Toshkent viloyati hokimligi
14.1K subscribers
37.3K photos
5.11K videos
48 files
20.8K links
Download Telegram
#саховат_ва_кўмак
#Ўрта_Чирчиқ

Ҳашар йўли билан кўча ободонлаштирилди

⚡️Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектори ҳудудидаги "Халқобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг 22-разъезд кўчасида туман ҳокими Олимжон Нурматов ва сектор раҳбарларининг хайрли ташаббуси билан ҳашар ташкил этилди.

🛣Тадбир жараёнларида "Халқобод" маҳалласининг 400 метрлик 22-разъезд кўчасига шағал ётқизилди.

🔥Шунингдек, кўчада яшовчи 10 та хонадонга беминнат 1 тоннадан кўмир ҳам тарқатилди. Ҳашарда корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#саховат

Қорбобо совға улашмоқда: Умидага диван тортиқ қилинди

❇️Тошкент вилоят ҳокими Рустам Холматов ташаббуси билан "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги ҳамда саховатли ташкилотлар ҳомийлигида савобли ишлар амалга оширилди.

🔰Шу муносабат билан бугун вилоятдаги маҳаллаларда истиқомат килаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ҳамда васийликда бўлган, ногирон ва етим болалардан 140 нафари йиғилди. Улар учун тўкин дастурхон ёзилди. Албатта, болалар бундай ғамхўрликдан кўнгиллари кўтарилиб, шод бўлишди.

🎂Шинам масканда ташкил этилган байрамона тадбирда эстрада юлдузлари ҳам иштирок этишди. Куй-қўшиқлар остида болажонлар рақсга тушишди. Хонандалар билан бирга, ўзлари ҳам қўшиқ куйлашди.

🎁Тадбирнинг энг ёдда қоларли жиҳати, болажонлар бир ой аввал Қорбобога совға сўраб хат ёзишганди. Масалан, Умида Абдуҳакимова Қорбободан юмшоқ ва чиройли диван сўраган эди. Унга диван совға қилинди. Барча болаларга совғалар топширилди. Уларга турли хил уй жиҳозлари ҳам берилди. Хусусан, шкаф, диван, қимматбаҳо буюмлар, велосипедлар, китоб жавонлари, шунингдек, турли хил ўйинчоқлар, китоб, дафтар, ширинликлар тортиқ қилинди.

✳️Тадбир сўнгида болажонлар ташкилотчилар ва ҳомийларга миннатдорчилик билдиришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Саховат

Тошкент вилоятида “Вақф” хайрия жамоат фондининг хайрия ишлари давом этмоқда

Бугунги кунда бутун дунёда кузатилаётгани каби юртимизда ҳам ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши қайд этилган.

Шу муносабат билан яқинда Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйларида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари бошланганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берилган эди.

Шунингдек, 26 декабрь куни аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди. Унда Бўстонлиқ, Паркент, Чиноз, Бекобод туманлари ва Ангрен шаҳрида қурбонликлар қилинди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

27 декабрь куни хайрия ишлари режасига мувофиқ, Чиноз туманидаги Қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси, Бўстонлиқ, Пискент, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳам ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва қимматбаҳо совғалар етказиб берилди.

Бундан ташқари, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 25-30 декабргача Тошкент вилоятидаги 10 440 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш кўзда тутилган.

Хайрия тадбирларига вилоят бош имом-хатиби Жасур Раупов бошчилигидаги ҳудудлардаги имом-хатиблар ҳам иштирок этмоқдалар ва хайрли дуолар қилинмоқда.

Яхши амаллар қилиш тўғрисида Аллоҳ таоло ўз бандаларини доимо хайру саховатли бўлишга буюради. Сахийлик ва меҳр-оқибат инсонга доимо бахт-саодат келтирадиган ва ўзгаларнинг севимли кишисига айлантирадиган хислатдир. Меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик, сахийлик халқимиз ардоқлаган, асрлар оша амал қилиб келаётган гўзал фазилатдир.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​​#Саховат

Олмалиқ шаҳрида “Вақф” хайрия жамоат фондининг хайриялари улашилмоқда

Республика “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Олмалиқ шаҳридаги аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди.

"Парпи ота" зиёратгоҳида жонлиқ сўйилиб, қурбонлик ато қилинди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Хайрия тадбирларига шаҳар бош имом-хатиби Хусниддин Ортиқов бошчилигидаги ҳудудлардаги ноиблар ҳам иштирок этмоқдалар ва хайрли дуолар қилинмоқда.

Яхши амаллар қилиш тўғрисида Аллоҳ таоло ўз бандаларини доимо хайру саховатли бўлишга буюради. Сахийлик ва меҳр-оқибат инсонга доимо бахт-саодат келтирадиган ва ўзгаларнинг севимли кишисига айлантирадиган хислатдир. Меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик, сахийлик халқимиз ардоқлаган, асрлар оша амал қилиб келаётган гўзал фазилатдир.

@Olmaliq_shahri
#Оҳангарон_тумани
#саховат

“Вақф” фонди эҳсонлари хонадонларга етказиляпти

⚡️Айни кунларда аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, фонд томонидан 25-30 декабрь кунлари Тошкент вилоятидаги 10 440 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш кўзда тутилган.

