Маҳмуджон домла 🌙
414 subscribers
3.9K photos
3.63K videos
26 files
6.59K links
taklif murojaat uchun 992975257
@Muttaqiin_bot. Admin
Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зам Зам қудуғи ер сатхидан таҳминан 13 метр пастда жойлашган. Қизиғи шунда-ки, ундан сониясига 8000 литр тезликда сув тортиб олинганида унинг сатхи деярли 50 метр пастга тушиб кетади. Сув олиш тўхтатилганида эса 11 дақиқадан сўнг у яна эски сатхига қайтиб олади. Аниқроқ ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, қудуқдан дақиқасига 480 000, соатига 28 800 000, суткасига 691 200 000 литр сув олинади. Энди Исмоил алайҳиссалом даврларидан бери қанча сув чиққанини тасаввур қилиб кўринг. Қанча сув олинмасин, у яна 11 дақиқада ўзини тиклаб олади. Олимлар фикрига кўра Замзамнинг булоғи тўхтамай сув чиқариб юборса Ер юзи сув остида қолиши мумкин экан. Ҳолбуки Замзам сўзининг ўзи ҳам Хожар онамиз айтган «зимом» сўзидан келиб чиққан бўлиб, тўхташ деган маънони англатади.


Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar...


@Sahobalarr_hayotii
САЛАВОТ ФОЙДАЛАРИ

Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Ҳажга борганимда Ҳарамда бир кишини кўрдим. У Макканинг қаерида бўлмасин – тавофдами, Арафотдами, Минодами, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтарди. Мен унга: “Эй инсон, ҳар бир мақомнинг зикр ва дуоси бор. Сенга нима бўлди, дуо ҳам, зикр ҳам қилмасдан, фақат салавот айтяпсан?” дедим. У: “Бунинг тарихи узун”, деди: “Хуросондан Маккага ҳаж қилиш учун чиқдим. Мен билан бирга отам ҳам бор эди. Куфага келганимизда отам касал бўлиб вафот этди. Унинг кийими билан юзини ёпдим. Сўнг юзини очсам, жуда хунук бўлиб қолганини кўрдим. Бундан қаттиқ қайғурдим. Бир пайт ухлаб қолибман. Тушимда бир киши олдимизга келди, унинг юзида ниқоб бор эди. У киши ниқобини юзидан олди ва менга: “Нега бунчалик ғамгинсан?” деди. “Бу мусибат сабабли нега ғамгин бўлмайин”, дедим. У отамнинг олдига борди ва юзини силади, натижада отам балоланган нарсасидан қутулди. Бориб юзига қарасам, юзи тўлин ойдек порлаб турибди. Шунда мен у кишига: “Кимсиз?” дедим. У киши: “Мустафоман”, деди. Шунда мен у кишининг ридоларидан ушлаб: “Худо ҳаққи, менга бу қисса хабарини беринг”, деб сўраганимда,“Сенинг отанг ҳаётлик вақтида ҳар кеча ухлашдан аввал менга юз марта салавот айтарди. Лекин отанг судхўр бўлган. Аллоҳнинг ҳукмида судхўрнинг сурати жуда хунук бўлиши бордир. У менга салавот айтгани сабабли, умматимнинг амалларини кўрсатадиган фаришта келиб, отангнинг ҳолатини билдирди”, дедилар. Шундан кейин мен Аллоҳ отамни мағфират қилишини сўраб, ҳар кеча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга юз марта салавот айтишни одат
килдим,,

@Sahobalarr_hayotii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума кунини ушбу икки салот билан бошлаш хайрлидир:

1. Бомдод намози;
2. Бомдод намозини сизга таълим берган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва олиҳи ва асҳобиҳи ажмаъин 📿



Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar...


Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar...
УЙЛАН, УЙЛАН ҚАШШОҚЛИКДАН ҚЎРҚМА!

Иброҳим ан-Нахоъий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Уйлан! Уни (аввалги) уйида таомлантирган Зот, сени ва уни сенинг уйингда ҳам таомлантиришда давом этади».

«Тарих Ибн Миҳроз», 105.
@Dorul_fiqh
11627. Қонун кучлилар ёки заифлар ўртасини назорат қилади. Агар кучлар ўзгарадиган бўлса, қонун айни қувват бўлиши шарт.

Абдурраззоқ Санҳурий, мисрлик ҳуқуқшунос.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Улуғлар_насиҳати

Истиғфорнинг фойдаларидан

1.Истиғфор айтувчиларга кетма-кетма ёмғирлар, боғлар ва анҳорларни жалб этади.
2.Истиғфор айтувчиларга ризқ, мол-дунё ва фарзандлар каби Аллоҳ таолонинг инъоми етишига сабаб бўлади.
3.Тоатнинг осон бўлиши, дуонинг кўп бўлиши ва ризқ келишининг енгил бўлиши сабабидир.
4.Инсон ва Аллоҳнинг ўртасидаги ваҳшат, ёлғизликнинг кетишига сабаб бўлади. Яъни, банда Аллоҳга истиғфор айтиб тинчланади, Унга яқин бўлади.
5.Истиғфор айтувчининг қалбида дунёнинг кичрайиб, қадри тушиб кетади.
6.Ундан шайтон ва жинларнинг узоқ бўлишига сабаб бўлади.
7.Иймон ва тоат ҳаловатини топади.
8.Унга Аллоҳнинг муҳаббати насиб бўлади.
9.Ақлида ва иймонида зиёдалик бўлади.
10.Ризқнинг енгиллашиши ва ғам, қайғу ва ҳузннинг кетишига сабаб бўлади.
11.Аллоҳ таолонинг истиғфор айтувчига иқбол, пешвоз чиқиши ва унинг тавбасидан хурсанд бўлишига олиб келади.
12.Вафот этганида фаришталар унга Роббиси томонидан хушхабарни етказишади.
13.Қиёмат қоим бўлганида одамлар иссиқ ва терга ботишганда, у Аршнинг сояси остида бўлади.
14.У Кунда инсонларга мавқифга қараб йўналганида, у ўнг томон эгалари билан, Аллоҳнинг тақводор, авлиё бандалари билан бирга бўлади.
15.Истиғфор якка шахснинг ва жамиятнинг ёмон феъллардан покланишига сабаб бўлади.
16.Истиғфор Аршни кўтарувчи фаришталар дуоси ва Аллоҳнинг карами насиб бўлишига сабаб бўлади

