Маҳмуджон домла 🌙
384 subscribers
3.98K photos
3.68K videos
59 files
6.68K links
taklif murojaat uchun 992975257
@Muttaqiin_bot. Admin
Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3
Download Telegram
12135. Тарих сўзлаганда

▫️ Қадимда, Исломнинг олтин асрларида, ҳар бир табиб бир вақтнинг ўзида доришунос, фармацевт эди. У беморларни бориб кўрар, сўнгра унга муносиб дори-дармон белгилаб, даво муолажаси ўтказарди. Шунингдек, у ҳар бир касаллик ва иллатга даво кашф қилиш мақсадида турли тадқиқот ва таҳлиллар ҳам олиб борар эди.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳалол ва ҳаром(илми)дан сўнг тиб илмидан кўра олийжаноброқ илмни билмайман”, дедилар.

🔖Изоҳ: Маълумки, тарихдаги энг биринчи дорихона Ҳорун ар-Рашид қўл остида 1200 йил олдин Аббосийлар давлати вақтида, Ироқда, Бағдод музофотида бино қилинган.
Ўрта асрларнинг машҳур биолог ва фармаколог олими Ибн Байтар ҳақида:
https://t.me/arabicuz/26628

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Дуо ибодатдир

إذارأيت المرء يكثر من قول‏
" اللهم إني أسألك الفردوس الأعلى من الجنة بلا حساب ولاسابق عذاب "
‏فاعلم إن الله قد كتبها له ...
ابن القيم

لنجعلها في دعواتنا اليومية حتى يكتبها الله لنا ان شاء الله
اللهم ارزقنى وأحبتي الفردوس الأعلى من الجنة من غير حساب ولاسابق عذاب برحمتك يا ارحم الراحمين


📜 “Агар бир кишини ушбу: “Аллоҳумма инний аc’алукал Фирдавсал аълаа минал жаннати билаа ҳисаабин ва лаа сабиқу ъазабин” дуосини кўп айтаётганини кўрсанг, билгинки албатта Аллоҳ таоло унга ушбуни битиб қўйибди...

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.

(Аллоҳим, мен Сендан жаннатдаги олий Фирдавс жаннатини ҳисоб-китобсиз, азобга йўлиқмаган ҳолда насиб этмоғингни сўрайман)”.

Иншааллоҳ, Аллоҳ таоло бизни мана шундай бандалардан этишини кундалик дуоларимизда сўрайлик!

“Аллоҳуммарзуқний, ва аҳиббатиял Фирдавсил аълаа минал жаннати мин ғойри ҳисаабин ва лаа саабиқу ъазаабин, бироҳматика я арҳамар роҳимийн”.
Аллоҳим, мени ва яқинларимни жаннатдаги олий Фирдавс жаннати билан ҳисоб-китобсиз, азобга йўлиқмаган ҳолда насиб этгин, ризқлантиргин! Раҳматинг билан эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар сўрасанглар, Аллоҳдан Фирдавс жаннатини сўранглар. Чунки у жаннатнинг ўртасида ва жаннатнинг энг тепасида. Унинг устида Раҳмоннинг арши бор. Ундан жаннат дарёлари оқиб чиқади», дедилар.
Имом Бухорий, Аҳмад, Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12144. Аксар фикрий адашиб кетганлар адашган тоифаларнинг китобларини ўзлари тойилишдан омонда қоламан, деб ўқишган (ва кейинчалик ўшалардан таъсирланиб, чалғиб кетишган).

Аллоҳ таоло ўз пайғамбарини огоҳлантирган нарсадан омондаман деб ўйлаб, хотиржам бўлма: “Уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсада фитнага солишларидан ҳазир бўл”, Моида сураси, 49-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12145. Унинг эри менинг эримдан кўра яхшироқ, унинг боласи менинг боламдан ақллироқ, унинг уйи меникидан чиройлироқ...
Аллоҳ таоло айтади: “Уларни синаш учун дунё ҳаётининг кўрки қилиб, айримларини баҳраманд қилганимиз нарсаларга кўзларингни тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир”, Тоҳо сураси, 131 – оят.

Ҳасад Аллоҳ таолга нисбатан одобсизликдир. Ўзингни солиштиришлар билан машаққатга қўйма. Чунки ҳар сафар кўзингни (бошқаларни бойлигига) чўзганингда кўксинг торайиб сиқилиб бораверади. (Яхшиси сен) Аллоҳ таоло сенга тақсим қилганига рози бўл ва берган неъмати учун Унга шукр қил, ана шунда инсонларнинг энг бойи бўласан. Шунга аниқ ишонч ҳосил қилки, бу дунёда Аллоҳ таоло ҳамма нарсани ато этиб қўйган биронта инсон йўқдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
📜 Тартибга солади...

▫️1. Қуръон овозимизни тартибга солади: “...ва овозингни пасайтир”, Луқмон сураси, 19-оят.

▫️2. Қуръон назарларимизни тартибга солади: “...айримларини баҳраманд қилганимиз нарсаларга кўзларингни тикма”, Тоҳо сураси, 131-оят.

▫️3. Қуръон қулоқларимизни тартибга солади: “Жосуслик қилманглар”, Луқмон сураси, 12-оят.

▫️4. Қуръон таомларимизни тартибга солади: “...Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас”, Аъроф сураси, 31-оят.

▫️5. Қуръон сўзларимизни тартибга солади: “...одамларга яхши гаплар айтинг”, Бақара сураси, 83-оят.

▫️6. Қуръон мажлисларимизни тартибга солади: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин”, Ҳужурот сураси, 12 – оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
2024_09_13_35_Тезис_Мазҳаблар_бирлик_рамзи.pdf
4.6 MB
Ассалому алайкум ҳурматли вакиллик ходимлари!
13.09.2024 йил учун
Жума тезиси
Қалбингизда илоҳий муҳаббатни ўрнатиш йўли.

Вақти вақти билан ўзингиз ҳоли қолишингиз. Ана шунда нафсингиз, унинг ҳақиқатлари, унинг бошланиши ва ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасида Аллоҳнинг тавфиқ ва ёрдамига муҳтожлик ҳажми ҳақида тафаккур қилишингиз.
Шараф ва камол эгаси ҳамда карам ва икром эгаси бўлган холиқнинг қудрати чегараси ва Унинг сон саноқсиз турли ҳил неъматлари ҳажми ҳақида ўйлашингиз.
Қалб ҳамда тил билан зикр ва тасбеҳни шунингдек Қуръон тиловатини кўпайтиришингиз.
Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари, ҳулқлари ҳамда у кишининг ҳаёт йўллари ҳақида кўп фикр юритишингиз.
Барча ибодатларни айниқса намозларни кўп бажаришингиз, шунингдек қўрқув ва хозирликда қоим туришни кўпайтиришингиз.
Агар мусулмон одам ушбу йўлда ҳаракатланса унинг қалбида кучли илоҳий муҳаббат пишиб етилади.

Имом шаҳид ал-Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
Улашинг👉 t.me/imombutiyrahimahulloh
@imombutiyrahimahulloh
Шаъбий айтдилар:
«Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Сизларни нима дўзахга киритди? Ахир биз сиз азизлардан олган таълим ва одоб сабабли жаннатга кирдик-ку», деб сўрашади. Шунда улар: «Ўзимиз яхшиликка буюриб, ўзимиз уни бажармас эдик», дейишади».

@Toyyibatulittoyyibiyn💔
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
12173. Балки, амалга ошириб, сўнгра унутиб юборган маъруф ишинг дунё мусибатларидан сени ҳимоя қилишда давом этаётгандир...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12174. Салафлардан бири айтади: “Тоатинг давомий (узлуксиз) бўлса, нафсинг ужб, ўзини ёқтиришдан ҳалок бўлган бўларди. Агар истиқоматинг давомий (узлуксиз) бўлса, (атрофингдаги) халқларнинг ҳақир билиб (паст санаб) қолган бўлардинг. Лекин (баъзан содир этиб турадиган) маъсиятлар, гуноҳлар сенинг (кибрингни) синдириб, сенинг (нафсингни) тарбиялаб туради”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Аҳмад ибн Ҳанбал бир ҳакимдан сўради:
«Одамлардан омонда бўлишнинг йўли борми?»
Ҳаким жавоб берди: «Уларга молингдан берасан, аммо уларнинг молларини олмайсан. Сенга озор беришса ҳам, уларга озор бермайсан. Уларнинг манфаати учун ҳожатларини раво қиласан, аммо ўз манфаатинг йўлида улардан беҳожат бўласан».
Имом Аҳмад: «Бу жуда қийин-ку?» деган эди, у: «Қанийди шусиз ҳам омонда қолсанг», деб жавоб берди.

@Toyyibatulittoyyibiyn💔