Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.6K subscribers
54.5K photos
3.2K videos
18 files
4.45K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Кўринглар. Асосий лавҳалар Тўрақўрғондан тайёрланган.
“МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИ: ТАҲЛИЛ ВА ТАШХИС

“Маҳаллабай” тизими доирасида барча вазирлик ва идоралар раҳбар-ходимлари ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш мақсадида ҳудудларда ўрганишлар олиб бормоқда. Тўрақўрғон туманидаги мавжуд 67 та маҳаллада 42 минг 162 та хонадон бўлиб, уларда 226 минг нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Аллома Исҳоқхон Тўра Ибратга бешик бўлган юртда боғдорчилик, ҳунармандчилик кенг ривожланган. Республика ишчи гуруҳи таркибидан соғлиқни сақлаш, бандлик ва бошқа соҳа вакиллари ўрин олган бўлиб, биргина тиббиёт йўналишида бугунга қадар 43 та маҳалланинг 1 минг 758 та хонадонида яшовчи 1 минг 189 нафар беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ўрганишларда касалликлар аниқланган 683 нафар бемор юртдошларимизга амбулатор тавсиялар, 431 нафарига туман тиббиёт бирлашмасига йўлланмалар берилди. Шунингдек, 91 нафарига вилоят тиббиёт муассасаларида, 19 нафарига эса Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларига даволаниш учун имтиёзли йўлланмалар тавсия этилди.
“Маҳаллабай” тизими доирасида Тўрақўрғон туманида амалга оширилаётган ишлар кўлами кенг. Уйма-уй, хонадонма-хонадон юришлар орқали аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламига катта эътибор қаратилаётгани, ишсиз, касб-ҳунарсиз юртдошларимизни қайта ўқитилаётганидан кекса авлод вакиллари ҳам мамнун бўлмоқдалар.
Айни вақтда Тўрақўрғон касб-ҳунарга ўқитиш марказида боғдорчилик, сартарошлик, тикувчилик ва чет тили сингари 10 та йўналишда 200 нафардан ортиқ ҳамюртимиз ўзлари танлаган касб-ҳунар сирларини пухта ўзлаштирмоқдалар. Аҳамиятлиси уларнинг 30-40 фоизи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролардир. Ҳозирга қадар 430 нафардан зиёд юртдошларимиз марказни тамомлаб ўз йўналишлари бўйича фаолият юритмоқда.
Республика ишчи гуруҳи томонидан бугунги кунга қадар “Маҳаллабай” тизими доирасида олиб борилаётган ўрганишларда аниқланган муаммолар ҳал этиб борилмоқда.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Маҳалла, туман ва шаҳарлар криминоген вазиятдан келиб чиқиб «қизил», «сариқ», «яшил» ҳудудларга бўлинади – ИИВ

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда маҳалла, туман ва шаҳарлар криминоген вазиятдан келиб чиқиб, уч тоифага, яъни, «қизил», «сариқ», «яшил»га бўлиниши, маҳалладаги жиноят ўчоқлари аниқланиб, уларни келтириб чиқарувчи омиллар таҳлил қилиниб, шу йўналишда аниқ ва мақсадли ишлар олиб борилиши таъкидланди.

Шунингдек, энг кўп жиноят содир этилган маҳаллаларда қўшимча профилактика инспекторлари, тезкор вакил, патрул-пост ва йўл-патрул хизмати ходимларидан иборат алоҳида ички ишлар бўлинмалари ташкил этилиши, криминоген вазият мураккаб маҳаллаларга куч-воситалар қайта тақсимланиб, бевосита «жиноятлар ўчоқ»лари бартараф этиб борилиши белгилаб олинди.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Adliya To'raqo'rg'on
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область.
Главная цель поездки – ознакомление с исполнением поставленных ранее задач, изучение условий в махаллях, определение дальнейших планов исходя из волнующих население проблем.
Запланировано посещение промышленных предприятий, ознакомление с сельскохозяйственными проектами и проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_эксклюзив

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига етиб келди❗️Президент ўз ташрифини Янгиқўрғон туманидан бошлади.

(NAMANGANLIKLAR👇)
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD1YJZWk068RypXHMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан Наманган вилоятининг оғир худудларида электр билан боғлиқ муаммолар бартараф этилмоқда.
Тўрақўрғон туманида олиб борилган ишлар тафсилотлари.

Севимли ТВ Замон ахборот дастури.

@dunyoi_kabir.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАШРИФИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДАН БОШЛАНДИ (видео)

📹 Наманган вилоятига етиб келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз ташрифини Янгиқўрғон туманидан бошлади.

Юртбошимиз Бирлашган Араб Амирликларининг “Сура Дженерал инвестмент” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан ташкил этилган замонавий интенсив боғзор билан танишмоқда.

🌐 Тезкор ва муҳим хабарлар namangan24.uz сайтида.
Фойдали каналга уланиш:
📲 @namanganim24