Uzb_Meteo
13.3K subscribers
8.35K photos
2.56K videos
38 files
7.95K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Автомобилсиз кун" акциясига мос видео тарғибот.

Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Алан Ҳемсон ҳар куни ишга бориш-қайтиш ва бошқа юмушларни бажаришда жамоат транспорти хизматидан фойдаланади.

Тўғри, элчининг пойтахтдаги бундай хатти харакати Ўзбекистондаги кўплаб амалдорлар ва бошқарга ёқмаслиги табиий. Аммо, унинг ҳатти-ҳаракатларига амалдор ва бошқаларнинг қандайдир "ғалати қарашлари" элчини зиғирча қизиқтирмайди.

Унга жамоат транспорти орқали пойтахт аҳолисининг ижтимоий қарашлари, социал ҳаётини кузатиш, экологик муҳитни барқарорлаштиришда ўз ҳиссани қўшиш муҳим. Чунки, у хар куни хар хил одамларни кўради. Ва бу унга янада завқ бағишлайди.

Экофаол Ўрикгули унинг телеграмдаги аккаунтини ҳам ўз постига жойлаштирмоқда. Ҳар хил ҳашаматли мошин хизматларидан фойдаланадиган амалдорларимиз ва мошин ҳашаматига рўжо қўйган кишилар элчидан нима учун жамоат транспортида юриши, уни бунга нима мажбурлаётганини, сўраб кўришлари мумкин.

Элчи билан боғланиш: @alan_hamson
Бугун "автомобилсиз кун" акциясида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов (юқоридаги тасвир) ҳамда Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев (пастдаги тасвир) жамоат транспорти хизматидан фойдаланиб ёки пиёда ишга боришган.
Божхона қўмитаси раиси генерал майор Акмалхўжа Мавлонов "автомобилсиз кун" акциясида ишга велосипедда кетмоқда.
Экология йўналишидаги масалаларга ("Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги) сусткаш муносабатда бўлган учта туман (Қарши, Касби ва ва Тўрақўрғон) ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди. 6 та вилоят хокими ўринбосарлари ҳайфсан олди.
Президентнинг “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан ўтказилаётган йиғилишида масъулларга берилган асосий кўрсатмалар:

Экология вазирлиги "Менинг боғим" лойиҳасини ишга тушириши ва унга 50 млрд сўм ажратиш;

пойтахтда каби амал қилинаётган йирик қурилиш лойиҳаларида майдоннинг камида 30 фоизига дарахт экиш мажбурияти барча вилоятларда жорий қилиш;

республика бўйлаб 444 та яшил боғ ва 160 та жамоат паркларини ташкил қилиш;

йирик саноат корхоналарида, барча саноат зоналари атрофида яшил ҳудудлар ташкил қилиш;

чиқинди полигонлари атрофида терак, тут, гужум, заранг экиб, "яшил белбоғ" барпо қилиш, барча иссиқлик электр станциялари, гидроиншоотлар, сув омборлари атрофида ҳам кўчат экиш;

ижтимоий объектларга кўчатларни бепул етказиб бериш бўйича ўтган йили бошланган амалиёт бу йил ҳам давом эттирилиши.
Греция жанубида бизнинг вақт билан соат 12.12 да 17 км чуқурликда 6 магнитудага яқин кучли зилзила рўй берди.
Евроосиё материкида циклоник ҳаво оқимлари кўпайиб кетди.

Телеграмдаги Космо_мониторинг канали муаллифи ҳам айни кунларда бизнинг материкда бу каби нам хаво айланмалари кўпроқ эканига эътибор қаратган.

Бу сафар материкда бир вақтнинг ўзида 4 та катта масштабдаги ва учта кичик масштабдаги циклоник жараёнлар жойларда турли хил ноодатий иқлим ҳодисаларини тақдим этмоқда.

Европада марказида атмосфера босими 965 гПа гача паст босимли ҳаво айланмаси фронт олд қисми жануб Африка шимолидан Европага чанг массасини тортмоқда.

Россия марказидаги кенг масштабдаги паст босимли атмосфера соҳаси эса Мўғилистондан Хитой шимоли орқали чанг массасини Россия шарқий худудларигача учириб бориши, Марказий Осиё мамлкатларидаги кечаги шамол пўртаналари, Қозоғистон шимоли ва марказида талофатли сув босишлар ҳам илиқ циклоник жараёнлар эффектидир.

Турли хил версияларга кўра, сўнгги кунларда шимолий яримшарда жуда яқин вақтлар оралиғида полигонлардан учирилаётган ракеталар таъсири ҳам атмосфера циркуляциясида турли ўзгаришларни олиб келаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Лекин, бу каби таъсирлар фан учун ҳали илмий тасдиқланмаган.

Циклоник жараёнларнинг зилзиларни келтириб чиқариши билан боғлиқ усулларни маъқулловчи моделлар ҳам Евроосиё материгидаги сейсмик фаол минтақаларда зилзилалар фаоллашини прогноз қилган. Голланд сейсмологи Франк Ҳугербитс жамоаси ҳам бизнинг минтақа ва Ҳиндистон-Покистонда кучли зилзилалар билан боғлиқ хавф сақланиб турганини таъкидлаган.
Европада марказида атмосфера босими 965 гПача бўлган циклоник жараён ортидан Буюк Британиянинг баъзи ҳудудларида шу каби дўл ходисалари кузатилмоқда.
Апрелда ҳарорат меъёр атрофида, ёғингарчилик бўйича меъёрдан кам ва меъёрдаги ёғин кутилмоқда.

Апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даража илиққача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. Ойнинг биринчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 8-13 даража илиқ, кундуз кунлари 18-23 даража илиқ бўлади.

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 10-15 даража илиққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 25-30 даража гача ўзгариб туради.

Ой давомида ёғингарчилик жойларда меъёрдан кам ва меъёр атрофида бўлади.

Ўзгидромет
Апрель ойи бизда қишлоқ хўжалиги учун ҳал қилувчи ойлардан ҳисобланади.

Азалдан бу ойни деҳқонларимиз "нам" ой деб таърифлаб келишади. Аммо, Тинч океанида умри "тугаб" бораётган Эль—Ниньо фенемони сабаб, бу ёғига шимолий ярим шарда кенг масштабли нам ҳаво оқимлари фаоллиги камайиб бораверади. Ва бу ўз-ўзидан минтақа марказларида қурғоқчилик белгиларини кўрсатиб бошлайди.

Жаҳон Метеорологик Ташкилоти Ўзбекистон учун келаётан апрелда ёғингарчилик бўйича фақат водий ва Тошкент вилоятларида ижобий прогнозларни бермоқда. Бошқа ҳудудларимизда эса ёғинлар кам. Аммо, тўсатдан ёғувчи жалалардан сел-сув тошқин хавфларига келаётган ойда ҳам тайёр туришимиз керак. Сўнгги Эль—Ниньо сўниш даврларида (2010-2016 йиллар) апрель-июнь ойларида бизда сел-сув тошқинлар кўп бўлган.

Ўзгидромет вегетация даври учун айни табиий сув улашадиган апрель ойида ёғингарчиликнинг республика катта қисмида меъёрдан камроқ бўлиш прогнозидан келиб чиқиб, қишлоқ ва сув хўжалиги секторлари учун пировард режаларни яна қайта кўриб чиқишни ундайди.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тоғли Боғичорбоғ қишлоғида қор ёғиб ўтмоқда.❄️
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилади - Ҳукумат топшириғи
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тоғли Ойбек МФЙ узоқ Дўконхона қишлоғидаги айни манзара.❄️

📍 Геолокация
Иқлим ўзгариши, куз ва қишда турли иқлимий стресслари хавфида асаларилар қирилиб кетиш олдини олиш бўйича илмий таклифлар.

Шу кунларда "Табиат" журналида тадқиқотчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ бири-биридан қизиқ мақолалари чоп этилмоқда.

Шундай мақолалардан бири, шу асрнинг ўзида қирилиб кетиш хавфи остида турган асаларилар ҳаёти, популяциясини узоқроқ муддатга бўлсада сақлаб қолиш билан боғлиқ тадқиқот ишидир.

АҚШлик бир гуруҳ тадқиқотчилар асаларилар ҳаётига иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишда мукаммал иқлим моделларидан фойдаланиб бир версия истиқболини ўрганиб кўрдилар.

Бунда асалари оилалари бўлган қутиларни илиқ куз ва қиш даврларда ҳарорати деярли бир хил қийматни таъминлайдиган совуқхоналарга жойлаштириш версиясини пировард иқлимий вазиятлар билан симуляция қилиб кўришган.

Натижалар шуни кўрсатдики, бундай "музлатгичлар" баҳорда уялардаги асаларилар сонини 15 мингдан ортиққа кўпайтиришига олиб келган. Агар, иссиқ ҳудудлардаги асаларилар ташқарида табиий ҳолатдаги қутиларда сақланган бўлса, қишлашдан кейин асалариларнинг сони тахминан 5000-8000 дона бўлиб чиққан.

Олимларнинг таъкидлашича, яқин йилларда бутун дунё бўйлаб тижорий йўналишдаги асаларибоқарлар ушбу версияни амалиётда қўллай бошлайдилар.
Пойтахтда ноодатий рангларда Қуёш ботиш уфқ манзараси.
Forwarded from Raqamli GEO (𝑨𝒉𝒓𝒐𝒓𝒃𝒆𝒌)
Qiziq...

Kaspiy va Orol dengizlarining kichik aerozol zarralari Rossiya poytaxti Moskvagacha yetib borgan.17-18 mart kuni Moskvaning aerozol zarralar bilan anomal holatda ifloslanishida aynan Kaspiy va Orol dengizi atroflaridan koʻtarilgan chang massasini sabab sifatida koʻrsatishmoqda.

Rossiya Fanlar Akademiyasi (РАН) olimlari tomonidan oʻtkazilgan turli xil tadqiqotlar shuni koʻrsatyaptiki,Orol va Kaspiy dengizining qurgʻoqchil zonalari butun shimoliy yarimsharning troposferasiga taʼsir qiladigan chang zarralarining eng asosiy manbalari hisoblanar ekan.

@Raqamli_geo