Бугун Оҳангарон туманидаги 290 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Хайрия тадбирларида туман ҳокимлиги мутасаддилари, тумандаги барча имом-хатиблар ҳам иштирок этиб, маҳалла масъуллари билан биргаликда эҳсонларни ўз эгаларига тарқатишда фаоллик кўрсатишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат

⚡️Айни кунларда аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, мазкур фонд томонидан 25-30 декабрь кунлари Тошкент вилоятидаги 10 440 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш кўзда тутилган.

📌Жумладан, Оҳангарон туманидаги 290 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Хайрия тадбирларида туман ҳокимлиги мутасаддилари, тумандаги барча имом-хатиблар ҳам иштирок этиб, маҳалла масъуллари билан биргаликда эҳсонларни ўз эгаларига тарқатишда фаоллик кўрсатишди.

👉 Каналга уланиш
: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай
#Саховат_меҳр_кўмак

Байрам арафасида эҳтиёжманд оилалардан хабар олинмоқда

❇️Қибрай туман прокурори С.Салихов ташаббуси билан Янги йил байрами арафасида 2-сектор ҳудудидаги "Темир дафтар"га киритилган 10 нафар эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари етказиб берилди.

Шунингдек,Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти туман бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 нафар оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга Янги йил байрами совғаси топширилди.

♻️Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан имконияти чекланган ёшларга "Хайрия акцияси" доирасида байрам совғалари тақдим этилди. Акция давомида 20 нафар ногиронлиги бўлган ёшларга совғалар топшириш режалаштирилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат

Пискент туманидаги 270 хонадонга “Вақф” хайрия жамоат фондининг хайриялари улашилди

🌙Республика “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Пискент туманида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар учун хайрия тадбири ўтказилди.

📦Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 270 та оилага ўн бир хил турдаги 500 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

🤲Аҳолининг хайрли дуолари олинди.

👉 Каналга уланиш
: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тошкент_тумани
#Саховат

“Вақф” фонди эҳсонлари

Айни кунларда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

📌 Хусусан, ҳозиргача фонд томонидан Тошкент туманидаги 680 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн икки хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

🤝 Хайрия тадбирларида туман ҳокимлиги мутасаддилари, тумандаги барча имом-хатиблар ҳам иштирок этиб, маҳалла масъуллари билан биргаликда эҳсонларни ўз эгаларига тарқатишда фаоллик кўрсатишмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат #Ҳоким

Байрам кунларида беморлар, ночор ва кўнгли ярим инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизнинг хайрли ишларидан ҳисобланади.

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳам ҳар йили Янги йил байрами арафасида хасталар, эҳтиёжманд ва кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олишни анъанага айлантирган.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ
#саховат_ва_кўмак

💵Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов, Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутати Феруза Бабашева ва тадбиркор Қобул Дўсовлар ташаббуси билан саховатпеша ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги 19 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга беғараз моддий ёрдамлар тарқатилди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оққўрғон_тумани
#саховат

Саховатли инсонлар саховат кўрсатишди

✍️Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва “Зиёда- Ширин барака” МЧЖ ҳамкорликда “Халқобод” маҳалласида истиқомат қилаётган, ҳаёт синови билан мардонавор курашаётган 8 ёшли Умиджон Абдуманнопов ҳолидан хабар олишди.

Батафсил▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/sakhovatli_insonlar_me_r_ulashishdi/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рамазон
#саховат
#эзгулик

⚡️Улуғ кунларда бир-биримизга саховат, меҳр, яхшилик улашишга улгурайлик! Улуғларимизнинг дуосини олишга ошиқайлик! Биргина эзгу сўз, эзгу амал билан кўнгилларни шод этиш - энг олий бахт!

🎞Видеолавҳа шу ҳақда👆

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифторлик_вақти
#саховат

⚡️Пискент туманида "Рамазон туҳфаси" акцияси доирасида ташкил этилган тадбир жараёнидан видеолавҳа

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#саховат

Ангренлик 81 оилага 102 миллион сўмликдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди

👉
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат

Ногиронлиги бўлган аёлга янги ўй қуриб берилди

Юқори Чирчиқ тумани "Қорасув" маҳалла фуқаролари йиғини "Ҳамкорлик" кўчаси, 85-уйда истиқомат қилувчи Флюра Бекқулова ва унинг ногиронлиги бўлган ўғли Тимур Багаповлар шу кунга қадар нураб кетган эски уйда истиқомат қилиб келишаётган эди.

Туман ҳокими У.Атемовнинг ташаббуси ва ҳудуд депутати Алишер Шокировнинг саъй ҳаракатлари натижасида улар яшаётган ҳовлининг ярмига яшаш учун янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Қурилиш ишлари тўлиқ тугатилгач, барча шароитлари билан таъминланган уй ўз эгасига топширилди.

📹 Видеолавҳа Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#айнидам
#саховат

🏠 Энди уларнинг ўз бахт ошиёни бор...

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#мурувват
#саховат

📌Юрагида туғма нуқсони бор болаларни соғломлаштириш учун ғамхўрлик кўрсатилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#саховат
#инсон_азиз

📌Кам таъминланган оила фарзандларига мактаб формалари совға қилинди

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok