Маҳмуджон домла 🌙
384 subscribers
3.98K photos
3.68K videos
59 files
6.68K links
taklif murojaat uchun 992975257
@Muttaqiin_bot. Admin
Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3
Download Telegram
11602. Уч тоифага Аллоҳ назар солмайди:
– Зулмни амалга оширувчига;
– Унга ёрдам берувчига:
– Унга кўниб, рози бўлувчи кишига.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11597. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Бир киши бор эди, унга тикан кириб кетса: “Мен аниқ биламан, сен бир гуноҳим (сабабидан)сан. Чунки Роббим азза ва жалла асло менга зулм қилмайди”, дер эди”.

Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11599. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Халқдан узлат қилишдан (одамлардан четланишдан) фойдалироқ нарсани билмадим. Чунки ана шунда сиз мусибатингиздан шодланадиган, сиздаги неъматга ҳасад қиладиган ва хатоларингиз билан сизни маломат қилиб айблайдиганларни кўришдан холи бўласиз. (яъни, ундай инсонлардан узоқ бўласиз)”, деди.

“Сойдил хотир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Сано


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар:
- “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик,
ногаҳон қавмдан бир киши:

‎اللَّهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ كَثِيرًا ، وَسُبْحَانَ اللَّهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً

“Аллоҳ ўта буюкдир, Аллоҳга кўпдан - кўп ҳамду санолар бўлсин, эртаю –
кеч Аллоҳни (барча айбу нуқсонлардан) поклайман” - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намоздан кейин):
- “Фалон - фалон сўзларни айтган ким?” - дедилар. Қавмдан бир киши:
- “Мен, ё Расулуллоҳ” - деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Бу (сўзлар)га ажабландим, улар учун осмон эшиклари очилди” - дедилар.
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу (сўз)ларни
эшитганимдан бери бу дуони тарк этмадим”.
(Имом Бухорий ривояти)


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Соқол

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асарида бир ривоят келади:
- “Бир куни Мавлоно йўлда ёшига нолойиқ бир алфозда юрган кишидан:
- “Сен каттами ёки соқолинг?” - деб сўрабди. У:
- “Соқолимдан йигирма ёш каттаман” - дебди. Мавлоно унга:
- “Ўзингдан йигирма ёш кичик соқолинг оқарибди - ю, ўзинг ҳамон қоралигингча (яъни, ақлинг қоронғу) қолибсан?” - деган экан. Бу сўздан у қаттиқ таъсирланиб, яхшилик йўлига кирган экан.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
11610. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Агар Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда фақир қолдирмай, сизларни бой қилиб қўярди. Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда бой қолдирмай, сизларни фақир қилиб қўярди. Лекин, У Зот қандай амал қилишларингизни кўриш учун сизларни бир-бирларингиз билан синайди”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11614. Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Иблиснинг авом одамлар устидаги алдовларидан бири, улар гуноҳ-маъсиятлар қилишади, кейин бу ишлари учун айблашса, “Робб таоло карамлидир, авфи мағфирати кенгдир (барибир кечириб юборади) дейишларида бўлади”.

“Талбийсил иблийс” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
ЯХШИЛИК ЗАНЖИРИ
(жуда ибратли ҳикоя)

Абдураҳим чўл йўлидан кетиб борарди. Тўсатдан кўзи йўл четидаги машинага тушди. Унда бир қария аёл ўтирар, атрофга чорасиз алангларди. Йигит машина ёнига келиб, эски уловини тўхтатди. Аёл қўрқиб кетди, чунки шунча вақтдан буён ҳеч ким унга эътибор бермаган, ёрдам қўлини чўзмаган эди. Бу одам бирор ёмонликни кўзламаганмикан?
– Менинг исмим Абдураҳим,– деб ўзини таништирди йигит.– Сизга ёрдам бераман, онахон. Унгача менинг машинамда ўтириб туринг, озроқ исиниб оласиз.

Йигит машинанинг у ёқ-бу ёғини текширган бўлди. Йўқ, унақа ваҳимали нарсанинг ўзи йўқ экан. Ғилдирак тешилибди, холос. Бироқ қария аёл буни қандай тўғрилашни билмай анча азоб чеккан кўринади. Абдураҳим чўккалаб, машина остига қаради. Қулай жой топиб, кўтармани қўйди. Сўнг қўлларини иситгач, ишга киришди. Ғилдиракни алмаштириб бўлгач, юзига табассум инди. Муаммо ҳал бўлганини кўрган аёл:
– Сизга неча пул беришим керак? – деб сўради, сўнг шоша-пиша қўшиб қўйди. – Тортинмай айтаверинг, қанчалигининг аҳамияти йўқ.

Абдураҳим шундай жавоб берди:
– Хижолат бўлманг, ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Мен бир ёрдамга муҳтож одамга кўмаклашдим, холос. Менинг ўзимга шу пайтгача қанча одам ёрдам қўлини чўзган – биргина Худога аён. Агар миннатдорчилик билдиришни жудаям хоҳлаётган бўлсангиз, ёрдамга муҳтож бирор одамга дуч келсангиз, унга ёрдам беринг ва мени эсланг.

