Ulug‘bek Po‘latov
3.84K subscribers
310 photos
173 videos
2 files
639 links
Bu kanalda ba’zida yangilik, ba’zida tahliliy ma’lumotlar, ba’zida esa tanqidiy fikrlar berib boriladi.
Download Telegram
​​#Мулоҳаза

НАҲОТ, РАҚҚОСА ЁЗУВЧИДАН КЎП ПУЛ ТОПСА!

«Қайнаш нуқтаси» номли китобда ушбу жумлалар келтирилади:

«Беш минг йилдан бери аҳвол шу. Раққоса ёзувчидан кўп пул топади. Барабанчи эса новвой, дурадгор ва темирчидан кўп пул топади...

Агар сен Эйнштейнни илмий мажлисга чақирсанг, сўнгра яланғоч аёлни журналистикага оид суҳбатга чақирсанг кишилар Эйнштейн ва унинг илмини ташлаб яланғоч аёл атрофида жамланган бўлишар эди.

Бунда бизнинг гуноҳимиз йўқ. Бунинг сабаби, улар ҳавойи-нафсига қул, шаҳватларига асирдир. Шунинг учун улар арзимаган ишларга шижоат кўрсатиб жиддий ишлардан юз ўгиришади»!

© Мустафо Маҳмуд роҳимаҳуллоҳ

👉@u_pulatoff
#Мулоҳаза

УЙИГА МЕҲМОН КЕЛИШИНИ УНЧА ҲУШЛАМАЙДИГАН ИНСОНЛАР УЧУН...

Ҳар сафар байрамдан сўнг ёки ундан аввал кўпчиликнинг уйи одатдагидан кўра кўпроқ меҳмонларга тўлади. Бу одат тусига кирган.

Айримлар уйига меҳмон келишини яхши кўрса, айримлар буни унчалик ҳушламас экан. Аслида эса уйга меҳмон келиши бу - Аллоҳнинг ўша инсонга назар солганидан далолат экан.

Ҳикоя қилишларича, Иброҳим (алайҳиссалом) тамадди қилишдан олдин бир-икки чақирим айланиб юрарканлар, яъни дастурхонга бирга ўтиришга одам ахтарар эканлар.

Бир куни ҳазрат Али йиғлаб ўтирарди. Буни кўрганлар нега йиғлаётганини сўрашади. У эса: «Етти кундирки дастурхонимга битта ҳам меҳмон келмади. Аллоҳнинг назарида эътибордан четда қолганга ўхшайман. Шунга қўрқиб йиғлаяпман» - деб жавоб қайтарган экан.

© Абу Ҳомид Ғаззолий «Калблар кашфиёти» китобидан

👉
https://t.me/u_pulatoff
#Мулоҳаза

Ёмғир тегмаган авлиё (ривоят)

Бир авлиёнинг тушига мўйсафид кириб, тез орада унинг шаҳрига захарли ёмғир ёғиши, ёмғир теккан одам ўша заҳоти ақлдан озиши, шу сабабли унга ўз шаҳридаги одамларни бундан огоҳлантириш лозимлиги ҳақида маълум қилинибди.

Авлиё уйғониши билан шаҳардаги ҳамма одамларга захарли ёмғир ҳақида айтиб, уларни огоҳлантирибди. Аммо ҳеч ким унга қулоқ солмабди. Минбарга чиқиб жар солай деса, бунга ҳам рухсат беришмабди.

Ёмғир бошланибди... Ўша авлиёдан бошқа ҳамма ёмғирдан зарарланиб, ақлдан озибди. Шунда авлиё беркинган жойидан чиқиб, ақлдан озган одамларга қарата - ҳой, одамлар, мен сизларга нима дегандим? Мана энди сизлар ақлдан оздинглар дебди.

Шунда ақлдан озган оламон авлиёга қараб, бу чол тентак бўлиб қолибди, уни дарҳол ўлимга ҳукм қилиш керак деб, авлиёни дорга осишган экан.

(Ривоят ёдимда қолган ҳолича ёзилди)

***

Бу ерда авлиё персонажида узоқни кўра биладиган, олий мақсадлар ҳақида ўйлаб, келажакдан бироз олдинроқдаги режалар ҳақида ўйлайдиган шахс тасвирланган.

Ҳаёт ҳам аслида шундай.. Баъзан, сиз тушуниб етган нарсаларни ёнингиздагилар тушунгиси келмайди. Уларга буни тушунтирмоқчи бўлиб, озгина гап бошлаб кўрсангиз сизни "дорга осишади".

Тентакларга атрофдаги соғлом фикрли одамлар ақлдан озгандек кўрингани каби, соғлом фикрли одамлар ҳам носоғлом фикрли одамларга ёқмайди. Шу сабали уларни ораларидан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилишади ёки ўзларига мослаштиришади.

👉@u_pulatoff
#Мулоҳаза

Сиз севиб бажараётган иш мажбуриятга айланса уни амалга оширишга қўлингиз бормайди

Ҳеч қачон севиб бажараётган ишингизни мажбурият сифатида қабул қилдиришларига йўл қўйманг. У иш бўладими ёки шахсий юмуш бу аҳамиятсиз.

2-3 ой аввал бир инсон мени яхши бир лойиҳага таклиф қилганди. Албатта, лойиҳа муаллифи ҳам «кичкина» одам эмасди. Ўзим жуда ҳурмат қилиб, ҳавас қиладиган, ҳаёти давомида жуда кўп ютуқларга эришган инсон эди. (ҳозир ҳам шундай. У кишини ҳаётдаги устозим сифатида қабул қилганман)

Хуллас ўша лойиҳага қўшилдим. Ўзим севиб бажарадиган иш эди аслида. Аммо кейинчалик бу мажбуриятга айлана бошлагач, менда тўхталишлар кузатилди. Негадир янги ғоя ва фикрлар келиши тўхтади. Кейин лойиҳадан чиқиб кетишга мажбур бўлдим.

Ёшлик пайтимларимда бир куни ўзим қизиқиш билан, ҳеч ким айтмаса ҳам ҳовлимиздаги ерни ағдармоқчи (чопмоқчи) бўлдим. Ишни якунлаб қолай деганимда дадам ишдан келдида, бироз мақтаб, эртага нариги томондаги ерларни ҳам ағдариб қўйишимни айтди.

Ўз хоҳишим билан қилаётган ишим бирдан топшириққа айланиши билан ер ағдаришни тақа-тақ тўхтатдим. Қўлим ишга бормади. Ўйлаб қарасам бу нарсани ўша пайптлардаёқ сезган эканман.

Шунинг учун ўз ишингизни севишга ҳаракат қилинг. Топшириқ ёки буйруқ беришларига ўрин қолдирманг. Фақат маош учун ишланмайди. Ишингизни ўзингиз ёқтирсангиз, сизданда бахтлироқ одам бўлмайди.

👉https://t.me/u_pulatoff
#Мулоҳаза

Сиз бир куни оламдан ўтганингизда шунчаки, об-ҳаво ёмонлиги учун айрим дўстларингиз ҳатто жанозангизга келмаслиги мумкин

Шунда сиз барча амалларингиз билан ёлғиз ўзингиз қолганингизни сезасиз. Бир куни тўсатдан ажал эшик қоқади. Лекин биз, тайёр эмасдим-ку, тузукроқ ибодат ҳам қилмагандим деб ғафлатда қолганимизни танамизда ҳис қиламиз. Ўлим эса биз билан ҳисоблашиб ўтирмайди.

Агар ибодат қилиб, одамларга яхшиликлар қилмасангиз ҳам, ҳаётингиз жуда зўр кечаётган бўлса, унда қўрқиш керак. Чунки, бу дунёни бизга жаннат қилиб қўйиб, абадиятда жаҳаннам ҳозирланаётган бўлиши мумкин.

Шунинг учун қўлдан келганча одамларга яхшилик қилиш, ибодатни эса ортга сурмаслик керак экан. Қачон кетишимизни ҳеч биримиз билмаймиз. Ёш эса аҳамиятсиз...

P.S: Юқоридаги айрим фикрларни кимлардандир эшитганман, аммо айнан ким томонидан айтилгани ёдимда йўқ.

👉@u_pulatoff
#Мулоҳаза

Ҳаётингиз бир текис кетяпти, лекин сиз нимадир етмагандек нолийверсангиз сиздан ўша бахт олиб қўйилади

Ўқиган китобларим, ҳаётда кўрганларимдан мисол қилиб айтяпман буни. Сиз яхши яшаяпсиз. Лекин, арзимаган нарсалардан ўзингизга тоғдек муаммолар ясаяпсиз.

Демак, сиз нотўғри йўлдасиз. Агар шундай давом этсангиз ишонаверинг-ки, секин-аста сиздан энг яхши кўрганларингиз бир бошдан олиб қўйила бошлайди.

Аллоҳ ҳам агар сиз бахтсизман деяверсангиз, бунданда бахтсизроқ кунларни ҳали кўрмагансан, мана сенга янада оғир ҳаёт дея сизни синовларга ташлайди.

Кичик нарслардан ҳам бахтни ҳис қилиб, завқланиб яшасангиз, ҳали сен бунданда яхшироқ ҳаётни кўрмагансан дея сизга янада яхшироқ ҳаётни инъом этади.

P.S: Бу мени шахсий тушунчаларим. Фикрларга қўшилиш мажбурий эмас.

👉@u_pulatoff
#Мулоҳаза

Ҳамма нарса ниятга боғлиқ...

Ишонаверинг, сизни қилган ниятингизга қараб амалга ошади истакларингиз. Сиз нимагадир эришмоқчи бўлсангиз, миянгизда унга эриша олмаслик ҳақидаги вариант бўлмаслиги керак.

Масалан, абитуриент роса тайёргарлик кўрди ва ўқишга топширмоқчи, лекин унинг миясида мабодо киролмай қолсам мана бундай иш қиламан деган вариант бўлса, унинг бу мақсадига етишиши қийинлашиши мумкин. (Бу асосан билимга боғлиқлиги аниқ. Ҳозир гап бошқа нарса ҳақида кетмоқда) Буни шахсан ўзим ҳаётимда жуда кўп мисоллар орқали тажрибадан ўтказганман.

Олдингизга мақсад қўйдингизми, демак унга эришиш учун ўзингизда ишонч бўлиши керак. Масалан, бир дўстимни ошқозонида муаммоси бор. Бу бир неча йиллардан бери уни қийнаб келади. Шу сабабли, агар у тушлик вақтини озгина ўтказиб юборса, қаттиқ оғриб қолади.

Тушлик вақти агар тамадди қилиб олмаса, асабийлашиб қолади. Аниқ нимадир еб олиши шарт. Очликка умуман чидолмайди. Бу унинг ошқозонидаги муаммога боғлиқ. (нафсига эмас демоқчиман)

Лекин, қизиқ тарафи шундаки, Рамазон ойида эрталаб туриб эл қатори рўза тутишни ният қилиб, сахарлик қилади. Ва ифторлик вақтигача етиб боришга ўзида ички ишончни кучайтиради. Қарабсизки, тушлик вақти бўлсаям ошқозони очлик сабаб оғриб қолмайди.

Аслида бу ҳаммада шундай бўлади. Ниятимиз кечгача овқатланмай юриш бўлгани учун биз очликка ҳам чанқоққа ҳам дош берамиз. Демак, ҳаммаси ниятга боғлиқ экан. Аллоҳнинг инояти...

P.S: Юқоридагилар ўта шахсий фикрлар. Ва буни кимгадир айтиб беришга ҳақлиман деб ўйлайман. Яъни ушбу фикрларга қўшилиш «мажбурий» эмас.

👉@u_pulatoff
#Мулоҳаза

Бизлар доим бахтсизликдан нолийдиган мавжудотмиз

Инсон зоти борки, унга ҳар доим нимадир етишмайди. Ҳамма нарсаси етарли, тинч-тотув яшаётган одам ҳам доим нимадандир нолийди. Ўзини бахтсизман деб ҳисоблайди.

У ўзи амалда эришиб бўлган нарсаларини бахт деб ҳисобламайди. Пиёда юрган одам велосипеди йўқлигидан нолийди, велосипеди бори эскироқ бўлса ҳам машинаси йўқлигидан, у эса янги «Chevrolet» автомобили йўқлигидан, «Chevrolet» ҳайдаб юрган одам эса чет элда ишлаб чиқарилган автомобили йўқлигидан ташвишга тушади.

Ваҳоланки, қанчадан-қанча ўз оёғида юришни орзу қилаётган одамлар борлигини ўйлаб ҳам кўрмайди. Шунинг учун инсонга қанча кўп қувончли ҳаёт ҳадя этилган бўлмасин у доим нимадандир ҳафа бўлиб юраверади.

Шу сабабли ҳам инсониятнинг бошига оғир, синовли кунлар солинса керак. Ана шунда у аввалги даврда қанчалар бахтли яшаганини, аммо у даврларни қадрига етмаганини тушуниб етади.

👉@u_pulatoff