Маҳмуджон домла 🌙
403 subscribers
3.93K photos
3.65K videos
44 files
6.62K links
taklif murojaat uchun 992975257
@Muttaqiin_bot. Admin
Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3
Download Telegram
Мусулмонлар инсониятга нималарни тақдим этишган?

1. Телефон аккамулятори, батарейкалари мусулмонларни ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий.
2. Wi-Fi (вай фай) тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим Зағлул.
3. Дастурлаш, программалаштириш алгоритмлари мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
4. Жарроҳлик иплари мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Бакр ибн Муҳаммад Закариё ар Розий.
5. Ring дастурлаш тили мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Маҳмуд Самир Фоид.
6. Тарихдаги илк астрономик обсерватория (фалакни кузатиш расадхонаси) мусулмонлар ихтиросидир. Халифа Маъмун асос солган Маъмун расадхонаси.
7. Замонавий фотокамералар кашфиётига асос бўлган камера назарияси- “қуммора” мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
8. Кимё (химия) илмининг асослари мусулмонлар ихтиросидир. Жобир ибн Ҳаййён ибн Абдуллоҳ Аздий.
9. Алгебра фани - алжабр илми мусулмонларнинг ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
10. Социология, жамиятшунослик илми мусулмонлар ихтиросидир. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун.
11. 1, 2, 3 рақамлари мусулмонлар ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
12. Торпеда ракетаси мусулмонларнинг ихтиросидир. Инженер Нажмиддин Ҳасан Аҳдаб.
13. Жарроҳлик амалиёти асбоб-ускуналари мусулмонларнинг ихтиросидир. Абул Қосим Халаф ибн Аббос Заҳровий.
14. Пикнометрни –нарсаларнинг зичлигини газ ҳолида, суюқ ва қаттиқ ҳолда ўлчаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги физикохимиявий ўлчов идишини мусулмонлар ихтиро қилган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний.
15. Кўзойнак мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
16. Фалакшунослик, астрономик соат - устурлоб (астролябия) мусулмонлар ихтиросидир. Олим Иброҳим Фазорий.
17. Тарихдаги биринчи шифохона мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.
18. Тарихдаги биринчи жомеа - университет мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
#Одобимиз_асослари

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ "Саҳиҳи Муслим"га шарҳларининг Муқаддимасида (1-жуз, 39-бет) шундай дейдилар:

Ҳадис ёзувчиси Аллоҳ азза ва жалла зикрини қилганда (азза ва жалла) ёки (таоло) ёки (субҳанаҳу ва таоло) ёки (таборака ва таоло) ёки (жалла зикруҳу) ёки (таборака-смуҳу) ва ёхуд (жаллат азаматуҳу) кабиларни ёзмоғи мустаҳаб бўлади.

Шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикрларини қилганда, тўлиқ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) деб ёзиши керак.

@MubashshirAhmad
#Одобимиз_асослари

Абул Ҳасан Кархий. Буюк фақиҳ. Имом Абу Ҳозимдан кейин ҳанафийлар раислигига сазовор бўлганлар. Имом Абу Бакр Жассос ва Абул Ҳасан Қудурийлар каби машҳур фақиҳларга устозлик қилганлар. "Жомиус-сағир" ва "Жомиул-кабир"ларни шарҳлаганлар. Намоз ва рўзаси кўп обид эдилар. Умрларининг охирида фалаж бўлиб қолдилар. Шунда асҳоблари Сайфуддавла ибн Ҳамдонга нафақа қилиб туришни сўраб мактуб ёзишди. Бундан хабардор бўлган имом йиғладилар ва: "Аллоҳим, ризқимни фақат одатланган томонимдан бергин", деб дуо қилдилар.
Имом раҳимаҳуллоҳ Сайфуддавланинг нафақаси келмасдан бурун вафот этдилар...

Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг "Усулул ифто" китобларидан

@MubashshirAhmad
​​ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ
#қарз

1263-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган:
أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال
“Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”.
Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим.
“Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади:
إن ‌الديون ‌تقضى بأمثالها
“Қарзлар ўз мислича адо этилади”.
Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Аллоҳга қасамки, саодат айрим одамлар ўйлайдиган ва ортидан югуриб еладиган ялтир-юлтир нарсалардагина эмас. Бу нарсалар ҳам саодат, лекин инсон бу нарсаларнинг ортидан тилини осилтириб югураверса ўз нафсини сароб олдида кўради.

Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Taqvoning asli va uning manbasi»

Imom Butiy
✍️🎤Abdulloh G’ulomov
Тушкунликка тушманг!

Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз хайрли ечим топади. Сизнинг ишингиз бор, бу дунёда ишсиз инсонлар қанча?! Гоҳида егани таомингиз бўлмай оч қоляпсизми? Бу дунёда бир қултум сувга зор кишилар борлигини унутманг. Оёғингизга янги оёқ кийим олишга имкон бўлмаяптими? Бу ҳаётда ҳатто оёғи бўлмаган кишилар борлигини эсланг.
Қарзларингизни узишга қийналяпсизми? Қанчадан-қанча инсонлар қарзга ботиб қолганлигини ўйланг.
Тушкунликка тушманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ берган кунга рози бўлинг. Зеро, биз яхши деб ўйлаган нарса аслида биз учун ёмон бўлиши мумкин.
Машинангиз бўлиши сиз учун яхшидир, шунинг учун машина олишга жидду жаҳд билан уринаётгандирсиз. Эҳтимол, машина олишингизнинг кечикаётгани сизни автоҳалокатдан асраш учундир…
Турмуш қурганингизга неча йиллар бўлган бўлса ҳам, ҳали фарзандингиз йўқ бўлса, балки, бу Аллоҳ сизни ноқобил фарзанддан асраганидир…
Қанча уринсангиз ҳам, бойиб кета олмаяпсизми? Эҳтимол, сиз учун фақирлик афзалдирки, Аллоҳ таоло сизга бойлик бермаётгандир.
Сиз бахтсизман, деб асло айтманг. Сиз нақадар бахтли эканингизни билмайсиз? Аввало, Аллоҳ таоло сизни инсон қилиб яратди. Оёқ остида эзилиб кетадиган чумоли қилиб яратганда ёки ҳамма ҳазар қиладиган тўнғиз қилиб яратганда нима бўларди?!
Сизга берилган чексиз неъматларни эсланг. Аллоҳ таоло сизни мусулмон қилиб яратди. Бу дунёдан кофир ҳолида ўтиб кетганлар қанча?! Улар эртага қиёмат кунида «Кошки тупроқ бўлиб кетсайдим» деганда, сиз мусулмон бўлганингизга шукр қилмайсизми?
Тушкунликка тушишдан фойда йўқ. Ундан кўра саждага бош қўйиб, Аллоҳдан офият сўранг! Зеро, бу ҳаётда бир марта саждага бош қўйишга қодир бўлмаган қанча инсонлар бор…

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar...


@Sahobalarr_hayotii
Тарозу

Бева бир аёл тирикчилик дардида бир дўконга сариёғ қилиб сотарди. Дўкон эгаси у эса унинг сарёғини тортмасдан олиб қолиб пулини берарди. Шу тариқа анча вақтлар ўтди. Бир куни дўкон эгасининг хаёлига нимадир келгандек бўлди-ю, аёл олиб келган сариёғни тортиб кўрди. Қараса 1 кг деб берилган сариёғ 900 гр чиқди. У дарғазаб бўлиб аёлга бақира кетди: “Сен нега мени алдамоқчи бўлдинг? 1 кг деб 900 гр сариёғ берармидинг? Худодан қўрқмайсанми?”
Аёлнинг юзи уятдан қип-қизил бўлиб кетди. Сўнг дўкон эгасига аста шундай деди: “Жаноб, менинг уйимда сизникидек тарози йўқ, бир амаллаб қўлбола тарози қилиб олганман. Унинг бир палласига сиздан сотиб олган шакарни қўйиб сариёғнинг оғирлигини ўлчайман... ".