Аёл қайта-қайта раҳмат айтди ва машинасига ўтирди. Бир неча чақирим юргач, бир ресторанга кўзи тушди. Йўл олдидан бироз исиниб, тамадди қилиб олиш ниятида ресторанга кирди. Унга хизмат қилган жувон жуда истарали экан. Кун бўйи оёқда тик турган бўлса-да, табассум билан муомала қилди. Иши ҳам, ҳомиладорлиги ҳам, кундалик ташвишлар ҳам ундаги мулойимликни йўқота олмагани шундоқ кўриниб турарди. Аёл овқатланиб бўлгач, ҳақини ортиғи билан тўлади. Қайтим олиб келингунича эса ресторанни тарк этди. Унинг кетиб қолганини кўрган жувон ҳайрон қолди. Шу пайт кўзи стол устидаги қоғозга тушди. Унда ёзилганларни ўқиган жувоннинг кўзлари ёшланди:

“Ҳайрон ҳам, хижолат ҳам бўлманг. Мен шунчаки, йўл-йўлакай кирган эдим. Бугун менга бир инсон самимий ёрдам қилди ва мен ҳам сизга беғараз ёрдам қўлини чўздим. Агар чиндан ҳам менга миннатдорчилик билдирмоқчи бўлсангиз, ушбу оқибат риштасини узиб қўйманг. Вақти келиб бирор муҳтож кишига кўмак беринг”.

Жувон хатни ўқиб бўлгач, сочиқ остида бир даста пул турганини кўрди. Юраги тўлқинланиб, ҳайрат-ҳаяжонга тушди. Бу нотаниш аёл у ва эри анчадан буён пулга зориқиб юрганини қандай сезди экан-а? Жувон уйига келгач, эрига мамнунлигидан ял-ял ёниб боқди ва ички бир ишонч билан деди:
– Ҳаммаси яхши бўлади! Сиз яхши одамсиз, Абдураҳим ака!
ЯХШИЛИК

Бир киши дўконга кириб, бананнинг нархини сўради:
— Банан қанча туради? - Ўн икки динор.
— Олма-чи? - Ўн динор.
Шу пайт дўконга шу маҳаллада яшайдиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради.
Сотувчи унга банан уч динорлигини, олма эса икки динорлигини айтди.

Кампир "Алҳамдулиллаҳ, болаларим маза қиладиган бўлишди", деди.
Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб, кўзлари қизарди.
Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди.
Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач, у кишига деди:

"Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим.
Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, ғурури баланд. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим, кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб, шу йўлни топдим. Яъни унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман, деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик килишни хоҳлайман. Аллоҳнинг изни – менга ўргатган йўли билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим.
Бу кампир хафтада бир келади.
У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман."

Халиги киши айтади: "Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб, унинг пешонасидан ўпдим".
Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилган – бошидан кечирганлар билади.

Зеро, заррача қилинган яхшиликка ҳам мукофот ваъда қилинган!
Шуни доим ёдингда тут азиз биродар!


📚"Ғам-қайғусиз яшай десангиз, III" китобидан.
Гуноҳ


Абу Бакра (Нуфайъ ибн Ҳорис) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- «Сизларга энг катта гуноҳларни айтиб берайми?» деб уч бор такрорладилар. Биз:
- «Ҳа, ё Расулуллоҳ», дедик.
«Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар, суяниб ётган эдилар, ўтириб олдилар ва: «Огоҳ бўлингиз, ёлғон сўзлаш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар. Шундай деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Кошки сукут қилсалар» - деб қолдик.

(Муттафақун алайҳ)

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
ФАРҚ


Бир куни тулки дарё қирғоғида турган туядан сўради:
- “Дарё сувининг чуқурлиги қанча экан?” Туя жавоб берди:
- “Тиззагача экан”. Тулки дарёга тушди. Тушиши биланоқ сувга чўка бошлади. Чунки, сув уни бутунлай кўмиб қўйган эди. Кўп машаққат чекиб бошини сувдан чиқарди ва зўрға дарёнинг ўртасидаги катта ҳарсанг тошга чиқиб олди. Бироз ҳансираши босилгач, туяга қарата ғазаб билан:
- “Сен менга сувнинг чуқурлиги тиззагача демаганмидинг?!” - дея бақирди. Туя бунга жавобан:
- “Тўғри, шундай дедим. Тиззамгача етади-да” - деди. Туя билан тулкининг бўйи орасида фарқ бор, албатта.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Ҳидоят



Иброҳим Халилуллоҳ оталарини исломни қабул қилишини орзу қилдилар... Аллоҳ Ўзининг халилини отаси бўлса ҳам, уни (мусулмон) бўлишини хоҳламади..

Шокир банда~ Нуҳ алайҳиссалом уғиллари исломни қабул қилиши жуда ҳам истадилар.. Нуҳнинг дуоларига қарамай, Аллоҳ (унга динини) раво кўрмади.

Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакилари (Абу Толиб)ни мусулмон бўлишини орзу қилдилар... Пайғамбарига даъватида кўмаклашган бўлса ҳам, Аллоҳ унга ҳидоятини бермади !

Ғофил бўлиб сўрамасак ҳам, Оталари ҳақида Иброҳим (алайҳиссалом)га , Уғиллари борасида Нуҳ (алайҳиссалом) га, амакилари тўғрисида (сўраган) Муҳаммад (алайҳиссалом)га бермаган (ислом неъматини) бизга берди. Ҳақиқий бахт шу эмасми? .

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг тақдиридан Аллоҳнинг тақдирига қочамиз!!!



Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёмат яқиндай бўлиб қолди...

Шайҳ Саййид Роҳматуллоҳ Термизий


Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar...