UzA | Tezkor xabarlar
31.4K subscribers
7.67K photos
720 videos
31 files
1.35K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
«Тошкент метрополитени» ДУК: «Рамазон Ҳайити» айёми муносабати билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти қуйидаги тартибда амалга оширилади.

«Рамазон Ҳайити» айёми кунида метро поездлари ҳаракати интервали доимий жадвал асосида соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Шунингдек, байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Олий судда совет даврида қатағон қилинган яна 208 нафар шахс оқланди

Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 3 та жиноят иши бўйича 208 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.

"Шу аснода адолат қарор топди, йиллар мобайнида юзага чиқмай келган ҳақиқат тантана қилди. Мустақиллик йўлида фидокорона кураш олиб борган, ҳатто ўз жонини фидо қилган қатағон қурбонларининг пок номлари халқимиз қалбида мангу яшайди", — дейилади Олий суд хабарида.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев картошкачиликни ривожлантиришга қаратилган режа ва таклифлар тақдимоти билан танишди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 500 тонна элита картошка уруғларини 1 минг 700 та аҳоли томорқаларига бепул тарқатиш, картошка етиштирувчиларга имтиёзли маблағлар ажратиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-20° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун, эрта тонгдан Тошкент шаҳрида 400 та автобус ва электробуслар йўналишларга чиқарилди

Тошкент шаҳри йўловчилари учун 400 та автобус ва электробуслар, жумладан ўта катта сиғимли 114 та 18 метрлик автобуслари, 169 та Ютонг электробуслари ҳамда 117 та газда юрадиган катта сиғимли Ютонг автобуслари йўналишларга чиқарилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
«Рамазон Ҳайити» айёми кунида метро поездлари ҳаракати интервали доимий жадвал асосида соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Шунингдек, байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан масжидларга борувчилар учун махсус автобус йўналишлари ташкил қилинади

Мазкур автобус йўналишлари соат 04:00 дан 07:00 га қадар  ҳаракатланган ҳолда фуқароларимизнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#РАСМИЙ_МАЪЛУМОТ

⚡️РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да
, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:40

Каналга уланиш:
@uzauz
Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайдими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу муборак айём ва дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатишини маълум қилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди

Қарорга кўра,

Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2023 йил 21 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Олий, профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар ҳам 4 кун дам олади

Президент Фармонига асосан Рамазон ҳайити муносабати билан берилаётган қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Унга кўра Рамазон ҳайити 21 апрель – жума кунига тўғри келиши муносабати билан шу куни байрам сифатида нишонланади. 22–24 апрель кунлари иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар олий, профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, раҳбар-ходимлар ҳамда талаба-ўқувчилар кетма-кет 4 кун дам олишади:

21 апрель (жума) – Рамазон ҳайити байрами;

22 апрель (шанба) – дам олиш куни (шу жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун);

23 апрель (якшанба) – дам олиш куни;

24 апрель (душанба) – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Ўқув жараёнлари жорий йил 25 апрель, сешанбадан бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 25 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари
– 11 424,87 сўм (+8,70);
1 Евро – 12 523,94 сўм (+46,07);
1 Россия рубли – 139,99 сўм (+0,10).

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бухорода 9-синф ўқувчиси ретро дизайндаги электромобиль яратди

Вобкент туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси Шахзоджон Эркинов яратган ретро дизайндаги электромобиль айни дамда соатига 50 километр тезликда ҳаракатлана олади. Зарур техник ишлар бажарилса, тезликни соатига 100 километр ва ҳатто ундан ҳам ошириш мумкин. Электрокар қуёш панели, шунингдек, электр токи воситасида ҳам қувватланади.

— Бу туристик зоналарда, паркларда, дам олиш масканларида одам ташиш учун мўлжалланган, – дейди Шахзод Эркинов.

Бу электромобилнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у фақат Шахзоднинг қўл бармоғи билан ёқилади ва дастурлаш тўлиқ ўзбек тилида амалга оширилган. Электромобилга ихтирочи 12 вольтли тўртта қуёш панелларини ўрнатиб, унинг қуёш энергиясида ҳаракатланишини таъминлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Uzbekistan Airways Рамазон ҳайити муносабати билан чегирмалар эълон қилди

2023 йилнинг 21 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways қуйидаги йўналишлардаги тарифлар учун чегирмалар эълон қилади:

Тошкентга/дан Жакарта, Токио, Сеул, Боку, Остона ва Шаржага, Тошкент/Фарғонадан Дубайга.

Акция муддати 2023 йил 21 апрель соат 00:00 дан 23:59 гача, дейилади компания хабарида.

Каналга уланиш:
@uzauz