UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.48K photos
1.03K videos
33 files
1.55K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
#DTM_TEST

ДТМ: Бу йилги тест ёпиқ биноларда ўтказилади

Бу йилги тест агар давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса, албатта ёпиқ биноларда ўтказилади.

Бу йил ҳам абитуриентлар сув ва ручкалар билан таъминланади. Ҳисоб-китоб талаб этиладиган фанлар учун саволларнинг оралиғида ёзишга жой қолдирилади.

Бу ҳақда ДТМ ЎзА аудиочатида маълум қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DTM_TEST

⚡️ДТМ: IELTS сертификатга эга бўлган абитуриентларга максимал балл берилади ва тест синовини ечишдан озод қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорида барча тиллар учун тегишли бўлган сертификатлар рўйхати кўрсатиб ўтилган. Беш ярим ва ундан юқори бўлган сертификатга эга бўлган абитуриентларга топширадиган имтиҳонида чет тили фани бўлса, максимал балл берилади. Ўша фандан тест синовини ечишдан озод қилинади.

Бу ҳақда ДТМ ЎзАга
маълум қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DTM_TEST

⚡️ДТМ мутасаддилари кимлар тест синовлари учун тўлов пулидан озод қилинишини ҳақида ЎзАга маълумот берди

2022 йилда таълим муассасаларини тугатаётган академик лицей, касб-ҳунар мактабларининг битирувчилари ҳам тўловларни амалга оширмайди.

Бундан ташқари олдинги йиллар битирувчиси бўлса ҳам маълум тоифа битирувчилари тест синовлари учун тўловдан озод қилинади. Улар ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотидаги, ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ҳам тест синовлари учун тўловдан озод қилинади.

Тўлов базавий хисоблаш миқдорининг ярим баравари, яъни 150 минг сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DTM_TEST

Тест жавоблари қачон эълон қилинади?

"Тест синовлари тахминан 15 кун давом этади. Синовлар тўлиқ якунланганидан сўнг натижалар 1 ҳафта ичида эълон қилинади",ДТМ Бош мутахассиси Жамшидбек Одилов.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DTM_TEST

ДТМ — Ўқишга кириш учун хотин-қизларга қандай имтиёзлар берилиши ҳақида маълумот берди

— “Жорий йилнинг 9 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг (322-сонли) Қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларга олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тавсияномалар бериш ва уларни қабул қилиш тартиби белгиланган.

Қарорда кўрсатилганидек, коллеж ёки техникумларни маълум мутахассислик бўйича тамомлаган ва мазкур мутахассисликка мос соҳада камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар олий таълим муассасаларига киришда имтиёзларга эга бўлади.

Бу имтиёзлар, яъни ҳар йили давлат томонидан мазкур тоифадаги хотин-қизлар учун 500 та квота ажратилади. Ушбу квота Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари кесимида шакллантирилиб, давлат комиссиясига киритилади. Давлат комиссияси мазкур тақсимланган имтиёзли квотани тасдиқлаб беради. Агар хотин-қизларимизда мазкур имтиёздан фойдаланиш истаги бўлса Оила ва хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилишлари керак.

5 йиллик иш стажига эга эканини тасдиқлаш учун ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. Ҳар битта туманда махсус комиссиялар тузилган. Улар ҳужжатни кўриб чиқиб, ҳақиқатан ҳам белгиланган талабларга жавоб берадиган бўлса, уларга тегишли тавсиянома беришади. Тавсиянома олган хотин-қизлар ҳамма қатори ўқишга ҳужжат топшириш учун онлайн рўйхатдан ўтишганида тавсияномалари ҳам акс этади.

Тавсияномага эга хотин-қизлар ҳам ҳамма қатори тест синовларида иштирок этишади. Агар талабаликка тавсия этилмаса, олий таълим кесимида баллари кўриб чиқилиб, энг юқори балл тўплаган 500 нафари талабаликка тавсия этилади.

Ҳозир мени стажим тавсияномага тўғри келадими йўқми, деб иккиланиб юрганлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг туманлардаги бўлинмаларига мурожаат қилиб, ҳужжатларни тақдим этган холда жавоб олишлари мумкин”, — ДТМ Бош мутахассиси Жамшидбек Одилов.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DTM_TEST

БУ ЙИЛ ЎҚИШГА КИРИШДА АТТЕСТАТ БАҲОЛАРИ ҲИСОБЛАНАДИМИ?

Бу тартиб кейинги йилларга мўлжалланган ва алоҳида меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилиб, тайёрланмоқда. Бу йил мактабни битирганлиги ўртача баҳолари ҳисобга олинмайди ва бу йил жорий этилмайди, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги департаменти бошлиғи Абдували Холиқов.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DTM_TEST

Бу йилги тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилади

2022-2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилади — Давлат тест маркази

Каналга уланиш:
@uzauz
#DTM_TEST

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун тиббиёт олий таълим муассасаларида қанча имтиёзли квота ажратилгани ҳақида маълумот берилди

Абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, SOS – болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилада тарбияга олинган (йигирма беш ёшга тўлмаган) етим болалар учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимида тасдиқланди.

✔️Мазкур тоифага кирувчи абитуриентлар учун республика бўйича жами 1 809 та квота ажратилган бўлса, уларнинг 1 230 таси кундузги, 446 таси сиртқи, 99 таси кечки, 34 таси масофавий таълим йўналишларига оид.

Тиббиёт йўналишидаги 11 та олий таълим муассасасида ҳам ушбу тоифа учун имтиёзлар кўзда тутилган бўлиб, юқоридаги жадвалда бу ҳақда маълумот берилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DTM_TEST

Ўқишни хориждан кўчириши бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатлардаги (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМнинг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.

Аризалар 15 июлдан 5 августгача my.dtm.uz сайтининг “O‘qishni ko‘chirish (xorijdan)” бўлими орқали қабул қилинади.

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz