UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.49K photos
1.03K videos
33 files
1.56K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
#DXX_xabari

ДХХ йирик наркокуръерлар фаолиятига чек қўйди

Тўрткўл туманида яшовчи шахс тожикистонлик наркокуръер томонидан мамлакатимизга ўтказилган гиёҳванд моддани 90 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл туманида яшовчи шахс Самарқанд шаҳридан Нукус шаҳрига 2 кг 10 гр. “героин” моддасини олиб келиб, харидорга 90 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди. Маълум бўлишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси тожикистонлик наркокуръер томонидан мамлакатимиз ҳудудига ўтказилган.

Батафсил: ➡️ http://uza.uz/posts/373182

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент вилоятида вақтинча истиқомат қилувчи Туркия Республикаси фуқароси, 1965 йил туғилган Ю.Х.нинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

У Туркияда бўлиш тартибини бузгани боис, депорт қилинган фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мазкур давлатга киришлари учун қўйилган тақиқларни бекор қилдириб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан пул маблағларини ўзлаштириб келган.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#DXX_xabari

«Фарҳод деҳқон бозори» директори ва унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари қўлга олинди

«Элга хизмат» ва «Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари» савдо нуқталаридан маҳаллий тадбиркорни қўрқитиб, 2021 йилнинг октябрь ойи охирларидан 2022 йилнинг февраль ойига қадар ундан ҳар куни 66 минг сўмдан пул маблағи олиб келишган.
Шунингдек, тадбиркордан 3 млн. 400 минг сўм тўлов қилишини талаб қилишган.
Ўтказилган тезкор тадбирда «Халқ банки»нинг Учтепа туман филиали «Фарҳод деҳқон бозори»га хизмат кўрсатувчи кассири ўз хизмат хонасида сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, унинг ёнида кунлик тушумдан инкассация қилинган 8 млн. 300 минг сўм ва инкассация қилинмаган 9 млн. 150 минг сўм пул маблағлари борлиги аниқланган.
Тадбир давомида «Фарҳод деҳқон бозори» АЖ директори ҳамда унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари ҳам ушланиб, директор ўринбосарининг автомашинасида бўлган 24 млн. 967 минг сўм пул маблағи ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#DXX_xabari

ДХХ 356 минг АҚШ долларини Тожикистонга олиб чиқиб кетаётганларни қўлга олди

Тезкор тадбирда Бекобод шаҳридаги “Казарма” соддалаштирилган ўтиш пункти орқали кўп миқдордаги валюта қимматликларини қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган 2 нафар фуқаро ушланди.
Бекобод шаҳрида яшовчи аёлнинг ёнида 166 минг АҚШ доллари ва унинг шериги, аёлнинг ёнида эса 190 минг АҚШ доллари, жами 356 минг АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Улар тожикистонлик Маҳмуд исмли шахснинг илтимосига кўра хорижий валютани Бекобод шаҳрида номаълум шахслардан олиб, ўз кийимларига яширган ҳолда, маълум бир хизмат ҳақи эвазига Тожикистон Республикасига олиб чиқиб кетаётганди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#DXX_xabari

ДХХ икки нафар аёлни қўлга олгани юзасидан хабар берди

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қизларни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Туркия давлатига юбориб, мўмай даромад топишни одат қилган Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи аёл қўлга олинди.
У – Янгийўл туманида яшовчи, 1999 й.т. ва Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т. икки нафар қизни Тошкент-Истанбул авиайўналиши бўйича юбормоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида ушланди.

ДХХ яна бир ҳолатда эса ўз жигарбандини сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олинди.
Хусусан, Гулистон шаҳрида яшовчи аёл ўзининг 2021 йил 3 июнь куни туғилган қиз фарзандини Боёвут туманида истиқомат қилувчи аёлга 15 минг АҚШ долларига сотишни режа қилади. Тезкор тадбирда аёл сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#DXX_xabari

ДХХ гиёҳванд модда савдогарларини қўлга олди

Самарқандлик фуқаро Тожикистоннинг Панжикент шаҳрида яшовчи шахс томонидан Самарқанд вилоятининг Булунғур туманига ўтказилиб, хуфия жойга яшириб кетилган 9 кг. 751. гр. «опий» гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Аниқланишича, тожикистонлик гиёҳванд савдогари ушбу ажал оғусини кейинроқ керакли манзилга етказиб бериши учун самарқандлик наркокурерга 10 минг АҚШ доллари бериши лозим бўлган.

Яна бир ҳолат: ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармасининг тезкор тадбирда «Тошкент-Самарқанд» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Киа-Бонго» русумли автомашинадан вилоятнинг «Юқори нуқта» ЙПХ масканида 5 кг. 953 гр. «опий» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, улар Тожикистондан гиёҳванд модда савдогарига 36 минг АҚШ доллари бериб, контрабанда йўли билан ўтказган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

⚡️Сурхондарёда 8 нафар давлат хизматчиси йиғилиш жараёнида ДХХ томонидан қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида коррупция ҳолатларига барҳам бериш ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган йиғилишда 8 нафар давлат хизматчиси йиғилиш жараёнида ДХХ томонидан қўлга олинди.

Яъни, Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштирган 1 нафар собиқ банк ходими ва 7 нафар турли ташкилот ходимлари эҳтиёт чораси сифатида мажлис жараёнидан қамоққа олинган.

Ҳозирда уларнинг айримларига қўлланилган «қамоқ» эҳтиёт чораси «гаров»га ўзгартирилган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

ДХХ Сирдарёда “Обод қишлоқ” қураман деб 1,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган мансабдорларни аниқлади

ДХХ 2020 — 2021 йилларда Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги умумфойдаланув автомобиль йўллари ва “Обод қишлоқ” дастурига асосан ички йўлларда амалга оширилган қайта таъмирлаш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилганди.

Текширув давомида мазкур корхона мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, ҳисоботларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 1 млрд. 525 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари маълум бўлди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#DXX_xabari

Фарғона вилояти Риштон туманида Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўли — “тунел” аниқланди

Йирик миқдордаги — 15 млрд. сўмлик ашёвий далиллар қўлга тушди

Жорий йилнинг 23 июнь куни ДХХ тезкор тадбир давомида Риштон туманида яшовчи фуқаро Т.М. бошқарувидаги юк автомашинаси тўхтатилди.

Унда тахминий қиймати 15 млрд. сўмлик 2707 дона мобил телефонлар борлиги аниқланди.

Тадбир давом эттирилиб, Т.М.нинг яшаш хонадонидан Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой райони ҳудудига олиб ўтувчи, эни 1-1,5 метр, баландлиги 2 метр, узунлиги тахминан 130 метр бўлган ер ости йўли мавжудлиги аниқланди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу ер ости йўли Қирғизистон Республикасидан товар-моддий бойликлар олиб ўтишга мўлжалланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

💵 1 миллион долларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди

Жорий йилнинг 22 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси ҳудудида хизмат ўтаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари катта миқдордаги хорижий валютани мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди.

Хусусан, Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро А.Д. иккита полиэтилен қопда бўлган 1 млн. АҚШ долларини Қирғизистон Республикасига ноқонуний ўтказмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

⚡️Бекободда 90 минг АҚШ долларини Тожикистонга ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган аёл ушланди

Бекободлик аёл Ш.М. 20 минг АҚШ долларини оёқ кийимлари ичига яширган ҳолда «Фарҳод» чегара божхона пости орқали Тожикистонга олиб ўтмоқчи бўлган вақтида ДХХ томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётган вақтда эса у яна бир бор худди шундай ноқонуний ҳаракатни содир этди.

Бу сафар у эгнидаги кийимлари орасига яширган ҳолда 70 минг АҚШ долларини айнан шу чегара божхона пости орқали қўшни давлатга олиб чиқишга уринганида қўлга олинди.

Аниқланишича, ушбу кўп миқдордаги хорижий валюта қимматликлари Тожикистон фуқаросига тегишли бўлиб, Ш.М. ўзининг куръерлик хизматига маълум бир миқдорда пул маблағи олиши керак бўлган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

Сурхондарёда Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотига қўшилишни истаган шахс қўлга олинди

2022 йилнинг 19 июль куни ДХХ томонидан Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига чиқиб кетишни режалаштирган 2002 й.т. Шўрчи туманида яшовчи «Қ.М» қўлга олинди.

Аниқланишича, «Қ.М» Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги автомойкаларнинг бирида ишлаши давомида, интернет ижтимоий тармоқлари орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» медиа маркази ходими - 1996 й.т., Қирғизистон фуқароси, диний лақаби «Саад Мухтор» бўлган “А.А” билан мулоқотда бўлиб, унинг ғоявий таъсири остида «ҳижрат» ва «жиҳод» қилиш мақсадида Сурияга чиқиб кетишни режа қилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

ДХХ 50 миллион сўмга қотиллик буюртмасини амалга оширмоқчи бўлган "киллер"ни қўлга олди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи 66 ёшли М.А. ўз қариндошини гумдон қилиш учун термизлик А.Б.га мурожаат қилади ва ўзининг тенгдоши бўлган қариндошини ўлдириб бериш эвазига унга 50 миллион сўм ваъда қилган.

Жорий йилнинг 24 июль куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратура тезкор ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда М.А. олдиндан келишилган пулдан "аванс ҳисобида" 1,8 миллион сўмни “киллерга” бераётган вақтда жиноят устида қўлга олинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

⚡️ДХХ бир нечта вилоятда катта миқдордаги наркотиклар контрабандасига чек қўйганини эълон қилди

САМАРҚАНД:
Пахтачи туманидаги ЙПХ масканида “Спарк” автомашинасида 2 нафар фуқаро ёнида 10 кг “опий” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди. Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган ушбу “ажал оғу”сини Хоразм вилоятида сотишни режалаштиришган.

СУРХОНДАРЁ: Термиз туманида яшовчи 2 нафар фуқаро 2 кг. 60 гр “опий” моддасини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Улар Тожикистон Республикасидан келтирилган бу гиёҳвандлик воситасини термизлик фуқародан 28 минг АҚШ долларига сотиб олганликлари аниқланиб, у ҳам ушланди.

СИРДАРЁ: ДХХ ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида “Бекобод-Гулистон” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашинасида тожикистонлик фуқаро ёнида 1 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқлаб қўлга олди. У наркотикни Қозоғистон Республикасига ўтказишни режалаштирган.

ФАРҒОНА: Тожикистон фуқароси ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи бўлган аёл билан Сурхондарё вилоятининг Денов туманига бориб, Тожикистон Республикасидаги наркосавдогардан 11 минг АҚШ долларига сотиб олинган 976 гр. “опий” ва 994 гр. “гашиш” гиёҳванд моддаларини контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига ўтказади. Сўнгра улар наркотик моддаларни олиб қайтаётган вақтларида Марғилон шаҳрида ДХХ томонидан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Ёзёвон туманидан Марғилон шаҳри томон ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Унда Марғилонда яшовчи 2 нафар фуқаронинг ёнида Қирғизистон Республикасидан олиб келинган 698 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ в. Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Мастчоҳ туманида яшовчи шахс 1 кг 961 гр “гашиш” моддасини шартли харидорга сотган вақтида қўлга олинди.

НАМАНГАН: Янгиқўрғон туманида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автомашинада кетаётган фуқаронинг ёнида 968 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, у мазкур наркотик моддани Қирғизистон Республикасидаги танишидан 7 минг АҚШ долларига сотиб олиб, учинчи шахслар имкониятлари орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 14 кг 734 гр. “опий” ва 3 кг 923 гр. “гашиш” моддалари мусодара қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

Сурхондарёда Халқ таълим бўлими ходими пора билан қўлга олинди

Жорий йилнинг 3 август куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментининг Қизириқ туман бўлими тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган.

Унда Қизириқ туман ХТБ эксплутация бўлими ходими Ҳ.А. тумандаги 1-сон умумтаълим мактабининг фаолиятига аралашмаслик ва текширмаслик важи билан мактаб директоридан 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда Ҳ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 212-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

ДХХ Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги ходимини қўлга олди

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги ходими 2 нафар фуқарони Қирғизистондаги олий ўқув юртида ўқишлари ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, сўнгра уларнинг ўқишларини пойтахтимиздаги олийгоҳлардан бирининг 2-босқичига кўчириб бериш эвазига 18 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Каналга уланиш:
@uzauz