ТOSHKENT VILOYATI
77 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#муаммо_ва_ечим

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлардаги телеграм каналида Олмалиқ шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган 13-сон кўп қаватли уйнинг ертўласи билан боғлиқ ҳолат акс этган танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🔎Мазкур муаммо вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси назоратига олиниб, ҳудудий мутасаддилар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ҳозирда ушбу мурожаат юзасидан "Олмалик таъмирлаш тиклаш» бошқарув сервис компанияси ҳамда "Тошкент сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар бўлими корхонаси ишчи- ходимлари билан ҳамкорликда муаммони тўлиқ бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Кўп қаватли уйнинг ертўласида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнлари тўлиқ якунига етгач, тафсилотлар ҳақида қўшимча ахборотлар берилади.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#муаммо_ва_ечим

🔎Чиноз тумани «Бунёдкор» МФЙ ҳудудидаги 6-сон ҳамда 7-уйларда 24-баёнома асосида том қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.

❇️ Шунингдек, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддиларининг сув таъминоти ходимлари ҳамкорлигида ўз вақтида олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида «Ёшлик» маҳалласи ҳудудидаги 3,4,5,6,16,17-сонли кўп қаватли уйларнинг марказий канализация қувурлари тозаланиб, аҳолини қийнаётган муаммо тўлиқ бартараф этишига эришилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#муаммо_ва_ечим

🔎 Янгийўл шаҳар «Янги фаровон» массивида жойлашган 20-уйнинг канализация қувурлари тўлиб қолаётганлиги билан боғлиқ муаммо аҳолини ташвишга солаётган эди.

Эндликда шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари саъй-ҳаракатлари билан оқава сув қувурлари ўт ўчириш машинаси ёрдамида тозаланди.

t.me/toshvilkommunal
#муаммо_ва_ечим

❇️ Оҳангарон тумани «Эйвалек» МФЙда 24 та кўп қаватли уйлар бор.
Ҳудуддаги 10-уйнинг ертўла қисмидаги темир эшиклар носоз ҳолатга келиб қолганлиги боис
аҳолига бирмунча ноқулайликлар келтираётган эди.

Мазкур муаммо туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасадлилари томонидан ўрганилгач, ҳудуддаги кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келаётган "ZAMONAVIY UYLAR KELAJAK POYDEVORI" МЧЖ бошқарув сервис компанияси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Соҳа масъулларининг ўз вақтида амалга оширилган саъй-ҳаракатлари туфайли кўп қаватли уй аҳлини ташвишга солаётган яна бир муаммо тўлиқ бартараф этилди.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#муаммо_ва_ечим

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

💧Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Бекобод тумани «Зафар» шаҳарчасидаги кўп қаватли уйнинг ертўла қисмидаги ичимлик суви қувурлари билан боғлиқ мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

❇️Видеолавҳада Бекобод тумани «Истиқлол» МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган 2-сонли кўп қаватли уй ҳақида сўз борган. Ҳозирда мазкур уй аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи бўйича туман Уй-жой коммунал бўлими, ҳудуд қурилиш бўлими масъуллари, «Тошкентсувтаминоти» МЧЖ Бекобод тумани филиали ходимлари билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан муаммони ҳал этишнинг чоралари кўрилмоқда.

Тафсилотлар ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#муаммо_ва_ечим

Ижтимоий тармоқлардаги телеграмм каналида эълон қилинган Олмалиқ шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган 80-а сон кўп қаватли уйнинг том қисми билан боғлиқ мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🔎Мазкур кўп қаватли уй Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ тасарруфидаги кўп қаватли уйлар сирасига киради.

ОКМК Ахборот хизматининг бизга маълум қилишича, ушбу ҳолат соҳа мутасаддилари томонидан жойига чиқиб, ўрганилган.
Фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, муаммонинг ечими юзасидан зарурий чора-тадбирлар амалга оширилган.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#муаммо_ва_ечим
#ўрганиш

🏢Кўп қаватли уйлар аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларига қачон ечим топилади?

Қачонки, улар билан жойига чиқиб мулоқот қилинса. Аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб, камчиликлар устида ишланса.


❇️ Тошкент туманида ҳам 273-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида кунлик 5 та кўп қаватли уйлардаги муаммоларни ўрганиш жараёнлари изчиллик билан давом этаяпти.

🔎Куни кеча туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари томонидан «Озодлик» маҳалласида жойлашган 4 та 17-21-сонли уйлар ҳамда «Ҳувайдо» МФЙдаги 1 сонли уйлар аҳолисининг муаммолари ўрганиб чиқилди.

🔷Ўрганишлар чоғида ушбу кўп қаватли уйлар аҳолисининг ичимлик суви, табиий газ таъминоти, канализация тизими, ободонлаштириш,том қисмини таъмирлаш, чиқинди контейнерлари ўрнатиш каби 20га яқин мурожаатлари шу жойнинг ўзида кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш чоралари амалга оширилди.


Каналга уланинг:👇👇👇
t.me/toshvilkommunal
#муаммо_ва_ечим
#Чиноз_тумани

❇️Чиноз туманидаги «Усмонова Зиёда» бошқарув сервис компанияси диспетчерлик хизматига кечаси соат 23 00лар оралиғида ҳудуддаги « Ёшлик» МФЙда жойлашган 8-кўп қаватли уйнинг сув қувури ёрилиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

💧Вазиятдан хабар топган бошқарув сервис компанияси ходимлари ишчи гуруҳи дарҳол ишга киришиб, носозлик нуқтасини тўғирлашга астойдил киришишди.

Шундан сўнг, қисқа вақт ичида кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида жойлашган сув қувурлари янгиларига алмаштирилиб, аҳолини қийнаётган ушбу коммунал муаммо ўз вақтида ҳал этилди.

t.me/toshvilkommunal
#муаммо_ва_ечим

🔎Чиноз тумани «Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-сонли кўп қаватли
уйнинг шундоққина яқинида ўсган дарахт шохларининг тарвақайлаб ўсиши туфайли том қисмида ноқулайликлар юзага келаётган эди.

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассисларининг ободонлаштириш соҳаси вакиллари билан олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида маҳалла аҳлини ташвишга солаётган муаммо ўз вақтида ҳал этилди.

Бунда махсус техникалар ёрдамида том қисмига зарар келтирган дарахт шохларига шакл берилиб, тартибга келтирилди.

t.me/toshvilkommunal
#Бўстонлиқ_тумани
#муаммо_ва_ечим

❇️Ўзбекистон Республикаси Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 273-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Бўстонлиқ тумани «Намуна» МФЙ Фурқат кўчаси 5-уй ҳамда Меҳрибон кўчаси 3-уйда истиқомат қилаётган аҳолининг мурожаатлари ўрганилмоқда.

🔎Шунингдек, туманнинг «Истиқлол» МФЙ Бирлик кўчасидаги 22-сонли кўп қаватли уй аҳолиси иштирокида суҳбат ташкил этилиб, мажбурий бадалларни ўз вақтида амалга ошириш, БСКларнинг азалликлари ҳақида тарғибот ишлари олиб борилаяпти.

t.me/toshvilkommunal