Rashid Usmonov live
1.33K subscribers
628 photos
621 videos
14 files
759 links
Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали.
Веб сайт: www.usmonov.uz
Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat
Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лор шифокор, табобатшунос укамиз Нодир Алимовдан бебаҳо, Тиббун Набавий китобини қабул қилиб олдик.
Тибб-ун Набавий номли китоб муаллифлари ҳақида шифокор, табобатшунос Шуҳрат Иброҳим ўғли

Тиббун
Набавий китобини ўзбекча дарсларни ушбу каналга обуна бўлиб эшитишларингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=gyRGU7KYPNo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир хурмолар пишган пайт, агар вақтида ейилмаса чириб исроф бўладиган вақтлар ҳам яқин.

Бу видео хурмони қандай қуритиб олиб истеъмол қилиш ҳақида.

Айтганча, хурмо мураббосини (повидло) пишириб еб кўрганмисиз? Жуда мазали бўлади.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Forwarded from Zaytun Med Tib
"Ибн Сино халқаро жамоат фонди" Наманган вилояти бўлими "Наманган вилояти шарқ халқ табобат маркази"УК дан янгилик
🆕🔊🔊🔊

Энди сиз табобат курсини исталган худудда туриб ZOOM орқали онлайн ўқишингиз мумкин

Халқ табобатига қизиқувчилар ва мухлисларни
"Бошланғич табобат асослари ва хижама"
ўқув курсига таклиф этади.

Ўқув жараёнида
Бошланғич табобат асослари. Унсурлар. Хилт ва мизож таълимоти.

Хилтларни хосил бўлиш ўринлари, мизожни аниқлаш.

Соғлиқни сақлашни табобат нуқтаи назаридан асосий олтин қоидалари.

Табибни вазифалари, мажбурятлари.

Хижома хақида батафсил маълумот.

Даволовчи зулуклар ва улардан фойдаланиш тартиблари шунингдек тиббий Набавий, одам анатомиясига доир билимлар хақида талабаларга назарий ва амалий маълумотлар тақдим этилади.

Ўқув муддати 2 ой хафтада 3 кун. Тўлов бир ой учун 1 млн. сўм.


Ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабалар сертификат билан тақдирланадилар.


Дарслар марказ аъзоси малакали шифокор ва табиб

Саттарова Гулбахор

тамонидан олиб борилади.

Аёллар учун
+998903444453

Агар телефон банд бўлса телеграм ёзиш тавсия этилади.

Zaytun med tib шифохонаси.
Forwarded from Zaytun Med Tib
Ўқув курсида онлайн ZOOM орқали ўқимоқчи бўлганлар учун

Бошланғич табобат ва хижома онлайн ўқув курси
Халқ табобатига қизиқувчилар ва мухлисларни
"Бошланғич табобат асослари ва хижама"
ўқув курсига таклиф этади.
https://t.me/TibNab
Мираббос Ҳамидий табиб укамиз, Ибн Сино табобати бўйича даволайди, ўзлари малакали шифокор ҳам.
Бепуштлик, сперма нол ҳолатидаям бир неча кишини Аллоҳни изни ила даволаганларини гувоҳи бўлдим, кимгадир фойдаси тегиб қолса хурсанд бўламан, шу учун улашдим.
Тиббиётда давоси йўқ экан деб умидсиз бўлманг, тиббиёт табобатни ўрганадиган даражага чиқмаган ҳали, ҳали анча бор.
(Аввалдан бу масалада табиий даволаниш керак деб келаман мен)

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Forwarded from Komil Allamjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тегилмаган шу волонтёрлар қолганди. Бу ёшларга мотивация эмас қўлига бир урадиган тадбир бўлипди. Ваҳоланки, пандемия даврида барча ёшлар бирлашди, Тошкент шаҳрини ҳокимият эплолмай қолганида, айнан шу волонтёрлар ҳаётини хавф остига қўйиб, одамлар дардига малҳам бўлди. Ўша пайтда ёрдамга муҳтож бўлиб, уйда ётган айрим қарияларга оёғини тоғорага сув солиб, совун билан ювиш эмас, балки сумкада ташилган егуликлар керак эди. Энди уларни ўрганиш керакмиш. Улар даромад оляптими ёки кўнгилли ёрдамчиларми, шуни ўрганиш керакмиш. Ўрганиш эмас, раҳмат дейиш керак. Ўрганиш керак бўлса, Тошкентда масала кўп.

