Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.45K subscribers
55.8K photos
3.26K videos
18 files
4.53K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Президент ёшларга: Йўлларингизни топиб, бирингизни икки қилиб, фарзандлар камолини кўриб яшасаларингиз - менинг энг катта мақсадим шу

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 февраль куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманига келди.

Давлатимиз раҳбари ўтган йили июнда вилоятда бўлганида Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларини боғдорчиликка ихтисослаштириш яхши самара беришини айтган эди. Жорий йил 11 январда эса «Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

Шунга мувофиқ, ушбу тоғли туманларда замонавий боғ ва токзорлар ташкил этилмоқда.

Улардан бири — Янгиқўрғондаги “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамиятининг боғи. Бу ер илгари суғорилмас, шу сабабли ундан унумли фойдаланилмас эди. Бирлашган Араб Амирликларининг 3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилди.

Аввало, 250 метр чуқурликдан сув чиқарилди. Ҳовуз қазилиб, томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди. Ўтган йили Италиядан кўчатлар олиб келиниб, 48 гектарга гилос, 26 гектарга ўрик, 22 гектарга шафтоли, 7 гектарга олхўри экилди.

Президентимиз боғнинг иқтисодий самарадорлиги билан қизиқди. Бу ердаги меваларнинг ҳосилдорлиги оддий усулдагисига нисбатан 3 баробар юқори. Навлари ҳам бозорбоп. Томчилатиб суғориш тизими натижасида ҳар гектар ердан 2 баробар кўп сув иқтисод қилиш мумкин.

Дарахтлар келгуси йили ҳосилга киради. Боғнинг йиллик қуввати 5 минг тонна бўлади. 4 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Корхона яна минг гектарда боғ яратишни мақсад қилган.

Боғда 40 киши иш билан таъминланган. Қатор ораларида сабзавот етиштириш учун ишсиз ёшларга ер бўлиб берилган.

Давлатимиз раҳбари шундай ёшлар билан суҳбатлашди.

Сизларнинг ишли бўлганларингни, кайфиятларингни кўриб хурсандман. Йўлларингизни топиб, иш билан бўлиб, бирингизни икки қилиб, фарзандлар камолини кўриб яшасаларингиз - менинг энг катта мақсадим шу. Бунинг учун шу билан чегараланмай, кўпроқ билим олишингиз, янги марраларга интилишингиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Илгари наманганлик 160 минг киши хорижга иш излаб кетгани, бугун яратилаётган имкониятлар натижасида 100 минги юртимизга қайтиб келгани таъкидланди.

— Ёшлар йўлини тасаввур қилолса, куч пайдо бўлади. Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак. Ҳаёт мактабини ўтаган инсон дунёга бошқача қарайди. Ёшларнинг яхшисиям, ёмониям бизнинг фарзандларимиз. Сизларга ўхшаган интилувчан, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, касб-ҳунарли ёшлар бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиши керак, - деди Президент.

Давлат раҳбари интенсив боғнинг инвестори билан мулоқотда бўлди.

Шу ерда Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Чуст туманидаги “Chust textile” хусусий корхонаси билан танишди.

Ҳозирда 1 200 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилаётган ушбу корхона “Наманган” эркин иқтисодий зонасида жойлашган бўлиб, йилига 5 минг тонна мато, 15 млн. дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 100 фоиз экспорт қилинади.
Президент Чустдаги тўқимачилик корхонасида бўлди

Давлат раҳбари Чуст туманидаги “Chust textile” хусусий корхонасини бориб кўрди.

Ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш - давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналиши. Шу мақсадда шаҳар ва туманларда тўқимачилик мажмуалари ташкил этилмоқда. Чунки бунинг учун хомашё, инфратузилма ва бозор бор.

“Chust textile” корхонаси “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ташкил этилган. Фабриканинг иккита комплексида 1 минг 300 киши меҳнат қилмоқда.

Корхона буюртмага қараб, барча турдаги устки ва ички кийимларни ишлаб чиқариши мумкин. 2020 йилда қарийб 2 минг тонна мато ҳамда 5 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Италия, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатларга 9 миллион доллардан зиёд экспорт қилинган. Жорий йилда экспортни 12 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Президент корхонадаги иш жараёнини, тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди.

— Илгари эгилиб пахта экардик, эгилиб терардик, лекин бошқа давлатларни боқардик. Охирги йилларда яратилган имкониятлар туфайли янги корхоналар пайдо бўляпти, тадбиркорлар эмин-эркин ривожланяпти, қайта ишлаш даражаси ошяпти. Кластерлар тузиб, пахтани эгали қилганимиз учун унинг сифати ҳам ўзгараяпти. Пахта сифатли бўлса, тадбиркорга осон бўлади, маҳсулоти сифатли, рақобатбардош бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Яна бир жиҳати, корхона бинолари кўп материаллар сарфланмай, ангар усулида барпо этилган. Натижада қурилишнинг ўзидан 6 миллион доллар иқтисод қилинган.

Давлатимиз раҳбари бунинг маҳсулот таннархига, рақобатбардошлигига таъсирини таъкидлаб, бошқа тўқимачилик мажмуаларини ҳам шундай лойиҳа асосида қуриш бўйича кўрсатма берди.

“Chust textile” лойиҳасининг умумий қиймати қарийб 12 миллион доллар бўлиб, уч босқичга мўлжалланган. Тўлиқ қувватда йилига 5 минг тонна мато, 15 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Ишчилар сонини 2200 га етказиш режалаштирилган.

Шу ерда Наманган вилоятида амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари тақдимот қилинди.
Маҳалладаги кичик саноат зонасида 22 та корхона бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида бўлди.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида саноат салоҳиятини янада ошириш учун туман ва шаҳарларда технопарк, кичик саноат зоналари, ҳудудий кластер ва логистика марказлари ташкил этилишини айтган эди.

Хусусан, Наманган вилоятида 72 та кичик саноат зонаси учун жой ажратилган. Бугунги кунда шундан 34 таси қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Даштбоғдаги мажмуа яқинда ташкил этилганига қарамай, корхоналар бирин-кетин ишга туша бошлади. Масалан, “Dream liner tekstil” масъулияти чекланган жамиятида махсус кийимлар ва эркаклар кўйлаги тикиш йўлга қўйилди. Бу ерда 120 нафар маҳаллий аҳоли ишламоқда.

Шавкат Мирзиёев улар билан мулоқотда бўлди.

- Эшитяпсизлар, Ўзбекистонда «маҳаллабай», «хонадонбай» деган ибора пайдо бўлди. Бу дегани - ҳар бир оиланинг дардини, ниятини билиб, уларга елкадош, кўмакдош бўлиш, шароит яратишга ҳаракат қиляпмиз. Маҳаллангизда мана шундай жой қурилгани, сизлар ишли бўлиб, бир-бирларинг билан кўришиб, вилоятда, мамлакатимизда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб, яхши кайфиятда яшаётганларингиз - ана шу ҳаракат натижаларидан бири. Олдинда яна режаларимиз, мақсадларимиз кўп. Наманганга ҳам одамларнинг эртанги кунини яхши қилиш учун катта замин, катта маблағлар билан келдик, - деди Президент.

Бу ерда яна тўртта корхона фаолият юритмоқда. “Navro‘z tekstil sanoat” корхонасида болалар ва эркаклар кийими, “Aziz Dizayn Servis” ширкатида сумка, рюкзак ва чамадон, “Biaz text”да сендвич панеллар ишлаб чиқарилмоқда. “Келажак мега строй” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўқув маркази очилган. Мазкур корхоналарда 300 га яқин иш ўрни яратилган.

 “Даштбоғ” кичик саноат зонаси майдони қарийб 4 гектар. Яна кўплаб корхоналарда қурилиш, ускуналар ўрнатиш давом этмоқда. Саноат зонасида умумий қиймати 119 миллиард сўмлик 22 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. 3 мингдан ортиқ иш ўрни яратиб, 2,7 миллион долларлик экспорт қилиш мўлжалланган.

Шу ерда Наманган вилоятида йўл, транспорт, қурилиш ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари Ахсикент ёдгорлигини очиқ осмон остидаги музейга айлантириш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди.

- Ахсикент - жуда нодир ёдгорлик. У ердаги ишларни илм билан, миллий ғурур билан, ҳурмат билан қилиш керак. Бу жой «Наманганнинг Регистони» бўлиши керак, - деди Президент.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Наманган шаҳрида жойлашган “Даштбоғ” кичик саноат зонаси билан танишди.

Умумий қиймати 126,4 млрд сўмни ташкил этувчи ушбу КСЗда жами 22 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган ва йилига 48,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ҳамда 2,7 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиши кутилмоқда.

Лойиҳалар ишга тушиши ҳисобига эса 3200 та янги иш ўринлари яратилади.