UzA | Tezkor xabarlar
31.5K subscribers
7.63K photos
708 videos
31 files
1.34K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
#YANGILIK

⚡️2024 МДҲнинг ёшлар пойтахти мақомини олган Тошкент шаҳрида бир қатор ёшларга оид тадбирлар, шу жумладан, футбол мусобақаси бўлиб ўтади

Каналга уланиш:
@uzauz
#YANGILIK

2023 йил 15 октябрдан ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида бир йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади;

Каналга уланиш:
@uzauz
#YANGILIK

⚡️Эндиликда ташқи рекламалардан ҳоли ҳудудни шаҳар аҳолисининг ўзи танлайди

Пойтахтнинг қайси ҳудудлари ташқи рекламалардан ҳоли бўлиши кераклигини аниқлашда, Тошкент аҳолиси порталдаги ёки “Халқ назорати” иловасидаги сўровномада қатнашиши мумкин. Амалдаги қонунга кўра, маданий мерос объектлари ва давлат идоралари биноларига ташқи рекламани жойлаштирилиши тақиқланади, аммо ушбу рўйхат халқ фикрини инобатга олган ҳолда кенгайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#YANGILIK

Пенсия бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда тайинланади

2025 йил 1 мартдан бошлаб 60 ёшга етган эркакларга ва 55 ёшга етган аёлларга пенсиялар, шу куннинг ўзида “автоматик” тарзда, яъни бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда
тайинланади.

Бунда, шахсга оид маълумотлар (фуқаронинг ёши, жинси), иш стажи, иш ҳақи (тўланган ижтимоий солиқ суммаси) ва оила таркиби (турмуш ўртоғи ва фарзандлари) Адлия вазирлиги, Бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг электрон базаларидан олинади.

Натижада фуқароларга пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш ҳамда ўзи истиқомат қилувчи Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди ҳамда пенсия ёшига етган фуқарога, шу куннинг ўзида пенсия “автоматик” тарзда тайинлангандан сўнг, фуқаронинг мобил алоқа воситасига маълумот юборилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#YANGILIK

⚡️Ўзбекистонда махсус футбол давлат канали ташкил қилинади

Президент қарорига (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.) кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида 2024 йил 1 июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#YANGILIK

Пахта хомашёси биржада эркин сотилиши белгиланмоқда

Эндиликда пахта хомашёси фермерларнинг ўз маблағлари, шу жумладан, тижорат кредитлари ҳисоби билан етиштирилганда пахта хомашёси ёки ундан олинадиган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни (тола, чигит, линт ва бошқалар) биржада эркин сотилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#YANGILIK

⚡️2024 йилдан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш, пахта йиғим-теримини молиялаштиришнинг янги тартиби жорий этилади

2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш, пахта йиғим-терими ва хариди учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади.

Унга кўра:
фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига ҳар йили 1 октябрдан бошлаб, пахта хомашёси етиштириш учун – пахта хомашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан;

кластерларга пахта хомашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пахта хомашёси қийматининг 80 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 10 ойга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр ва охирги 4 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан агротехник тадбирлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан моддий ресурслар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар етиштирувчилар томонидан ихтиёрий танланади (буғдой етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳозирга етказиб берувчиларни ўзлари танламоқда);

етиштирувчилар, кластерлар ва уруғчилик хўжаликлари кредит буюртмаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#YANGILIK

Идора ва муассасаларда ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилди. Ходимларнинг театрларга боришини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#YANGILIK

⚡️2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Аксинча ҳолатларда эса оширилади. Шу билан бирга, сув етказиб бериш учун тўловлар бекор қилинади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
#YANGILIK

Xodimlarining 50 foizida nogironlik bo‘lgan tadbirkorlarga davlat buyurtmachilari bilan to‘g‘ridan to‘g‘ri shartnoma tuzish imkoniyati beriladi.

Bunday odamlarni ishga olgan korxonalarga tadbirkorlik reytingida qo‘shimcha ball beriladi.

Kanalga ulanish:
🏫@uzauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#YANGILIK

O‘qishga kirish uchun minimal o‘tish ballari o'zgardi

O‘qishga kirish uchun minimal o‘tish balini 2 bosqichda oshirib, sog‘liqni saqlash, huquq, biznes va boshqaruv yo‘nalishlari uchun – 94,5 ball, boshqa yo‘nalishlar uchun – 75,6 ball etib belgilanadi (amalda barcha yo‘nalishlar uchun – 56,7 ball);

Kanalga ulanish:
🏫@uzauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM