Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.53K photos
2.6K videos
39 files
8.15K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонидан кесиб ўтган автомобиль йўлида ҳам қор бошланган.❄️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти баланд тоғли қишлоқ ахолиси бугун яна қор ҳодисаларига гувоҳ бўлишди.

Вилоятда аудиторияси энг катта телеграм каналлардан бири "Қашқадарё аҳли" жамоаси узоқ тоғликларда кузатилган бугунги қор ёғиш ҳодисалари билан боғлиқ тавсилотларни ажойиб видео кўринишида тақдим этишибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани маъмурий маркази Ғазалкент шахрига яқин ҳудуддаги баҳор манзараси.

Видеода сиз гуллаётган дарахтлар билан уйгунлашиб кетган гўзаб табиатга гувоҳ бўласиз.

Видеограф: Шароф Эгамбердиев
Қирғизгидромет 31 март ва 1 апрель кунлари Талас вилояти, 1 апрель куни Чуй вилоятида тунда ва тонгда ҳароратнинг -3 даражагача пасайиб кетиш фонида "совуқ уриш" ҳодисалари бўлиши ҳақида огоҳлантириш хабари ишлаб чиқди.

Ўзгидромет прогнозларида (1, 2) ҳам 30 март шимолда ноль даражагача, 31 март ва 1 апрель кунлари республиканинг кўплаб вилоятларида асосий қишлоқ хўжалик майдонларида ҳам тунги ва тонги муддатларда ҳаво ҳарорати ноль даражагача пасайиши кўрсатиб ўтилган.

Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 31 март ва 1 апрель кунлари тун ва тонгда ҳаво ҳарорати -3 даражагача совуқ, республиканинг тоғ ва айрим тоғ этакларида ҳам шу кунлари ҳаво ҳарорати минимумлари -3 даражагача пасайиши прогнозларда кўрсатилган.

Бунда юқоридаги ҳудудларда айни вегетацияга кириб бораётган қишлоқ хўжалик секторида экинлар, дов-дарахтларни совуқ уриши мумкин.
Бугун Сурхондарё ва Фарғона водий вилоятларида ёғингарчилик сақланади.

Бошқа вилоятларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кундуз куни +10 +15 даража илиқ бўлади.

Ўзгидромет
Казгидромет Қозоғистоннинг шимолий вилоятларида 5—апрель кунига қадар ёғингарчилик, мавсумий қорларни шиддат билан эриш муносабати билан сув тошқини, сув босиш хавфини эълон қилмоқда.

Юқорида Қозоғистон пойтахти жойлашган Ақмола вилоятида ҳам қорнинг шиддат билан эриш фонида 5—апрелга қадар сув тошқинлари рўй бериши маълум қилинган. Бу пойтахт Остона шаҳрига ҳам тегишли.
Пойтахт ҳавосида "сариқ" даражада ифлосланиш.

Пойтахтга шамол асосан ғарб (Қозоғистон) ва жануби—ғарбдан эсмоқда.

Ўзгидромет стационар постлари ҳам соат 09.00 да ҳаво таркибида РМ-2.5 майда дисперс заррачалари билан боғлиқ ифлослик ЖССТ талабларидан 2.1 марта юқори "сариқ" хавфни кўрсатмоқда.
Туркманистонда апрель ойи қуруқ ва бироз иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Метеожурналга кўра, келаётган апрель ойида ўртача ойлик ҳаво харорати иқлимий меъёрдан 1—2°С юқори, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлади.

Ойлик ёғингарчилик меъёрдан кам (60-80%), баъзи ҳудудларда жуда қуруқ (20-60%) бўлади. Айрим жойларда эса маҳаллий ёғинлар ҳисобига меъёр атрофида ва ундан бироз кўп (80-120%) бўлиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистон жанубидаги йирик шаҳар Қандаҳорга бостириб келаётган чанг бўрони.

30.03.2024 й.
Forwarded from bakiroo
Тошкент ҳавоси Дели ёки Мумбайга айланиб қолмаслиги учун нима қилиш керак?

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб, барча ҳудудлар экологик ҳолатига кўра, "яшил", "сариқ" ва "қизил" ранглар билан белгиланадиган "тоза", "ўрта" ва "зарарли" экологик зоналарга бўлинади. Ўз навбатида, транспорт воситаларига ҳам уларнинг атроф-муҳитни ифлослантириш даражасига қараб "яшил", "сариқ" ва "қизил" стикерлар берилади.

Диагностик текширув ва сертификат бериш ҳудудлардаги йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида бепул амалга оширилади.

Мазкур тизим учта босқичда жорий этилади:

биринчи босқичда (2024-2026 йилларда) - Тошкент шаҳрида;
иккинчи босқичда (2026-2028 йилларда) - Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ва дам олиш маскани ва бошқалар);
учинчи босқичда (2028-2030 йилларда) - бошқа барча ҳудудларда.

Экологик ҳолати тегишли эгологик зонага мос келмайдиган автомобиллардан фойдаланганларга нисбатан жавобгарлик белгиланиб, ундирилган жарима маблағлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун йўналтирилади.

Электромобиллар, электромототцикллар ва ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган автомобилларга уларнинг эгалари томонидан юборилган онлайн мурожаатлар асосида "яшил" сертификат диагностик текширувларсиз, почта орқали бепул етказиб берилади.

Шунингдек, аҳолига "зарарли" тоифадаги автомобилини "тоза" тоифадаги транспорт воситасига алмаштириш учун субсидия бериш тизими жорий этилади.
Қозоғистоннинг 40% қисмини қор қоплаб турибди.

Энг кўп қор қоплаб олган вилоятлар республиканинг шимолий вилоятлари бўлиб турибди экан.

Казгидромет
VMQ-166. 29.03.2024-yil.pdf
405.7 KB
Транспорт инфраструктурасида экологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Сўнгги пайтлар пойтахтдаги экологик муаммолар, ҳаво ифлосланиши улушида автротранспорт билан боғлиқ таъсирлар яққол кўрина бошлади.

Бутун дунё ривожланган мамлакатлари вос кечган сифатсиз АИ—80 бензинидан фойдаланиш, ҳаддан ташқари кўп транспорт ҳаракатида тормозланиш, ишқаланиш ва ёниш натижасида ҳам майда РМ-2.5 заррачаларининг ортиши, шамолсиз муҳитда машиналар ҳаракатининг ўзи кичик микро шамолни келтириб, майда заррачаларни осмону-фалакка кўтариши ва туширишини тезлаштириб юборди.

Шунинг учун, транспорт секторини тартибга солиш, экологик мувозанатни барқарорлаштиришда 166—сон ҳукумат қарори қабул қилиниши айни муддао бўлди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Гуангдонг провинциясида тўсатдан эсган кучли шквал шамоли.

29.03.2024 й
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида қорнинг шиддат билан эриши ортидан, жойларда кенг масштабда сув тошқин ва сув босиш ҳодисалари рўй бермоқда.

30.03 2024 й.
Ҳаво ифлосланиши альцгеймер касаллигига олиб келиши мумкин.

Ҳаво таркибидаги муттасил ифлосланиш муҳити кишиларда альцгеймер касаллигини келтириб чиқариши мумкинлиги хитойлик тадқиқотчилар томонидан таъкидланмоқда.

Телеграмдаги "Гидрометео-инфо" каналига кўра, тадқиқот ишида альцгеймер касаллигининг асосий келтириб чиқарувчиси — бу, ҳаво ифлосланиши, аниқроғи автотранспортдан чиқаётган ташламалар ҳисобига юз бериши айтилмоқда.
Бугун жойларда ҳаво ҳарорати +17 даражагача юқори бўлади.

Ёғингарчилик кутилмайди (фақат Фарғона водий вилояти тоғларидан ташқари).

Ўзгидромет
Русларнинг "Ресурс-П" ракетаси яқин вақтларда "Байканур" (Бойқўнғир) полигонидан космосга учади.

Бу миссиянинг асосий вазифаси Ернинг атроф-муҳит муҳофазаси кузатувлари, ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ифлосланишларни, фойдали қазилма бойликларини излаш каби фазовий кузатишдир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Паркент тумани Қизилтоғ (Краснагорс) қишлоғи адирликлари баҳорий яшиллиликка бурканмоқда.

📍Геолокация
Тошкент вақти билан соат 18.25 да Тожикистонда 5 магнитуда зилзила қайд этилди.

Унинг кучи Ўзбекистонда сезилмади.

Сейсмопрогностик мониторинг марказ
Телеграмдаги Космо_мониторинг канали муаллифи Қозоғистон шимолида қор эришидан ҳосил бўлаётган сув тошқин ва сув босаётган ҳудудларининг фазовий тасвирларини бўлишмоқда.