Rashid Usmonov live
1.35K subscribers
628 photos
621 videos
14 files
759 links
Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали.
Веб сайт: www.usmonov.uz
Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat
Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov
Download Telegram
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Табиий шарбатлардан тўйиб истеъмол қилинг

Қиш шарбат ичиш учун жудаям қулай фасл ҳисобланади. Шарбатлар ёрдамида иммунитетни мустаҳкамлаш, ички органларни тозалаш билан биргаликда, нафсни ҳам қондириш мумкин. Аниқроғи — сиз гўшт, ширинлик, хамирли маҳсулотлар ейишдан парҳездасиз ёки озишингиз керак, мазза қилиб егингиз келиб турганда шарбат ёрдамида ўзингизни алдайсиз-да, уни ичиб, овқатланмасдан мазза қилиб юрасиз.

Шарбатлар:

🔴 Анор шарбати, жудаям фойдали, тахир пўчоқлари билан эзилган ҳолатда бўлсаям майли. Калий витаминига бой мева.

🍏 Олма шарбати, шарбатини олгандан сўнг имкон бўлса ичидаги уруғларини алоҳида олиб енг. Олмада қанча витамин бўлса кичкина уруғида ундан-да кўпроқ керакли минераллар бор. Витамин С

🥕 Сабзи шарбати, организм учун муҳим витаминларга бой ҳисобланади. Олма билан аралаштириб олинсаям маззали бўлади. Витамин А

🍇 Узум шарбати тайёрлаганда, унинг уруғларини чайнаб еб олинг, бу жигар тўқималарини тиклайди ва организмга кони фойда. Витамин А, темир моддаси.

🍊🍋 Апельсин, лимон, олма аралашмаси. Витамин С га жудаям бой шарбат бўлади.

🥦 Шунингдек, ошқовоқ, қизил лавлаги шарбатлари ҳам сиз учун кони фойда.

Битта шарбат сиқадиган ускуна сотиб олинг-да, мева сабзавотлардан шарбатлар тайёрлаб ичиб туринг. Ҳафтасига етти кун етти турдаги шарбатдан оилавий ичинглар, болажонлар ва айниқса ҳомиладор аёлларга малҳам бўлади.

Бу ҳам табиий, ҳам шифобахш. Боз устига, қадоқланган зарарли ичимликлардан сақланиб, пулингизни ҳам тежаб қоласиз.

Табиий шарбатлар озиш ва саломатликни тиклаш учун ҳам кони фойда. Мен асосан шарбатни ярим литрини оч қоринда ичаман, кейин тўрт соат ҳеч нарса емасдан юраман.

Айрим пайт озиш ва соғлиқ учун бир сутка олма шарбати, бир сутка сабзи шартбати ичиб юраман: икки уч кун давомли тарзда.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухороча оши софи.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Асал борасидаги фикрларим 🍯

Аввало, асалнинг эскиси шифобахш бўлади, деган гапларга ишонмайман. Кўпи билан икки-уч йиллик асални олиш керак, ундан эскиси барибир тоза асалдек бўла олмайди. Балким қандайдир бошқа усуллар билан қўллашда шифобахшлиги ошиши мумкиндир, лекин аниқки ундаги айрим фойдали микроэлементлар йилдан йилга камайиб бораверади.

Тошкент бозорларида асалнинг нархи 100 минг сўмдан 150 минг сўмгача экан, бу жуда ҳам қиммат. Вилоятларда асаларичининг қўлида 30 мингдан 40 минг сўмгача. Ҳатто бозорларда 40-50 минг сўмдан тоза асални сотиб туришибди. Айтиш керакки, одамларда асалнинг нархи қанчалик қиммат дейилса, шунчалик ишончли ва тоза, деган фикр бор ва бечора асаларичи асалини арзонроққа тезроқ сота олмай, қийналиб, минг машаққат билан етиштирган асалини 150 мингдан сотадиган олибсотарларга беради.

Кейин, Туркия асали, Қирғизистон асали деб сотишмоқда, ўзимизнинг асалларнинг улардан ҳеч кам жойи йўқ, бизнинг юртда ҳам ҳамма турдаги асаллар мавжуд.

Асални текшириб олиш

Яхши асал билан қалбакисини ажратишга қийналсангиз, оддий селфеткага озгина томизиб кузатинг, агар асалга қиём аралашган бўлса томизган жойидан салфетка намланиб қолади. Намландими, билингки, демак ҳақиқий асал эмас. Ҳақиқий асал бир сутка турса ҳам салфетка намланмайди.

Иккинчи усул, оддий гугурт чўпининг ёнадиган қисмини асалга ботириб оласиз, 10 соатдан сўнг тозалаб гугурт чақмоғига чизиб, ёндириб кўрасиз. Ёнса - асал ҳақиқий. Қалбаки асал билан гугурт нам тортганидан титилиб кетади ёки ёнмайди.

Болажонларга асалдан ҳар эрталаб ялатиб қўйишни одат қилинг, бола касалликни кўрмайди.

Асал есанг, бўлмайсан касал!

Ҳурмат билан, Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Шайх Алихонтўра Соғуний раҳматуллоҳи алайҳнинг юрак қувватсизлиги ва камқонликка буюрган содда усули.

Дилшода ҳожи она шундай эслайдилар: “1970 йил. Онам (Азизапошша) юқори қон босимидан азият чекардилар. Бир куни оталарининг олдига бошлари оғриб, мазалари бўлмай борибдилар. Бувам (Алихонтўра Соғуний) онамнинг томирларини ушлаб текширибдилар. Юрагинг қуввати камайиб кетибди, дебдилар . Сўнгра буюрибдилар: - Сен қирқ кун мана шу муолажани қилгин, деб. Тадбир будир:
Ўнта янги, ишлатилмаган, тахминан, 7 смлик мих оласан. Михларни қайноқ сувда ярим соат, қирқ дақиқа қайнатиб, яхшилаб совуқ сувда ювиб, артилади. Иложи бўлса, михлар тоза мато ёки пахта билан артилади. Бир дона ўртача катталикдаги “семеринка” олма яхшилаб ювилади. Ўнта мих олманинг турли томонларидан санчиб қўйилади. Михларнинг учи олманинг иккинчи томонидан чиқиб туради. Бу ишни кечки соат еттиларда қилиб, бир идишга солиб, усти ёпиб қўйилади. Наҳорда михлар олиб ташланади. Михларини суғуриб олиб, олмани онамга берардим. Онам ўша олмани ердилар. Михларни яна қайнатиб, тозалаб, бир матога қуриши учун қўйиб қўярдим. Кечқурун яна бошқа олмага санчиб қўярдим.
Шуни онамлар қирқ кун еганлар. Сўнг бувамнинг олдиларига яна борганлар. Томирларини ушлатсалар, бувамлар: “Анча қувватга кирибсан, қизим”,-деганлар. Буни онам бувамнинг олдиларига бориб-келгандан кейин айтиб бергандилар. Энди бу камқонликка (анемияга) ҳам фойда қилади. Чунки, бунда темир кўп” .
Изоҳ:
Бунинг фойдаси: маълумки, темир моддаси организмга жуда керак. У икки ва уч валентлик бўлади. Михдаги темир уч валентлик, буни инсон танаси ўзлаштира олмайди. Уни икки валентликка ўтказиш ишини олмадаги кислоталар мукаммал бажаради ва михдаги зарур элементнинг бир қисми олмага ўтади.
Яна бир фойда: темир ошқозонга тушгани билан тўғридан-тўғри ўзи сўрилмайди. Унга фолий кислотаси керак. Бу кислота эса, олмада бор.
Яна бир фойда: эрталаб истеъмол қилишни ҳикмати нимада? Наҳорга турганда инсонда сафро, замонавий тиббиёт бўйича ошқозон шираси (хлорид кислота) кўп бўлади. Бу кислота темирнинг яхши сўрилишига ёрдам беради. Хулоса: бемор темир моддасига тўйинтирилган маҳсулот истеъмол қилади. Натижада организмга темир моддаси сингади, камқонлик даволанади.
Яна бир фойда: олмада аскорбин кислотаси, яъни С витамини қон-томирлар мустаҳкамлигини таъминлайди, ҳамда иштаҳани очади.
Ундан ташқари, Ибн Сино “Юрак дорилари” рисолаларида олмани юракнинг совуқлик дориларига киритганлар.
Бу арзон, содда, халқчил усул бўлиб, ҳамма ҳам қўллаши мумкин. ТошПТИ Педиатрия кафедраси ассистенти Кулиева С. И. ўтган асрнинг 90-йилларида шу усулни кўпгина камқонлик билан азият чекувчиларга тавсия қилар эканлар. Биз у кишининг шогирди – Новиков С. А. хотираларидан ёзиб олдик. Бу киши ҳозиргача бу даволаш усулини қўллаб келар эканлар. Усуллар ўхшаб кетади: ўртача катталикдаги олмага қайнатиб тозаланган элликталик михни тиқиб қўйиб, кунига икки маҳал (эрталаб ва кечқурун), 10-15 кун давомида истеъмол қилиш (64-расмга қаранг).

