ТOSHKENT VILOYATI
76 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#жараён

🔎Олмалиқ шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари томонидан «Бўстон» МФЙ ҳудудида жойлашган 7/1 кичик ноҳиясида жойлашган қозонхонанинг жорий ҳолати ўрганилди.

❇️ Маълумот учун, мазкур қозонхона 1995 йилда бунёд этилган бўлиб, «Мўйноқ орол» УЖМШга қарашли 5 та кўп қаватли уйларда жойлашган 460 та хонадонлар ҳамда ва 1 та МТМга иссиқлик энергияси етказиб беради.

⚡️Қозонхонада бугунги кунда ТГ-3/95 табиий газга ишловчи қозон ва заҳирада КВА-085 маркали 2 дона мазут қозонлар мавжуд. Ушбу қозонхона йилига 4200 ккал иссиқлик энергия қувватини ишлаб чиқаради.

t.me/toshvilkommunal
#муаммо_ва_ечим

Ижтимоий тармоқлардаги телеграмм каналида эълон қилинган Олмалиқ шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган 80-а сон кўп қаватли уйнинг том қисми билан боғлиқ мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🔎Мазкур кўп қаватли уй Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ тасарруфидаги кўп қаватли уйлар сирасига киради.

ОКМК Ахборот хизматининг бизга маълум қилишича, ушбу ҳолат соҳа мутасаддилари томонидан жойига чиқиб, ўрганилган.
Фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, муаммонинг ечими юзасидан зарурий чора-тадбирлар амалга оширилган.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#ҳудудлардан_хабарлар
#жараён

🪜Чирчиқ шаҳар 2-кичик ноҳиясида жойлашган 1-сонли кўп қаватли уйга фрамуга ойналарини ўрнатиш ишлари изчиллик билан давом этмоқда.

t.me/toshvilkommunal
#мурожаат_ва_ечим

🔎Оҳангарон шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган 9-сон кўп қаватли уйнинг 24-хонадонида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан тунги ёритиш чироқлари билан боғлиқ мурожаат келиб тушган эди.

❇️ Мазкур мурожаат БСК ишчи-ходимлари ўз вақтида эътиборга олиниб, кўп қаватли уйнинг кириш йўлагига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

t.me/toshvilkommunal
#жараён
#биллинг
📲Кўп қаватли уйлар аҳолиси ўртасида мажбурий бадаллар ва коммунал тўловларни электрон иловалар орқали амалга оширилишини оммалаштириш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
🔎 Чунки бунда энг аввало вақт сарфи тежалишига эришилиб, ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мутахассислари ҳамда Нурафшон шаҳар уй-жой хизмат кўрсатиш бўлими масъуллари билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳридаги 108 та кўп квартирали уйларнинг электрон маълумотларини биллинг тизимига улаш, шунингдек мажбурий бадал тўловларини биллинг тизими орқали тўланишини назорат қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

❇️ Маълумот учун, жорий йилнинг 12-май санаси 10: 00 ҳолатига кўра, биллинг тизими орқали 65 млн. сўм миқдоридаги тўловлар электрон тизимга киритилди.

t.me/toshvilkommunal
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бекобод шаҳри 15-кичик даҳа, 11-уйда яшовчи аҳолини ширкатга қўшилишга мажбурлаб, лифтни, кириш йўлакларининг электр тармоғини ва сув насосларини ўчириб қўйишгани ҳақида шикоят билдирилган.
Ушбу ҳолат бўйича Бекобод шаҳар уй-жой соҳаси мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Маълум бўлишича,
бу кўп қаватли уйлар 2022 йилда бунёд этилган бўлиб, қурувчи ташкилот томонидан Уй-жой фондига топширилмаган уй ҳисобланади.
Ҳозирда мақолада тилга олинган ушбу кўп қаватли уйлар курувчи ташкилот балансида бўлиб, икки йилдан кейингина Уй-жой фондига қабул килиниши белгиланган.

Бекобод шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари томонидан ўрганишлар чоғида мазкур кўп қаватли уйлар аҳолисининг коммунал тўловлар(электр энергияси)дан икки йиллик қарздорликлари аниқлаб, тўловларни ўз вақтида амалга ошириш кераклиги ҳақида фуқароларга батафсил тушунтирилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#иссиқлик

🛠Тошкент вилояти «Иссиқлик манбаи» ДУК ишлаб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги барча ҳудудий бўлимларида навбатдаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал давом этаяпти.

❇️Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 20-майдаги ПҚ-5118 сонли қарорига мувофиқ, Ангрен шаҳридаги иссиқлик тармоқлари ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича "АНГРЕН ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ" ДУКга қарашли 3/2 даҳаси худудида 40 метр лоток тозаланди.
Шунингдек, Д-100 мм ўлчамли 30 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари ҳимоя қопламалари билан ўралиб, Д-100 мм ўлчамли 40 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари қувурлари демонтаж қилинди.

t.me/toshvilkommunal