Telegram | Obuna bo'ling
#Улуғлар_насиҳати

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир одам кўрпасига ётаркан, тунда туриб намоз ўқишни ният қилсаю, кўзига уйқу ғолиб келиб тонг отгунга қадар ухлаб қолса албатта, унга ният қилганининг ажри ёзилади. Уйқуси эса, Роббиси азза ва жалладан унга садақа бўлади», дедилар».

Ибн Можа ривояти.

Telegram | Obuna bo'ling
#ҳадисни_қалбга_муҳрла

📖 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки мусулмон бўлиб, кифоя қилгудек ризқланган бўлса ва Аллоҳ таоло ўша берган ризқига қаноатли этиб қўйган бўлса, батаҳқиқ ўша киши нажот топибди», дедилар.

 ✍️ Имом Муслим ривоятлари.

🌐 Telegram | Obuna bo'ling
#Улуғлар_насиҳати

Дўзах тепасида турғазиб қўйилган пайтларида «Қани энди (дунёга) қайтарилсак ва Парвардигоримизнинг оятларини ёлғон демай, мўминлардан бўлсак» дейишларини кўрсанг эди» (Анъом сураси, 27 оят).
Банда дўзахни кўргандаёқ яхшилик қилиш учун дунёга қайтгиси келиб қолса, дўзахга тушганларнинг аҳволи не кечаркин?
Аллоҳим, бизларни дўзахдан асра!

Murodulloh domla
#ҳадисни_қалбга_муҳрла

📖 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни оҳанг билан ўқимаса, биздан эмас», дедилар.*

✍️ Бухорий ривоят қилган.

* «Биздан эмас» деганда суннатимизга амал қилувчи эмас, бизнинг йўлимиздан юрувчи эмас деган маъно англашилади. Демак, Қуръон ўқиганда овозни яхшилаш лозим. Чунки гўзал овознинг қалбга таъсири кучли бўлади. Лекин бунда қуръоний лафзни ўзгартириб юбормаслик, бирон ҳарфни тушириб қолдирмаслик ёки зиёда қилиб қўймаслик шарт қилинади. Шунингдек, оҳангга берилиб кетиб, тиловат аҳкомларидан четга чиқиб кетиш ҳам ҳаромдир.

🌐 Murodulloh domla
Нафақа


Шайх Хотами Асом қ.с. Балх шайхларининг улуғларидан эди. Бир куни Хотам қ.с. хазратлари аёлига:
- Мен тўрт ойлик сафарга кетгайман.Шу тўрт ойлик муддатга қанча нафақа истайсан? - деб сўради. Аёли: - Тирик қолишимга етгулик нафақа қолдиринг, - деди.Шайх Хотами Асом қ.с.: - Тириклигинг ва ўлиминг менинг қўлимда эмас, Хақ таолонинг қўлидадир, - деди. Шунда аёли: - Ундоқ бўлса, менинг ризқим хам сизнинг қўлингизда эмас, Жаноби Хақнинг қўлидадир, - деди. Хотам бу сўзни хуш кўрди ва уни дуо қилди. Қўшни хотинлар келиб аёлга: "Хотамдан нечун нафақа сўрамадинг?" дедилар. Жавобан: - Ул киши хам мен каби ризқ егувчидир, бергувчи эмасдир, - деди.

("Тазкират-ул авлиё" )


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Илм


Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ:
- “Ким Қуръонни ёд олса, ҳурмати ошади, ҳадис ёзган кишининг ҳужжати қувватли бўлади, фиқҳни ўрганган кишининг қадри улуғ бўлади, наҳв илмини ўрганган кишининг таъби нозик бўлади ва ким ўз нафсини ҳимоя қилмаса, илм уни ҳимоя қилмайди” - деганлар.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Иймон


Халифа Умар ибн Абдулазиз Адий ибн Адийга бундай деб ёзган:
- “Албатта, иймоннинг ҳам ўз фарз ва амаллари, муайян чегаралари, бажарилиши лозим бўлган суннатлари мавжуддир. Демак, кимки буларга тўлиқ амал қилса, иймони мукаммал бўлгайдир, кимки етарли риоя қилмаса, иймони суст бўлгайдир. Агар умрим узоқ бўлса, сизларга билиб олишларингиз учун булар ҳақида бирма-бир баён қиларман, башарти вафот этсам, суҳбатингизга муштоқлигим йўқ”.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт учун кураш туркумидан: Яшаб қолиш учун кураш манзараси!


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мулк» сурасининг мўъжизаси — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом одобдан ибортдур....
@hazratihojidomullo