P.S.: Пичоқни олдин ўзинга ур, оғримаса бировга!

#бўлдидаэнди
#шаҳарбедарвозаэмас
#любаябизнесхороша
#микрофонберилмасиншуодамга
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАБОБАТНИНГ ДАРАЖАЛАРИ.

Халқ табобати, илмий табобат ва илоҳий табобат ҳақида Нодир Абдусамад Алимов
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Ҳафталик витамин қабул қилиш режаси.

Кўпчилигимиз у ёки бу витаминга бой махсулотларни эшитиб, қандай ва қанча муддат қабул қилишни билмай қоламиз ва тартибсиз қабул қилиш ёки эсимиздан чиқариб қўйиш натижасида ниманидир истеъмол қилишдан фойда билинмайди.

Ҳозир мен сизларга бир ҳафталик витаминларни қабул қилиш тартибини ёзиб бераман, буни албатта ошхонага илиб қўйинг ва ҳар куни ўқиб бажаринг.

Бир ҳафталик витаминларни қабул қилиш тартиби:

Якшанба: Ширчой, асл ширчойдан тайёрлаб ичасиз. (Нонушта ўрнида)
Душанба: Нонуштага ошқовоқ уруғи аралашган бўтқа, сметана ёки творог. (Таъбга қараб тайёрланади, нонушта)
Сешанба: Бир чой қошиқ асалли сув ва 10 дона растаропша (оқ каррак) уруғи истеъмол қиласиз. (Нонуштадан олдин)
Чоршанба: Нўхатдан кичикроқ, мошдан каттароқ шаклда асалари прополисини бир чой қошиқ асал билан чайнаб шимасиз. (Нонуштадан бир соат олдин)
Пайшанба: Ярим чой қошиқчадан камроқ зарчава (куркума) сув билан аралаштириб ёки шундай кукунини оғиз бўшлиғига қўйиб ютасиз ичимлик ёрдамида. (Нонуштадан бир соат олдин)
Жума: Седана уруғи ярим чой қошиғини асал билан аралаштириб ейсиз. (Ёки талқонини , нонуштадан бир соат олдин)
Шанба: Зиғир уруғини бир қошиғини бир кун олдин кечаси қаттиққа ивитиб қўясиз ва эрталаб асал аралаштириб истеъмол қиласиз. (Нонушта сифатида)

Албатта, ҳолатингиз, шароитингиз ва мозожингизга мос равишда сизга бошқа турдаги витаминлар мос келиши ёки ёқиши мумкин, шунга қараб айримларини ўрнини алмаштириб олишингиз мумкин.

Ҳар бир махсулотни бир ҳафтадан қабул қилиб кўришингиз ҳам мумкин.

Имкон қадар, бир ойлик ёки уч ойлик фаслларга мослаб шунақа режаларни тузиб улашишга ҳаракат қиламан, каналимиздан узоқлашманг.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Forwarded from Dr. Shuhrat Ibrohim
🏷 Тиббий масалалар бўйича онлайн консултация-маслаҳатлар олиш тартиби 👨‍⚕

Бемор билан тўлиқ савол-жавоб ўтказишимиз, тўғри ташхис қўйишимиз ва керакли тавсияларимизни беришимиз учун ушбу ботга
👉 @TibKonsultant_bot бир неча шифокор-табиб мутахассислар иштирокида маслаҳат олишингиз мумкин бўлади. Бунда бир қанча мутахассислар бемор ҳолатини муҳокама қилишлари учун қимматли вақтларини ажратишлари, илм ва тажрибалари билан улашишлари, ҳамда баъзи мураккаб касалликларни давоси борасида изланишлари учун рағбатлантирилиши, ҳамда бемор ихлос қилиши ва масъулиятли бўлиши учун пуллик консилиум-консултация олишлари мақсадга мувофиқ бўлади, бемор саломатлигини тиклашда самаралироқ бўлади, деган умиддамиз.

✔️ @tibkonsultant_bot га қуйидаги саволларга жавоб йўллашингиз лозим бўлади:
1. Қачондан буён ўзингизни бемор деб ҳисоблайсиз?
2. Бирор шифокор табибларга мурожаат қилганмисиз? Қайси мутахассислар қабулида бўлгансиз?
3. Дардингизни нима билан боғлайсиз?
4. Шифокорлар қандай ташхис қўйишган, қандай даво олгансиз, касаллик тарихидан кўчирма (выписка из истории болезни) борми? Бор бўлса расмга тушуриб юборинг.
5. Қандай муолажа ва дорилар қабул қилгансиз, қай даражада фойдасини ҳис қилдингиз?
6. Таомланиш, иш ва дам олиш, уйқу тартибингиз қанақа?
7. Ўзингизни руҳий ҳолатингизни, асаб тизимингизни қандай баҳолайсиз? Ўзингизни асабий, жиззаки, жаҳлдор, тез тушкунликка тушадиган ёки ҳар нарсага ваҳима ва қўрқувга тушадиган деб ҳисоблайсизми?
✔️ Қўшимча: зарур ҳолларда бемордан касаллик соҳасини суратга тушириб юбориш сўралиши мумкин.

✔️ Саволларга жавоб йўллаганингиздан сўнг шифокор-табиблар касаллигизни муҳокама (консилиум) қилишади, онлайн консультация бериш тўғри ва имконли деб топилса сиздан тўлов қилишингиз мумкинлиги ҳақида хабар беришади. Тўлов тури ва суммаси келишилади.
✔️Тўлов амалга ошгандан сўнг шифокор-табиблар сизнинг саволларингизга жавоб, дардингизга шифо сабабларини, тавсияларини ёзиб юборишади, дори-гиёҳларни буюришади (назначение).

✔️ Даволаниш бошлангач маълум муддат бемор онлайн кузатувда бўлади, вақти-вақти билан ахволи ҳақида савол-жавоб олиб борилади.

🏷️ P.S. Пуллик консултация олиш имкони йўқ беморларга шифокор-табиблар бепул маслаҳат беришлари ҳам мумкин албатта. Шу пайтгача камина @TibKonsultant_bot орқали бепул маслаҳат бериб келганди, бундан кейин ҳам муҳтожлар учун фийсабиллаҳ маслаҳат беришда давом этамиз, иншааАллоҳ.

Dr. Shuhrat Ibrohimogli
👨‍⚕ @tibbiyot_konsultanti
МИРАББОС ҲАМИДОВ: Тиб Қонунлари китоби билан 300дан ортиқ фарзандсизни, 500 яқин грижани даволадим.

https://www.youtube.com/watch?v=zzxYhxO7oLY
COVID-19 ГА ҚАРШИ 19 ТАВСИЯ ЁХУД КОРОНАВИРУС БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УЧУН ЙЎРИҚНОМА

https://www.youtube.com/watch?v=mtHMXZX0M4U
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Бир пиёла овқат ва 3 соатлик вақт қоидаси.

Бундай овқатланиш қоидаси кимлар учун зарур?

Соғлом ва чиройли озиш учун.
Панкреатит, гастрит, холециcтит, ошқозон-ичак ялиғланишлари ва жигарни ёғ босиши касалликларидан қутилиш учун.
Тетик ва енгил бўлиш учун.
Нафас олиш ва юракни қувватлаш учун.
Иммунитетни мустаҳкамлаш учун.

🍛 Овқатланишимизнинг биринчи қоидаси — нима есангиз ҳам битта таомни ейсиз, қўшимча суюқликсиз ва ширинликсиз, ва албатта, гўдак ейдиган бўтқа шаклига келгунича овқатингизни яхшилаб чайнаб ютасиз.

🍵 Иккинчи қоидаси — ейдиган овқатингизни доим битта пиёлада сузасиз, сиққанича ва дастурхонга бошқа ҳеч нима қўйилмайди. (Овқат билан қўшиб ейишга битта дона бодринг ва кўкат мумкин, холос)

Учинчи қоидаси — аввалги овқатланиш вақти билан кейингисининг ораси, ва сўнгги овқатланишдан уйқугача 3 соатлик вақтни ташкил қилсин. (Чўзилса майли, масалан, рўза тутиш)

♨️ Тўртинчидан, доим ейдиган ва ичадиган нарсангизни ҳарорати тана ҳароратига яқин бўлсин.

🍽 Бир кунлик меню:

06:00 да уйғондик.

07:00 да бир пиёла ширчой, озгина (сарёғли) қотган нон билан. (Сутнинг ўзи суюқлик ўрнида, сув ва чой ичилмайди)

10:00 Бир пиёла майиз ва ёнғоқ, озгина нон, сув ёки чой билан. (Ёнғоқ ва майизлар нон билан бирга бир пиёла бўлиши керак)

13:00 Бир пиёла мастава (бир дона бодринг билан)

16:00 Бир пиёла мева, хоҳлаган туридан. (Сал кўпроқ мумкин)

19:00 Бир пиёла мастава, гречка ёки мошхўрда — шу овқатлардан бири. (Ёнида бир дона бодринг ва кўкатлар)

22:00 Бир дона олма, бир стакан қаттиқ ёки бир пиёла асалли сув, учаласидан бирини танлаб, уйқуга кетасиз.

🥣 Суюқ овқат ичидаги масаллиқлари ёки у билан ейдиган қотган нонимиз бир пиёла ҳажмида бўлсин, суюқлиги кўпроқ бўлса зарар қилмайди.

🥐 Имкон қадар оқ ундан қилинган юмшоқ нон емаслик керак, шунда бу тартиб тўлиқ фойда қилади.

🍀 Турли таомларни танлаш ўз ихтиёрингизга ҳавола, «100 йил ортга қайтамиз» мақоласини ўқиб, шу қоидага амал қилиш тавсия қилинади.

🌔 Уйқу вақтини шу тарзда олиб бориш жуда ҳам фойдалилигини эслатган ҳолда, вақтингиз бошқача бўлса албатта буни ўзгартириб, ўзингизга мослаб олишингиз мумкин.

Бу минг дардга эмас, миллион дардга даво. Агар таомларни касаллигингизга мос тарзда танлашга адашмасангиз сиздаги бор касалликлар, қанақа бўлишидан қатъи назар, чекинади. Бу мўъжизани бир ойдаёқ кўрасиз ва соғлом озиб, кучли иммунитетга эга бўласиз.

Маълумот учун мен рамазон ойи кечаларида шу тартибда овқатланмоқчиман, ифторлик ва саҳарликда кўп еб қўймасдан. (Бу мавзуга яна қайтамиз)

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Ўрол Ўрозов: Асал суви тайёрланиши ҳақида.

Асал суви тайёрлаш учун олинган бир литр тоза сувга икки ярим тўла ош қошиқ асал(уч қошиғи жуда ширин бб кетиб, ичишда бироз қийиналиши мм ўта ширин ичолмайдиганлар) солиб, ўта паст оловда оҳиста қайнатилади ва тинмай чиқаётган кўпигини тинмай олиб турилади ва гоҳо, гоҳо қўзғаб қўйилади. Бир литр сув то 700 грм қолгунча(хохловчилар олтиюз) грм қолгунча паст оловда қайнатиб, сузиб олиб ичилса оромижон бўлиши аниқ иншааоллоҳ. Уни музлатиб ичилса фақат: бай бай, дейсиз

Шундоқ бўлса ўзингизга аҳли байтингизга яхши! Уни ахир, расулуллоҳ ичиб юрганлар ва тавсия қилганлар! Ибн сино ва тиббда ку энг сершифо, энг қадри баланд ва энг безарар ичимлик асал суви! Диққат: АСАЛ СУВИ фақат шиша ё сопол идишда сақланади! Зинҳор елим идишда алюминий идишда сақламанг! Алюмин идишда тайёрламанг ҳам!
#асал #суви
#Урол #Урозов

Бош оғриғи ва мигренга даво деган эдилар. Кўп беморларга фойдаси билинган.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаранг, олча (гилос) донаклари билан танани иситиб даволаркан чет элда.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиз ўзингизни мижозингизни биласизми? Мизож (мижоз) нима ўзи? Уни қандай аниқласа бўлади? Шу каби саволларга ушбу видеодан жавоб топа оласиз.

Ҳар бир одам ўз мизожини билиб шунга қараб овқатланиши даркор экан.

Видео ўткан йили ўтказилган тренингимиздан олинган.

Шифокор, табобатшунос Нодир Абдусамад (Алимов)

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |