QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
11.8K subscribers
16.4K photos
2.4K videos
5 files
7.59K links
O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi

🔗 Rasmiy sahifalarimizning manzillari: https://taplink.cc/uzagroministry

📍Manzil: Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet ko‘chasi, 2-uy

☎️ Ishonch telefoni: 1243
Download Telegram
Forwarded from Toshkent davlat agrar universiteti axborot xizmati (С. Расулов)
#Тайинлов

Тошкент давлат аграр университетига янги проректор тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан Султонов Комолитдин Садриддинович Тошкент давлат аграр университетининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Султонов Комолитдин Садриддинович 1976 йилда Тошкент вилояти, Паркент туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1998 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган, Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Комолитдин Садриддинович шу кунгача Тошкент давлат аграр университетининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик" факультети декани сифатида ишлаб келаётган эди.

Тошкент давлат аграр университети ижтимоий тармоқларда 👇

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Web
#ТАЙИНЛОВ
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар
тайинланди

⚡️Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

🔰 Соҳага доир вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда Президент Ш.Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги берилган топшириқлари ижросининг бориши таҳлилий муҳокама қилинди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

☑️Рўзметов Максуд Исмаилович
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

☑️Ходжаев Саидкамол Саидкаримович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

☑️Мирзаев Шуҳрат Шахабутдинович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

☑️Сулаймонов Ботиржон Абдушукурович Вазирнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори этиб тайинланди.

Йиғилишда соҳага доир бошқа тайинловлар ҳам амалга оширилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича мутасадди раҳбарларнинг фикрлари тингланди.

Батафсил

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
#Тайинлов
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 19 февралдаги қарори билан Комилжон Собирович Комилов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори лавозимига тайинланди.

Комилжон Собирович 1980 йил Андижон вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат аграр университетини пахтачилик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Шу кунга қадар Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали директори лавозимида ишлаган.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web
l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
#Тайинлов
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Юлдашев Қахрамон Анварджанович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Кахрамон Юлдашев 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тугаллаган.

Кахрамон Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, архив иши, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси мудири ҳамда Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимларида фаолият юритган.

2018 йилдан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
https://t.me/uzagroministry
#Тайинлов
​​Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Асамов Анвар Дамирович – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Анвар Асамов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Анвар Асамов Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасида божхона статистикаси ва таҳлил маркази бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппарати бош консультанти, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ахборот хизмати

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web
l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
​​#Тайинлов
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Божхона қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинланди

Қодиров Ўткиржон Ғайратович - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўткиржон Қодиров 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугаллаган.

Ўткиржон Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти йиғма-таҳлил бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги импорт таҳлили ва ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш таклифларини шакллантириш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида шартнома-ҳуқуқ бошқармаси масъул ходими, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул ходим лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ахборот хизмати

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web
l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
#ТАЙИНЛОВ

Ҳукумат қарори билан Ҳуснидин Мўминович Каримов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Ҳусниддин Каримов 1982 йил 5 май куни Андижон вилояти Асака туманида туғилган. 2011 йил Наманган муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Ҳусниддин Каримов бу вазифага келгунга қадар 2013-2015 йилларда Андижон вилояти Асака тумани “Дитроит” масъулияти чекланган жамияти раиси, 2015-2020 йилларда Асака тумани “Обод турмуш орзуси” фермер хўжалиги раҳбари 2020 йилдан шу кунга қадар Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ўринбосари ва Республика саримсоқпиёзчилар уюшмаси раиси лавозимида ишлаган.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l
Facebook l Instagram| Telegram