QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
15.7K subscribers
25.2K photos
2.76K videos
7 files
9.73K links
O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi

🔗 Rasmiy sahifalarimizning manzillari: https://taplink.cc/uzagroministry

📍Manzil: Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet ko‘chasi, 2-uy

☎️ Ishonch telefoni: 1243
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ер - умуммиллий бойлик. Кейинги йилларда ушбу ресурсдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер муносабатлари соҳасида қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, ахборот технологияларини жорий қилиш орқали ер ажратиш тартибининг очиқлиги ва шаффофлиги ортиб бормоқда, соҳада бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.

Бироқ, ер ресурсларини талон-торож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний сотиш ҳолатлари ҳали ҳам кузатилмоқда. Ноқишлоқ ва қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби барча учун бир хил ва шаффоф эмас.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги камчиликларни кескин танқид қилиб, ерни бозор активига айлантириш, унинг иқтисодий қийматини белгилаш ва молиявий оборотга киритиш бўйича ишларни жадаллаштириш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

- Бугунги кун тартибидаги масала жуда мураккаб. Бу соҳада қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўз ижобий натижасини топмаяпти. Ер – халқни боқаётган мулк. Еримизга бўлган муносабатни мутлақо ўзгартиришимиз керак.

Йиғилишда ер соҳасидаги қонунчилик бўйича мавжуд аҳвол ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.

Хусусан, ерни хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи, давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тартиби жорий этилади.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш каби бозор иқтисодиёти талабларига мос бўлмаган амалиётлар тугатиш ва ерга бўлган ҳуқуқ турларини 6 тадан 3 тага қисқартириш кўзда тутилмоқда.

Ноқишлоқ ерларни хусусий секторга фақат аукцион орқали сотиш тартиби киритилади. Ноқишлоқ ерлар Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига хусусий мулк қилиб, хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ерлар эса ижара ҳуқуқи асосида сотилади.

Ҳоким қарори билан нодавлат секторга ер ажратиш ҳамда ерларни тўғридан-тўғри ва текинга бериш амалиёти бекор қилинади.

Қишлоқ хўжалиги ерларини фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тартиби киритилади. Бундай ерлар фуқаро ва ташкилотларга (чет элликлардан ташқари) очиқ танлов асосида берилади. Очиқ танловга ариза қабул қилиш, талабгор ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва баҳолаш электрон шаклда амалга оширилади.

Вилоят ва туман ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш ваколати Вазирлар Маҳкамасига ва Президентга ўтказилади.

Йиғилишда ер ажратилиши ва ундан фойдаланилиши устидан назорат механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, туман ҳокимларининг ер ажратиш ва қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати тўлиқ бекор қилинади. Вилоят ҳокимининг ер муносабатларига доир барча қарорлари адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Шу билан бирга ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳада қонун устуворлигини таъминлаш шарт эканига яна бир бор урғу бериб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#agroforum #uzbekistan #vazir #qozogiston

🔸 YERBOL KARASHUKEYEV
🇰🇿 Qozog‘iston Respublikasi qishloq xo‘jaligi vaziri
_________________________

🔸 ЕРБОЛ КАРАШУКЕЕВ
🇰🇿 Министр сельского хозяйства Республики Казахстан
#Hamkorlik #Biznes_forum #Ozbekiston #Qozogiston

TOSHKENTDA O‘ZBEK-QOZOQ MINTAQALARARO BIZNES-FORUMI

🇺🇿🤝🇰🇿21-dekabr kuni O‘zbekiston-Qozog‘iston Mintaqalararo biznes-forumi bo‘lib o‘tdi. Unda ikki tomonning vazirlik va idoralari, tarmoq birlashmalari, Savdo-sanoat palatalari, xolding kompaniyalari rahbarlari hamda ishbilarmon doiralarning 400 dan ortiq vakillari ishtirok etishdi.

Forum doirasida O‘zbekiston Qishloq xo‘jaligi vaziri Aziz Voitov va Qozog‘iston Qishloq xo‘jaligi vaziri Yerbol Karashukeev o‘rtasida agrar sohada muhim investitsiya loyihalari va savdo shartnomalari, shuningdek, ishbilarmon doiralar o‘rtasidagi o‘zaro hamkorlikni rivojlantirish bo‘yicha aniq rejalarni belgilab beruvchi kelishuvlar to‘plamini o‘z ichiga olgan 1,3 milliard AQSh dollardan ortiq miqdordagi “Yo‘l xaritasi”ni imzoladilar.

👉Batafsil

WWWTELEGRAMFACEBOOKYOUTUBEINSTAGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O‘ZBEKISTON DUNYODAGI ENG KATTA QISHLOQ XO‘JALIK KO‘RGAZMASIDA MUVAFFAQIYATLI ISHTIROK ETMOQDA

🔰240 kvadrat metr maydonga ega O‘zbekiston stendida Qoraqalpog‘iston Respublikasi, mamlakatimiz viloyatlari va Toshkent shahridan 60 dan ortiq tadbirkorlarning milliy mahsulotlari namoyish etilmoqda. Jumladan: 227 turdagi qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari – barra va quritilgan meva-sabzavotlar, qayta ishlangan sut va goʻsht, salqin ichimliklar, qandolat, un mahsulotlari va boshqalar.

Oʻzbekiston delegatsiyasi Niderlandiya, Kanada, Gruziya, Polsha, Moʻgʻuliston, Latviya, Germaniya va Qozogʻiston qishloq xoʻjaligi vazirlari bilan qizgʻin uchrashuvlar oʻtkazdi. Shu bilan birga, Jahon banki, BMTning Oziq-ovqat va qishloq xo‘jaligi tashkiloti, Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish xalqaro jamg‘armasi bilan yuqori darajadagi uchrashuvlar o‘tkazildi.

👉Batafsil

#Xalqaro_yashil_haftalik #vazir #tashrif #Uzbekistan #Germaniya #Niderlandiya #Kanada #Gruziya #Polsha #Latviya #Qozogiston

WWWTELEGRAMFACEBOOKYOUTUBEINSTAGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 7-9 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Шунингдек, Президентимиз Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева 7-9 августа посетит эту страну с государственным визитом.

Лидер нашей страны также примет участие в очередной Консультативной встрече глав государств Центральной Азии и первом саммите Диалога «Центральная Азия + Япония», которые пройдут в городе Астане.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #Maslahatuchrashuvi #sammit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева отбыл в эту страну с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

В резиденции «Акорда» под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева состоялось первое заседание Высшего межгосударственного совета.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #kengash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнот ҳамда Олий давлатлараро кенгаш қарорларини имзоладилар.

По итогам первого заседания Высшего межгосударственного совета проведена церемония подписания двусторонних документов. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев подписали Совместное заявление и решения Высшего межгосударственного совета.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X