Маҳмуджон домла 🌙
414 subscribers
3.9K photos
3.63K videos
26 files
6.59K links
taklif murojaat uchun 992975257
@Muttaqiin_bot. Admin
Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3
Download Telegram
11654. Қатода раҳимуллоҳ деди: “Албатта Қуръон дардларингизга ҳам, даволарингизга ҳам далолат қилади. Дардларингиз -гуноҳларингиз бўлса, шифоларингиз эса истиғфорларингиз биландир”.

“Шуъабул иймон” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11655. Саҳобаи киромларнинг асри асрларнинг энг яхшисидир. Улар умматга Қуръони каримни таълим бердилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан у зотнинг суннатлари ва асарларини ривоят қилдилар. Уларнинг тарихлари ақида ва фикр, сақофат, жиҳод, футуҳот ҳаракатлари, ҳалқлар ва миллатлар билан муомалалар борасидаги уммат жамғарган, ҳифз қилган бир хазинадир.

Шайх Али Саллобийнинг “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
الشيخ محمد صادق محمد يوسف
رحمه الله
"Ўзинг учун солиҳ бўл, шунда одамлар сен учун солиҳ бўлишади".

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

Бошқаларнинг яхши бўлишини истаган одам, ўзи яхши бўлиши керак. Шунда Аллоҳ атрофига яхшиларни йиғади.


@MubashshirAhmad
Киши хотинининг ҳатто айтмаган сўзини ҳам англаб олмагунча уйланган ҳисобланмайди.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
"Биров унга яхшилик қилса, яхшилик эгасига: "Жазакаллоҳу хойрон" - "Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!" десин. Шунда у мақтовни маромига етказган бўлади".

Имом Термизий ривояти
.

@MubashshirAhmad
Исломий билимларимиз сулук - турмуш тарзимизга айланса, шунда диннинг моҳиятини англаймиз, унинг илоҳий дастур эканини биламиз ва ҳаётимизни унга мувофиқлаштиришга қалбан интиламиз ҳамда икки дунё саодатида яшаймиз.

Аммо у билимлар фақат ақлий юксалиш учунгина ўрганилса, билимимиз бир водийда ва ўзимиз бошқа водийда бўлсак, бу ҳолда ибодатларимиз қуруқ шаклда қолади, йўлларимиз эгри-тўғри мавҳумликка айланади ва ҳаётимиз аросатда ўтади.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_бекати

"Иккинчи жуфт" деб номланган ниҳоятда ибратли Миср фильми.

Ушбу қисқагина кинолавҳани кўра туриб беихтиёр ёдимизга Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг буюк раҳбари Маҳатма Ганди ҳаётида содир бўлган қуйидаги ибратли воқеа тушади.

Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди. Унинг бу ишидан ҳайрон бўлган дўстлари: “нима учун бундай қилдингиз?”, деб сўрашди. Ганди жавоб бериб, деди: “кавушни топиб олган фақир киши, ҳар иккала пойини топишини ва улардан фойдаланишини хоҳладим. Чунки, бир пой кавуш унга ҳам, менга ҳам фойда бермайди.




Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar...


@Sahobalarr_hayotii
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11657. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Довуд алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломдан: “Энг афзал тун қайси?” дея сўради. Жаброил: “Билмайман. Лекин Арш саҳар вақтида титрайди” деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11659. Агар бир киши сенга бир марта хиёнат қилса, бу унинг айби, гуноҳидир. Агар иккинчи марта хиёнат қилса, энди бу сенинг айбинг, гуноҳингдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Hanafiy fiqhi
Мансуржон Қори
Аёл киши эркакнинг саломига алик олиши вожиб бўлади зеро, овозини кўтармасдан айтади. Эркак эса, ёш аёл кишининг саломига овоз чиқармасдан ўз ичида алик олади.
Мансуржон қори домла.


Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳни «Кароҳият» китобидан
«Кўмирни минг марта ювсанг ҳам асло оқармайди. Айримларнинг қалблари ҳам шунга ўхшайди: нима қилсанг ҳам асло оқармайди».
УНУТМА   

Гўзаллик бир куни нобуд бўлади.
Кайф-сафо ўткинчи сўзимга ишон!
Тўрт оёқли от бу тобут бўлади.
Бир кун минишинг бор унутма инсон.

Номозингни ўқи миннат қилмасдан.
Ёлғон-ғийбатларга кўнгил берма.
Яша бу дунёни жаннат билмасдан.
Бир кун кетишинг бор унутма инсон.

Душманинг танангда суяксиз тилдир.
Бойлигу савлатинг кун келиб кулдир.
Қиëматда бир кун эллик минг йилдир.
Бир кун туришинг бор унутма инсон.

Зиëрат маконинг бўлсин қабристон.
Шукр қил уйингда булса бурда нон.
Касал холин сургин сен хам иссиқ жон.
Бир кун синишинг бор унутма инсон…!


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Кафолат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- “Олтита нарсага кафолат беринглар, мен сизларга жаннат кафолатини бераман:
• Гапирсаларинг рост сўзланглар;
• Ваъдани устидан чиқинглар;
• Омонатни адо қилинглар;
• Зинодан сақланинглар;
• Кўзларингни тийинглар;
• Қўлларингни (ҳаромдан) тортинглар”.
(Аҳмад, ибн Ҳиббон ривояти)

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alloh sevadigan yoshlar

Shayx Muhammad Rotib Nobulsiy

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қўлимдан ушлаб, 
«Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўрурман», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, албатта, мен ҳам сизни яхши кўраман», дедим.
У зот: «Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика»* дейишни тарк қилмаслигингни тавсия қиламан», дедилар».

* «Аллоҳим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам бер».

(Абу Довуд ва Насаий ривояти).

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Умра сафарига йўл олдим. Аэропортда охирги йўловчиларни рўйхатдан ўтказилябди. Бир соатдан сўнг самолёт учишга хозирлик кўради. Рўйхат тугатилишини огохлантириб, йўловчиларни тезроқ рўйхатдан ўтишларига чорлов саси келишни бошлади.

Шу вақт умрага кетиш учун рўйхатда турган отахон ўғли билан келиб отахонни паспорти қолиб кетганини пайқаб қолишди . Шунда ходимларга уйлари узоқлигини, бориб келишга икки соатча вақт кетишини тушунтирмоқчи бўлдилар. Ходимлар эса хеч нарса қила олишмаслигини. Рўйхатдан ўтиш хам тугаятанини , бир соатда самолёт учишини, улгира олмаслигини айтишди.

Чорасиз қолган отахон қўлини осмонга чўзиб аэропортни бошига кўтариб додлашга тушди: Эй ОЛЛОХ бу нима холат , мени эсимдан чиқибди сени эсингдан чиқмасдику, мен қариган бўлсам сен қаримайдиган зотсанку , мен унитувчи бўлсам сен унитувчи зот эмассанку , мени хаёлимдан чиққан бўлса нега сен эслатмадинг деб қайта қайта такрорлаб бақириб йиғларди.

Бу ноласидан хама хайрон ва энсаси қотар эди.
Мен олдига бориб отахон бу қандай нола қилиш?! Ўзингизни босинг Роббингиз билан хам шундай муомала қиласизми эхтиром билан муомила қилинмайдими дедим. Отахон менга қарагиси хам келмай мени Роббим билан тек қўй Оллохим билан қўйиб қўй дегандек, мен унуттим сен унутмасдингку, мен қаридим сен қаримасдингку деб зални бошига кўтариб тўхтамай йиғларди.
Олдидан ўтятганлар : ОЛЛОХ билан хам шундай муомала қиладими эси оғиб қолганми деб ўтишарди .
Хатто ходимлар келиб кейинги сафарги рейсда кетишлари мумкинлигини айтиб юпатмоқчи бўлишди.

Отахон эса: Эй роббим мен сени байтингни соғинган эдимку, ичим эзилиб зўрға кутятгандимку, мен ортиқ кутолмайманкуу,ичим қанчалик байтинга ошиқятганини билардингку нега унуттирасан ! деб баттар йиғларди.
Хеч ким юпатолмади .
Биз хамсафарлар билан регистрациядан ўтиб кетдик отахонни овози анчагача эшитилиб турарди.

Самолётга чиқиш учун кутиш залида ўтирганимизда.

Хурматли йўловчилар тепада хавони кескин ўзгариб кетганлиги сабабли учиш тўрт соатга кечиктирилади деган сас келди.Шу билан ўзимиз билан ўзимиз овора бўлдик.

Орадан бир қанча вақт ўтиб Аллоху Акбар , Аллоху Акбар деган овоз билан отахон қўлида паспорт билан кириб келди. Унга қўшилиб биз хам кўзимизда нам билан такбирни такрорлар эдик.
Отахон ёнимга яқинлашганда пешонасидан ўпдим ва дедимки : отахон роббисига шундайин ишонч билан, содиқлик билан савол беравердики ,хеч кимга қулоқ солмай уни кўриб тургандек шикоят қилди -У бутун осмондаги хавони ўзгартириб, минглаб йўловчиларни куттириб , хар қандай сабабни хам инобатга олмай режа вақтидан кечикмай учадиган учоқларни жойидан жилдирмасдан саволига жавоб бердия! Субханаллох Субханаллох!! .
Аллоху Акбар !!!

Биз қандайин Илохни бандасимиза !! Агар қаттиқ ишониб сўрасак албатта у жавоб берадикана.

Устозлар айтишарди:Роббинг ижобат қилишни хохлайди сен сўрашни билмайсан, биз сўрашни билмаймиз!

Азизларим бу УЛУҒ кунда биз хам воқеадаги отахон каби ишониб роббимиздан сўрайликки:
Аввало иймонимизни саломат қилсин .
Ўзи бандам десин .
Бу ойдан гунохлардан пок чиқишимизни кейнги рамазонгача хам тақводан узоқлашмай етишишлигимизни насиб қилсин. Байтига ошиқ қалбларни харами ва равзаи муборакка етиштирсин , мусофирларга хам яхши ғаниматлар билан ватанга қайтишни насиб қилсин, деб қалбимизни ёриб ёриб сўрайлик.
Мен шундай гунохкорман , мен сени азаматлигингни билмасдим , кўп гунох қилиб қўйдим сенга қайтдим энди мени кечиргин , саждага бошимни қўяман , сени дўзахинга чидолмайман, жаннатингдан умидим бор , тўғри гунохим катта аммо сени рахматинг хар нарсадан буюк мени кечиргин , сени кечиришингни биламан чунки мени жаннатга киришимни хохламаганингда мусулмон қилиб яратмасдинг, каломингни кўп жойида ғофурур рохимлигингни айтдинг мен буни биламан , хар сурангни бошида Рохман ва Рохиймлигингни айтдинг мен бунга ишонаман бу УЛУҒ кунинг хурмати кечир деб не керак бўлса сўрайлик беради.

Омин!!!
УМРАМНИ АЛЛОҲГА СОТДИМ.

Эшик тақиллади. Бир бола қўлидаги пиёлани узатди. Ифторгача бир соат бор эди. 

— Опа, ойим шўрвага қўшмоқчи эканлар, - дея ҳижолатлик билан бир пиёла гуруч сўради. Бериб юбордим, лекин ичимда ғалати қизиқиш уйғонди.

— Кимнинг қизисан? - дея сўрадим. Уч уй пастда бир хонадон кўчиб келганди, биринчи қаватга. Ўша ерга ишора қилиб таърифлади. Гуручни олиб хижолат чеккандан ҳамон изига қайтди.

Эртаси куни ўша соатда, ўша вақтда қиз яна келди. Ўша пиёла, ўша гапларни айтди. Пул сўраса, катта идиш билан келса тиланчи дердим. Лекин пиёла ўша, сўрагани ҳам ўша гуруч. Бердим. Лекин бу сафар "мен ҳам сен билан бораман" дедим. Кўчага чиқиш таъқиқланган, тезроқ бировнинг кўзи тушмай бора қолайлик дейман ичимда.  Бордик.

Изн сўраб, уйига кирдим. Аввалдан ҳам билардим, болалигимда киргандим. Ерга дастурхон тўшалган. Атрофда икки бола ўтирибди. Дастурхонга тузлама қўйилган. Тўртта қошиқ ҳам бор. Қўрқибгина менга қарашди. Онаси ошхонадан чиқиб ёнимга келди. Бир хона ва бир ётоқхонадан иборат уйда ўтириш мумкин бўлган биргина жой ҳам дастурхон боши.

— Хуш келибсиз, опа - деди. Гуруч учун миннатдорчилик билирди. "Болалар сиз ўтириб туринг", дедим ва онани ташқарига имладим.