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
#Одобимиз_асослари

Абу Зуръа Розий айтадилар: "Мен Аҳмад ибн Ҳанбал олдиларида эдим. Ҳузурларида солиҳ уламолардан бири - Иброҳим ибн Таҳмон зикр қилинди. Имом Аҳмад ҳасталик туфайли суяниб ўтирган эдилар. Ўринларидан қўзғолиб, тўғри ўтириб олдилар ва: "Солиҳлар зикр қилинганда суяниб ўтирилмайди", дедилар.

Манбалар: "Тазкиратул ҳуффоз", имом Заҳабий ҳамда "Ат-таҳзибут-таҳзиб", имом Ибн Ҳажар ал-Асқалоний.

@MubashshirAhmad
Шундай бир вақт бор..

Ботил унда куч-қувватнинг энг чўққисига чиқади. Ҳақ эса синов ва қийинчиликнинг энг оғирларига дучор бўлади. Ана шу вақтда сабот билан туриб бериш ўзгариш нуқтаси бўлади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎҚИБ ЎЗИМИЗНИ ТАФТИШ ҚИЛАЙЛИК!

Имом Ғаззолий "Иҳёу улумид-дин"нинг "Касб одоблари китоби"да шундай дейдилар:

"Ўлиб, ўзи билан гуноҳлари ўлган кишига жаннат бўлсин! Ўзи ўлиб, гуноҳлари юз йил ёки икки юз йил ёхуд ундан ҳам кўп ўлмаган кишига узун ва узоқ вайл бўлсин! У бу гуноҳлари туфайли қабрида азобланади ва у гуноҳлар йўқ бўлиб кетгунча саволга тутилади.

Аллоҳ таоло айтади: "Ва уларнинг қилган амалларини ҳамда (қолдирган) изларини ёзиб қўюрмиз". ("Ясин" сураси, 12-оят). Яъни, ҳаётлари давомида қилган амалларини ва ўзларидан кейингилар бажариши учун жорий қилган амалларини ёзиб қўямиз". (Иқтибос тугади).

Бу тўғрида шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
"Бу тоифанинг бошида ёмон ва Аллоҳ таолонинг шариатига хилоф қонунлар жорий қилган ҳукмдорлар, бузуқ ва даҳриёна асарлар ёзган ёзувчилар, фужурга чақирувчи ва унинг уруғларини инсонларда экувчилар ҳамда фосиқ ва уятсиз қўшиқ куйловчи қўшиқчилар туради".

"Рисалатул мустаршидийн"нинг шарҳи"дан олинди. 171-саҳифа.

Биз шу тоифалардан бирига тушиб қолмаганмизми? Шу ҳақда ўйлаб кўрайлик.

@MubashshirAhmad
Жамиятда фаҳш ва бузуқлик тарқаётганидан хурсанд бўлаётганларни ва
хусусан, Саудия Арабистонидаги ўзгаришлардан севинаётганларни кўрсам қуйидаги оят эсимга тушади.

"Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни хоҳлайди. Шаҳватларга эргашадиганлар эса, улкан оғишга мойил бўлишингизни хоҳларлар." ("Нисо" сураси, 27-оят).

@MubashshirAhmad
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтади:

"Фисқу фужур ва гуноҳлардан нафрат қилмаслик ҳам гуноҳдир. Гуноҳлардан нафрат қилиш ва уларни ёмон деб билиш – иймон ва исломнинг тақозоси. Лекин гуноҳларга мубтало одамга нисбатан қалбда хақорат бўлмаслиги лозим. Балки унга раҳм қилиш керак. Бир одам бемор бўлса ва муолажа учун шифокор олдига борса: “сен нега касал бўлдинг?” дея ундан норози бўлиш шифокорнинг иши эмас. Балки, “бу бечора дардга мубтало бўлибди”, деб касалга раҳм қилади ва муолажани бошлайди. Кейин ортидан “Аллоҳим! Унинг дардини кетказ!” дея ҳаққига дуо қилади.

Гуноҳкор, фосиқ одам билан ҳам худди шундай муомала қилиниши лозим. Уларнинг фисқу фужурига ғазаб ва нафрат бўлаверсин. Лекин унинг ўзига нисбатан эмас. Балки, “Бу одам Раббимнинг яратган бандаси” деган эътибор билан унга муҳаббат қилсин ва Аллоҳ таоло уни тўғри йўлга бошласин дея дуоларида илтижо этсин.

"Насиҳатлар гулдастаси" китобидан Абдугафур Искандар саҳифаларидан

@MubashshirAhmad
КЎП ЯШАШ БИЗНИНГ ҚЎЛИМИЗДА!

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ қирқ беш ёшида вафот қилган. Аммо бизга "Саҳиҳ Муслим"ни шарҳлашга вақт топган...

Торофа ибн Абд йигирма олти ёшида вафот қилган. Аммо унинг "Муаллақот"и ҳали ҳам тирик...

Муҳаммад Фотиҳ Қустантинийяни қамал қилганида йигирма икки ёшда эди. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу эса Қустантинийя деворлари остида шаҳид бўлганида ёши юздан ошган эди...

Муҳаммад Қосим Нонутавий роҳимаҳуллоҳ қирқ етти ёшида вафот қилди. Ундан "Дорул улум Девбанд" мерос бўлиб қолди. Бугун бу илм даргоҳи умматга буюк олимлар тақдим қилмоқда...

Абдулҳай Лакнавий роҳимаҳуллоҳ ўттиз тўққиз ёшида вафот қилди. Ундан юздан ортиқ китоблар мерос бўлиб қолди...

Узоқ умр кўриш ҳақорат эмас. Қисқа умр кўриш эса нуқсон эмас. Масала, киши ўзига берилган бу умрда нима қилишидадир.

Умр бу рақамлар холос. Хақиқий умримизни календарлар ёки ўлимимизга боғлиқ ҳужжатлар белгилай олмайди.

Бизнинг ҳаётимизга фақатгина қандай яшаганимиз, нималар тақдим қилганимиз маъно бера олади.

Дарахт меваси билан аҳамиятлидир, катталиги билан эмас. Булут ёмғири ва сояси билан аҳамиятлидир, осмонда сузиши билан эмас.

Ҳақиқий умримиз кунлар сони билан эмас, тажрибалар ва ҳислар салмоғи билан қадрлидир.

Узоқ яшаш бизнинг қўлимизда эмас, аммо кўп яшаш бизнинг қўлимиздадир!

© Абдулқодир Самарқандий

@MubashshirAhmad
Шу кунларда вафт этаётган мусулмон марҳумлар биринчи бўлиб Ғазодан сўралса керак.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Бу дунёда бугун борман, эртам гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб !
Ўлим ҳиди анқиб қолди
мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Назар солгин шам оловнинг ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АЙТМА!
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади:
" Шайтон инсонга ҳар томондан ҳийла қилади. Унинг амалларини суғуриб олмагунича қўймайди.
Инсон кечаси намоз ўқиса бу қилган амалини "кечги намоз жуда лаззатли-да!"-деб ўзи бошқаларга айтади. Агар рўза тутса "саҳарликка туриш жуда қийин-да!", "чанқаш жуда машаққатли-да!" - деб бошқаларга рўза эканини ўзи билдириб қўяди. Натижада риё қилгани учун амали бекор бўлади".

Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar...


@Sahobalarr_hayotii
Ўғлим сиздек бўлмаяпти...

Шайх ҳазратлари ёнига келган бир ота арз қилибди.
- Ҳазрат, узр сизга ҳавас қилиб ўғлимга Муҳаммад Содиқ исмини бердим. Аммо илми, зукколиги сизчалик эмас. Нима қилсам ўғлим сиздек олим бўлади?
Ҳазрат қуюқ қошларини чимириб, оҳиста жавоб берган эканлар:
- Ҳеч нарса қилманг, ўғлингиз Муҳаммад Содиқ бўлиши учун унинг онаси чақалоқни бетаҳорат эмизмаган Собирахон бўлиши, отаси эса ўғли ҳақида Ўзбекистондаги олим, устозлардан дуо олиб, туни билан юз ракат намоз ўқийдиган Муҳаммад Юсуф бўлиши керак.
Шунда у Муҳаммад Содиққа айланади...
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг, демак тирик экансан. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсанг, демак инсонсан".

@MubashshirAhmad