Rashid Usmonov live
2.44K members
481 photos
443 videos
14 files
304 links
Рашид Усмонов томонидан сизлар учун халқ табобати, саломатлик ва спорт мавзуларида қизиқарли видеолар улашиб турилади.
Веб сайт: www.usmonov.uz
Боғланиш: @Usmonovuz_bot
Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov
Download Telegram
to view and join the conversation
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Велосипед ҳайдаш орқали юрак хасталигидан даволанган отахон ва қоп уришдаги руҳият ҳақида.

Рашид Усмонов каналига обуна бўлинг👉 @usmonovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент блогерлар билан бирга
Forwarded from Xushnudbek.uz
АААААААААА!!!!

Шавкат Миромонович билан тарихий селфи!

Ўзбекистон Президенти блогерлар учун доимо очиқлигининг яна бир исботи бу!

Бағоятда бахтиёрман!


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Shokirjonov kanali
Хушнудни боплаб тролл қилишаяпти. Маддоҳликда айблашаяпти. Қайсики, яқиндагина блогерлар постлари остидаги таҳқирловчи комментлар учун блог эгаси жавобгар эмаслигини исботлаб берган Хушнуд Худойбердиевни.

Ўзим кузатиб юрган, айрим дуппа-дуруст блогерлар ҳам ҳайпга қўшилиб олишгани таассуфли.

Хушнуд Самарқандда, байрамда барча блогерлар номидан президентга ташаккур изҳор қилди.

Айрим блогерлар эса бундан норози, гўёки маддоҳлик бўлиб кетган эмиш, гўёки анави машҳур "пахтакор" қизнинг ишини такрорлаган эмиш!

Нима, Хушнуд хорижлик меҳмонларнинг олдида президентга қандайдир муаммони кўтариб чиқиши керак эдими? Барчанинг байрам кайфиятини расво қилиб? Бундан буёғига «блогер» дейилса раҳбарларни қочадиган қилиб? Ҳаттоки эркин дунёда энг жирканч инсон ҳисобланадиган Ким Чен Инга омма олдида Трамп ҳам бундай гапларни айтмайди-ку?

Ақлли, фаросатли одам кимга, нимани қаерда гапиришни билади.

Хўш, ҳақиқатпарвар блогер, Хушнуднинг ўрнида ўша ерда сен бўлганингда нима қилардинг? Бир нарсаларнинг президентнинг башарасига айтиб ташлаб, байрамни расво қилармидинг? Ё индамай, юз буриб кетармидинг? Юз буриб кетавер, ана... Ҳеч ким ушлаб тургани йўқ.

Хушнуд ундай қилмайди. Чунки Хушнуд сен эмас. Хушнуд президент билан кўришиб турганидан хурсандлигини ҳам билдириб қўяверади, эртаси куни ечилиши кўпчиликка фойдаси тегадиган муаммоларни кўтариб ҳам чиқаверади — оддий халққа фойдаси тегишда давом этаверади. Сен эса кир ахтаришда давом этаверасан.

Сен наздингдаги жирканч Хушнуд билан кўришган қўлини президент дарҳол ювиб ташлаши керакдир, майли, лекин менинг наздимдаги сени ёнигаям яқинлаштиришмайди. Сассиғинг туфайли!

Хушнуд билан фарқларинг шу...

P.S. Самарқанддаги байрамга меҳмонларни таклифнома асосида, саралаб киритишди. Менинг фикри ожизимча, норозиларнинг кўпчилиги Хушнудга ҳасад қилмоқда, холос.

👉 @shokirjonov
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омийн, илоҳим қилинган дуолар ижобат бўлсин.

Ватанимиз гуллаб-яшнаб, халқимиз ҳаёти фаровон бўлаверсин, илоҳим.


👉 @xushnudbek 👈
Севимли ТВда озиш ҳақида кўрсатув, каминаям гапириб ўтганман. Кўринглар, ҳозир
“Севимли” ТВ да айта олмаган гапларим. Озиш, оздирувчи дориларни зарари, семириш сабаблари, озишда доимийлик принципини танлаш, семизликдан келиб чиқадиган касалликларнинг оқибати.
Менимча итларни ўлдириб ташлаб кетиш билан ҳам кўп касалликлар тарқалади, итларни ўлдирилишига сабаб қилиб эса касаллик тарқатади дейишмоқда.

Касал итни топиб, ўлдириб, уни олиб кетиб кўмиши керак. Соғломига тегиб нима қилади?

Ҳар бир жонизот одам зоти учун бир фойдали вазифани бажаради, аксинча унга нотўғри муомала қилинса зарарга хизмат қилади.

Ҳайвонларга муомала қилишни билишимиз керак, нима учун европаликлардан қушлар қўрқишмайди лекин бизларни яқинимизгаям келишмайди, айб ҳайвонда эмас бизни ўзимизда.

Хуллас ўлик итларни расми кайфиятни бузганидан ёзиб ташладим.
Биз жуда кўп...

Биз жуда кўп гўшт емоқдамиз
Биз жуда кўп свет ёқмоқдамиз
Биз жуда кўп нон емоқдамиз
Биз жуда кўп ёғ емоқдамиз (чунки арзон)
Биз жуда кўп тўй қилмоқдамиз
Биз жуда кўп сериал кўрмоқдамиз
Биз жуда кўп дори ичмоқдамиз
Биз жуда кўп касал бўлмоқдамиз
Биз жуда кўп ухламоқдамиз
Биз жуда кўп семирмоқдамиз
Биз жуда кўп гапирмоқдамиз
Биз жуда кўп сурмоқдамиз
Биз жуда кўп алдамоқдамиз
Биз жуда кўп судрамоқдамиз
Биз жуда кўп бўкмоқдамиз
Биз жуда кўп пастга тушмоқдамиз
Биз жуда кўп умид қилмоқдамиз
Биз жуда кўп футбол кўрмоқдамиз
Биз жуда кўп асаб бузмоқдамиз
Биз жуда кўп сити қурмоқдамиз
Биз жуда кўп қовун туширмоқдамиз....

Давом этириш сизлардан)))
Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемехр, бағритошга чиқаришади. Илмдан гапирсанг амал хам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади.

Бидъатларни тарк қилсанг ваххобийга, зикрларни кўпайтирсанг сўфийга чиқаришади.
Мақтасанг маддох бўласан, танқид қилсанг ичи қорага айланасан.

Хақни гапирсанг ўрнимас дейишади, Индамасанг қўрқоққа чиқаришади.
Бой бўлсанг харомдан топган, камбағал бўлсанг дангаса бўласан.

Одамлар шундай биродар. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди.
Улар барибир рози бўлишмайди.
Сен уларга кўп хам ахамият берма!
Сен сени Яратганни рози қилишга урин!
Сенга хақиқий бахони У қўяди.

* islomotauz_official сайтидан
Сув ичмаслик оқибатлари ёки қишда касалликлар қўзғалиши сабаблари. Ҳаво салқинланиши билан касалликлар қўзғалишини сабабини тушунтириб ўтганман.

http://usmonov.uz/?p=1225
Нок зўр нарса, ични суради, қабзият ва гемаройи борларга жудаям фойдали, уч маҳал овқатдан ўн дақиқа олдин икки донадан еса бўлди, масала ҳал!
Фақат сувли, юмшоқ нокларни ейиш керак.
Ични яхши кетмасдан қотиши бу барча касалликларнинг сабаби бўлиши мумкин. Акси эса, шифоси бўлади
Сув ичмасликнинг оқибати.

Яқинда тушлик пайти овқатланиш учун сомсахонага кирдим, қарасам сомсачи Носир акани кайфиятлари йўқ хомуш ўтириптилар. “Ҳа, ака нима бўлди?”, деб сўрасам: “Эй, уч-тўрт кундан бери бошим ёрилай дейди, қон босимим кўтарилган, жуда қийналияпман”, дедилар.

Носир ака меҳнаткаш, эрталабдан бош кўтармай ишлайди. Ишга берилиб овқатланишниям, чой ичишниям унутиб қўяди. Ўйлаб қарасам тўрт кун олдин ҳаво иссиқ эди, бирдан салқин тушиб тўрт кундан бери ҳарорат пасайган.

Бунақа содда ва меҳнаткаш одамлар халқимизни ичида жуда кўпчиликни ташкил қилади, буларга иссиқ ҳаво сув ичишга туртки беради, салқин тушиши билан сув ичишни унутиб қўядилар. Бу эса касалликларни қўзғайди ва инсон организмига салбий таъсир қилади.

Суруштирсам ҳақиқатда Носир ака тўрт кундан бери салқин ҳаво туфайли сув ичишни унутиб қўйган эканлар. “Бугун умуман сув ичмадим”, деганларидан бунинг сабаби сув ичмасликнинг оқибатида эканлиги маълум бўлди.

«Айтганимни қилсангиз ҳаммаси жойига тушади», деб ишонтира бошладим. Носир ака “Айтинг қиламан ука”, дедилар. Шундан сўнг у кишига ҳар куни 2.5-3 литр қайнатилмаган, уй ҳароратидаги филтрланган тоза минерал сувни ичишни тавсия қилдим. (Вазнларига қараб. Тахминан 100 кг)

Қуйидаги тартибда:

Овқатдан 30 дақиқа олдин 300-400 мл.
Овқатдан сўнг 2 соат ўтказиб, кейинги овқатланиш вақтига 30 дақиқа қолгунига қадар 0.8-1 литр сув ичасиз деб ўқтирдим.
Овқат пайтида суюқлик ва ширинлик истеъмол қилинмайди.
Бировга бирон маслаҳат берсам: «У нима қилди? Айтганимни қилдими? Фойда бердимикан?», деб ўйлаб юраман ва жавоб кутаман. Уч кундан кейин Носир акани олдиларига кирдим, у киши жуда хурсанд таниш акалар билан бирга ўтирган эканлар. “Отансига раҳмат бу йигитни, сув билан мани соғайтирди”, деб қувониб гапирди. Албатта, бунақа ҳолатда мени бошим осмонга етади.

Юқоридаги ҳодисани ёзишимдан мақсад шуки ҳозир куз фасли охирланиб қиш фасли кириб келаётган вақтда кўпчилик сувни меъёрида ичмасдан хато қилади. Сув ичиш учун инсонга иссиқ ҳаво туртки бермаслиги керак. Шу сабабдан қишда бўғинлардаги оғриқлар, бош оғриғи, қон босимининг кўтарилиши ва бошқа бир қанча касалликлар қучаяди.

Ҳар куни меъёрида сув ичиб туриш жуда зарурдир. Ҳар доим ёнингизда катта шафоф идишда тўлдирилган тоза сув бўлиши шарт. Кўпроқ сув ичинг, Ер юзасининг 70 фоизидан ортиқ қисми сувдан иборат бўлса, инсон танасининг ҳам 70 фоизидан ортиғи сувдан иборатлигини унутманг.

http://usmonov.uz/?p=508 архивдан
Ушбу линкка ўтиб "Югуриш бўйича маслаҳатлар" деб, номланган мақоламни ўқишларингиз мумкин. http://usmonov.uz/?p=1267
Бу ерда эса видеблог шаклини кўришингиз ҳам мумкин: https://youtu.be/QjDFwg6Q33s
Ижтимоий тармоқларда, бизнесда ва бошқа турдаги фаолиятларда филтрни ишга солиб туриш ишингизна янада самарали ва баракали қилади.

Фейсбукда ҳаммага ёқаман деб фикр ёзманг, ёки қайсидир машҳур одамга бу постим ёқмасачи деб ҳам ўйламанг.

Шунчаки ўз фикрингизни, дунёқарашингизни намоён қилинг, кимга керак кўрсин, кимга керак эмас ўтказиб юборсин, кимгадир ёқмасдан сўкиб қўйса блокланг, айримларни ўзи обунани ўчириб чиқиб кетаверсин.

Ҳаммани кўнглини оламан деб ўйлаган одам ҳеч кимни рози қила олмайди, ёки ҳаммага махсулотимни сотаман деб ўйлаган одам ҳам сотувни яхши йўлга қўя олмайди.

Мақсадли аудитория билан ишланг, фақат фикрингиз кимга керак шулар учун улашинг қолганлар филтрланиб "ташқарига қолиб" юраверсин.

Мен агар сизга ёқмасам сиз ёмон одамлигизни билдирмайди бу, мен ёмон бўлишим ҳам мумкин, асабингизни асрангда шарта обунани ўчиринг ёки дўстлар сафидан чиқиб кетинг.

Бу барчага таълуқли! Чунки фейсбукда сиз мени қора рўйхатимга турган бўлсангиз ҳаётда сиз мени яқин дўстим бўлишингиз мумкин, шунча
Forwarded from Rashid Usmonov live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТЎЙЛАРДА МЕНГА ЁҚМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР.
Телеграм:👉 https://t.me/joinchat/AAAAAD3-ueR4fEj6HJsbXQ
Бир марталик жинсий алоқа 15 дақиқалик спорт билан шуғулланганчалик одам организми учун фойдали экан.

Жинсий алоқада мунтазам бўлиб туриш одамни руҳан ҳамда жисмонан тетик тутиш билан биргаликда овқат ҳазм қилиш ва юрак қон томирларини яхши ишлаб туришига туртки бўлади.

Жинсий алоқани камайтирган ёки кам шуғулланган одамда ич қотиши, қон босими, асабийлашиш, қонни қуюқлашиши ва ҳар хил касалликлар келиб чиқади.

Доимий жинсий алоқани канда қилмаслик простата бези ва эркаклик қувватини янада мустаҳкам ҳолатда сақлаб туради. Аксинча, кам шуғулланиш простата безини шамолланиши ёки жинсий қувватнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Мусофирчиликда ёки айрим сабабларга кўра эркак ёки аёл киши нима қилиши керак? Яъне соғлигини йўқотмаслиги ва кейинчалик жинсий томонлама қийналмаслиги учун.
Шахватни тушириб юриш учун рўза тутиш ҳамда қувватни кейинга яраб қолиши учун доимий спорт билан шуғулланиб юриши тавсия қилинади.

Спорт билан шуғулланиш жинсий алоқада кам бўлиб турадиганлар учун шуни ўрнини босади, яъне сизни соғлигингизга зиён қилмайди, спортни канда қилмасдан жинсий ҳаётсиз яшасангиз.

Жинсий қувватни ошириш ёки простата безини даволаш учун аввало биринчи навбатда спорт билан шуғулланиш, тўғри ва тартибли овқатланиш ҳамда доимий яхши кайфиятда бўлиб қўшилиб туриш лозим.

Кузатишлар шуни кўрсатадики, эридан ажралган аёллар жудаям кўп юрак касаллигига чалинади. Ёки аёлидан ажралган эркаклардаям худди шундай... Буни ечими спорт, зуллук олиш ва ҳиджома қилиш. (Қон олдириш)

Келиб қолганда ёзилди, архивга кириб "Жинсий фаолликни оширамиз" деб номланган блогпостни ўқишларингиз мумкин. http://usmonov.uz/?p=360

Ёки видеоблогни кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=JDB0ijN8Erg&t=2s
Forwarded from Channel of Kama
❗️❗️❗️

Ишдан чиқиб остановкага бордим. Магазиндан битта сув олиб скамейкага ўтирдим. Шу пайт ён томонимда қандайдир харакатни сездим. Ёнимга секин қарасам ҳеч ким йўқ.
Ҳа майли туюлгандир.

Сувни очиб хўплаб ичарканман, яна ёнимда қанақадир харакат бўлди. Бу сафар туюлмади аниқ билдим. Тезда ўнг томонга қарадим, шом пайти, лекин жудаям хира шира, унча кўринмади. Негадир хавотирлана бошладим.

Туриб бориб қарасаммикан? Арвох парвохмикан? Йўғей, просто оғир кун бўлди, ишдан кейин мия чарчаган, кўзимга хар хил нарсалар кўринвотти холос. Хозир убу товушларам эшитилса керак.

Афсус товушлар эштилмади. Зерикдим. Ўзимми чалғитаман деб телефонимни олиб телеграмга кирдим.

Қанақадир блогер келибти Тошкентга, ўшани видеосини кўришни бошладим. Видеони овози фақат чап томондан кевотганига хайрон қолиб бошимни ўнга-чапга буриб кўрсам - ўнг қулоғим битиб қопти. Эшитмаяпти.
Паника бошланмасидан олдин, қулоғимни бармоғим билан кавлайман десам, ўнг қўлим негадир кўтарилмаяпти, увишиб қолгандай, сезмаяпман.

Орқамда яна ғалати харакат сезилди, секин қарасам, қоронғулик секин атрофни ютвориб кевотти. Ўша харакат юрагимни пульсига ритмично юриб кевотти.

Кўчадаги одамларга эса фарқи йўқ. Бўлаётган жараён хавотирга солмаяпти. Хамма ўзи билан ўзи овора.

Шу пайт чап елкамга кимдир қўлини қўйганини сездим.
Қарасам, манга юзи йўқ бир одам қараб турипти. Тушунмай қолиб диққат билан қарадим. Кўзини кўрдим, қулоғини, бурни, лаблари. Лекин бутунлай юзини кўрмаяпман.

Лаблари қимирлаб, нимадирлар деди. Товушлар таниш, лекин англаб ололмаяпман. Оғзимни очиб "тушунмаяпман" деб сўзламоқчи бўлсам, фақат унли харфлардан иборат товуш чиқарвомман. Тилимни сезмаяпман.

Орқамдан келаётган қоронғулик мани бутунлай ютиб юборганда оғриқ сезмадим. Қачон ўзимга келганим, яна гапиролганим, юриб кетганим эсимда йўқ.

Лекин инсульт аломатларини аниқлаб, тез ёрдам чақирган ўша манга қараб турган кўзлар, бир нималар гапирган лаблар эгасини хеч қачон эсдан чиқармайман.

◾️◾️◾️◾️

Хар йили дунё бўйлаб 450 минг киши инсульт бўлади. Фақатгина улардан 15%гинаси бутунлай соғайиб кетади. Вақтида аниқланган инсульт - беморни келажагини хал қилади.

Агар сиз қандайдир чарчаб, осилган холдаги одамни кўриб қолсангиз, таббассум қилиб кўришини сўранг. Шунда юзининг ярими ишламаса, иккала қўлини тепага кўтаришини сўранг. Инсульт бўлган одам кўтаролмайди.

Юқоридаги хикоя тўқима бўлиб, инсульт қурбони бўлган рахматли бувимга бағишланади.

🔰🔰🔰🔰
@kama_noir
Audio
Хурматли шифокорлар ва табобат мухлислари, табиблар узингизда булган натижаларни сиз хам бизга совга килинглар.

Хамкасабалардан 💐💐💐

https://t.me/joinchat/AAAAAEOiP8QaewnCEiZkzA