ТOSHKENT VILOYATI
76 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
Forwarded from KOMMUNAL
#САЙЁР_ҚАБУЛ_ЧИРЧИҚ

📌Айни дақиқаларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Чирчиқ шаҳар ҳокимияти ҳамда барча тизим ташкилотларининг раҳбар мутасаддилари иштирокида Чирчиқ аҳли учун сайёр қабул ўтказилмоқда. Унда аҳолининг коммунал соҳага оид мурожаатлари қабул қилиниб, жойида тезкор бартараф этиш бўйича зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

❗️Маълумот учун, ушбу сайёр қабулни шахсан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ўтказиши режалаштирилган эди, аммо Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрига ташрифи муносабати билан вазир ушбу шаҳарга хизмат сафари билан жўнаб кетди.

👉https://t.me/kommunaluzb
Forwarded from KOMMUNAL
#Сайёр_қабул

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри
да Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигида қатор вазирликлар ва ҳудудий ташкилотлар, хусусан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Оҳангаронликларнинг ҳар бир мурожаати рўйхатга олиниб, атрофлича ўрганилди. Вазирлик томонидан мурожаатларни жойида ҳал этиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун 10 дан ортиқ мурожаат рўйхатга олинган бўлса, шундан 1 таси жойига чиққан ҳолда ўрганилди ва бартараф этилди. 1 та мурожаат ижроси муддат талаб этилганлиги боис назорат остига олинди. 7 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тавсиялар берилди ва тегишлилиги юзасидан бошқа ташкилотларга йўналтирилди.

👉https://t.me/kommunaluzb
#мулоқот
#сайёр_қабул

⚡️Бугун Паркент туманининг "Қизилтоғ" қўрғонида яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул этилди.
Унда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, турли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари билан бир қаторда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари ҳам иштирок этиб, аҳолини қийнаётган муаммоларга қулоқ тутишди.

❇️Масалан, Красногорск шаҳарчаси «Файзобод»МФЙда жойлашган
90-сонли кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаро Гулнора Мирзаева иссиқлик тизимига оид масала юзасидан мурожаат қилиб, мутасаддилардан бу борада амалий ёрдам берилишини сўради.
🔎Фуқаронинг мурожаати бўйича вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи С.Убайдуллаев томонидан ҳудудий соҳа масъулларига масалани ўз вақтида ижобий ҳал этиш бўйича зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

📌Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Аппарат бошқаруви раҳбари З.Хамраходжаева, вилоят бошқарма бошлиғи С.Убайдуллаев ҳамда соҳага бевосита алоқадор туман мутасаддилари иштирокида 2022 йил 24 июнь соат 11:00 да Зангиота тумани Файз МФЙда жойлашган "Зангиота уй-жой калитли қурилиш" МЧЖ Бошқарув сервис компанияси биносида Зангиота туманида яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

📌Қабулда соҳага оид Файз, Эшонгузар, Қуёшли МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролардан Иссиқлик таъминоти, иссиқ сув, ертўла қисмидаги носозликлар, электроэнергия масалаларида мурожаатлар қабул қилиниб, жойига чиққан ҳолда ўрганилиб туман мутасадди раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.