Uzb_Meteo
13.2K subscribers
8.26K photos
2.52K videos
37 files
7.81K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Вахшивор ва Тўхтамиш маҳалласидан оқиб ўтувчи сойга бугун келган сел оқизиқлари маҳаллий аҳамиятга эга кўприкларни ювиб кетгани айтилмоқда.

📍 Геолокация
Ерда кучли магнит бўрони бошланган.

Айни дақиқаларда 7 баллик магнит бўрони таъсиридамиз. Соат 20.00 дан сўнг Қуёш плазмасининг Ер магнитосферасига урилганидан сўнг кучли геомагнит бўрони қўзғалиши бошланди.
Қозоғистоннинг Костонай вилояти аҳолиси кучли шимол қутб ёғдуларига гувоҳ бўлишмоқда.

Магнитосферага урилган Қуёш коронал плазмаси бу сафар қутб ёғдуларини шимолий қутб доирасидан анча пастдаги кенглик аҳолиси ҳам кўриши мумкинлигига олиб келмоқда.

Олдинроқ, Қуёш сиртидаги 3664-доғидаги кучли чақнаш Ернинг 50-55° шимолий кенгликларида ҳам ғайритабиий қутб ёғдулари ҳодисаси кузатилиши ҳақида ёзган эдик.
Uzb_Meteo
"Қамчиқ" довонидан кесиб ўтган автомобиль йўлининг 229—км қисмида кучли жала ортидан лой ва тош оқизиқлари йўлга оқиб тушиб, йўл вақтинча ёпилган. Жабрланган ва халок бўлганлар йўқ. ФВВ
00:55 дан бошлаб "Қамчиқ" довонида "Тошкент—Водий" йўналишидаги қатнов тикланди.

"Водий—Тошкент" йўналишидаги қатнов ҳам яқин вақтлар ичида тикланиши кутилмоқда.

ФВВ
Жанубий ярим шар, хусусан Янги Зеландияда ҳам "жанубий қутб ёғдулари" билан боғлиқ аномалияга гувоҳ бўлишмоқда.
Бу эса шимолий ярим шарда қутб ёғдуларини кўриш мумкин бўлган ҳудудлар майдони.

Қозоғистон шимолий вилоятлари, Россия жанубий вилоят аҳолиси ғайритабиий қутб ёғдуларига гувоҳ бўлишмоқда.

Мазкур ҳодиса фонида минтақамиз ва унинг атрофидаги сейцмик фаол ҳудудларда зилзила хавфи ортиши мумкин.
Магнит бўронларининг 7—8 баллик фаол таъсиридамиз. Сиз ўзингизда унинг таъсирини (бош орқа мия ва пешона қисми карахтлашиши, кўнгил айниши) сезяпсизми?
Final Results
21%
Ҳа, яхшигина қийналяпман.
34%
Ҳа, саломатлигимда бироз ўзгаришлар бор.
45%
Йўқ, менда ҳаммаси жойида.
02:45 дан бошлаб "Қамчиқ" довонида "Водий—Тошкент" йўналишидаги қатнов ҳам тикланди.

ФВВ
8 баллик кучли геомагнит бўрони кузатилмоқда.

Бу тўққиз баллик шкаладаги 8 баллик кучли қўзғалишдир.

Магнит бўронлари хавфини организмга таъсирини камайтириш учун мана бу постдаги тавсияларни амалга ошириш сўралади.

Олмаота ионосфера институти
Жорий жанубий циклон Туркманистоннинг жанубий қисми Байрамали метеостанциясида 3 кун ичида йиллик меъёрий ёғиннинг 40% ли ёғинини улашди.

Байрамалида 8—10 май кунлари умумий 67 мм ёғин ёғиб қўйди.

Метеожурнал
Forwarded from Uzb_Meteo
Кўп маълумотларни улашиш кўп изланиш ҳамда кўп вақтни "ўғирлайди". Одатда, кишига ишидан завқ олиш, мотивация учун молиявий қўлловлар зарур.

Канал сахий инсонлар учун молиявий қўллаб-қувватлаш учун очиқ. Сизнинг қўлловингиз ўзингизга 3-5 баробар кўп қизиқарли маълумотларни етказиш билан компенсацияланади.

Ўзб_метео каналини молиявий қўллаб-қувватловчилар учун донат линкини қолдиряпман: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo
Қарийиб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида эканмиз. Бу энг кучли қўзғалиш.

30 ёшдан катта ёшли аксар қатламда:

бош мия орт қисми ва пешона тиришиши;

артериал қон томир касалликлари;

апатия каби хасталиклар кузатиляпти.

7—8 баллик геомагнит бўрон қўзғалиши кун давомида кузатилиши прогноз қилинмоқда. Эртага хавфсиз қўзғалишларга қайтади...

Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади.

Ҳозирда дунёда радиоалоқа билан боғлиқ мини (балки мега) блэкаутлар кузатилаётган бўлиши керак.
Афғонистон шимоли Бағлон вилоятида 10 май куни кучли сел-сув тошқинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди.
Афғонистоннинг шимоли Бағлон вилоятида кучли ёғингарчиликдан юз берган табиий офат асосан ёш болалар умрига зомин бўлган (таъбни хира қилувчи бошқа видеолар жойлаштирилмади).
Фарғона водий вилоятларида бугун кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Кундуз куни республика маркази, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ҳам қисқа муддатли жала ёғинлар бўлиши кутилмоқда. Тоғларда ҳам ёғингарчилик кутилмалари бор. Сел келиш хавфи сақланади.

Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати сезиларли паст, салқин бўлади.

Ўзгидромет
Африка жануби Намибия мамлакати аҳолиси хам тунда осмонда қизил шафақ яъни жанубий қутб ёғдуларига гувоҳ бўлишган.