UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.4K photos
1.02K videos
33 files
1.54K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Президент ўтказган йиғилишда сув хўжалиги ва фармацевтика саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Аввал сув хўжалигидаги 4 та катта масала таҳлил қилинди. Булар – сув йўқотилиши, насос станцияларининг энергия истеъмоли кўплиги, сув захиралари камлиги ҳамда сув тежовчи технологиялар билан боғлиқ.

Хусусан, каналларнинг фойдали иш коэффициенти пастлиги ва ички тармоқларда сув кўп йўқотилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида йилига $4,8 млрд кам даромад олинаяпти. Шу боис Жиззах вилояти Пахтакор туманида, тажриба тариқасида, ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, фармацевтика соҳасида қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда корхоналарни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ш.Мирзиёев тадбиркорларга кредит юкини енгиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунинг учун Асака банк лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиши белгиланди.

Кам қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳисобига, 400 турдаги янги маҳсулотларни ўзлаштириш ва $670 миллионлик импорт ўрнини қоплаш мумкинлиги айтилди. Бунинг учун корхоналарга 18 ойгача муддатда $1 миллионгача “револьвер” кредит, экспортчиларга тушум суғуртасини гаровга олган ҳолда $2 миллионгача кредит берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бахтиёр Саидов араб давлатлари элчилари билан ифторлик қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов араб давлатларининг Ўзбекистондаги элчилари билан биргаликда ифторлик қилди.

Тадбир мобайнидаги самимий суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги барча йўналишларда истиқболли алоқаларни ривожлантириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Худайбердиев Шунқор Фармонович
Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунқор Фармонович 1971 йилда Пастдарғом туманида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Самарқанд вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Абилов Феруз Неъматуллаевич
Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Феруз Абилов ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бугун 19 апрелдан муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Бугун республика бўйлаб соат 9:00 дан референдум участкалари муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.

Референдум участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан соат 16:00 га қадар амалга оширилади.

Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 19 апрель куни бошланиб, 2023 йил 26 апрель куни якунланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
"Ўзбекистонда шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ"— Рақобат қўмитаси

Шакар маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи маҳаллий тадбиркорларнинг 2023 йилдаги фаолиятида вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича Ҳукумат томонидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Республика аҳолисининг йиллик эҳтиёжини (ўртача 650 минг тн) барқарор таъминлаш учун зарур даражада (1 млн тн) шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.

Бугунги кунда аҳолига шакар 11 500 – 14 000 сўмдан, айрим олис ҳудудларда 12 000 – 15 000 сўмгача чакана нархларда реализация қилинмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Пастдарғом туманига янги ҳоким тайинланди

Пастдарғом тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда депутатлар томонидан Муротқобилов Ваҳобжон Абдуғаниевич номзоди Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

В.Муротқобилов 1974 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият олиб борган. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида бошқарма бошлиғи, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК бош директори вазифаларида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️“Renessans” ("RTV") телеканали раҳбарлик лавозимларига ёш ижодкорлар тайинланди

Наима Пўлатова
— "RTV" бош директори. Ҳудудлардаги “Ёш журналистлар мактаб”и ҳамда Самарқанд, Бухоро, Жиззах вилоятларида ташкил этилган “Ёшлар медиа марказ”лари асосчиси.

Парвиз Фаттоев — "RTV" бош продюсери. Қатор оммабоп телекўрсатувлар муаллифи ва бошловчиси.

Жасур Раҳмон — "RTV" бош муҳаррири. "Менинг юртим" телеканалида бир неча йиллар мухбир, муҳаррир ва бошловчи сифатида фаолият олиб борган.

Нигора Муратова — “RTV” телеканалида “Production va marketing” бўлими раҳбари. “Менинг Юртим” телеканалида мухбир, “Breaking News” информацион дастури муаллифи ва бошловчиси сифатида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Унга кўра, юртимиз маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади.
Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.

Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Долларнинг расмий курси яна пасайди

Марказий банк 20 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари
– 11 416,17 so‘m (-19,82);
1 Евро – 12 477,87 so‘m (-73,13);
1 Россия рубли – 139,89 so‘m (-0,33).

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистонда бўйи 4 метргача ўсадиган, қурғоқчиликка чидамли ўсимлик етиштириш йўлга қўйилади

Ўзбекистон ҳудудида «Жунcао» технологияси асосида қурғоқчиликка чидамли ўсимлик етиштирилади. Ушбу ўсимлик 30 кунда 40 см, 60 кунда 1 метр, 100 кунда 4 метргача ўсади.

1 гектар ер майдонга экилса, ундан 300 тонна чорва учун озуқа, 100 тонна қўзиқорин, 24 тонна органик минерал ўғит олиш мумкин. Унинг поясидан қурилиш панели (ДСП) ва қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйса бўлади.

Бу борада, яъни қурғоқчиликка чидамли ўсимлик етиштириш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Хитойнинг “National Engineering Research Center” миллий тадқиқот маркази билан келишувга эришди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Президентимизнинг топшириғига асосан, афғон халқига 185 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди.

Шу муносабат билан икки давлат расмийлари иштирокида ҳудудларнинг ўзаро савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантириш борасида музокаралар ўтказилди. Тадбирда иштирок этган афғонистонлик расмийлар Муборак Рамазон ойида кўрсатилаётган бу каби амалий ёрдам учун Ўзбекистон халқига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Эргашев Авазбек Яқубжонович Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz