UzAnalytics
566 subscribers
234 photos
7 videos
31 files
686 links
Download Telegram
Россиянинг Украинадаги махсус амалиёти ҳақида эълон қилишдан олдин Владимир Путин нутқида тарих, айниқса, совет республикалари ташкил этилишининг сунъийлиги ҳақида гапирди. Бу кўплаб экспертлар орасида миллат қурилиши мавзусидаги фаол дискурсларга сабаб бўлди. Миллат қурилиши нима дегани? Совет Марказий Осиёсида Адиб Холид назарияси бўйича миллатлар қандай барпо этилган? Дунёдаги жамиятлар янада миллатчи бўлаб қоладими ёки космополитизм билан галобаллашув ғалаба қозонадими?

Ушбу мақолада миллий қурилиш ва миллатларни барпо қилиш мавзуси КИМЭПнинг (Қозоғистон менежмент, иқтисодиёт ва прогнозлаш институти) халқаро муносабатлар ва минтақавий тадқиқотлар кафедраси профессори Гулнора Дадабоева билан муҳокама қилинади.

#uzanalytics

https://www.uzanalytics.com/tarix/10165/
Донли маҳсулотлар бўйича ФАО прогнозлари

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Дон етказиб бериш ва донли маҳсулотларга талаб» бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, 2022 йилда буғдой етиштириш ҳажми 784 миллион тоннани ташкил этиши прогноз қилинмоқда ва бу 2021 йилга нисбатан 1,1 фоизга кўпдир. Ушбу тахмин Украинадаги кузги экинлар экиладиган майдонларнинг камида 20 фоизидан, хусусан, кузги буғдойдан тўғридан-тўғри зарар кўриш, йиғим-терим ресурслари етишмаслиги ёки йўқлиги натижасида ҳосил олинмаслигини кутишга асосланган. Шу билан бирга, мавжуд маълумотлар Россиядаги қулай об-ҳаво шароитларини, шунингдек, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Хитой, Шимолий Америка ва бошқа мамлакатларда яхши ҳосил истиқболлари сақланиб қолишини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, Аргентина, Бразилия ва Жанубий Африкада ем-хашак экинлари истиқболи қулайлигича қолади.
2021 йилги қишлоқ хўжалиги йили якунларига келсак, ФАО ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон бўйича дон етиштиришнинг умумий ҳажми 2 799 миллион тоннани ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан бироз кўпроқ кўрсаткич, гуруч етиштириш эса энг юқори тарихий миқдор – 520,3 миллион тоннага етди (оқланган гуруч бўйича).
2021-2022 йиллар мавсуми учун глобал дон истеъмоли 2 789 миллион тоннани ташкил этади, гуруч истеъмоли рекорд даражага етиши мумкин, бундан ташқари, маккажўхори ва буғдой истеъмоли ўсиши кутилмоқда.
Глобал дон захиралари 2022 йил охирида мавсум бошига нисбатан 2,4 фоиз ошиши кутилмоқда, бу, асосан, Россия ва Украинадаги буғдой ҳамда маккажўхори захиралари экспортнинг кутилаётган қисқариши ҳисобига ўсиши билан боғлиқ. ФАО 2021-2022 йилги мавсум учун глобал дон маҳсулотлари захирасининг истеъмолга нисбати 29,7 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда, бу ўтган йилги даражадан бироз пастроқ ва ФАО маълумотларига кўра, «умуман қулай даражада сақланиб турибди».
Украинадаги урушни, шунингдек, бошқа мавжуд маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ФАО жорий қишлоқ хўжалиги йилида глобал дон савдоси 469 миллион тоннани ташкил этишини тахмин қилмоқда, бу 2020-2021 йилги мавсум даражасидан бироз пастроқдир. Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон буғдой экспортини кўпайтириши кутиляпти, Аргентина, Ҳиндистон ва Қўшма Штатлар эса Қора денгиз минтақасидан экспорт пасайишини қисман қоплаган ҳолда маккажўхори етказиб беришни кўпайтириши прогноз қилинмоқда. #uzanalytics
Маълумки, Россия Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири. Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг асосий қисми Россияда меҳнат қилади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг маълумотига кўра, март ойида Россиядан Ўзбекистонга 50 минг нафар меҳнат муҳожири қайтиб келиб, мамлакатдаги ишсизлар сафига қўшилган.

Прогноз қилинаётганидек, бу йил Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашиши фонида камбағаллик даражаси ортмаслигини таъминлаш ҳукумат учун муҳим ва долзарб вазифага айланади. Жамиятда камбағаллик кўрсаткичлари ва уларни мониторинг қилиш параметрларини аниқлаш, камбағалликни қисқартиришнинг самарали воситаларидан фойдаланиш каби чора-тадбирлар соҳага доир давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сирасига киради.

Uzanalytics таҳририяти ушбу мавзу юзасидан таниқли эксперт – сиёсий иқтисодчи, ижтимоий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Баҳром Ражабов билан суҳбатлашди.
#uzanalytics

https://www.uzanalytics.com/iqtisodiet/10177/
Марказий Осиё мамлакатларининг фаол савдо-сотиғи учун ёпиқ жуғрофия муаммоси ҳар доим ўтиб бўлмас тўсиқ бўлиб келган. Украинадаги уруш сабаб ушбу масала янада кескинлашди, шу билан бирга, бу вазият зудлик билан муқобил йўлларни излаш учун оқилона асос ҳам беради. Шу маънода Марказий Осиёдан Эронга, Афғонистонга, Ҳиндистонга ва Покистонга транспорт йўллари энг жозибадорлари ҳисобланади. Марказий Осиё мамлакатлари орасида ушбу масалада, айниқса, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маъмурияти анча-мунча ишлар қилди. Ўзбекистон 2019 йилда Туркий давлатлар ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиб кирди ва Туркия билан алоқаларни кенгайтиришга жадал ҳаракат қила бошлади. Ўзбекистоннинг Афғонистондаги сиёсати ҳар доим прагматизми билан ажралиб турган. Эрон, Ҳиндистон ва Покистон билан эса бир қатор муҳим транспорт лойиҳаларини амалга оширмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари, Туркия, Эрон, Афғонистон, Озарбайжон ва Покистонни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бирлаштириб туради, ўзбекистонлик таҳлилчилар ушбу ташкилотнинг фаоллашиш истиқболи ҳақида гапирмоқда. Эрон ва Ҳиндистон портларига қандай қулай йўллар мавжуд? “Толибон” ўз ҳудудида лойиҳалар ва маршрутлар хавфсизлигини таъминлай оладими? Эроннинг роли қандай? Узоқ истиқболда Анқаранинг Ўзбекистонда ва кенгроқ маънода минтақада хавфсизликни таъминлашдаги роли жиддий тарзда кучайишини кутиши мумкинми?

Мазкур мақолада ушбу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қарашли Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази илмий ходими, сиёсатшунослик фанлари доктори, халқаро муносабатлар бўйича профессор-ўқитувчи – Гули Йўлдошева билан муҳокама қилинади.

#uzanalytics
https://www.uzanalytics.com/xalqaromunosabat/10197/
Исмоилийлик шиа исломининг бир тармоғи ёки кичик сектаси ҳисобланади. Шу билан бирга, бир вақтлар исмоилийлик ислом дини шиа йўналишининг энг йирик тармоғи бўлган, милодий X – XII асрларда Фотимийлар халифалиги даврида сиёсий зирвасига (чўққисига) етган ва юксак таъсир кучига эга бўлган. Исмоилийлар Худонинг бирлигига, шунингдек, Муҳаммад пайғамбарга келиб, илоҳий ваҳий нозил бўлиши тугаганига ишонади. Улар Муҳаммад пайғамбарни “сўнгги пайғамбар ва уни Аллоҳ таоло бутун инсониятга расул қилиб жўнатган” деб ҳисоблайди. Исмоилийларнинг энг кўп сонли жамоати Бадахшондадир, лекин бугунги кунда улар бутун дунёда яшайди, Оға Хон ташкилоти исмоилийлар жамоатлари, айниқса, таълими ривожланишига муҳим таъсир ва кўмак кўрсатмоқда.

Ушбу мақолада исмоилийлик билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти катта илмий ходими Ойбек Маҳмудов билан муҳокама қилинади.

https://www.uzanalytics.com/tarix/10207/

#uzanalytics
Ушбу интервюда Руслан Изимов қозоғистонлик эксперт Жумабек Сарабеков билан нима сабабдан сўнгги пайтларда Марказий Осиёдаги минтақавий кооперация тўхтаб қолгани сабабларини муҳокама қилади. Ташқи ноқулай муҳит Марказий Осиё мамлакатларини минтақада қалинроқ интеграциялашувига туртки бериши мумкинми? Коллектив хавфсизлик бўйича ўз тизимимиз бўлиши керакми? #uzanalytics
Марказий Осиёда энергетика хавфсизлиги масалаларини қандай қилиб самарали ва ўзаро келишилган ҳолда ҳал этиш мумкин? Марказий Осиёга ягона энергетика тизими керакми ёки мамлакатлар мустақил тизимга алоҳида эътибор қаратгани маъқулми? Марказий Осиёда АЭС қурилиши қанчалик зарур? Ниҳоят, сув ва энергетика масалалари минтақа мамлакатларини бирлаштирувчи омил бўлиши мумкинми?
Ушбу саволларга Марказий Осиёнинг энергетика масалалари бўйича эксперти, Бирлашган Араб Амирликларининг Шайх Зайд номидаги университет ўқитувчиси Фарҳод Аминжонов жавоб беради. #uzanalytics
https://www.uzanalytics.com/siyosat/10232/
Россиянинг Марказий Осиё ва атрофидаги ҳудудларга таъсири нима бўлади? Москва бу ердаги таъсирини ушлаб қола оладими ва бу маконни жиддий ўзгаришлар кутяптими? Саволларимизга россиялик экспертлар Фёдор Лукянов ва Станислав Притчин жавоб беради.
Ушбу суҳбат давомида Руслан Изимов Рафаэлло Пантуччи билан қуйидаги саволларга жавоб излайди: нега Хитой Марказий Осиёда ўзи истамаган ҳолда империяга айланмоқда? Пекиннинг “Бир макон – бир йўл” ташаббусини олға суриш бўйича ёндашуви қай тарзда ўзгариб боради? Украинадаги уруш Хитойнинг Евроосиёдаги ўз ролига бўлган қарашини қандай ўзгартирмоқда? Москва билан Пекин Марказий Осиёдаги манфаатлари мувозанатини сақлаб қола биладими? Ва ниҳоят Марказий Осиё мамлакатлари кўп векторли ташқи сиёсатини қай йўсинда сақлаб қолиши мумкин?

https://www.uzanalytics.com/siyosat/10239/
Россияда меҳнат қилаётган марказий осиёлик кўп миллионлик мигрантлар турли тадқиқотчилар ўрганишдан чарчамаётган ҳодисадир. Улар энг заиф гуруҳ бўлишига, дунё иқтисодиётидаги ҳар қандай тебранишга, Россияга қарши қўлланаётган санкцияларга, пандемияга, полиция ўзбошимчалиги ва зўравонлигига қарамай, энг барқарор ва мослашувчан ишчилардир. Мигрантлар ҳар қандай инқироздан олдинги ҳолатига қайтади, ишини, пул жўнатишини давом эттиради, оиласи ва жамиятини қўллаб-қувватлайверади.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 2 миллиондан ошиқ ватандоши, шунингдек, Қирғизистон билан Тожикистоннинг ҳар биридан 1 миллион нафардан киши Россияда меҳнат мигрантлари бўлиб турибди. Мигрантларнинг пул кўчирмалари Қирғизистон билан Тожикистон ЯИМнинг тақрибан 30 фоизини ташкил қилади. Меҳнат миграцияси Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари учун нормал ҳолатга айланди, миллионлаб янги иш жойлари ташкил қилиш қўлидан келмайдиган амалдорлар меҳнат мигрантларини ўз ҳисоб-китобларига ва бюджетнинг даромад қисмига қўшмоқда. Лекин бу меҳнат миграцияси йирик ижтимоий муаммо бўлмай қолишини англатмайди.

Россиянинг миграция майдонидаги бугунги вазият қандай? Россиядаги меҳнат миграцияси Туркиядагидан нимаси билан фарқ қилади? Нега меҳнат мигрантлари тадқиқотчиларни ҳайратга солишда давом этмоқда? Умуман, марказий осиёлик мигрантлар тақдири қайси омилларга боғлиқ?

Ушбу саволларга мигрантлар масаласи бўйича мутахассис, Лунд университети тадқиқотчиси Шерзод Эралиев жавоб беради.

https://www.uzanalytics.com/jamiyat/10250/
Хитой ички сиёсати ўрганилмаган, тушуниш қийин ва шу сабаб унчалик қизиқ бўлмаган мавзулигича қолмоқда. Бироқ айнан Хитойдаги ички сиёсий жараёнлар ташқи сиёсатнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлмоқда. Хитой ташқи сиёсати эса, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, дунёдаги мувозанатни ўзгартириб юборишга қодир.