— Тинчликми, опа? Бу нимаси? Икки кундан бери қизингиз мендан гуруч сўрайди. Лекин фақат шу пиёла, кейин югургилаб кетади.

— Синглим, - деди хижолатомуз. - Хабарингиз бордир, биз ўтган ой бу ерга келдик. Хўжайиним вафот этгач, олдинги уйимиздан уй эгаси чиқариб юборди. Мен арзонроқ, қўлимда бор пулим билан дея шу уйни ижарага олдим. Лекин бу касаллик тарқалгач, емакхона хўжайини ҳам жавоб бериб юборганди, чўнтагимдаги пул тугаб мана шу аҳволда қолдик-да... Биринчи оқшом уй эгасига, кейин ёнидагига, бўлмади, бошқасига бордик. Бир пиёла гуруч учун ялиниб-ёлвордик. Гуручлари йўқ экан, чоғи, бўлса беришарди-ку! Кейин қизимни сизга юбордим. Сиз гуруч бергандингиз, томат қўшиб шўрва қилдим.

Душанба куни бир хонадонни тозалашга бораман. Лекин бу кеча ҳам дастурхонга бир нима қўймасам, оч ухлашолмайди.  Палов пишираман дедим. Ўша эшикка қизимни синиқ умид билан юбордим. Илтимос, жахлингиз чиқмасин, сўз бераман, душанба кечаси гуручингизни қайтараман...

Уйга келдим. Музлатгични очдим. Уйда нонуштадан бошлаб гўштгача нима бўлса ҳаммасини халтага солдим. Қарадим, кўчага нон сотувчи келибди, ундан нон олдим, пиде олдим.  Болалар халталарни очганини, ичида нима бўлса ҳамма нарсасини дастурхонга қўйганини кўрдиму, тезроқ уйга қайтай, дедим.

Эрим билан ифтор қилдик. Аллоҳ қабул қилсин. Лекин сўрадилар, албатта:

— Хотин, мен душанба куни бориб яна егулик олиб келаман. Лекин саҳарлигимизга бирор нима қолдими?

— Макарон бор, ун бор, - дедим. - истасангиз тонггача сизга бўрек тайёрлайман,- дедим. Кулишдик.

Бахтиёр эдик. Чунки нонимизни баҳам кўргандик.

Эрим бугун эрталаб уй эгасига борибдилар. Мухтордан маълумотларни олибдилар. Бир-икки жойдан маслаҳатлашиб, сўрабдилар. Оқшомга яқин келдилар:

— Биз бу йил биринчи бор умра зиёратига бормоқчи эдик. Лекин  бекор қилинди, кечиктирдик. Бордик деб қабул қиламизми? Умрамизни Аллоҳимизга сотамизми?

Нима демоқчилигини англадим. Қўлларини қучиб-ўпдим:

— Аллоҳ сиздан рози бўлсин!- дедим. Бир қоғоз халтага пулларни солиб, обориб опага бердим. Кўп ўтирмадим. Ичим оғриётган бўлса-да, унинг севинч кўз ёшларидан ҳаловат топдим. Осон эмас. Бунча пулни жамғариш, унга эришиш биз учун қийин бўлади. Унча пул қаерда энди, майли. Уйга келдим.

Эрим жойнамозда дуо қилаётган экан.

— Пешинни ўқигандингиз, бу қандай намоз дедим?

— Мен Умра намозини адо этдим. Сен ҳам ўқигин-да, Аллоҳга Умрамизни қабул қилгин деб ёлворайлик...😢

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦
Юртдан кетиб қолган пайти Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол бердим:

– Ҳазрат, бир неча йилдан буён бошқа ерларда юрибсиз. Нега ҳеч юртингиз ҳақида танқидий фикрларингизни айтмайсиз?!

Ўзим ҳам ўша пайтлари ўз диёрим ҳақида қаттиқ гаплар айтиб турардим. Шайхнинг жавоби кучли бўлди:

– Бизга буюрилган ва биз қилишимиз лозим бўлган иш - диннинг ғами. Бунақа майда ишларни эса ўз эгалари – майда одамлар қилишади!

Бу гап менга тарсаки эди. Шундан кейин асосий юмушга бел боғладим.

Тожикистонлик олим Акбар Тўражонзода.

Bazarboy Aberkul саҳифаларидан.

@MubashshirAhmad