TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
3.31K subscribers
7.08K photos
808 videos
8 files
5.67K links
Toshkent viloyati yer tuzish, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri sohasidagi yangiliklar haqidagi rasmiy kanal.

kadastr@umail.uz

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳалқ_билан_бирга #мурожаат #Ўрта_Чирчиқ

⚡️ҲЕЧ БИР МАҲАЛЛА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ !

Турмановлар хонадонининг кадастр паспорти шакллантирилиб, ўз эгаларига топширилди.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.me/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #халқ_билан_бирга #мурожаат

ФЕРМЕР ДАЛАСИДА БОШЛАНГАН ҚУРИЛИШ

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Бўка туман бўлими инспекторлари томонидан фермер Юлдашева Севара аризасига мувофиқ, жойига чиқиб ўрганилганда, фермер хўжалигига қарашли ер майдонида фуқаро Б.Бекмуродов томонидан ўзбошимчалик йўли билан уй-жой учун пойдевор қурилгани маълум бўлди.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.me/tvkad
#халқ_билан_бирга #мурожаат #Оҳангарон

Оҳангаронлик фуқаро Х.Уралованинг дала ҳовлисининг кадастр паспортини шакллантирилишида амалий ёрдам берилишини сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.me/tvkad
#халқ_билан_бирга #мурожаат

ФЕРМЕРНИНГ ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚИ ТАЪМИНЛАНДИ

Тошкент вилояти Бўка туманида фаолият юритиб келаётган “Бобур Зухриддин” фермер хўжалиги раҳбари ер майдонлари чегараларига аниқлик киритилди.

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда худудий бўлимлар томонидан аҳоли мурожаатларини жойларга чиқиб ўрганиш ҳамда уларга ижобий ечим топиш тизими йўлга қўйилган.

Бошқарма маъсуллари ва туман бўлими мутахассисларидан иборат бўлган ишчи гурухлар мурожаатлар асосида фуқаро хамда тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг масалаларини имкон қадар қаноатлантирмоқдалар.
#халқ_билан_бирга #мурожаат

ХОТИН-ҚИЗЛАР МУРОЖААТИ АЛОҲИДА ЭЪТИБОРДА

Ишчи гуруҳ томонидан Оҳангаронлик Альфира Абдурасулованинг виртуал қабулхоналарга қилган мурожаати ўрганилиб, ўзига тегишли бўлган уй-жойи давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.

"Халқни тинглаётган, улар муаммоларини ҳал қилишда амалий кўмак бераётган, фуқаролар мушкулини осон қилаётган кадастр жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мурожаатимни шу ондаёқ ижобий ҳал қилиб беришди" - дейди фуқаро ўз сўзида.

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари вакилларидан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли мурожаатларини қайта ўрганиш, ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндошган ҳолда уларни ижобий ҳал қилиш ишлари давом этмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.me/tvkad

Facebook | Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаат #сайёр_қабул #Янгийўл

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Мурожаатларни қайта ўрганиш учун манзилли дастур асосида ҳар бир мурожаатчи хонадонига бориб, улар муаммосига ижобий ечим топиш билан бир қаторда соҳа раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
#фармон #мурожаат #аукцион #ер_участкаси
Тошкент вилоятида 8952та бўш ер участкаларидан 506таси аукцион савдосида турибди

Кўпчилик орасида “ер”, “ер ажратиш” ибораси бевосита ҳокимият ва кадастр ташкилоти номлари билан бирга ишлатилади. Кадастр органларига келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳам асосий қисмини ер ажратиш масаласи ташкил этмоқда.

Ҳозирда Тошкент вилояти ҳудудининг захира ерлари жами 17,603 гектарни ташкил этмоқда. Шундан, 2,052 гектар ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, 14,627 гектар ер эса бўш турган ер майдонларидир. Кадастр органлари мутахассислари томонидан олиб борилаётган хатлов ишлари жараёнида аниқланган бўш ер участкалари ҳисобига ушбу рақамлар доимий ўзгариб туради.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда жами 8952 та бўш ер участкалари аниқланган. Ҳозирда ушбу ер участкаларининг 506 таси аукцион савдосида турибди.

Эндиликда идора ва ташкилотларга бориб ер участкаларини сотиб олиш учун ҳужжат йиғиш ва навбатда туришга ҳожат қолмади. Онлайн аукционларда қатнашиб, барча ташкилот ва идоралар билан келишилган ҳолда савдога чиқарилган ер участкасини сотиб олиш имкони барча учун мавжуд.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #мурожаат

Қибрай туманида икки тадбиркор низосига сабаб бўлаётган низоли ҳолат

Effect.uz ахборот агентлиги "Elever-Zigota LTD" МЧЖ ҳамда "Murod Mega Biznes" ХК ўртасида талашилаётган 0.14 гектардаги низоли ер масаласи юзасидан Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига ташриф буюришди. Журналистик суриштирувни тўлиқ ҳолда тез фурсатларда Effect.uz сайтининг Ютубдаги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #мурожаат

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Effect.uz ахборот агентлиги "Elever-Zigota LTD" МЧЖ ҳамда "Murod Mega Biznes" ХК ўртасида низога сабаб бўлаётган ер масаласи юзасидан Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида бўлди.

Раҳбар билан ўтказилган суҳбат давомида
мурожаатчи З.Зарипова ҳамда Effect.uz расмийларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

👉 Тўлиқ видео

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad