UzASBO ДМ бўйича янгиликлар ва маълумотлар
9.46K subscribers
7 photos
6 videos
38 files
213 links
- "UzASBO" ДМ бўйича маълумотлар бериш;
- дастурга киритилаётган янгилик, қўшимчаларни тезкор равишда етказиш
Мурожаатлар учун: @uzasbouzbot
Гуруҳ: @uzasbo_official
Иш ҳақи тўғрисида маълумот олиш: @oylikbot
Рус тилидаги канал: @uzasboru
Download Telegram
2019 йил 1 октябрдан қуйидаги шахсларнинг иш ҳақисида ўзгаришлар бўлди:

1️⃣ Фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари иш ҳақи 1,2 бараварга оширилди (ЎзР Президентининг 02.04.2019 й. ПФ-5700-сон Фармони).

2️⃣ "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчаларининг раҳбар ходимлари ва олий маълумотли тарбиячилари, шунингдек барча турдаги халқ таълими муассасаларининг олий маълумотли тарбиячиларининг базавий тариф ставкалари миқдорлари умумтаълим мактабларининг тегишли раҳбар ва педагог ходимлари базавий тариф ставкаларига тенглаштирилди, бунда айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячилари учун кўзда тутилган устама бекор қилинди. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади. (ЎзР Президентининг 11.02.2019 й. ПҚ-4185-сон Қарори)

3️⃣ "ЎзАрхив" агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларининг лавозим маошлари Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,6 бараварга оширган ҳолда қўлланилади. Шунингдек, "ЎзАрхив" агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларига соҳада узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўланади. (ЎзР Президентининг 20.09.2019 й. ПҚ-4463-сон Қарори)

4️⃣ Болалар мусиқа ва санъат мактаблари директори ва директор ўринбосари базавий тариф ставкаси 1,5 бараварга, ўқитувчи ва концертмейстерлари базавий тариф ставкаси 1,25 бараварга оширилди (ЎзР Президентининг 30.09.2019 й. ПҚ-4468-сон Қарори).

Юқоридаги нормативлар асосида ходимларнинг иш ҳақисини ўзгартириш учун:
✳️ Агар ходимнинг лавозим маоши ягона тариф сеткаси билан белгиланган разрядлар асосида аниқланадиган бўлса, уни Документы-Учет кадров-Перемещение сотрудника қисмига киритилади;
✳️ Агар ходимнинг лавозим маоши базавий тариф ставкадан келиб чиқиб аниқланса, унда Документы-Начисление зарплаты-Индексация заработной платы қисмига киритилади (Уларнинг иш ҳақисини ҳам Перемещение сотрудника қисмига киритиш орқали тўғриласа бўлади, лекин индексация орқали кўтариш анча енгиллик туғдиради). Индексацияни 2019 йил 1 октябрь санаси билан киритиш ваколати эса 21 окттябрдан сўнг берилади.
✳️ Устамаларни бекор қилиш учун эса Документы-Начисление зарплаты-Отменить плановые виды расчета қисмига кирилади. Бу ерда ҳужжат ҳосил қилишда Отдел қисмини танламаслик керак, шунингдек ходимлар ҳужжатга битталаб Добавить қилиб чиқилмайди, балки Заполнить тугмасини босиш орқали тегишли тўлов тури мавжуд барча ходимлар рўйхатга чиқариб олинади. Сўнгра қайси ходимларда устама бекор қилинаётган бўлса, ўшаларнинг ўзи қолдирилиб, ҳужжат сақланади ва тасдиқланади. Кераксиз ходимларни рўйхатдан ўчиришда сичқончанинг ўнг тугмаси босилганда чиқадиган Выбрать все, Отменить выбор, Инверсия выделения тугмаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ҳужжат санасига ойнинг сўнгги куни қўйилади ва шунда устама тегишли ой бошидан рўйхатдаги ходимларга нисбатан ҳисобланмайди (Устамани тегишли ходимларни Перемещение сотрудника қисмига киритиш орқали ҳам тўғриласа бўлади, лекин Отменить плановые виды расчета ҳужжати орқали бу иш жудаям осон ҳал бўлади).
✳️ Янги устамаларни қўшиш ёки мавжудларининг фоизини ўзгартириш учун эса Документы-Начисление зарплаты-Ввод плановых видов расчета қисмига кирилади. Бу ерда ҳужжатга ходимлар қўшиб чиқилади ва устаманинг фоизлари кўрсатиб чиқилади (Устаманинг тўланишини тегишли ходимларни Перемещение сотрудника қисмига киритиш орқали ҳам тўғриласа бўлади, лекин Ввод плановых видов расчета ҳужжати орқали бу иш жудаям осон ҳал бўлади. Дастурнинг бу қисмидан ой бошидан бўладиган ўзгаришларни амалга оширишда фойдаланилади, агар устамалар миқдори ой ўртасидан ўзгараётган бўлса, бунинг учун ходимларни Перемещение сотрудника қисмига киритиш зарур.)

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонининг 9-бандида қуйидагилар белгиланди:

👉 давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади, сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимлар бундан мустасно:
2020 йил 1 январдан бошлаб - тажриба тартибида, 2-иловага мувофиқ бутун вертикал бўйлаб - давлат бошқаруви органларида ва ҳудудлардаги барча давлат ташкилотларида (2-иловада Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, "Халқ банки" АЖ ташкилотлари ва Нукус, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Самарқанд, Гулистон, Термиз, Ангрен, Фарғона, Урганч шаҳарлари, Тошкент вилоятининг Бўка ва Бекобод, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлари келтирилган);
2021 йил 1 январдан бошлаб - давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида;

👉 очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинадиган шахслар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишмасдан туриб лавозимдан озод қилиниши мумкин эмас;

👉 давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар бўлинмаларининг раҳбарлари:
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
ҳар уч йилда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида аттестациядан ўтади.

Шунингдек, Фармонда 2019 йил 1 декабргача
👉 давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимларини ваколарга (сиёсий, маъмурий ва техник) ва уларнинг даражаларига (миллий, республика, вилоят ва туман (шаҳар) қараб таснифлаш асосида Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини
👉 кадрларни марказлаштирилган тарзда танлов асосида саралаб олиш, давлат фуқаролик хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг хизмат поғоналарида ўсишини мониторинг қилиш ва қўлаб-қуввтлашни ўз ичига олган Миллий кадрлар захираси тизимини шакллантириш ва фаолият юритиш тартибини белгилаш
👉 идоравий мансублигидан қатъи назар давлат фуқаролик хизматчиларининг эгаллаб турган лавозими ва малака (мартабаси) даражаси учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган устамаларнинг аниқ миқдорларини ҳисобга олган ҳолда ягона базавий лавозим маошларини
👉 давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари томонидани бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ишчиларнинг ойлик меҳнат ҳақи фондига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан белгиланиши мумкин бўлган шахсий устамаларнинг энг кўп миқдорини тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Мазкур ўзгартиришлар орқали давлат хизматига ишга қабул қилишда учрайдиган таъмагирлик, таниш-билишчилик, маҳаллийчилик каби иллатлар бироз камайса керак.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
ЎзР Президентининг 09.07.2019 й. Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4388-сон Қарорининг 20-банди билан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:
👉 Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунидаги мониторинг, назорат, шаффофлик, самарадорлик ва натижадорлик таҳлилини таъминлаш борасидаги талаблар стратегик аҳамиятга эга бўлган, товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланган хўжалик жамиятлари ва корхоналар томонидан амалга ошириладиган давлат харидларининг барча турларига нисбатан татбиқ этилади;
👉 давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар реестрига қўйилган талабларга мувофиқ, давлат буюртмачисига ўзининг ёки юқори турувчи органнинг расмий веб-сайтида давлат харидларининг тўлиқ тавсифини келтирган ҳолда, уларнинг натижаларини эълон қилиш мажбурияти ҳам юкланади;
👉 Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси доимий равишда давлат харидлари самарадорлиги ва натижадорлигининг масофавий таҳлилини, зарур ҳолларда жойларга чиқиб олиб боради ҳамда махсус давлат харидлари ахборот портали ва ўз расмий веб-сайтларида таҳлил хулосаларини жойлаштиради;
👉 етказиб берувчиларнинг иштирок этишига имкон бериш мақсадида, шу жумладан импорт товарлар, ишлар ва хизматларни энг яхши таклифларни танлаб олиш ва тўғридан-тўғри шартномалар билан харид қилиш учун контрактлар тузиш аввалдан давлат харидлари махсус ахборот порталида тегишли маълумотлар жойлаштирилган ва кейин саралаш натижалари акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.

Мазкур бандда кўрсатилганлардан давлат буюртмачисига ўзининг ёки юқори турувчи органнинг расмий веб-сайтида давлат харидларининг тўлиқ тавсифини келтирган ҳолда, уларнинг натижаларини эълон қилиш мажбурияти бўйича баъзи саволлар туғилади:
✳️ Давлат харидлари тўғрисидаги Қонуннинг 41-моддаси билан махсус ахборот портали оператори махсус ахборот порталидан фойдаланиш воситасида давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар реестрини юритади деб белгиланган. Шунингдек, шартномалар реестрига киритилиши керак бўлган ҳужжат ва ахборотлар ҳам батафсил келтирилган. Бу каби маълумотларни веб-сайтда ҳам қайтадан акс эттиришдан қандай мақсад кўзланган?
✳️ Давлат буюртмачиси веб-сайтда тегишли маълумотларни эълон қилишини назорат қилиш билан ким шуғулланади?
✳️ ЎзР Президентининг 27.05.2019 й. ПФ-5729-сон Фармони билан давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича қонун лойиҳасини 2019 йил 1 декабргача ишлаб чиқиш топширилган. Мазкур қонунда шу каби ҳолатлар учун ҳам жавобгарлик кўзда тутиладими?

Келгусида шу каби амал қилинмаётган ёки амал қилиш имкони бўлмаган қонунчилик нормалари тўғрисида #Амал_қилинмаётган_нормативлар ҳештеги остида маълумот бериб боришга ҳаракат қиламиз.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. Шунингдек, мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисида Низом ўз кучини йўқотди.

Асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:
✳️ аввал директор жамғармасидан тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар учун 15 фоизгача миқдорда, касб маҳорати ва таълим жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, юқори самарадорлик ва ўқитиш сифати учун 25 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устама бериларди. Эндиликда мазкур икки хил номдаги устама битта қилиб, унинг миқдори 40 фоизгача қилиб қўйилди. UzASBO ДМда мазкур устамани ҳисоблашда Надбавка учит. за квалификацию тўлов туридан фойдаланилади;
✳️ 100 фоизлик устама олиш тартиби белгиланди;
✳️ кутубхона ходимлари ва психолог ходимларга устама ҳақ белгилаш тартиби кўрсатилди. Бунинг учун ҳар доимгидек Временный надбавка к тарифной ставке библиотекарей тўлов туридан фойдаланилади ва унинг номи нормативга мослаб ўзгартирилади;
✳️ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига устама ҳақ тўланиши белгиланди.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
2019 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4544-сон "Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқали қуйидаги ўзгаришлар киритиляпти:

✳️ 2020 йил 1 январдан бошлаб электрон дўконнинг қўшимча саҳифасидан фойдаланган ҳолда, давлат харидларини ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга ошириш ҳуқуқи берилади. Бунда, электрон дўконнинг қўшимча саҳифасида харид қилиш тартиб-таомили якунига кўра товар (иш, хизмат) мавжуд эмаслиги сабабли шартнома тузилмаган бўлса, давлаб буюртмачиси электрон дўконнинг асосий саҳифасидан фойдаланмасдан мустақил равишда танланган етказиб берувчи билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга ҳақли эмас. Яъни электрон дўконнинг қўшимча саҳифасига Давлат харидлари тўғрисидаги Қонуннинг 44-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартнома қилиш қисми татбиқ этилмайди;
✳️ 2020 йил апрелдан (график бўйича) бошлаб иқтисодиёт соҳалари ва ҳудудлар бўйича танлов ва тендер савдолари орқали давлат харидларини амалга ошириш электрон шаклга ўтказилади;
✳️ 2020 йил 1 апрелдан бошлаб бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги маблағларига нисбатан Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш орқали ғазна ижроси механизми жорий этилади.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуннинг 21-моддасига асосан умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги орқали (ушбу муассасаларнинг тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади) республика бюджетидан молиялаштиришга ўтказилади. Мазкур ҳолатни дастурда тўғри амалга оширишда қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:

1. Республика бюджети маблағлари ва даражасига (100010) мансуб бўлган шахсий ғазна ҳисобварақларни new.mdm.uz орқали қўшиб олинади. ШҒҲ маълумоти молия бўлимидан аниқланади ва бу ерда кўрсатилган тартибда дастурга киритилади.

2. 100010 лик ШҒҲқа касса ва ҳақиқий харажат субсчётлари бу ердаги маълумотнинг 1-бандида айтилган тартибда бириктирилади. Яъни Старый Л/С, Дата открытия, Дата перехода в центр.бух қисмлари тўлдирилмайди. Чунки 100022 лик ШҒҲлар IV гуруҳ харажатларини амалга оширишда ўз фаолиятини давом эттиради.

3. Қуйи ташкилотда декабрь ойи иш ҳақини ҳисоблаш тартиби бу ерда келтирилган видеодагидек бўлади. Фақатгина юқори ташкилотда сўровнома, пластик ведомост ва ШЖБПҲга бадаллар реестрини жамлаш учун дастлаб 100022 билан бошланувчи туман (шаҳар) бюджетига тегишли ШҒҲ танланади. Маълумотлар тўлиқ шаклланганидан сўнг ҳужжатдаги 100022 лик ШҒҲ республика бюджети маблағлари учун очилган 100010 лик ШҒҲқа ўзгартирилади.

4. Қуйи ташкилотда декабрь ойи иш ҳақиси учун тўлов ҳужжатлари 100010 лик ШҒҲ танланган ҳолда тузилади ва бунда сўровнома IDси автоматик тарзда чиқмайди. Шу сабабли унинг ID рақами қўлда ёзилиб, қидирув бериб топилади.

5. 2020 йил январь ойи аванси ва иш ҳақиси билан боғлиқ барча ҳужжатлар қуйи ташкилотда ҳам, юқори ташкилотда ҳам тўлиқ 100010 лик ШҒҲ танланган ҳолда тузилади. Бунда ходимларни Перемещение сотрудника қисмига киритиш талаб этилмайди, 2-бандда келтирилган видеодаги каби Изменение Л/С ҳужжати киритилиши натижасида барча ходимлар автоматик тарзда янги ШҒҲқа ўтган ҳисобланади.
100010 лик ШҒҲдан биринчи марта иш ҳақи ҳисобланаётганда бухгалтерия проводкалари zp.mdm.uz нинг Справочники-Справочники пользователя-Проводки ЗП қисмидан кўрсатиб қўйилади. Акс ҳолда Документы-Расчет зарплаты-Расчет зарплаты қисмида тузилган ҳужжатни тасдиқлашда проводкаси кўрсатилмаган ҳар бир тўлов тури бўйича қуйидагича хатолик чиқади: Ошибка: Проводка не найден: Вид расчет Оклад по дням Проводка Начисление ЗП. Бунда проводкалар Редактировать тугма ёрдамида очилади ва мавжуд проводкаларнинг пастидан Добавить тугма орқали 100010 лик ШҒҲқа тегишли проводкалар қўшиб чиқилади. Қуйидаги бухгалтерия проводкалари учун Дебет субсчётни танлашда эса 231 субсчётнинг тегишлисини (uzasbo.mdm.uz ёки new.mdm.uz да Справочники-Справочники пользователя-Лицевые счета қисмида 100010 лик ШҒҲқа бириктирилган) кўрсатишга аҳамият бериш керак:
Ягона ижтимоий тўлов (ЕСП 25%)
Иш ҳақи (Начисление ЗП)
Директор жамғармаси (Начисление Дирек фонд)
Касаллик варақаси (Начисление Б/Л)
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили нафақаси (Начисление декрет)
Мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси (Начисление надбавки СФМС ГДОУ)

6. Баркамол авлод болалар маркази, халқ таълими бўлими аппарати ва мактабгача таълим бўлими аппаратларининг иш ҳақи ҳисобида эса ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Уларни молиялаштириш аввалгидек туман (шаҳар) бюджетидан амалга оширилади.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар #Тушунтиришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5723-сон Фармони) Фармони билан энг кам ойлик иш ҳақига боғланган қуйидаги тўлов турлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)га боғланди:

1. Бола туғилганда МҲТЭКМ 70.3 фоизи миқдорида бир йўла бериладиган нафақа, яъни бугунги кунда 634880*70.3=446320.64 сўмга тенг бўлади. Аввал 223000*2=446000 сўм эди.