"Шифоул-илал" асаридан.
Нашрга тайёрловчилар, шарҳ ва изоҳлар: Ўрол Ўзбек, Нодир Шоший


Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Буйрак шамоллашига фойдали ичимлик.

Ноксимон ошқовоқни пўстларини кесиб оласиз ва бир литр сувга солиб қайнатасиз, қайнатгандан сўнг яхшилаб аралаштирасиз, сув сал киселга ўхшаб қолади, шу қайнатмадан тайёрлаб, бир ҳафта уч маҳал овқатдан 40 дақиқа олдин бир стакандан ичасиз, буйракдаги шамоллашлар ва тузлар кетади.

Буйрагида муаммоси йўқ одам ҳам шунчаки касалликларни олдини олиш ёки даволаниш мақсадида бу муолажани қилиб кўриши мумкин.

Бўғин касалликлари учун ҳам фойдали муолажа ҳисобланади.

Буйрак ва жигар соғлом бўлса сиз соғлом, аксинча соғлом бўлмаса ҳар қандай касаллик келиб чиқиши мумкин.

Шифокор маслаҳати билан қўллаб кўришни унутманг.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркаклик қуввати учун супер рецепт: 50 грамм прополис, 50 грамм она асалари сути, 50 грамм асалари гулчангини 1 кило асалга қориштирамиз ва ҳар куни бир чой қошиқдан еймиз.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Dr. Shuhrat Ibrohim (Dr. Shuhrat Ibrohimogli)
ИБН СИНО ДАВРИДА НАРКОЗ БЎЛМАГАНМИ, БУНИНГ ЎРНИГА МАХСУС ТЎҚМОҚЛАР БИЛАН УРУВЧИ БЎЛГАНМИ?