Хитойда мақсадлари юксак бўлган етакчи Си Цзинпиннинг ҳокимиятга келганига роппа-роса 10 йил бўлди. Жорий йил кузида унинг Хитой коммунистик партияси бош котиби сифатидаги ваколати тугайди. Лекин, афтидан, у ҳозир эгаллаб турган лавозимларининг бирортасидан кетмоқчи эмас. Бунинг маъноси шуки, Си Цзинпин ва жамоаси мўлжалланган ислоҳотларни давом эттиради. Шу муносабат билан ҳозир Хитойда сўнгги 10 йилда нималар ўзгарганини кўриб чиқишнинг айни вақтидир.

Хитой коммунистик партиясининг мафкураси қандай ўзгаряпти? Хитой жамияти ва ёшлари компартиянинг янги кўрсатмаларини қўллаб-қувватлаяптими? Ҳан миллатчилиги назоратдан чиқиб, Хитойнинг ҳам, ХХР қўшниларининг ҳам барқарорлигига таҳдид қилиши мумкинми? Замонавий Хитой нуфуси (демографияси) қандай ўзгаряпти? Ниҳоят, Хитой компартиясининг жорий йил кузида бўлиб ўтадиган ХХ қурултойидан нималарни кутиш мумкин? Си Цзинпин ҳокимиятда қоладими?

Биз мана шу ички сиёсий тамойилларни (тенденция) Хитой бўйича мутахассис, Россия ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Евроосиё тадқиқотлари маркази катта илмий ходими Иван Зуенко билан муҳокама қиламиз. https://www.uzanalytics.com/siyosat/10256/
Энасой қирғизлари хоқонлиги IX ва X асрларда юз йилча ҳукм сурган туркийлар империясидир. Хоқонлик ҳудуди у тараққиёт чўққисига чиққан пайт қисқа вақт ҳозирги Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Хитой ва Мўғулистон ҳудудлари бўлакларини қамраб олган. Х асрдан сўнг то уни Мўғуллар империяси XIII асрда босиб олгунга қадар Энасой қирғизлари ҳақида маълумотлар жуда кам бўлган. Лекин улар узун тарихий мерос қолдирди. Бугунги қирғизлар, ҳакаслар, Фуюй қирғизлари ва олтойликлар Энасой қирғизларининг авлодлари ҳисобланади.

Қирғиз хоқонлиги тарихи ҳақида бизга тарих фанлари доктори, Манас номидаги Қирғиз-Турк университети профессори Анварбек Мокеев сўзлаб беради. https://www.uzanalytics.com/tarix/10260/
Қорахонийлар IX асрда ва XIII аср бошида Марказий Осиёда ҳукмронлик қилган туркий сулоладир. У биринчи туркий – исломий давлатлардан бири эди. Кошғар, Болосоғун, Ўзган ва Самарқанд Қорахонийлар хоқонлигининг турли даврлардаги пойтахти бўлган.

1040-йилларда Қорахонийлар давлати Шарқий ва Ғарбий ҳоқонликларга бўлиниб кетади. XI аср охирида улар Салжуқийлар империяси сюзеренитетига (давлатнинг кучли давлатга қарамлиги), кейинроқ эса Қорахитойлар ҳукмронлиги остига тушиб қолади. Шарқий хоқонлик 1211 йилда барҳам топади, Ғарқий хоқонликни эса 1212 йилда Хоразмшоҳлар ер билан яксон қилади.

Қорахонийлар хонлиги тарихи узиқ-юлиқ ва кўпинча бир-бирига зид ёзма манбалар ҳамда пул ва танга зарб қилишига оид тадқиқотлар асосида тикланади.

Қорахонийлар давлати тарихи ҳақида биз билан Франциянинг Ижтимоий фанлар бўйича олий мактаби ва Ўзбекистон фанлар академияси миллий археология маркази ходими Дилноза Дутураева суҳбат қилади. https://www.uzanalytics.com/tarix/10265/
https://www.uzanalytics.com/siyosat/10276/
Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш учун Росия жамиятдаги жанговор ватанпарварликни сафарбар қила билди. Кремл пропагандаси Россияни Ғарб ерга урган ва собиқ СССР ҳудудларида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган мажоз қилиб кўрсатилмоқда. Россия империализми рус тилини, маданиятини ва ҳокимиятини рус бўлмаган аҳолига мустамлакачилик эмас, ўзининг буюклиги ҳадяси сифатида кўради. Россия зиёлилари ва либерал элиталари Путин режимидан норози бўлиши мумкин, лекин улар мамлакатнинг империя сифатидаги кимлигига (идентитет) шубҳа қилмайди. Аммо Россия қўшни мамлакатларга нисбатан душманона муносабатларига чек қўйиши учун Россия давлати ҳам, жамияти ҳам мамлакати кимлигини танқидий баҳолаши, империя сифатидаги кимлигидан воз кечиши шарт.
Вақт ўтгани сайин Озарбайжоннинг Европа сари мўлжал олаётгани яққол кўзга ташланмоқда. Озарбайжон узоқ истиқболда ўзини жуғрофий Европанинг бир қисми сифатида кўради. Озарбайжон ташқи сиёсатини мувозанатда ушлаб туришни қандай қилиб уддаламоқда? Россия билан муносабатларда қандай йўл тутилган? Анқара билан Бокунинг янада яқинлашиш истиқболи қандай? Украинада уруш давом этаётган пайтда Транскаспий маршрути қандай рол ўйнаши мумкин?

Ушбу саволларга ҳамсуҳбатимиз, озарбайжонлик эксперт Анор Валиев жавоб беради. https://www.uzanalytics.com/siyosat/10272/
Ушбу суҳбатимизда меҳмонимиз профессор Рустам Бурнашев билан Марказий Осиё мамлакатларидаги норозиликлар табиатини муҳокама қиламиз. Минтақамиздаги норозиликлар тез-тез содир бўлаётгани нимадан далолат беради – бу инқирозми ёки институтлар етишмовчилигими? Нима учун бизга блогерлар, қурултойлар ёки бошқа муқобил сохта вакилликлар эмас, репрезентатив (кўпчиликни тамсил этувчи) институтлар, мустақил экспертиза ва эркин ОАВлар керак? Қорақалпоғистондаги норозиликлар Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларга қандай таъсир кўрсатиши мумкин? Остона билан Тошкент норозиликлар билан боғлиқ ички сиёсий фаоллик сусаймаётган пайтда қандайдир реал иқтисодий иттифоқ туза олиши мумкинми? Нега этник қурилишнинг европача моделини бизда қўллаб бўлмаяпти? https://www.uzanalytics.com/siyosat/10292/
https://www.uzanalytics.com/siyosat/10304/
Бугунги Хитойни ўрганиш борган сари муракаблашиб бормоқда, бунинг объектив сабаблари бор. Бир тарафдан, Хитой улкан мақсадларни кўзлаган ва қаттиққўл етакчи Си Цзинпин сиёсати ортидан жадал ёпилиб бормоқда. Хитой экспертларининг фикр билдириш ва баҳо бериш эркинлиги, айниқса, сўнгги йилларда сезиларли даражада торайиб қолди. Бошқа тарафдан, Россия ва Марказий Осиё мамлакатларидаги хитойшунослик жараёни ҳалига довур заиф ва онда-сондалигича қолмоқда. Хитойнинг ҳозирги ташқи сиёсати тобора олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган бўлиб ва ташқи кузатувчи наздида унчалик тушунарли бўлмай бораётир.

Бугунги кунда Хитой билан Россия муносабатларининг ҳақиқий қирралари асосий қизиқиш уйғотмоқда. Пекин чиндан ҳам шеригини қўллаб қувватлайдими ёки Ғарб санкцияларидан қўрқиб, аста-секин дан ўзини четга ола бошлайдими? Москва билан Пекиннинг Марказий Осиёдаги келгуси муносабатлари ундан кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда. Шу пайтгача Хитой билан Россия бу ерда ўзаро туташ нуқталарни топа олган ва мувофиқлаштирилган сиёсат юргизишга муваффақ бўлаётган эди. Аммо мавжуд ҳолат аста-секин ўзгариб бормоқда ва Хитой ҳозирлиги ва таъсирини кенгайтириш учун янги ва кўп томонлама механизмларни жорий этиш ташаббуси билан чиқмоқда. Бундай шароитда Москва билан Пекиннинг Марказий Осиёдаги манфаатлари эрта ёки кечдир, ўзаро зиддиятга киришиши мумкин. Асосийси, республикалар бундай сценарийга йўл қўймаслик учун нима қилиши керак?

Ушбу саволлар Россияда ҳам, Марказий Осиё мамлакатларида ҳам Хитойни тадқиқ қилишни биринчи даражали вазифа қилиб қўймоқда. Бугун бу ерда замонавий Хитой бўйича мутахассисларнинг янги авлодини тарбиялашга ҳаракат қилинмоқда. Хитойни ўрганишда нималарни ҳисобга олиш зарур? Қандай қилиб ўз таҳлил мактабини яратса бўлади? Хитой, Россиянинг Марказий Осиёдаги манфаатлари қандай ривожланмоқда?

Биз ушбу масалаларни хитойшуносларнинг янги авлоди вакили, “Халқаро тинчлик учун” Карнеги жамғармаси илмий ходими Темур Умаров билан муҳокама қиламиз.
Ўзбекистон Қорақалпоғистондаги инқирозни кутмаган эди. Мамлакат сўнгги йилларда президент Мирзиёев ўтказаётган ислоҳотлар жараёнида жипслашгандай ва бир қарашда жамиятда розилик ва давлат ҳокимиятига ишонч бордай эди. Лекин ундай бўлиб чиқмади.

Gazeta.uz интернет нашридаги рукнида эксперт Юрий Сарахунян мана бундай деб ёзган эди: “Ўзбекистон раҳбарияти сўнгги йилларда аҳолини қабул қинаётган қарорлар ва уларни пиар қилиш бўйича хабардор қилиш борасида олға силжишга эришгани шубҳасиз. Бироқ булар барчаси коммуникация – мулоқот стратегиясининг ўрнини эгалламаслиги, аксинча, бир қисми бўлиши лозим эди. Фақат хабардор қилиш ва пиарга асосланган ҳолда самарали мулоқотни барпо этиб бўлмайди. Ижтимоий кайфиятни нозик ҳис қилиш, ижтимоий фикрни шакллантириш устида тинмай ишлаш ва уни чуқур таҳлил қилган ҳолда қарорлар қабул қилиш керак бўлади”.

Чиндан ҳам ахборот соҳасидаги кўплаб олға силжишларга қарамай, Ўзбекистонда нималар юз бераётгани ҳақида жуда оз нарса биламиз. Ислоҳотлар аслида қайси вазифаларни бажаришга йўналтирилган? Иқтисодиёт ўсиши ва бир ҳовуч бизнесменлар синфининг ишларини юргизишгами, маданиятни тиклашгами ёки жамиятни чин маънода ислоҳ қилишгами? Баъзи кишилар қайд этишича, Ўзбекистон ислоҳот сари олинган йўналиш жадаллигини бироз камайтирди, бунга ҳануз ҳокимиятда қолаётган консерватив сиёсатчилар тутаётган мавқе ҳам сабаб бўлмоқда. Уларга кўра, кўплаб ўзгаришлар минтақада хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ортиб бораётгани сабабли арзимас пардоз-андоздан иборат бўлиб қолади. Ҳатто Каримов даврида бўлгани каби ташқи ва ички сиёсат юргизишда фақат хавфсизликка устувор аҳамият берилиши билан боғлиқ хатарлар ҳам мавжуд.

Шунга қарамай, Мирзиёев маъмурияти ҳозирча ислоҳотларни амалга ошириш йўналишида ҳаракатини давом эттирмоқда. Қорақалпоғистондаги инқирознинг кескин босқичидан ўтиб бўлинди, ҳокимиятдаги лавозимларга янги тайинловлар амалга оширилди ва сабоқлар чиқарилди. Ўзбекистон Афғонистон билан фаол музокаралар олиб бормоқда, қўшнилари, жумладан, Жанубий Осиё мамлакатларини минтақавий ҳамкорлик лойиҳаларига жалб этмоқда – бундан кўзланган мақсад бирга ривожланиш, барқарорлик ва тинчликдир.

Чин маънодаги янгиланиш ва ўзбек ренессанси учун нима қилиш керак?

Шу каби масалаларни бугун биз билан ўзбекистонлик халқаро муносабатлар борасидаги эксперт Юрий Саруханян муҳокама қилади. https://www.uzanalytics.com/jamiyat/10312/