ЭЗГУ ИШЛАРГА ОҚ ФОТИҲА БЕРИЛДИ
Аввал хабар қилганимиздек, бу йил туманимизнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Узумзор маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури асосида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари рўёбга чиқарилиши кўзда тутилган. Бугун туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова иштирокида мазкур МФЙда ўтказилган тадбирда ана шу эзгу тадбирларга оқ фотиҳа берилди.
Туман ҳокими давлатимиз томонидан қишлоқларни кўркам ва ҳар томонлама намунали қиёфага келтириш учун ҳаракат кетаётган бир пайтда ҳар бир киши бундай эзгу ташаббусга муносиб ҳисса қўшиши кераклигини алоҳида таъкидлади. Айниқса, баҳор нафаси тобора сезилиб бораётган бугунги кунларда кўчалар, ариқ бўйларини тозалаш, хас-ҳашаклар ҳамда чиқиндиларни ташиш, девор ва дарахтларни оқлаш зарурлиги айтилди.
Узумзорни обод гўшага айлантириш учун давлат бюджети ҳисобидан миллион-миллион сўмлаб маблағ йўналтирилиши, бундай ғамўрликка жавобан маҳалладошлар ҳар бир ишда жонбозлик кўрсатишлари кераклиги алоҳида таъкидланди.
Маҳалла аҳли эзгу ташаббусга ўзларининг фаолликлари билан жавоб беришларини билдирдилар. Дуо-фотиҳа қилиниб, ҳамма ободонлаштириш тадбирларига киришди.
БЕКОР ЎТИРМАСЛИК КЕРАК
Бугун бирор фойдали меҳнат билан шуғулланиб, оиласи фаровонлигига ҳисса қўшаман, деган одам учун ҳамма шароит бор. Бунинг исботини Узумзор маҳалласида ҳам кўрдик.
МФЙ гузарида мўъжазгина тикувчилик цехи жорий этилиб, бир неча хотин-қизлар юмуш билан таъминланибди. Яъни ҳудудда чевар тикувчи сифатида танилган Камола Парпиева ўз билим ва маҳоратини ёшларга ўргатмоқда.
- Банк муассасасидан кредит олиб, тикувчилик машинасига эга бўлгандим, энди бу ерда маҳоратимни янада оширяпман, - дейди мамнун Муҳаббат Мамадалиева.
Банк муассасаси кредити асосида қуёнчилик билан шуғулланишга аҳд қилган Маъсума Тўрабоева хонадони ҳам ҳавас қиладиган даражада. Бинолар кўркам, замонавий. Муҳими, озода ва шинам.
Мамажоновлар хонадонида бўлганимизда эса бежирим катаклардаги товуқлар эътиборимизни тортди.
- Касбим асли тракторчилик. Фермер хўжалигида ишлайман, аммо уйда қўй, товуқ боқаман. Қолаверса, ихтиёримиздаги токзорда оилавий бўлиб узум парвариши билан ҳам шуғулланамиз, - дейди 29 ёшли Одилжон. - Хуллас, ҳеч қачон бекор ўтирмаймиз. Шу сабабли пулга ҳам зориқмаймиз.

КУЙМОЗОРЛИК ЧИРОЙЛИ ТУРМУШ СОҲИБЛАРИ
УЛАР ЕРГА МЕҲРИЛАРИ ОРТИДАН ҚЎШИМЧА ДАРОМАД КЎРИШЯПТИ
Куймозор маҳалласи аҳли асосан чорвачилик билан шуғулланса-да, томорқа деҳқончилиги борасида ўзига хос мактаб яратганлар оз эмас. Олимжон Мамажонов ана шундай замон билан ҳамнафас кишилардан. 8 йил бурун 8 сотих майдонга иссиқхона ташкиллаб, лимон кўчатлари ўтқазганди. 2 йилда ҳосилга кирган цитрус мевалар мавсумда 2 тонна ҳосил берди.
- Лимон етиштириш у қадар мураккаб эмас, - дейди хонадон бекаси, 39-мактаб ўқитувчиси Феруза Нуриддинова. - Қиш фаслида қаров талаб қилмайди. Кунлар илий бошлаши билан парваришига аҳамият қаратсангиз, кўзлаган мақсадингизга етаверасиз.
Феруза опанинг айтишича, Мамажоновлар оиласи мавсумда 17 миллион сўмлик лимон сотишди. Етиштирилган ҳосилдан яна пича бор. Бу йил 20 сотихли боғларига ҳам иссиқхона ташкиллашмоқчи.
- Оиласи ибратли маҳалладошимиз ерга меҳрилари туфайли тўйлар қилишди, уйлар қуриб, машина сотиб олишди, - дейди маҳалла раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик йўналиши бўйича раис ўринбосари Соҳиба Зоҳидова.
Эътиборлиси, Куймозорда томорқада ишлаш орқали ўзига чиройли турмуш шароитини яратиб олганлар бир неча. Улардан Мухторжон Раҳмонов, Фарида Мадраҳимова, Фарҳоджон Мамажонов, Мақсуджон Мамадиевларнинг ҳаётига ҳамма ҳавас қилади.

ТУМАН МАРКАЗИ – ТЎРАҚЎРҒОН ЮЗИ
ноқонуний қурилмалар билан унинг кўркамлигини бузманг
Сайёҳлар ва меҳмонлар қайси жойда бўлмасин, биринчи галда мамлакатнинг пойтахти, шаҳар ва туманлар марказларини кўздан кечиради. Шунга қараб юртга баҳо беради, қизиқиши ортади. Тадбиркор бўлса бизнес ҳамкорликка интилади. Аксинча бўлсачи...
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарори ҳамда Наманган вилоят ҳокимининг “Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини ўрганиш ишларини ташкил этиш ва қурилиш ишларини назорат қилишни янада кучайтириш тўғрисида” 2021 йил 29 январдаги 53-сонли қарорининг бажарилишини таъминлаш бўйича туман худудий комиссиясининг ҳисобот беришича, кейинги икки кун ичида туманимиздаги “Тошкент”, "Исвахон" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 35 тадан ортиқ ноқонуний қурилиш ҳамда кўчма қурилмалар бузиб ташланди ёки эгалари томонидан кўчириб олиб кетилди.
-Энди бундай тартибсизликка асло йўл қўйилмайди. Қўлимизда қонунбузарларга нисбатан жиддий чоралар кўриш ҳақида кўрсатмалар мавжуд,-дейди туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими бош мутахассиси Акмалжон Тўраев.

Forwarded from Deleted Account
ТОВУҚЛАР ОЗУҚАСИ БИЛАН ТАРҚАТИЛДИ
Калвак маҳалла фуқаролар йиғинида 31 нафар хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га, 13 нафар йигит-қизлар эса «Ёшлар дафтари»га киритилган. Бугун уларнинг ҳар бирига 10 тадан товуқ 1 қопдан озуқа еми билан тарқатилди.
- Ғамхўрликдан баҳраманд бўлган маҳалладошларимизнинг барчалари хурсанд бўлишди, - дейди МФЙ раиси ўринбосари Муҳайё Саидова. - Ахир бироз парваришланса, товуқлар тухумга киради. Қолаверса, емни захира қилиб олгунларига қадар бепул берилган озуқадан бемалол фойдаланишлари мумкин.
Туман ҳокимлиги эътибори ва ТИФ «Миллий банки» ҳомийлиги остида ташкилланган бундай хайрия тадбири Кумидон маҳалласида ҳам ўтказилди. Яъни 12 та хонадон аъзолари ғамхўрликдан баҳраманд бўлдилар.
Айни шу маҳаллада «Миллий банк»нинг 6 миллион сўмлик субсидияси ҳисобидан 5 та хонадон енгил конструкцияли иссиқхона билан ҳам таъминланди.