиқ фавқулодда вазият рўй берган холос.

Вазирликка кўра, кеча ва олдин кунлари ҳам бошқа ҳудудларда сел ҳодисалари рўй бермаган ва зарарлар ҳам шунга яраша бўлмаган.

Ижтимоий тармоқларда эса ундай эмас.
Афғонистон шимоли Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларига анча яқин Бағлон вилоятида сел оқизиқларидан ҳалок бўлганлар сони 100 дан ортган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятининг тўлиқ Қирғизистон билан чегараланган Сўх тумани адирликларида 605 гектар ер майдонидаги ерларнинг тўлиқ ўзлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Бир йил ичида 205 гектар ер майдонида ўрик плантациялари барпо этилиб, плантациялар маҳаллий аҳолига топширилиш арафасида экан.
Сўнгги уч соатликда (14.00 дан 17.00 гача) Олмаота ионасфера институти датчиклари ионасферада 9 баллик экстремал магнит бўрони қўзғалишларини қайд этди.
Uzb_Meteo
Сўнгги уч соатликда (14.00 дан 17.00 гача) Олмаота ионасфера институти датчиклари ионасферада 9 баллик экстремал магнит бўрони қўзғалишларини қайд этди.
Айтмоқчи, мана шу 9 баллик гоемагнит фаоллик яна 9 соатларча давом этса, ўзбекистонликлар (асосан Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси) ҳам тунда шимол қутб ёғду шуъласига гувоҳ бўлиши мумкин.

Ҳаваскор фотограф ва видеографлар мазкур ғайритабиий ходисани муҳрлаши учун яхшилаб "қуролланиб" олиши лозим.
Қуёшнинг 3664-сон доғида бугун иккита М синф, иккита Х синфга мансуб чақнаш рўй берди. Кеча эса айнан шу доғда 10 га яқин М ва 1 та Х синфга мансуб кучли Қуёш чақнашлари кузатилган.

Мазкур чақнашлардан ажралган коронал Қуёш плазмаси тўғри Ер томон йўл олмоқда. Ва келаётган янги ҳафта иш кунлари бошида биз яна кучли магнит бўрони таъсирида бўлишимиз максимумга яқин.
Сўнгги 5 соатликда 5 баллик магнит бўрони кузатилмоқда.

Магнит бўрон қўзғалишлари бироз пасайди. Шундай қилиб, 8—9 баллик геомагнит бўрони қўзғалиши Ерда 1 сутка давом этди.

Олмаота ионосфера институти