Toshkent viloyati hokimligi
14.2K subscribers
36.9K photos
5.07K videos
48 files
20.6K links
Download Telegram
#Ёшлар_учрашуви
#Оққўрғон_тумани

👉Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгаши томонидан ёшлар етакчилари ўртасида ойлик доирасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Батафсил▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/ettakchilar_zaro_bellashishdi/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон_тумани
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

🔹Тошкент вилояти прокуратураси ташаббуси билан Оққўрғон ҳамда Ўрта Чирчиқ туманларида ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилди.

📌"Ёшлар дафтари"га кирган йигит-қизлар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

🔸Семинар давомида ёшлар мутахассислардан дастлаб ердан фойдаланиш усуллари юзасидан зарур маълумотларни олишди. Яъни, деҳқончиликнинг сир-асрорлари билан ўртоқлашишди.

🟢Оққўрғонлиқ Азимжон Бектемиров ишсизлиги юзасидан деҳқончилик учун ер сўраб мурожаат қилди. Унга ҳозирда 30 сотих ер берилди. У дастлаб кортошка экишни ва иккинчи мавсум экинига дуккакли маҳсулотлар етиштиришни ният қилган. Бунинг орқасидан оиласи даромадига ҳисса қўшмоқчи.

🎞Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оққўрғон_тумани

Кредит ҳисобига қандолатчилик цехи очилади

🔷Оққўрғон туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Касимбек Шинтемиров бошчилигида молия бўлими, тижорат банклари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ҳунармандлар уюшмаси ва маҳалла масъуллари “Уста Нормат” маҳалласига боришди.

Батафсил▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/kredit_isobiga_andolatchilik_tsekhi_ochiladi/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оққўрғон_тумани
#саховат

Саховатли инсонлар саховат кўрсатишди

✍️Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва “Зиёда- Ширин барака” МЧЖ ҳамкорликда “Халқобод” маҳалласида истиқомат қилаётган, ҳаёт синови билан мардонавор курашаётган 8 ёшли Умиджон Абдуманнопов ҳолидан хабар олишди.

Батафсил▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/sakhovatli_insonlar_me_r_ulashishdi/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги мактабда барча шароитлар мавжуд

❇️Оққўрғон туманидаги 38-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг пухта билим олиши, хорижий тилларни мукаммал ўрганиши учун махсус хоналар, компьютер хоналари, бадиий адабиётлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминланган кутубхона мавжуд. Бир сўз билан айтганда, таълим маскани замонавий таълим талабларига тўлиқ жавоб беради.

Шунингдек, зарур анжомлар билан тўлиқ жиҳозланган спорт зали, аниқ фанлар бўйича лаборатория хоналари ва фаоллар залларидан иборат қулайликлар ҳам мавжуд.

🎞Батафсил юқоридаги лавҳада

#Оққўрғон_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Жасур аждодларимиз хотирасига мусобоқа ўтказилмоқда

✔️Ватан озодлиги учун жонини фидо қилган Тўмарис, Широқ, Спитамен, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик сингари халқимизнинг мард ва жасур фарзандлари ёш авлод учун намуна тимсолидир.

📌 Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгаши, мудофаа ишлари ва халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақаларининг саралаш босқичлари ташкил этилди.

👬 500 нафардан ортиқ ёшларни қамраб олган мусобоқалар 44, 7, 10, 19, 25 ва 30-умумтаълим мактабларида катта форматда ўтказилди.

🏆Жорий йилнинг 25 феврал куни уюштириладиган мусобақанинг туман босқичига 5, 36, 49, 19, 23 ва 39- мактаб жамоалари йўлланма олди.

#Оққўрғон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
“WorldSkills” мусобақасига тайёргарлик бошланди

🏭Оққўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактабининг пайвандлаш устаси тўгарагида ўқувчи ёшлар ўртасида “WorldSkills” мусобақасига тайёргарлик юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Технологик машиналар ва жиҳозлар кафедраси билан ҳамкорликда "Касблар мусобақаси" бўлиб ўтди.

🔷Тадбирда Тошкент давлат техника университети Технологик машиналар ва жиҳозлар кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор Н. Дуняшин, кафедра доценти, техника фанлари бўйича фалсафа доктори З. Эрматов, Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқарма бошлиғи У.Тўхтаев, туман прокурори Д.Файзиевлар иштирок этишди.

🛍Тадбирда ғолиб иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

#Оққўрғон_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ширина-Ширинтой" номли боғча фаолиятини бошлади

🏡Оққўрғон туманида тадбиркор Д. Усмонова томонидан "Ширина-Ширинтой" номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилди. Замон талаблари асосида қурилган боғчага мудира Феруза Усмонова раҳбарлик қилмоқда.

🛏Ушбу кўркам маскан ёш авлодга хорижий тилларни мукаммал ўргатишга мослаштирилган бўлиб, замон талабларига мос жиҳозланган.

👩👦Таълим маскани 120 ўринга мўлжалланган. Айни пайтда 100 нафар тарбияланувчиларни ўз бағрига олган.

🔷Таълим-тарбия масканининг ёш авлодга кўп йиллар хизмат қилиши шубҳасиз.

#Оққўрғон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
“Меҳрли ўйинчоқлар” акцияси уюштирилди

✍️Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман кенгаши, 11, 4-мактаб ёшлар етакчилари ва туман сардорлар кенгаши аъзолари ҳамда хайрихоҳ ёшлар Чирчиқ шаҳар сардорлари билан биргаликда “Етакчилар ойлиги” доирасида “Меҳрли ўйинчоқлар” акциясини ташкил қилди.

Тадбир давомида 100 дан ортиқ ўйинчоқлар йиғилди.

🌷Бугун сардорлар ва етакчилар иштирокида ўйинчоқларни 78-ихтисослашган мактаб-интернати тарбияланувчиларига топширишди.

#Оққўрғон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ботир Зокиров санъати давомчилари кўрик-танлови

⚡️Оққўрғон туман маданият бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасига бағишлаб “Ботир Зокиров санъати давомчилари” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

📌Маданият вазирлиги ташаббуси билан 25- сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида уюштирилган тадбирда 30 дан ортиқ 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган Ботир Зокиров ижодига қизиқувчи ёшлар иштирок этиб, ўзларининг истеъдодларини намоён этишди.

✍️Ҳакамлар ҳайъати томонидан Сарвар Анорқулов ва Одил Дўстматовлар ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланма олишди.

#Оққўрғон
#Танлов

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube