QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
14K subscribers
23.6K photos
2.69K videos
7 files
9.37K links
O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi

🔗 Rasmiy sahifalarimizning manzillari: https://taplink.cc/uzagroministry

📍Manzil: Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet ko‘chasi, 2-uy

☎️ Ishonch telefoni: 1243
Download Telegram
#Ёшлар_форуми #Ёшлар_сиёсати #Ёшлар_йили

Мўйноқ туманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти, Мўйноқ тумани ҳокимияти томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда масъуллар томонидан ёшларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда ғоялари тингланиб, тегишли тавсиялар берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олди.

Учрашув якунида институт ҳудудий бўлинма раҳбарлари иштирокида веломарафон ўтказилди.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l
Facebook l Instagram| Telegram
Forwarded from AGROBIZNES BLOGI
​​#AGROTURIZM #TANLOV #АГРОТУРИЗМ #ТАНЛОВ #БЕҒАРАЗ #САРМОЯ 100-300 #МИЛЛИОН СЎМ #Эълон 

​​#USAID нинг #агробизнес ни ривожлантириш лойиҳаси Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси доирасида хусусий маҳалий #агротуризм корхоналари орасида, уларнинг маҳсулот ва хизматларига қўшимча #қиймат қўшиш, рақобатбардошлилигини ошириш, янги иш ўринларни яратиш ҳамда маҳалий ва минтақавий #туризм ни ривожлантириш мақсадида навбатдаги #бизнес #ғоялар танловини эълон қилади!

#Ариза ларни тақдим этиш санаси 2021 йил 21 сентябрдан 2021 йил 15 октябр санасигача.
 
Лойиҳа агротуризм йўналишида тақдим этилган бизнес ғоялар акс эттирилган аризаларни (концепция ҳужжатларни) қабул қилади. Лойиҳа биргаликда инвестициялар киритиш учун 5 та номзод танлаш кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа тарафидан киритилиши кутилаётган сармоя миқдори 100 млн. сўмдан 300 млн. сўмгача миқдорда бўлиши мумкин. Лойиҳа ҳусусан #аёллар ва #ёшлар бошқарувидаги ёки уларни #иш билан таъминловчи, кохоналардан #бизнес ғоялар бўйича таклифларни кутиб қолади.

Танлов шартлари билан танишиш ва аризанинг электрон нусхасини юклаб олиш учун қуйидаги тугмаларни босинг.
 
Ушбу эълонга оид барча саволларни ва/ёки изоҳларни fund@uzada.org электрон почта манзили орқали юборишингиз мумкин.