TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
3.28K subscribers
7.02K photos
803 videos
8 files
5.61K links
Toshkent viloyati yer tuzish, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri sohasidagi yangiliklar haqidagi rasmiy kanal.

kadastr@umail.uz

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#Янгийўл

Янгийўл туманида ноқонуний қурилмалар борасида туман ҳокимининг ўринбосари А.Акромов ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Улар тумандаги “Oзод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи "Жун" канали бўйида қурилган ноқонуний қурилмалар борасида аҳоли билан учрашиб, тушунтириш ишларини олиб борди.

Канал бўйида қурилган нотурар биноларни бузиш, сув бўйи муҳофазасини сақлаш ва тозалаш ишлари юзасидан ҳар бир объект эгалари огоҳлантирилди.

@toshvilpressa
#Янгийўл_тумани

Ҳудудий чегаралар аниқ белгиланяпти

🔰 “Ўздаверлойиҳа” институти Тошкент вилояти ер лойиҳа бўлинмаси раҳбари Зафар Норқулов, Янгийўл туман ҳокими Улуғбек Ялгашев ва мутахассислар Янгийўл туманининг маъмурий ҳудудий чегараларини белгилаш масаласини кўриб чиқишди.

📌 Туман ҳокимлигида бўлган тадбирда мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ депутатлар иштирокида ҳудудларни жойига чиқиб, кўздан кечириши белгиланди.

📝Белгиланган тадбирлар якунлангандан кейин ҳудудий чегаралар масаласи туман кенгаши сессиясида кўриб чиқилади. Депутатлар тегишли қарорлар қабул қилгач, туманнинг ҳудудий чегаралари аниқ белгиланади.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_шаҳар

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 ва 3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Янгийўл шаҳрининг Регистон (аввалги А.Шерматов) ва Ниёзбош (аввалги О.Қўчқаров) кўчаларини бир-бирига боғловчи кўприк қуриш ишлари ниҳоялаб ҳамда “Куркулдак” канали устидан ўтган кўприкни ҳам биргаликда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

🏘 Бугунги кунда, “Файзобод” МФЙ, Регистон (Шерматов) кўчасининг кенгайиши ва йўл четида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев ва ишчи гурух билан биргаликда “Файзобод” МФЙ, Регистон (Шерматов) кўчаси кенгайиши ва бузулиши тўғрисида аҳоли билан суҳбат ва музокаралар олиб борилди.


@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
Шаҳар ҳокими "Файзобод" МФЙ да бўлди

🔖 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 ва 3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Янгийўл шаҳрининг Регистон (аввалги А.Шерматов) ва Ниёзбош (аввалги О.Қўчқаров) кўчаларини бир-бирига боғловчи кўприк қуриш ишлари ниҳоялаб ҳамда “Куркулдак” канали устидан ўтган кўприкни ҳам биргаликда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

🏢 Бугунги кунда, “Файзобод” МФЙ, Регистон (Шерматов) кўчасининг кенгайиши ва йўл четида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

♻️ Шу жумладан, бугун Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев, ҳоким ўринбосари А.Усмонов ва ишчи гурух билан биргаликда “Файзобод” МФЙ, Регистон (Шерматов) кўчаси кенгайиши ва бузулиши тўғрисида аҳоли билан суҳбат ва музокаралар олиб борилди.

Каналга уланиш:↩️
@yangiyulshahar
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Янгийўл

МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Айни дамда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилмоқда.
#бизнинг_манзиллар #Янгийўл_тумани

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Янгийўл туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Янгийўл туман филиали

Бўлим бошлиғи - Махмудов Адхам Бахтиярович
Филиал раҳбари - Каримов Абдужаббор Абдусалимович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: ҳар куни, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор ШФЙ, Кўкаламзор МФЙ, Ёшлик кўчаси,

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.me/tvkad
#халқ_билан_бирга #мурожаат #сайёр_қабул #Янгийўл

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Мурожаатларни қайта ўрганиш учун манзилли дастур асосида ҳар бир мурожаатчи хонадонига бориб, улар муаммосига ижобий ечим топиш билан бир қаторда соҳа раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
#ҳалқ_билан_бирга #Янгийўл

ШАҲРИНИСО АЯНИНГ МУРОЖААТИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси маъсулларидан тузилган ишчи гуруҳ Янгийўл туманида бўлиб, аҳолининг виртуал қабулхонларга йўллаган мурожаатларини ўрганишди.

Янгийўл тумани, Ҳалқобод ҚФЙ, Ифтиҳор МФЙ, Бирлик кўчаси, 6 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Имомбоеванинг мурожаати тингланди ва ижобий ҳал қилинди.

"Ўғлим Б.Имомбоев шу кунларда чет эл хизмат сафарига жўнаб кетиши керак эди. Лекин уйимизнинг ҳужжатларида ва доимий рўйҳатга туришда муаммолар юзага келгани сабаб ушланиб қолишга мажбур бўлмоқда. Соҳа вакилларига раҳмат, мурожаатимни тинглаб, уйимиз кадастр паспортини шу ернинг ўзида ҳал қилиб беришди" - дейди Шаҳринисо ая

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #Янгийўл

ТАДБИРКОР ОШХОНАСИ БУЗИЛДИ. БИРОҚ...

Янгийўллик тадбиркор Н.Ўсарова ўз мурожаатида Янгийўл тумани шаҳарсозлик меъёрларига кўра олиб борилаётган ишлар натижасида йўл кенгайиши кўзда тутилганлиги, Янгийўл аҳолисига хизмат кўрсатаётган ошхона йўл қурилишига тўсқинлик қилгани сабаб бузилиши белгиланганлиги, бироқ, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ошхона учун жой ажратилганлиги ва ажратилган ушбу ер майдони чегараларини аниқлаш ва ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Соҳа вакиллари томонидан мурожаат ўрганилиб, қисқа фурсат ичида ижобий ҳал қилиб берилди.

Каналга уланиш:
https://t.me/tvkad
#ер_назорати #Янгийўл

⚡️ЎЗИНГ ҚУРДИНГ, ЎЗИНГ БУЗДИНГ

🔎Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Янгийўл шаҳар бўлими томонидан "Ўзбекистон" мфй ҳудудида “Янгийўл Хамкор” МЧЖга қарашли қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган 0,70 гектар ер майдони фуқаро Қ.Ўразов томонидан ўзбошимчалик билан эгалланиб, қурилиш ишлари олиб борилганлиги аниқланди.

🔹Бўлим томонидан фуқаро Қ.Ўразовга берилган огохлантириш хатидан сўнг, ушбу ноқонуний қурилмалар фуқаро томонидан иҳтиёрий равишда бузиб ташланди ва эгаллаган 0,70 га ер майдони “Янгийўл Хамкор” МЧЖга қайтарилди.

🔹Фуқаро билан олиб борилган суҳбат давомида, ушбу каби ҳолатларни олдини олиш ва қурилаётган ҳар қандай объект даҳлсизлигини таъминлаш учун e.auksion дастури орқали бўш ер участкаларидан сотиб олиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг #Янгийўл_шаҳри

Давлат кадастрлар палатаси Янгийўл шаҳар филиали бошлиғи в.б Холходжаев Исроил Убайдулла ўғли иштрокида брифинг.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #хатлов #Янгийўл_тумани

⚡️Мақсад жарима солиш эмас !

Маълумки, ҳукумат қарорига асосан жойларда ер назорати тадбирлари кучайтирилиб, вилоятда махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Янгийўл туман кадастри масъуллари томонидан маҳалла вакиллари иштирокида туман маҳаллаларида хатлов-мониторинг тадбирлари ўтказилмоқда.

Мониторинг давомида мақсадсиз фойдаланилиб келаётган ва бўш ер участкаларини аниқлаб, аукционга чиқариш билан бир қаторда, ўзбошимча эгаллаш ҳолатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

❗️Шу билан бир қаторда, жарима солишга сабаб бўлувчи ҳолатларни олдини олиш мақсадида ерлардан мақсадли фойдаланиш, ноқонуний қурилишларни амалга оширмаслик ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги ва аксинча бўлган ҳолатларда уларнинг оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

📌Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши кўзда тутилган

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #ер_назорати #хатлов #Янгийўл

⚡️Янгийўл туманида олиб борилаётган хатлов ишлари

Каналга уланиш:
https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Янгийўл_тумани

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Янгийўл туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Янгийўл туман филиали

Бўлим бошлиғи - Махмудов Адхам Бахтиярович
Филиал раҳбари - Каримов Абдужаббор Абдусалимович

Жисмоний
ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор ШФЙ, Кўкаламзор МФЙ, Ёшлик кўчаси,

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #Янгийўл_шаҳри

⚡️Янгийўлнинг Янгиободида янги ўзбошимча қурилмалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2022 йилдаги ПҚ-138-сон қарори ижроси юзасидан жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

🔎Кадастр агентлиги Янгийўл шаҳар бўлими томонидан олиб борилган мониторинглар давомида Янгийўл шаҳри Янгиобод МФЙнинг 435-контуридаги ер майдони бир гуруҳ фуқаролар томонидан ўзбошимчалик эгалланиб, капитал қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланди.

Бўлим томонидан огоҳлантириш хати берилиб, белгиланган муддатларда ерни аввалги ҳолатига қайтарилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди ва ноқонуний қурилмалар бартараф этилиши таъминланди.

❗️Эслатма, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#айни_дам #ер_назорати #Янгийўл_шаҳри

⚡️Фуқаролар томонидан бартараф этилаётган ноқонуний қурилмалар

Янгийўл шаҳри Янгиобод МФЙ ҳудудудидаги ер майдонлари бир гуруҳ фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланган эди.

Айни пайтда ноқонуний қурилмалар фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #деҳқон_хўжалиги #ер_участкалари #Янгийўл

⚡️Аукцион ғолибларига қишлоқ хўжалиги ерлари ажратиб берилди

Каналга уланиш:
https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Янгийўл_тумани

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Янгийўл туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Янгийўл туман филиали

Бўлим бошлиғи - Махмудов Адхам Бахтиярович
Филиал раҳбари - Каримов Абдужаббор Абдусалимович

Жисмоний
ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор ШФЙ, Кўкаламзор МФЙ, Ёшлик кўчаси,

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #брифинг #Янгийўл

⚡️Янгийўл туманида 336 та бўш ер участкалари аниқланган

Жорий йил бошидан Янгийўл туман ҳудудларида жами 28,6 гектар майдонида 336 та бўш ер участкалари аниқланган.

Шундан 319 та ер участкалари ҳақидаги маълумотлар "YERELEKTRON" автоматлашган ахборот тизимига киритилиши таъминланган.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad
Facebook Instagram