UzAnalytics
447 subscribers
235 photos
7 videos
31 files
724 links
Download Telegram
«Хитой, Евроосиё ва барча бошқалар» – «Бир макон – бир йўл», катта ўйинлар ва бошқа геосиёсатга оид подкастнинг 7-эпизоди Марказий Осиёдаги кўп векторли ва минтақавий сиёсат истиқболларига бағишланган.

Қозоғистондаги инқироз кўп векторли сиёсатни аниқлаштириш ёки ҳеч бўлмаганда, унинг самарадорлигини оширишни қайта баҳолашга туртки берадими? Ушбу эпизодда бошловчи Руслан Изимов ўзбекистонлик эксперт Фарҳод Толипов ва қирғизистонлик эксперт Айжан Шаршенова билан шу масалани муҳокама қилади.

#uzanalytics
https://www.uzanalytics.com/siyosat/9979/
Италиядаги Турин университети Маданият, сиёсат ва ижтимоий фанлар факультетининг замонавий тарих, урбанистика тарихи ва миграция бўйича профессори Марко Буттино 2020 йилда чоп қилинган Samarkand: Living the City in the Soviet Era and Beyond (“Самарқанд 1945 йилдан ҳозирги кунгача бўлган даврда”) китоби ҳақида ҳикоя қилади.

Китобда Самарқанд Буюк ипак йўли бўйида жойлашган оддий, афсоналарга бурканган эмас, СССР таркибида бўлган ва ундан кейин ҳозирги даврга қадар муайян ўзгаришларни бошдан кечирган реал шаҳар сифатида тавсифланади.

#uzanalytics
https://www.uzanalytics.com/kitob/9984/
“Ўрдалар ва империялар” подкасти глобал тарих оқимида Марказий Осиёни ўрганишга бағишланган, унинг 1-эпизоди “Олтин Ўрда”, деб номланади.

Маълумки, Олтин Ўрда унга Чингизхоннинг невараси Боту асос солган дастлабки пайтларда мўғуллар империяси таркибида бўлган. Лекин таназзулга юз тутгач, ўрнида кўплаб туркий тилли хонликлар вужудга келди. Олтин Ўрданинг тарихий мероси Россия ва Ўзбекистон сингари мамлакатларда ҳозиргача ўрганилмоқда, аммо Қозоғистонда унга алоҳида эҳтибор қаратилмоқда. Қозоғистонлик тарихчи Канат Ўскенбай бошловчи Дамир Саттаров билан суҳбатда Олтин Ўрда тарихи ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

#uzanalytics
https://www.uzanalytics.com/tarix/9996/
Ўзбекистон инсон капиталига бой мамлакат. У Марказий Осиёнинг юраги ҳисобланади. Республиканинг минтақавий интеграция ҳамда хавфсизлик масалаларига қўшаётган ҳиссаси ҳам бўлакча. Мазкур омиллар сабаб Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар қай йўсинда ривожланяпти? Бунда қайси йўналишларга устувор аҳамият қаратилган? Хитой инвестицияларини жалб этиш ҳамда жаҳоннинг ушбу иқтисодий гиганти билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаш борасида Ўзбекистоннинг имкониятлари қандай? Мавзу юзасидан сиёсий фанлар номзоди, Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти Постсовет тадқиқотлар марказининг сектор раҳбари Елена Кузьмина билан суҳбатлашдик.
Суҳбатни тўлиқ сайтимизда ўқинг ...
#uzanalytics
https://www.uzanalytics.com/iqtisodiet/10031/
АҚШ қуролли кучлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилгач, мазкур мамлакатда ҳукумат ўзгарганидан сўнг Марказий Осиёдаги геосиёсий жараёнлар ушбу минтақа асосий акторларининг ўзаро алоқалари ва таъсири нуқтаи назаридан янгича характер касб эта бошлади. Бу борада халқаро жараёнларда тобора каттароқ ролни ўйнашга интилаётган Ҳиндистон позицияси алоҳида аҳамиятга эга.

Бир ойдан сал кўпроқ вақт илгари – 2022 йилнинг 27 январь куни Ҳиндистон Бош вазири билан Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари ўртасида биринчи олий даражадаги учрашув бўлиб ўтган эди. Ушбу учрашув Ҳиндистон ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Миллий хавфсизлик кенгашлари вакиллари ва ташқи ишлар вазирлари даражасидаги давомли саъй-ҳаракатлар самараси бўлди. Учрашув Ҳиндистоннинг минтақа давлатлари билан дипломатик алоқалари ўрнатилганига 30 йил тўлиши ҳамда Ҳиндистон Республикаси мустақиллигининг 75 йиллиги нишонланишига тўғри келди.

#uzanalytics

https://www.uzanalytics.com/iqtisodiet/10041/
1916 йилдаги қўзғолон Ўрта Осиё мустамлакалари тубжой аҳолисининг энг йирик норозилик кўтарилиши бўлди. Қўзғолон 1916 йил 4 июлда Самарқанд вилоятининг Хўжанд шаҳрида (ҳозирги Хўжанд, Тожикистон) бошланди ва тез орада кўп миллатли аҳолиси 10 миллион кишидан зиёд бўлган Самарқанддан Уралгача бўлган ҳудудни қамраб олди.
Қўзғолон келиб чиқишига иқтисодий ва ижтимоий аҳвол, ер масаласи ва бошқа омиллар сабаб бўлган, шунингдек, зўравонлик авж олиб кетган эди. 1916 йилги қўзғолон ҳақида қирғизистонлик тарихчи Аминат Чўқобаева сўзлаб беради.

#uzanalytics
https://www.uzanalytics.com/tarix/10071/
Жадидлар XIX аср охири – XX аср бошида Россия империясида мусулмон модернист ислоҳотчилари бўлган. Улар ўзини “тараққийпарвар”, “зиёли” ёки фақат “Ёшлар” деб атаган кишилар эди. Гарчи ҳаракат ичида жиддий мафкуравий келишмовчиликлар бўлган бўлса-да, жадидлар аксил-клерикал ҳаракат бўлган, таълим соҳасини ислоҳ қилиш ҳамда мактабларда “усул ул-жадид” ёки “янги усул”ни татбиқ қилиш ва ривожлантиришга интилган. Умуман олганда, уламо ва ислом руҳонийларига қарши муваффақиятли кураша олган бўлса-да, улар ҳам совет давлатининг қурбони бўлди. Жадидлар маҳаллий буржуазия ва аксил-инқилобий гумашталар сифатида қораланди ва кўпчилиги отиб ташланди.

Ўзбек тарихчиси Дилором Алимова жадидлар тарихи, ғоялари ва энг ёрқин вакиллари, хатолари ва ютуқлари ҳақида ҳикоя қилади.

#uzanalytics

https://www.uzanalytics.com/tarix/10076/
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ва ташқи савдо ҳажмини оширишда халқаро бозорларга чиқиш учун логистика муаммоларини муваффақиятли ҳал этиш муҳим омил саналади. Собиқ СССР парчаланганидан сўнг денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар сони 29 тага етди. Ўзбекистон бу рўйхатда алоҳида ўрин эгаллайди, чунки, у жаҳон океанига камида икки давлат орқали чиқадиган иккита мамлакатдан биридир.

Uzanalytics сайти таҳририяти мамлакатнинг автомобиль ва темир йўл алоқалари, транспорт йўлакларини ривожлантиришдаги тўсиқлар, муаммолар ва истиқбол ҳақида таниқли эксперт, “Маъно” тадқиқотлар ташаббуси маркази директори Бахтиёр Эргашев билан суҳбатлашди.

Мазкур интервью жорий йилнинг февраль ойида, яъни, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Исломободга ташрифи олдидан ёзиб олингани боис, ушбу ташриф давомида эришилган келишувлар, жумладан, Трансафғон темир йўли лойиҳасини илгари суриш бўйича келишувлар ҳисобга олинмаган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири ўртасидаги музокаралар чоғида Марказий Осиёни Покистон билан, Ўзбекистонни эса Карачи, Гвадар ва Қосим портлари билан боғловчи “Термиз–Мозори-Шариф–Қобул–Пешавор” темир йўли қурилишини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилган эди.

Қуйидаги линк орқали сайтимизга кириб ушбу суҳбатни аудиоподкаст ва матн шаклида ҳам ўқиш ва эшитиш имконига эгасиз.

#uzanalytics

https://t.me/uzanalytics

https://www.uzanalytics.com/iqtisodiet/10081/
Сан-Диего штат университетининг сиёсатшунослик профессори Ахмет Куру 2019 йилда Cambridge University Press нашриётида чоп қилинган Islam, Authoritarianism, and Underdevelopment: A Global and Historical Comparison (“Ислом, авторитаризм ва қолоқлик: Глобал ва тарихий таққослаш”) китобида мусулмон аҳолиси кўпчиликни ташкил этувчи 50 та мамлакатдаги авторитаризм ва ижтимоий-иқтисодий қолоқлик муаммоларини муҳокама қилади. Китоб 2 та академик мукофотга сазовор бўлди ва 9 тилга таржима қилинди ёки таржима қилиниш жараёнида. Ахмет Куру CAAN сайтига берган интервюсида қандай омиллар мусулмонлар кўпчиликни ташкил этувчи жамиятлардаги умумий қолоқликни, шунингдек, эрта мусулмон Маърифатини тушунтириб бериши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.

#uzanalytics

https://www.uzanalytics.com/kitob/10104/
Бошқарув социологиясида ҳокимиятга ишонч – институционал ишонч феномени деб аталади. Унда ҳокимият ва аҳоли орасидаги ўзаро ҳамкорлик элементлари жамланган бўлиб, ҳокимиятга ишонч даражаси ижро ҳокимияти органларининг юқори мансабдор шахслари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг биринчи кўрсаткичидир.

Сўнгги йилларда аҳолининг ҳокимиятга бўлган ишончи мавзуси халқаро тадқиқотларда кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Бунинг сабаби оддий – аҳоли ёки алоҳида ижтимоий гуруҳларнинг ҳокимиятга ишончи даражаси ўсиши ватанпарварлик, ўз мамлакати манфаати йўлида меҳнат қилиш, иқтисодий жиҳатдан эса – ялпи ички маҳсулот ўсиши шаклида катта самара бериши мумкин.

Хўш, ҳокимиятга ишонч даражаси қандай ўлчанади? Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда қайси омил ёки кўрсаткичлар устувор ҳисобланади? Сўнгги бир неча йил ичидаги ҳукуматга ишонч даражаси кўрсаткичлари динамикасини қандай баҳолаш мумкин? Фуқароларнинг ҳокимиятга ишончини ошириш учун давлат қандай механизмлардан фойдаланиши керак?

Аҳолининг ҳокимиятга ишончи мавзусидаги шу ва бошқа саволлар билан UzAnalytics таҳририяти Ўзбекистон Миллий университети доценти, социология фанлари доктори Азамат Сеитовга мурожаат қилди.

#uzanalytics

https://www.uzanalytics.com/jamiyat/10116/
Маълумки, Туркманистонда режалаштирилганидан 2 йил аввал президентлик сайлови ўтказилди. Ушбу сайлов натижаларига кўра, Сердар Бердимуҳамедов замонавий Туркманистоннинг учинчи президенти сифатида расман лавозимига киришиши кутилмоқда.

Айни дамда кўпчиликни ҳозирги Туркманистоннинг вазияти қандай, деган савол қизиқтириши табиий.

Қолаверса, бундан кейин Туркманистоннинг ташқи ва ички сиёсати қайси йўналишлар бўйича янада ривожлана боради? Сердар Бердимуҳамедов ҳокимиятга келганидан сўнг қандай ўзгаришларни кутиш мумкин?

Ушбу саволлар юзасидан Руслан Изимов мустақил таҳлилчи Рустам Муҳамедов билан суҳбатлашди.

Эксперт Рустам Муҳамедов Туркманистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тадқиқоти билан шуғулланади.

#uzanalytics


https://www.uzanalytics.com/siyosat/10143/
Қозоқ миллатининг илдизлари қаерда? Қозоқлар, ўзбеклар ва қозоқларнинг қандай умумий жиҳатлари бор? Жу-Юп Ли ушбу интервьюсида “қозоқ” деб аталган, янги давлатлар, жумладан, Марказий Осиё ва Ҳиндистондаги давлатлар, ўзбек ва қозоқ хонликлари тузилишида муҳим рол ўйнаган сиёсий дарбадарлар, иддаоси баланд ва эркин жангчилар ҳақида ҳикоя қилади.

Жу-Юп Ли – фалсафа доктори, Торонто университетининг туркий-форсий тадқиқотлар бўйича фалсафа доктори, Унинг Qazaqlïq, Or Ambitious Brigandage, and the Formation of the Qazaqs: State and Identity in Post-Mongol Central Eurasia (Brill, 2016) (“Қозоқлик ёки даштнинг сиёсий дарбадарлари ва уларнинг замонавий Евроосиёга таъсири) китоби 2017 йили CESS (Марказий Евроосиё тадқиқотлари жамияти) мукофотига сазовор бўлди. У яна Оксфорд тадқиқотлари энциклопедиясининг Осиё тарихи бўйича “Қозоқ хонлиги” ва “Мўғул ва постмўғул Марказий Осиёси ва Қипчоқ даштидаги туркий кимлик (identity)” мақолалари муаллифи ҳамдир.

#uzanalytics

https://www.uzanalytics.com/kitob/10151/
Россиянинг Украинадаги махсус амалиёти ҳақида эълон қилишдан олдин Владимир Путин нутқида тарих, айниқса, совет республикалари ташкил этилишининг сунъийлиги ҳақида гапирди. Бу кўплаб экспертлар орасида миллат қурилиши мавзусидаги фаол дискурсларга сабаб бўлди. Миллат қурилиши нима дегани? Совет Марказий Осиёсида Адиб Холид назарияси бўйича миллатлар қандай барпо этилган? Дунёдаги жамиятлар янада миллатчи бўлаб қоладими ёки космополитизм билан галобаллашув ғалаба қозонадими?

Ушбу мақолада миллий қурилиш ва миллатларни барпо қилиш мавзуси КИМЭПнинг (Қозоғистон менежмент, иқтисодиёт ва прогнозлаш институти) халқаро муносабатлар ва минтақавий тадқиқотлар кафедраси профессори Гулнора Дадабоева билан муҳокама қилинади.

#uzanalytics

https://www.uzanalytics.com/tarix/10165/
Донли маҳсулотлар бўйича ФАО прогнозлари

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Дон етказиб бериш ва донли маҳсулотларга талаб» бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, 2022 йилда буғдой етиштириш ҳажми 784 миллион тоннани ташкил этиши прогноз қилинмоқда ва бу 2021 йилга нисбатан 1,1 фоизга кўпдир. Ушбу тахмин Украинадаги кузги экинлар экиладиган майдонларнинг камида 20 фоизидан, хусусан, кузги буғдойдан тўғридан-тўғри зарар кўриш, йиғим-терим ресурслари етишмаслиги ёки йўқлиги натижасида ҳосил олинмаслигини кутишга асосланган. Шу билан бирга, мавжуд маълумотлар Россиядаги қулай об-ҳаво шароитларини, шунингдек, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Хитой, Шимолий Америка ва бошқа мамлакатларда яхши ҳосил истиқболлари сақланиб қолишини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, Аргентина, Бразилия ва Жанубий Африкада ем-хашак экинлари истиқболи қулайлигича қолади.
2021 йилги қишлоқ хўжалиги йили якунларига келсак, ФАО ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон бўйича дон етиштиришнинг умумий ҳажми 2 799 миллион тоннани ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан бироз кўпроқ кўрсаткич, гуруч етиштириш эса энг юқори тарихий миқдор – 520,3 миллион тоннага етди (оқланган гуруч бўйича).
2021-2022 йиллар мавсуми учун глобал дон истеъмоли 2 789 миллион тоннани ташкил этади, гуруч истеъмоли рекорд даражага етиши мумкин, бундан ташқари, маккажўхори ва буғдой истеъмоли ўсиши кутилмоқда.
Глобал дон захиралари 2022 йил охирида мавсум бошига нисбатан 2,4 фоиз ошиши кутилмоқда, бу, асосан, Россия ва Украинадаги буғдой ҳамда маккажўхори захиралари экспортнинг кутилаётган қисқариши ҳисобига ўсиши билан боғлиқ. ФАО 2021-2022 йилги мавсум учун глобал дон маҳсулотлари захирасининг истеъмолга нисбати 29,7 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда, бу ўтган йилги даражадан бироз пастроқ ва ФАО маълумотларига кўра, «умуман қулай даражада сақланиб турибди».
Украинадаги урушни, шунингдек, бошқа мавжуд маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ФАО жорий қишлоқ хўжалиги йилида глобал дон савдоси 469 миллион тоннани ташкил этишини тахмин қилмоқда, бу 2020-2021 йилги мавсум даражасидан бироз пастроқдир. Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон буғдой экспортини кўпайтириши кутиляпти, Аргентина, Ҳиндистон ва Қўшма Штатлар эса Қора денгиз минтақасидан экспорт пасайишини қисман қоплаган ҳолда маккажўхори етказиб беришни кўпайтириши прогноз қилинмоқда. #uzanalytics
Маълумки, Россия Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири. Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг асосий қисми Россияда меҳнат қилади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг маълумотига кўра, март ойида Россиядан Ўзбекистонга 50 минг нафар меҳнат муҳожири қайтиб келиб, мамлакатдаги ишсизлар сафига қўшилган.

Прогноз қилинаётганидек, бу йил Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашиши фонида камбағаллик даражаси ортмаслигини таъминлаш ҳукумат учун муҳим ва долзарб вазифага айланади. Жамиятда камбағаллик кўрсаткичлари ва уларни мониторинг қилиш параметрларини аниқлаш, камбағалликни қисқартиришнинг самарали воситаларидан фойдаланиш каби чора-тадбирлар соҳага доир давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сирасига киради.

Uzanalytics таҳририяти ушбу мавзу юзасидан таниқли эксперт – сиёсий иқтисодчи, ижтимоий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Баҳром Ражабов билан суҳбатлашди.
#uzanalytics

https://www.uzanalytics.com/iqtisodiet/10177/
Марказий Осиё мамлакатларининг фаол савдо-сотиғи учун ёпиқ жуғрофия муаммоси ҳар доим ўтиб бўлмас тўсиқ бўлиб келган. Украинадаги уруш сабаб ушбу масала янада кескинлашди, шу билан бирга, бу вазият зудлик билан муқобил йўлларни излаш учун оқилона асос ҳам беради. Шу маънода Марказий Осиёдан Эронга, Афғонистонга, Ҳиндистонга ва Покистонга транспорт йўллари энг жозибадорлари ҳисобланади. Марказий Осиё мамлакатлари орасида ушбу масалада, айниқса, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маъмурияти анча-мунча ишлар қилди. Ўзбекистон 2019 йилда Туркий давлатлар ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиб кирди ва Туркия билан алоқаларни кенгайтиришга жадал ҳаракат қила бошлади. Ўзбекистоннинг Афғонистондаги сиёсати ҳар доим прагматизми билан ажралиб турган. Эрон, Ҳиндистон ва Покистон билан эса бир қатор муҳим транспорт лойиҳаларини амалга оширмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари, Туркия, Эрон, Афғонистон, Озарбайжон ва Покистонни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бирлаштириб туради, ўзбекистонлик таҳлилчилар ушбу ташкилотнинг фаоллашиш истиқболи ҳақида гапирмоқда. Эрон ва Ҳиндистон портларига қандай қулай йўллар мавжуд? “Толибон” ўз ҳудудида лойиҳалар ва маршрутлар хавфсизлигини таъминлай оладими? Эроннинг роли қандай? Узоқ истиқболда Анқаранинг Ўзбекистонда ва кенгроқ маънода минтақада хавфсизликни таъминлашдаги роли жиддий тарзда кучайишини кутиши мумкинми?

Мазкур мақолада ушбу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қарашли Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази илмий ходими, сиёсатшунослик фанлари доктори, халқаро муносабатлар бўйича профессор-ўқитувчи – Гули Йўлдошева билан муҳокама қилинади.

#uzanalytics
https://www.uzanalytics.com/xalqaromunosabat/10197/
Исмоилийлик шиа исломининг бир тармоғи ёки кичик сектаси ҳисобланади. Шу билан бирга, бир вақтлар исмоилийлик ислом дини шиа йўналишининг энг йирик тармоғи бўлган, милодий X – XII асрларда Фотимийлар халифалиги даврида сиёсий зирвасига (чўққисига) етган ва юксак таъсир кучига эга бўлган. Исмоилийлар Худонинг бирлигига, шунингдек, Муҳаммад пайғамбарга келиб, илоҳий ваҳий нозил бўлиши тугаганига ишонади. Улар Муҳаммад пайғамбарни “сўнгги пайғамбар ва уни Аллоҳ таоло бутун инсониятга расул қилиб жўнатган” деб ҳисоблайди. Исмоилийларнинг энг кўп сонли жамоати Бадахшондадир, лекин бугунги кунда улар бутун дунёда яшайди, Оға Хон ташкилоти исмоилийлар жамоатлари, айниқса, таълими ривожланишига муҳим таъсир ва кўмак кўрсатмоқда.

Ушбу мақолада исмоилийлик билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти катта илмий ходими Ойбек Маҳмудов билан муҳокама қилинади.

https://www.uzanalytics.com/tarix/10207/

#uzanalytics
Ушбу интервюда Руслан Изимов қозоғистонлик эксперт Жумабек Сарабеков билан нима сабабдан сўнгги пайтларда Марказий Осиёдаги минтақавий кооперация тўхтаб қолгани сабабларини муҳокама қилади. Ташқи ноқулай муҳит Марказий Осиё мамлакатларини минтақада қалинроқ интеграциялашувига туртки бериши мумкинми? Коллектив хавфсизлик бўйича ўз тизимимиз бўлиши керакми? #uzanalytics
Марказий Осиёда энергетика хавфсизлиги масалаларини қандай қилиб самарали ва ўзаро келишилган ҳолда ҳал этиш мумкин? Марказий Осиёга ягона энергетика тизими керакми ёки мамлакатлар мустақил тизимга алоҳида эътибор қаратгани маъқулми? Марказий Осиёда АЭС қурилиши қанчалик зарур? Ниҳоят, сув ва энергетика масалалари минтақа мамлакатларини бирлаштирувчи омил бўлиши мумкинми?
Ушбу саволларга Марказий Осиёнинг энергетика масалалари бўйича эксперти, Бирлашган Араб Амирликларининг Шайх Зайд номидаги университет ўқитувчиси Фарҳод Аминжонов жавоб беради. #uzanalytics