ЖАРРОҲЛИК ВА АНЕСТЕЗИОЛОГИЯ ТАРИХИДАН БАЪЗИ МАЪЛУМОТЛАР


Қадимги Миср цивилизацияси жарроҳлик муолажаларида оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланишга қаратилган энг қадимий ёзма далилларни қолдирган. Эберс папирусида (милоддан аввалги XV-аср) операциядан олдин оғриқ ҳиссини камайтирадиган дорилардан мандрагор, белладонна, афюн ишлатилганлиги ҳақида хабар берилган. Ҳудди шу дорилар Қадимги Юнонистон ва Римда, Хитой ва Ҳиндистонда якка ҳолда ёки турли хил комбинацияларда ишлатилган. Тахминан XIII-XV асрларда этил спиртининг аналгетик (оғриқ қолдирувчи) таъсири топилди, шунингдек, скополаминни ўз ичига олган "лаънатловчи ичимлик"нинг маст қилувчи хусусияти аниқланиб, у жиноятчиларга қатл этилишидан олдин берилган.
Замонавий анестезиологияда қўлланилган кўплаб ғоялар ва усуллар аслида Ўрта асрларда пайдо бўлган. Х-ХII асрларда оғриқсизлантиришнинг ингаляцион (нафас йўли орқали) усули пайдо бўлган. Тео-дорих де Цервио наркоз мақсадида афюн, белладонна ва бошқа моддалар аралашмасидан фойдаланган, у дориларни шимгичга (губка) шимдириб беморнинг бурун ва оғзига олиб келган. Шимгичдан буғланиб чиқган моддалар беморни наркозга ўхшаш ҳолатга олиб келган. XII асрда аллақачон спирт ва сулфат кислотадан эфир синтез қилинган. Кейинчалик Парацелс ушбу модданинг оғриқ қолдирувчи хусусиятга эга эканлигини аниқлади.
Айнан Ўрта асрларда ректал анестезия ғояси пайдо бўлган: чурраларни жойига қайтариб қўйишдан олдин беморларга тамакили ҳуқна (клизма) қилишган.
Х-ХI асрлардан бошлаб фақат тананинг чекланган маълум ҳудудини оғриқсизлантириш мақсадида маҳаллий анестезия қилиш ғояси пайдо бўлди ва ривожланди. Айнан Абу Али Ибн Сино (980-1037) қўл-оёқларни совутиш оғриқни енгиллаштиради, деб илк бора асарларида эслатиб ўтади. Ибн Сино операциядан олдин жарроҳлик амалиёти жойига муз бўлакларини суртишни ва шундан кейингина "кесма ва куйдириш"ни амалга оширишни тавсия қилган. Кейинчалик ушбу амалиётни машҳур ғарб шифокори Ларрей қўллаган.
Ар-Розий (864-925) илк бор жониворлар ичагидан жарроҳлик амалиётлари учун махсус ипларни тайёрлаган, совун тайёрлаш рецептларини ёзиб қолдирган. Демак ўша вақтлардаёқ асептика ва антисептика, анестезиология ва жарроҳлик соҳалари юқори даражада ривожланган бўлган.
Али ибн Аббос (994 йилда вафот этган) аъзоларнинг саратон касаллигида жарроҳлик амалиётини ўтказган. Унинг “Китоб ал-Малики” номли тиббиёт энциклопедияси ҳанузгача ўз долзарблигини йўқотмаган.
Ғарбда Абулқосис номи билан танилган X-асрда яшаган Қуртубалик ислом олими Абу ал-Қосим Халаф ибн ал-Аббос аз-Заҳровий (мил. 936-1013) ўзининг 30 жилдли тиббиётга бағишланган “Ат-Тасриф” номли асарида ўша даврдаги жарроҳлик асбоблари ва усулларини амалиётда кенг қўллаганлигини ёзиб қолдирган.
Маълумотлар яна ҳам синчковлик билан ўрганилса ва таҳлил қилинса биз ҳали-ҳануз Ибн Сино қолдирган меросни ўзлаштиролмаганлигимиз, мизож тушунчасини тўлиқ англолмаётганлигимиз маълум бўлади. Афсус. Шу сабаб ҳозирги тиббиётимиз энг ривожланган тиббиёт дейишга ҳали ожизмиз. Ислом дини ривожланган замон ва маконларда тиббиёт ва бошқа соҳалар ҳам ривож топган эди, илмга амал қилиш пасайиб кетгач илм ҳам сусайди (кетди) ва мусулмонлар ривожланишдан орқада қолди. Шундай экан, Ибн Сино замонидаги тиббиётга паст ва қолоқ назари билан қараш бу адолатсизлик ва илмсизликдан бошқа нарса эмас, деб ўйлайман.
Аллоҳ таоло барчамизга фойдали илм олишимизни, илмимиз зиёда бўлишини, Ибн Сино ва Имом Бухорий каби алломаларимизнинг бизга қолдирган илмий меросларини ўзлаштиришимизни насиб айласин ва барчамизни илмимизга амал қилувчилардан қилсин!

Жарроҳ-шифокор Шуҳрат Иброҳимўғли (Шерназаров)

24.11.2020.

👨‍⚕ @tibbiyot_konsultanti
Фирейдон Батмангхелидж ўзининг "Ваше тело просит воды" деб, номланган китобида шундай ёзади:
"Одам сув ичмаган сари унинг организмида сувга бўлган эҳтиёж кундан-кунга камайиб бораверади.
Аксинча, кўпроқ сув ичган сари уни организмининг сувга бўлган эҳтиёжи кундан-кунга ошиб бораверади"
Буни ўзимда синаб кўрганман, "Фақат чанқаганингдагина сув ич", дейдиганларга бу жавоб.
Сизни чанқашингиз ёки чанқамаслигингиз ўзингизга боғлиқ, яшаш тарзингизга боғлиқ, чанқамаслик ҳам организмдаги бир муаммони борлигидан далолат.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
👇
| Telegram | Youtube | Facebook
Forwarded from Dr. Shuhrat Ibrohim (Dr. Shuhrat Ibrohimogli)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 COVID-19 ГА ҚАРШИ 19 ТАВСИЯ ЁХУД КОРОНАВИРУС БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УЧУН ЙЎРИҚНОМА

43:25
💾 507 Мb

🏷 Йўриқномани тузувчилар:
Шуҳрат Иброҳим ўғли (Шерназаров) - жарроҳ шифокор, умумий амалиёт шифокори, мануал терапевт, табобатшунос.
Нодир Абдусамад (Алимов) - қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари шифокори.
Алижон Исроилжон ўғли (Сатторов) - шифокор кардиолог, Ибн Сино халқаро жамғармасининг аъзоси, табиб.
Мираббос Равшан ўғли (Ҳамидов) - Ўзбекистон Табобат Академиясининг аъзоси, табиб.
Рашид Ражаб ўғли (Усмонов) - соғлом ҳаёт ва спорт тарғиботчиси.

💡 P.S. Ушбу видео YouTube тармоғидан ўчириб юборилди, сабаби балки ковид-19'ни даволашда қўлланадиган бу содда дорилар ва тавсияларимиз туфайли катта-катта фармкомпанияларнинг бозори юришмай қолаётгандир. Бир кунмас бир кун ҳақиқатлар юзага чиқади. Видеони телеграм тармоғига ҳам юклашни лозим топдик.

#албатта_улашинг

👨‍⚕ @tibbiyot_konsultanti
Твиттердан олинди: "Жарроҳларимиз томонидан бугун бир беморнинг буйрак ва сийдик пуфагидан олинган тошлар жамланмаси. Энг катта тош 3*4,5 см катталикда буйракдан олинди. Беморни умумий холати яхши. Буйрак сақлаб қолинди."

Соғлом турмуш тарзига риоя қилинг!

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Dr. Shuhrat Ibrohim (Dr. Shuhrat Ibrohimogli)
❗️Қайси ҳолатда ҳаром нарса ёки усул беморни даволашда ҳалол бўлади

Аллоҳ таоло ҳар бир дард билан бирга унинг 10 та давосини ҳам туширгандир, уларнинг 9 таси ҳалол ва 1 таси ҳаром бўлса-да, афсуски, баъзи инсонлар 9 та ҳалол йўлни қолдириб, ўша 1 та ҳаром йўлни танлайди. Биз бу маънодаги ҳадисларни ҳам унутмаслигимиз керак, деб ўйлайман.

Табобатда заиф ҳадислар ҳам олинадику, десангиз, ҳа, мен ҳам заиф ҳадисни олишимиз мумкин, дейман, бироқ шундай шарт биланки бу касаллик агар ҳаёт-мамот масаласи бўлса ва бошқа ҳалол йўл топилмаса, бироқ шундай ҳолатда ҳам тақво эгалари тарихдан биламизки ўша 1 ҳаром усулни танлашдан кўра касалликка сабр қилишни афзал кўрганлари ҳам бор, ул кишиларни бу ишларига биз маломат қилолмасмиз.

Ҳаром нарса табобатда ҳалолга айланиши мумкинми?
- Бўлиши мумкин, аммо бунда маълум бир шартларини айтиб ўтиш лозим бўлади:
1. Ҳаромни қўллаш жоиз дегувчи шифокор хозиқ шифокор, яъни шариатни биладиган, амал қиладиган шифокор бўлмоғи керак. Ўзи ароқхўр, ҳалол-ҳаромни ажратмайдиган шифокор бўлса унинг гапи қабул қилинмас;
2. Шифо топишни бошқа ҳалол йўллари қолмаган бўлса, барча ҳалол нарсалар қўлланиб фойда топилмаган бўлса жоиздир. Акс ҳолда бошқа ҳалол йўли бўла туриб ҳаромни қўллаш ножоиздир;
3. Ҳаёт-мамот масаласи бўлса, оғир касаллик сабаб ўлим ҳавфи турган бўлса ва бошқа ҳалол йўллари топилмаса унда жоиздир. Акс ҳолда енгил касалликларда ҳам ҳаром нарсани қўллайвериш жоиз эмасдир;
4. Шу ҳаром усул ёки нарсани қўлласагина тузалади (ёки рўза тутса касали кучаяди) деб бир қанча хозиқ шифокорлар таъкидлаган бўлса. Акс ҳолда ҳар қандай шифокорнинг гапи ҳар қандай касалликка ёки ҳолатга ҳаром нарсани ҳалолга айлантириб бермайди.
Бу менинг шахсий фикрим эмас, балки аввалдан келган уламоларнинг гапларидан келиб чиқиб (эслаб қолганларимни) ёзяпман. Хатога йўл қўйган бўлсам, илм аҳлларини бизни тўғрилаб қўйишларини сўрайман.
Валлоҳу аълам.

Dr. Shuhrat Ibrohimogli
20.02.2020

👨‍⚕ @tibbiyot_konsultanti
Forwarded from Shokirjonov news
Яккабоғлик 6 ёшли Мақсудбекнинг даволаниши учун KUN.UZ сайтида хайрия акцияси эълон қилинган, шахсан ўзим Қашқадарё вилоятига бориб, оила билан танишиб келган эдим.

Кенжаевлар оиласида икки ўғил ва икки қиз кўришган. Тўнғичи 15 ёшда. Кенжатой Мақсудбек — 6 ёшда. Мақсудбек саратоннинг оғир формасидан бири — Нохожкин лимфомаси, яъни лимфа тизими саратонига учраган. Мурғаккина бола 9 марта кимё терапия даволаниш курсларини ўтаган.

Ўшанда, оиладаги кичик қиз ҳам бемор эди, у ҳозир тузалган. Мақсудбек эса даволанишда давом этмоқда. Энг ачинарлиси — унинг онаси 34 ёшли Нилуфархоннинг ўзи ҳам шифоталаб бўлиб қолди. Унинг буйраклари ишдан чиқмоқда. Уларга дори дармон учун пул керак.

Бугун жума. Аййомларнинг саййиди. Кўнгингизда кимгадир яхшилик қиламан, деб кўчага чиққансиз. Ҳақиқий муҳтож кишилар мана шу. Мен ўз кўзим билан кўрганман ва кафилман. Она ва болага яхшилик қилинг! Улар ғойибона дуода бўлишади.

Нилуфар Ҳамраева номига очилган пластик карточка:
Click/Payme: 8600 0417 7044 9388

👉 @shokirjonov
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​ИММУНИТЕТНИ МАКСИМУМ КЎТАРИНГ❗️

Иммунитетни кўтариш учун энг фойдали махсулотлар рўйхати:

Асалари прополиси (Мумга ўхшаш)
Асал, имкон қадар уйи ва гулчанглари билан бирга истеъмол қилинсин.
Оқ каррак (растаропша уруғи, ёғи)
Куст Ал Ҳинди (Кукун, таблетка, капсула шаклида)
Седана, сиёҳ дона (Ёғи)
Ошқовоқ уруғи (Ёғи)
Зиғир уруғи (Ёғи)
Зарчава (куркума)
Жийда
Занжабил (Имбир)
Саримсоқ (ёғи ва капсуласи)
Зафарон (шафран)
Оқ каррак (растаропша)
Долчин (корица)
Наматак (Шиповник)
Ялпиз
Момоқаймоқ илдизи (қуритиб қайнатиб ёки ҳўл ҳолатда)
Мумиё

Ҳар бир витаминга бой махсулотни оч қоринда ҳамда бошқа махсулотлар билан аралаштирмасдан истеъмол қилиб, ундан сўнг камида бир соат ҳеч нарса емаслик керак бўлади, шундагина бу махсулотлар иммунитетни кўтарилишига яхши таъсир қилади.

Буларни ҳар бирини аввало табибни кўрсатмасига асосан, мизожизга мос равишда истеъмол қилишингиз керак.

Ҳатто, асал ҳам меъёридан ошса сизга зарар қилишини билган ҳолда, ҳар бир фойдали махсулотни маълум вақт қабул қилиб кейин иккинчи хилига ўтиш керак.

Масалан: 10 кун прополис, ўн кун растаропша уруғи, ёки ҳафтани ҳар бир куни саҳар билан биттасини қабал қилишни режалаштириш керак. (Йиллик дастури бўлиши керак ҳар бир одамни ўзини)

Иммунитет фақат витаминлар истеъмоли ва овқатланиш билан кўтарилмайди, бу учун спорт ва руҳиятниям ўз ўрни бор. (Бунга алоҳида тўхталиб ўтамиз)

Имкон қадар, карантин даврида ҳар бир махсулотни танлаш, қаердан сотиб олиш ва қандай қабул қилиш ҳақида тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламан. (Сизлардан дуо ва каналимиздан узоқлашмаслик)

Ҳурмат билан саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қон қуюлишининг асосий сабаблари.

Ҳурмат билан саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун охирги йилларда витамин D етишмовчилиги кўпчиликда мавжуд?

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Югуриш йўлакчаси жуда маъқул келди. Шу рақамдан сўрайсизлар +998 94 662 09 14
Интернетда кимгадир ёзадиган бўлсангиз сиздан бир илтимосимиз бор, бир мартага ёзинг ҳамма фикрингизни.

"Бир нарса сўрасам майлими?" "Безовта қилмадимми?" ва ҳоказо ёзишмалар билан овора қилманглар бировларни. (шуни сўрашни ўзи безовта қилиш аслида)

Масалан бундай бўлади:

Соат 08:00 "Ассалому алайкум!"
Соат 08:30 "Ваалайкум ассалом" деб жавоб берасиз.
Соат 09:00 "Бир нарса сўрасам майлими"
Соат 90:10 "Ҳа, майли"
Соат 11:00 "Сиз шифокормисиз?" 😁

Шу тариқа у одам кечқурунгача фикрини билдира олмайди ва кимнидир вақтини олиб асабига тегади. (Асаб бузилса жавоб ҳам чиройли ва тўғри бўлмаслиги мумкин)

Битта хатда манзилиз, ёшингиз, жинсингиз, муаммони сабаблари ва ҳозирги кўриниши ва ҳоказо ҳаммасини шошмасдан ёзиб жўнатинг.

Ёзган хатингиз бу сизнинг юзингиздир, шу билан кимгадир ақлли, одобли, ва ҳатто аҳмоқлигингиз кўринишиям мумкин.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.