ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#қулайлик
#жараён

🔎Оҳангарон тумани «Эйвалек» МФЙда жойлашган 3-сонли кўп қаватли уйнинг марказий электр тармоқлари (щитлар) «ZAMONAVIY UYLAR KELAJAK POYDEVORI»бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари томонидан мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда.

Матбуот хизмати
#жараён
#Оҳангарон_тумани

🔎Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 24-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, Тошкент вилоятидаги кўп қаватли уй-жойларнинг том қисмини мукаммал таъмирдан чиқариш бўйича манзилли дастур шакллантирилган.

❇️ Ушбу дастурга асосан, «GIDRO STROY SISTEM» МЧЖ пудратчи ташкилоти ишчи-ходимлари томонидан Оҳангарон тумани «Эйвалек» МФЙда жойлашган 5-сонли кўп қаватли уй-жойнинг кириш йўлакларини мукаммал таъмирлаш ишлари изчиллик билан олиб борилаяпти.

Матбуот хизмати
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда

Паркент тумани "Қизилтоғ" қўрғони (Красногорск)да яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

Унда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор туман мутасаддилари иштирок этишади.

Сайёр қабул вақти бугун соат 13:00 да "Қизилтоғ" қўрғони (Красногорск) маданият маркази биноси ҳовлисида бўлиб ўтади.

Изоҳ: Қабулда иштирок этувчиларни рўйхатга олиш соат 13:00га қадар давом этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔎Ижтимоий тармоқлардаги «Олтин воҳа» телеграм каналида эълон қилинган Ангрен шаҳар «Ўзбекистон мустақиллиги» МФЙда жойлашган 100-сонли кўп қаватли уйнинг том қисми билан боғлиқ мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🔎Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ангрен шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганишлар жараёнида том қисмида қурувчи ташкилот томонидан олиб борилган ишлар сифатсиз бажарилганлиги аниқланиб, ҳудудга техник хизмат кўрсатиб келаётган бошқарув сервис компаниясига том қисмидаги носозликни бартараф этиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
Ҳозирда куни кеча кузатилган кучли ёғингарчиликдан сўнг юзага келган ёмғир сувлари туфайли том қисмида таъмирлаш ишларини амалга оширишнинг вақтинчалик имкони йўқ.
Қисқа вақт ичида 100-сонли кўп қаватли уйнинг том қисмидаги камчиликлар БСК томонидан бартараф этилади.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Олис қишлоқ аҳли ҳузурида навбатдаги сайёр қабул

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#мулоқот
#сайёр_қабул

⚡️Бугун Паркент туманининг "Қизилтоғ" қўрғонида яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул этилди.
Унда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, турли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари билан бир қаторда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари ҳам иштирок этиб, аҳолини қийнаётган муаммоларга қулоқ тутишди.

❇️Масалан, Красногорск шаҳарчаси «Файзобод»МФЙда жойлашган
90-сонли кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаро Гулнора Мирзаева иссиқлик тизимига оид масала юзасидан мурожаат қилиб, мутасаддилардан бу борада амалий ёрдам берилишини сўради.
🔎Фуқаронинг мурожаати бўйича вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи С.Убайдуллаев томонидан ҳудудий соҳа масъулларига масалани ўз вақтида ижобий ҳал этиш бўйича зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Матбуот хизмати
⚡️⚡️⚡️Диққат! Эълон!

Оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда

🔎Зангиота туманида яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш мақсадида оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

Оммавий сайёр қабулда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Аппарат бошқаруви раҳбари З.Хамраходжаева, вилоят бошқарма бошлиғи С.Убайдуллаев ҳамда мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор туман мутасаддилар иштирок этишади.

Сайёр қабул вақти ва манзили:

❇️ 2022 йил 24 июнь соат 11:00 да
"Зангиота тумани Файз МФЙда жойлашган "Зангиота уй-жой калитли қурилиш" МЧЖ бошқарув сервис компанияси биносида бўлиб ўтади.

t.me/toshvilkommunal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

📌Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Аппарат бошқаруви раҳбари З.Хамраходжаева, вилоят бошқарма бошлиғи С.Убайдуллаев ҳамда соҳага бевосита алоқадор туман мутасаддилари иштирокида 2022 йил 24 июнь соат 11:00 да Зангиота тумани Файз МФЙда жойлашган "Зангиота уй-жой калитли қурилиш" МЧЖ Бошқарув сервис компанияси биносида Зангиота туманида яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

📌Қабулда соҳага оид Файз, Эшонгузар, Қуёшли МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролардан Иссиқлик таъминоти, иссиқ сув, ертўла қисмидаги носозликлар, электроэнергия масалаларида мурожаатлар қабул қилиниб, жойига чиққан ҳолда ўрганилиб туман мутасадди раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
ТOSHKENT VILOYATI UY-JOY KOMMUNAL XIZMAT KO’RSATISH BOSHQARMASI
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

✴️ Кўп квартирали уйларни бошқариш учун очиқ танлов ўтказилади

🔎Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июл куни «Кўп квартиралди уй жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» ги ПҚ-5152-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Олмалиқ шаҳрининг «Жаннат макон» УЖМШда жойлашган кўп қаватли уйлар ҳудудини «BIG SCAN AS PLYUS» МЧЖ бошқарув ташкилотига бириктириш мақсадида танлов эълон қилинганлигини маълум қиламиз.

❇️Талабгорларга қўйиладиган талаблар:

 Моддий-техник базанинг мавжудлиги;

 Охирги ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботлари (1-сон шакл: бухгалтерия баланси, 2-сон шакл: молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот)

 Тижорат банклари ва солиқдан қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;

 Ташкилот гувоҳномаси ва имзоси;

🔎Талабгорлардан юқорида қайд этилган маълумотларни танлов комиссиясига тақдим этиш сўралади.

✍️Манзил: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ФУРҚАТ МФЙ, ИПАК ЙЎЛИ КЎЧАСИ,
49- xonadon:1,2-уй

☎️Мурожаат учун
тел: +99893 576-08-07

👇👇👇Каналга уланинг:
https://t.me/toshvilkommunal
Forwarded from .....
🔎Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллаев Қибрай ва Тошкент туманларидаги иссиқлик қозонхоналарида бўлди.

❇️С.Убайдуллаев вилоят "Иссиқлик манбаи" ИЧБ ДУК ва тегишли масъуллар ҳамроҳлигида ҳудуддаги ПҚ-5118 қарори асосида объектларда олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини кўздан кечирар экан, ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берди. ✍️Матбуот хизмати
Forwarded from .....
Тошкент вилоят ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Барҳаёт Мелиев, Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллаев ҳамда вилоят "Тошкент сув таъминоти" АЖ раҳбари Янгийўл туманида бўлдилар.

Янгийўл тумани Шодлик МФЙ 49-52 сонли кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ижтимоий тармоқ орқали марказий оқова қувиридаги носозликлар юзасидан йўллаган мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди, ўрганиш жараёнида мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида мурожаатни ҳал этиш жараённи белгиланган муддатда якунлашга келишилди.
✍️Матбуот хизмати