2. Ойлик маоши ва унга тенг тўловларни тўлаш учун нақд пул берувчи моддий-масъул шахс (кассир)нинг вазифаси умумтаълим мактабларининг маъмурий хўжалик бўйича директор ўринбосари ёки хўжалик мудири зиммасига уларнинг лавозими учун белгиланган окладиган улар томонидан ушбу функция амалда бажарилганда МҲТЭКМнинг 35.2 фоизи миқдорида қўшимча ойлик маоши белгилаш билан юкланади. Яъни бугунги кунда 223477.76 сўм бўлади. Аввал 223000 сўм эди.

3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчиларига қўшимча ҳақ:
гуруҳ раҳбарлиги учун - МҲТЭКМ 35.2 фоизи;
ёзма ишларни текшириш учун - МҲТЭКМ 17.6 фоизи;
ўқув ва лаборатория кабинетларига мудирлик учун - МҲТЭКМ 17.6 фоизи.

4. Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига информатика хонаси мудирлиги учун МҲТЭКМ 17.6 фоизи.

Қуйидаги тўлов турларида эса ўзгариш бўлмади, чунки тегишли нормативлардаги энг кам иш ҳақи сўзи базавий ҳисоблаш миқдори ёки пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори сўзларига алмаштирилди.

1. Уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда бериладиган компенсация.

2. Фахрий унвонлар учун тўловлар.

3. Халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчиларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари.

Изоҳ: Энг кам иш ҳақи терминига боғланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида берилаётган устамалар бўйича ҳали тегишли нормативларга ўзгартириш киритилмади.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Қонунига асосан Солиқ кодексининг 179 ва 180-моддаларига ўзгартириш киритилди. Шундан келиб чиқиб дастурга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

👉 179-модда 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача" деган сўзлар меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4.22 бараваригача деган сўзлар билан алмаштирилди.
20-бандидаги "энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасида" деган сўзлар меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4.22 баравари миқдори доирасида деган сўзлар билан алмаштирилди.
Яъни Материальная помощь согл. НК 178ст-16 179ст-1/3, Материальная помощь согл. НК 179ст-1/2, Выходное пособие тўлов турларига нисбатан 2019 йилда 634880*4.22=2679193.60 сўмгача бўлган миқдорига нисбатан солиқ ҳисобланмайди (агар қонунчиликка ўзгартириш киритилмаганда 223000*12=2676000 сўмгача бўлган миқдорига нисбатан солиқ ҳисобланмасди). Бу ҳолат дастурда автоматик тарзда созланган бўлиб, мазкур қоида ишламаётган иш ҳақи ҳужжатларини Рассчитать қилишда Ошибка: Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Шу муносабат билан ҳудудий администраторга мурожаат қилишингиз сўралади. деб хатолик чиқади. Бунда огоҳлантиришда айтилганидек ҳудудий администраторларга мурожаат қилиш керак бўлади.

👉 180-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "энг кам иш ҳақининг тўрт баварари" деган сўзлар меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1.41 баравари деган сўзлар билан алмаштирилди. Яъни zp.mdm.uz нинг Документы-Начисление зарплаты-Лица освобожденные от уплаты НДФЛ в размере 4-х МРЗП қисмида киритилган ходимларга 2020 йил 1 январдан даромад олинган ҳар бир ой учун 634880*1.41=895180.80 сўм солиқ солишдан озод этилади. Агар мазкур ўзгартириш бўлмаганда 223000*4=892000 сўм сумма солиқ солишдан озод этиларди.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар #Янгиликлар_ва_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори эълон қилинди. Ундаги асосий жиҳатлар қуйидагилар:

👉 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1.07 баробарга оширилади. Эътиборлиси, бунда базавий ҳисоблаш миқдори - 223 000 сўм қилиб, ўзгаришсиз қолдирилди. Бу орқали базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматларининг миқдори ўзгармасада, ходимларнинг ҳам маълум бир даромадлари ўзгармайди. Базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўлов турлари бўйича аввал қисман маълумот бергандик.

👉 Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига қонунчиликда олий таълим муассасалари учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланилади ва 2020 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқнинг 12 фоизлик ставкаси татбиқ этилади. 2020 йил 1 январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилаётган олий таълим муассасалари рўйхати ЎзР ВМнинг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сон қарорига иловада келтирилган.

👉 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бюджет даромади прогноз кўрсаткичларини ортиқча тўланган ва ундирилган солиқ суммалари ҳисобига бажарилишига йўл қўймасликлари бўйича қатъий огоҳлантирилди.

2020 йил 1 январдан
ортиқча ундирилган солиқ суммаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган ставкада фоизлар тўлаган ҳолда қайтариш тартиби ўрнатилди.

👉 Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ва молиявий жарималардан ажратмалар миқдорини бюджетдан ташқари маблағлардан тўлаб келинаётган иш ҳақи ва рағбатлантириш тўловларини унификациялаштирган ҳолда Давлат бюджети орқали амалга ошириш ҳисобига мақбуллаштириш бўйича таклиф киритиши белгиланди.

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан уларнинг ходимларига уй-жой ва автомашиналар хариди учун имтиёзли кредитларни ва фоизсиз ссудаларни ажратиш бекор қилинди.

👉 2020 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотлари, вазирлик, идоралар ва давлат мақсадли жамғармаларининг миллий валютадаги бюджетдан ташқари маблағлари фақат Ягона ғазна ҳисобварағида юритилади.

👉 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат молиясини бошқариш, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш, шунингдек, бюджет муассасаларида ишловчи ишчи ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобини тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга ошириш бўйича ахборот дастурларининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобига сервер ва телекоммуникацион қурилмаларини янгилайди.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуннинг 21-моддасига асосан умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги орқали (ушбу муассасаларнинг тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади) республика бюджетидан молиялаштиришга ўтказилади. Мазкур ҳолатни дастурда тўғри амалга оширишда қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:

1. Республика бюджети маблағлари ва даражасига (100010) мансуб бўлган шахсий ғазна ҳисобварақларни new.mdm.uz орқали қўшиб олинади. ШҒҲ маълумоти молия бўлимидан аниқланади ва бу ерда кўрсатилган тартибда дастурга киритилади.

2. 100010 лик ШҒҲқа касса ва ҳақиқий харажат субсчётлари бу ердаги маълумотнинг 1-бандида айтилган тартибда бириктирилади. Яъни Старый Л/С, Дата открытия, Дата перехода в центр.бух қисмлари тўлдирилмайди. Чунки 100022 лик ШҒҲлар IV гуруҳ харажатларини амалга оширишда ўз фаолиятини давом эттиради.

3. Қуйи ташкилотда декабрь ойи иш ҳақини ҳисоблаш тартиби бу ерда келтирилган видеодагидек бўлади. Фақатгина юқори ташкилотда сўровнома, пластик ведомост ва ШЖБПҲга бадаллар реестрини жамлаш учун дастлаб 100022 билан бошланувчи туман (шаҳар) бюджетига тегишли ШҒҲ танланади. Маълумотлар тўлиқ шаклланганидан сўнг ҳужжатдаги 100022 лик ШҒҲ республика бюджети маблағлари учун очилган 100010 лик ШҒҲқа ўзгартирилади.

4. Қуйи ташкилотда декабрь ойи иш ҳақиси учун тўлов ҳужжатлари 100010 лик ШҒҲ танланган ҳолда тузилади ва бунда сўровнома IDси автоматик тарзда чиқмайди. Шу сабабли унинг ID рақами қўлда ёзилиб, қидирув бериб топилади.

5. 2020 йил январь ойи аванси ва иш ҳақиси билан боғлиқ барча ҳужжатлар қуйи ташкилотда ҳам, юқори ташкилотда ҳам тўлиқ 100010 лик ШҒҲ танланган ҳолда тузилади. Бунда ходимларни Перемещение сотрудника қисмига киритиш талаб этилмайди, 2-бандда келтирилган видеодаги каби Изменение Л/С ҳужжати киритилиши натижасида барча ходимлар автоматик тарзда янги ШҒҲқа ўтган ҳисобланади.
100010 лик ШҒҲдан биринчи марта иш ҳақи ҳисобланаётганда бухгалтерия проводкалари zp.mdm.uz нинг Справочники-Справочники пользователя-Проводки ЗП қисмидан кўрсатиб қўйилади. Акс ҳолда Документы-Расчет зарплаты-Расчет зарплаты қисмида тузилган ҳужжатни тасдиқлашда проводкаси кўрсатилмаган ҳар бир тўлов тури бўйича қуйидагича хатолик чиқади: Ошибка: Проводка не найден: Вид расчет Оклад по дням Проводка Начисление ЗП. Бунда проводкалар Редактировать тугма ёрдамида очилади ва мавжуд проводкаларнинг пастидан Добавить тугма орқали 100010 лик ШҒҲқа тегишли проводкалар қўшиб чиқилади. Қуйидаги бухгалтерия проводкалари учун Дебет субсчётни танлашда эса 231 субсчётнинг тегишлисини (uzasbo.mdm.uz ёки new.mdm.uz да Справочники-Справочники пользователя-Лицевые счета қисмида 100010 лик ШҒҲқа бириктирилган) кўрсатишга аҳамият бериш керак:
Ягона ижтимоий тўлов (ЕСП 25%)
Иш ҳақи (Начисление ЗП)
Директор жамғармаси (Начисление Дирек фонд)
Касаллик варақаси (Начисление Б/Л)
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили нафақаси (Начисление декрет)
Мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси (Начисление надбавки СФМС ГДОУ)

6. Баркамол авлод болалар маркази, халқ таълими бўлими аппарати ва мактабгача таълим бўлими аппаратларининг иш ҳақи ҳисобида эса ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Уларни молиялаштириш аввалгидек туман (шаҳар) бюджетидан амалга оширилади.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар #Тушунтиришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг янги Солиқ кодекси амал қилади. Солиқ кодексининг янги таҳриридаги баъзи ўзгаришлар қуйидагилардир:

👉 Ягона ижтимоий тўлов эндиликда ижтимоий солиқ деб юритилади (XIV бўлим 402-409-моддалар).

👉 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботи ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай (аввал 25 кунидан кечиктирмай тақдим этилиши керак эди), йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилиши белгиланди (389 ва 407-моддалар). Мос равишда мазкур муддатда тўланмаган солиққа нисбатан пеня ҳисобланади. Кодекснинг 110-моддасида Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади деб белгиланган, лекин 16/300≈0.053333 каби ҳолатларда тегишли сон қай тарзда яхлитланиб олиши бўйича тушунча берилмаган.

👉 ЖШДС бўйича қуйидаги солиқ имтиёзлари бекор қилинди ёки имтиёзни қўллаш учун баъзи шартлар киритилди:
✳️ Ишдан бўшатиш нафақасининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4.22 бараваригача бўлган қисмига нисбатан солиқ солинмаслиги бўйича имтиёз бекор бўлди.
✳️ Солиқ тўловчиларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш (ҳаёт суғуртаси соҳасининг барча тоифаларида) бўйича суғурта мукофотларини тўлаш учун Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган қисмига солиқ имтиёзини қўллашда қўшимча шартлар киритилди (378-модданинг 15-банди).
✳️ Солиқ тўловчининг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга йўналтирилганда, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса. Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмдан ошмаган тақдирда, татбиқ этилади (378-модданинг 16-банди).

👉 Солиқ тўловчининг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтирилганда (378-модданинг 16-банди). Яъни эндиликда эр-хотин бир-бирига таълим олиши учун тўлов қилганда ҳам имтиёз қўлланилади. Лекин бу имтиёз 2019 йил декабрь ойи иш ҳақисига нисбатан қўлланилмайди.

👉 Шу вақтгача Солиқ кодексининг 178-моддасига асосан даромад сифатида қаралган қуйидагилар энди даромад сифатида қаралмайди ва мос равишда солиқ ҳисоботида ҳам кўрсатилмайди (369-модда):
- Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган солиқ тўловчи олган бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти ва совғалар;
- донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари томонидан қон олганлик учун олинадиган суммалар;
- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда тўланадиган стипендиялар;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари;
- давлат пенсиялари, ижтимоий суғурта (ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган туғиш нафақалари, қўшимча дам олиш куни, дафн этиш) бўйича нафақалар;
- фавқулодда ҳолатлар муносабати билан етказилган зарарлар суммаси доирасида бериладиган моддий ёрдам суммалари.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
👉 Юқоридаги постни давом эттирган ҳолда, қуйидагиларни айтиш мумкин:
Солиқ кодексининг 4-моддасида қуйидагилар белгиланган: Янги солиқлар ва йиғимлар белгиланишини назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари расман эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ой ўтгач амалга киритилади. Солиқ имтиёзларини бекор қилишни, янги мажбуриятларни жорий этишни, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни ёки солиқ муносабатлари субъектларининг ҳолатини бошқача тарзда оғирлаштиришни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳам худди шундай тартибда амалга киритилади.

Шу сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 4.22 баравари доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасига ва ипотека кредитларига тегишли имтиёзлар 2020 йил 1 апрелгача амал қилади. Ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммаларига нисбатан солиқ имтиёзи эса Солиқ кодекси чиқмасдан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2019 й. ПФ-5755-сон Фармони ва 02.08.2019 й. даги ПҚ-4412-сон Қарори асосида бекор бўлганди. Ана шу норма Солиқ кодексига ҳам киритилди холос.

Ипотека кредитлари бўйича мавжуд имтиёзни бекор қилиш масаласи эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.05.2019 й. ПФ-5715-сон Фармонининг 10-бандида тилга олиниб, бу бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш вазифаси юклатилганди, лекин расман бекор қилинмаганди. Бу имтиёз Солиқ кодекси орқали бекор бўляпти ва шу сабабли шу вақтгача амал қилиб келаётган имтиёз 2020 йил 1 апрелгача қўлланилади.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сон Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарорининг 5-бандида қуйидагилар келтирилган:
Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

а) қуйидагиларга:
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ва Мустақиллик майдонини кзкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг исхтисослаштирилган бошқармалари (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ходимларига - ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари, нукус шаҳри ва шаҳарлар - вилоят марказлари ободонлаштириш бошқармалари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси- республика) бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ходимларига - ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида устама белгиланади.

б) ободонлаштириш бўлинмалари ходимларига овқатланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади;

в) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тармоф тариф сеткасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари учун назарда тутилган миқдорда белгиланади.

г) фаолияти ҳайвонларнинг жасадларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ободонлаштириш бошқармаларининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун - лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар белгиланади.

👉 Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат талаблари дастурда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
✳️ "а" кичик бандидаги устамаларни тўлашга мос келувчи тўлов турини қўшиш учун ҳудудий администраторга мурожаат қилинади;
✳️ "б" кичик бандидаги устама учун Питание номли тўлов туридан фойдаланилади. Афсуски, бу ердаги энг кам ойлик иш ҳақи термини ҳали меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ёки базавий ҳисоблаш миқдорига ўзгартирилмаган;
✳️ "в" кичик банди таъсир қилувчи ташкилотлар ходимларни бошқа тариф сеткасига ўтказиш учун дастлаб Справочники-Справочники пользователя-Должности қисмига киришади ва ҳар бир лавозимнинг тарифная сетка қисмини Редактировать тугмаси ёрдамида ОТРАСЛЕВАЯ ТАРИФНАЯ СЕТКА по оплате труда работников Гл. упр. благоустройства и Департамента га ўзгартириб чиқишади. Сўнгра ходимларни ҳам Документы-Учет кадров-Перемещение сотрудника қисмига киритиб, иш ҳақиларини тўғрилаб чиқишади. "в" кичик банддаги тариф сетка ЎзР ВМнинг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сонли қарорининг 5а-иловасида келтирилган бўлиб, дастурдаги ОТРАСЛЕВАЯ ТАРИФНАЯ СЕТКА по оплате труда работников Гл. упр. благоустройства и Департамента тариф сеткаси шу қарордан келиб чиқиб киритилган;
✳️ "г" кичик бандидаги устамани тўлаш учун эса Доплата за вредность тўлов туридан фойдаланилади. Тўлов турлари рўйхатида мазкур вид расчет мавжуд бўлмаса, шу ердаги Получить из шаблона тугмаси орқали уни қўшиб олиш мумкин.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарори билан энг кам ойлик иш ҳақига боғланган турли хил тўловлар, компенсациялар, йиғимлар базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)га ёки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)га боғланди. Шундан энг кўп ишлатиладиган тўлов турлари бўйича мана бу ерга маълумот жойлаштирилди. Мазкур ўзгартиришлардан келиб чиқиб, иш ҳақи ҳисоблашда қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:

👉 Йўлкира, озиқ-овқат харажатлари учун компенсация каби баъзи тўлов турлари БҲМга боғланди. Лекин UzASBO Зарплатада ҳозирча тўлов турлари БҲМдан автомат шаклланадиган қилинмаган. Шу сабабли бу каби тўлов турларини киритишда фоиз асосида эмас, балки сумма асосида киритиш керак бўлади.

👉 2020 йил 1 февралдан бюджет ташкилотларида иш ҳақи миқдори 7 фоизга ошириляпти, лекин бунда БҲМ миқдори ўзгаришсиз қоляпти. Дастурда индексация киритишда эса БҲМдан шаклланадиган тўлов турлари ҳам автоматик тарзда 7 фоизга кўтарилиб кетади. Буни тўғрилаш учун индексация ҳужжатидаги Сумма после Инд. устунидаги суммани шу каби тўлов турларида Сумма до Инд. устунидаги билан бир хил қилиб ўзгартириб қўйиш керак бўлади.

👉 МҲТЭКМдан шаклланадиган тўлов турларида эса ҳар доим фоиз қисмини тўлдирилса бўлади. Бунда дастур ҳам суммани автоматик тарзда тўғри ҳисоблаб чиқаради.

👉 Ҳар бир тўлов турининг қайси норматив ва қандай қоида асосида ҳисобланишлигини аниқ билиш керак. Бу иш ҳақи ҳисоблашда хатоликларга йўл қўйишнинг олдини олади.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритишда бир қанча чалкашликлар мавжуд. Хусусан, қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
- Солиқ кодексининг жами даромадга киритилмайдиган даромадлар кўрсатилган 369-моддасининг 2-қисми 10-бандида меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғланган бўлса, ЎзР ВМнинг 11.02.2005 й. 60-сон қарорида улар пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига боғланган;
- маълум бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги энг кам ойлик иш ҳақи терминига ўзгартириш киритилмай қолиб кетган;
- баъзи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга биттадан ортиқ норматив орқали айнан бир хил ўзгартириш қайта-қайта киритиляпти;
- баъзи нормативларнинг иловалари янги таҳрирда қабул қилинган бўлсада, унинг амалдан қолган матнига ўзгартириш киритиш бўйича норматив қабул қилиняпти.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 1 январдан амалга киритилган Солиқ кодексининг 369-моддасига асосан эндиликда қуйидагилар жисмоний шахснинг даромадларига киритилмайди:
- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда тўланадиган стипендиялар;
- қонун ҳужжатларига мувофиқуй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари;
- давлат пенсиялари, ижтимоий суғурта (ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган туғиш нафақалари, қўшимча дам олиш куни, дафн этиш) бўйича нафақалар;
- фавқулодда ҳолатлар муносабати билан етказилган зарарлар суммаси доирасида бериладиган моддий ёрдам суммалари.

Мазкур даромадлар шу вақтгача Солиқ кодексининг 178-моддасига асосан жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари деб ҳисобланарди ва 179-моддасига кўра улар солиқ солишдан ҳам тўлиқ озод этилганди. Қонунчиликдаги мазкур ўзгартиришдан келиб чиқиб, salary.mdm.uz нинг Ҳужжатлар-Электрон ҳисобот-Ҳис. меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги дар-длар, ЖШДС ва ШЖБПҲга тўл. бадаллар тўғ. маълумот тузиладиган солиқ ҳисоботининг 6-иловасида қуйидаги даромадлар 2019 йилда акс этади, 2020 йилдан бошлаб эса автоматик тарзда улар акс этмайди:
- Стипендияга тегишли барча тўлов турлари;
- Компенсационные ден. вып. по оплате ЖКУ;
- Пенсия 50%, Пенсия 100%;
- Пособия (Суюнчи);
- Пособия на погребение;
- Компенсация по покупке муки и формового хлеба;
- Пособия по беременности и родам (Декретный);
- Материальная помощь согл. НК 179ст-1/1.

Шунингдек, юқорида айтилган тартиб ишламай қолган ҳолатларда тегишли ҳисоботни тасдиқлашда Жисмоний шахсларнинг даромадига кирадиган тўлов турларида ўзгаришлар бўлганлиги сабабли ҳудудий администраторга мурожаат қилишингиз сўралади деб огоҳлантириш чиқади. Бунда администраторга мурожаат қилиш орқали мавжуд хатолик тўғриланади.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар #Янгиликлар_ва_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
zp.mdm.uz да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2020 йил 31 январдаги 59-сонли қарори асосида 2020 йил 1 февралдан стипендиялар суммасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар #Янгиликлар_ва_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
2020 йил 1 январдан амалга киритилган Солиқ кодексида назарда тутилган баъзи ўзгаришлар тўғрисида маълумот берамиз:

👉 Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилиши белгиланди (423, 440-моддалар). Аввал солиқ даври учун солиқни тўлаш жисмоний шахслар томонидан ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар амалга оширилиши мумкин эди (277, 294-моддалар).

👉 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан даромад олинган ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1.41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича озод қилинганларга энди имтиёзни қўллаш бошқача тартибда амалга оширилади. Аввал имтиёз суммасини аниқлаш учун йил бошида амал қилган МҲТЭКМ инобатга олинарди (180, 186-моддалар). Эндиликда эса даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда амал қиладиган МҲТЭКМ асос бўлади. Мисол учун, II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимга 2020 йил январь, февраль ва март ойларида 3 млн. сўмдан иш ҳақи ҳисобланди. Солиқ кодексининг 380-моддаси 3-бандига асосан имтиёзни қўллаган ҳолда ЖШДСни ҳисоблашда ходимнинг жами даромади январь ойида - 634880*1.41=895180.80 сўмга, февраль ойида - 679330*1.41=957855.30 сўмга ва март ойида ҳам 679330*1.41=957855.30 сўмга камайтирилиши керак.

👉 Бир солиқ даври учун МҲТЭКМга нисбатан каррали миқдорларда назарда тутилган имтиёзларни қўллашда аввал йил бошидаги МҲТЭКМ қабул қилинган бўлса, эндиликда ҳисоблаш пайтидаги МҲТЭКМ инобатга олинади. Мисол учун, никоҳдан ўтганлиги муносабати билан ходимга 2020 йил январь ойида 4 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилди. Бунда Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига асосан моддий ёрдам суммасининг 634880*4.22=2679193.60 сўмига нисбатан ЖШДС ҳисоблаб чиқарилмайди. 2020 йил февраль ойига ўтиб эса МҲТЭКМ - 679330 сўмни ташкил этгани учун ЖШДС ҳисоблашда ходимнинг жами даромади 679330*4.22=2866772.60 сўмга камайтирилади.
zp.mdm.uz да иш ҳақи ҳисоблашда ҳам юқорида айтилган қоидаларга амал қилинади. Шунингдек, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 2-илова жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмасини тўлдиришда ҳам мазкур қоидаларга амал қилиш керак бўлади.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар #Янгиликлар_ва_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги 1030-сон қарорига мувофиқ:
- фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражалар) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 30 фоизигача;
- фан доктори (Doctor of Science) (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даража) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилди.

Шунингдек, мазкур қарор билан тасдиқланган "Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом"нинг 19-бандига мувофиқ ходимларга қўшимча ҳақни белгилаш билан боғлиқ харажатлар штат жадвалида алоҳида акс эттирилиши ва ташкилотнинг харажатлар сметасида алоҳида модда билан бюджет таснифи харажатларида назарда тутилиши белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, илмий даражага эга бўлган ходимлар лавозим маошига қўшимча тўлов билан боғлиқ маблағлар харажатлар таснифининг янги 4111240 "Илмий даражага эга бўлган ходимларга қўшимча тўловлар" харажат моддасида юритиладиган бўлди ва UzASBO ДМ га ҳам мазкур харажат коди қўшилди.

Тегишли ходимларга мазкур харажат кодидан қўшимча тўлов тўлашда Навбавка за ученую степень тўлов туридан фойдаланилади. Уни Справочники-Справочники пользователья-Виды расчетов қисмидан Получить из шаблона тугмасини босган ҳолда қўшиб олиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19-мартдаги ПФ-5969-сон Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонининг 17-бандида тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилиниши белгиланган. Мазкур тўловни ходимларга тўлаш учун тегишли суммалар қўлда ҳисоблаб чиқарилади (чунки мазкур қўшимча тўлов коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган давр учун тўланади) ва Документы-Начисление зарплаты-Ввод разовых начислений қисмида Ежедневная доплата в размере 6 % согл. УП-5969 от 19.03.20 тўлов тури танлаган ҳолда киритиб чиқилади.

👉 Харажатлар сметасида 4711120 - Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси га маблағ режалаштирилмайди. Мазкур харажат коди бўйича касса харажатлари 4111100 - Асосий иш ҳақи харажат коди ҳисобидан амалга оширилади. Лекин баъзи ташкилотлар томонидан new.mdm.uz нинг Ҳужжатлар-Смета-Смета қисмида ҳужжат тузишда мазкур харажат коди ҳам ишлатилаётганлиги кузатиляпти. Мазкур ҳолатга йўл қўймаслик учун дастурда тегишли чеклов киритилди.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар #Янгиликлар_ва_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-мартдаги ПҚ-4652-сон Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарорига асосан коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари белгиланганди:

✳️ врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;

✳️ ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;

✳️ кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;

✳️ бошқа ходимларга — 5 миллион сўм.

Мазкур тўловни ходимларга тўлаш учун тегишли суммалар Документы-Начисление зарплаты-Ввод разовых начислений қисмида Специальная выплата согл. ПП-4652 26.03.20 тўлов тури танлаган ҳолда киритиб чиқилади. Уни Справочники-Справочники пользователья-Виды расчетов қисмидан Получить из шаблона тугмасини босган ҳолда қўшиб олиш мумкин.

Бунда шуни ҳисобга олиш керакки, тегишли суммаларнинг миқдори солиқлардан ташқари ҳолда кўрсатилган. Шу сабабли унинг ҳисобланадиган суммасининг ичида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12 фоиз) ҳам туради, шунингдек мазкур суммаларга нисбатан ижтимоий солиқ (25 фоиз) ҳам ҳисоблаб чиқарилади.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар #Янгиликлар_ва_ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрда ПФ-6122-сон 2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги Фармони қабул қилинди (аслида 15 ноябргача қабул қилиниши керак эди).

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди (бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш даврида 1-5-сентябрь кунлари тўлиқ дам олиш кунлари ҳисобланади):

2 сентябрь – пайшанба;
3 сентябрь – жума.

Шунингдек, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 27 март - шанба дам олиш куни 22 март - душанба кунига кўчирилди.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун эса яна қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
2 январь – шанба;
20 март – шанба;
22 март – душанба;
4 сентябрь – шанба.

2021
йилда 6 кунлик иш ҳафтасида 300 иш куни мавжуд бўлиб, тегишли равишда иш вақтининг ўртача ойлик баланси 300/12=25 иш кунини ташкил этади (бунда Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни - 2021 йил 13 майга ва Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни - 2021 йил 20 июлга тўғри келади деб ҳисобланган). Мос тарзда меҳнат таътили, фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация каби тўловларни ҳисоблашда аниқланган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори мазкур сонга бўлиниб, ўртача бир кунлик иш ҳақи келтириб чиқарилади.

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар #Тушунтиришлар

Каналга уланиш: 👇
@uzasbouz