ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#иссиқлик_қозонхонаси
#Паркент_тумани

❇️Айни кунларда Паркент тумани Красногорск қўрғонида жойлашган иссиқлик қозонхонасидан унумли фойдаланиш бўйича билдирилган таклифлар кўриб чиқилмоқда.

🔎Режага кўра, бугунги кунда ушбу қозонхонани тадбиркорлик мақсадида давлат-хусусий шерикчилик асосида аукционга қўйиш ёки Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг тегишли хатига асосан, масжид қурилиши учун фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

Матбуот хизмати
Forwarded from KOMMUNAL
❗️Кўп квартирали уйлар конструкцияларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–773-сон, 31.05.2022 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Солиқ кодексларига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра:

☑️ Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 баравари (4 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Кўп квартирали уйлардаги таянч ва (ёки) тўсиқ конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш, шу жумладан кўп квартирали уйларда ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ишларини амалга ошириш:

▫️фуқароларга БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача);
▫️мансабдор шахсларга 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарликни (тўсиқ конструкцияларга оид қисмида) биринчи марта содир этган шахс, агар у кўп квартирали уйдаги тўсиқ конструкцияларнинг амалга оширилган ўзгартирилишини ёки уларни реконструкция қилиш туфайли йўл қўйилган бузилишларни, кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни (иншоотларни), шунингдек уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан кўриб чиқилади.

Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:

бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади;
бу бўйича кўрсатилган хизматлардан ҳамда бажарилган ишлардан олинган маблағлар солиққа тортилмайди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👉
https://t.me/kommunaluzb
Forwarded from KOMMUNAL
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#иссиқлик_таъминоти

Жаҳон банки томонидан Чирчиқ шаҳрида иссиқлик таъминотини тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳоли орасида тарғиб қилинмоқда

Батафсил видео орқали кўришингиз мумкин!

👉https://t.me/kommunaluzb
#иссиқлик
#жараён

🔎Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев Чирчиқ шаҳридаги иссиқлик қозонхоналарида бўлди.

❇️Б.Мелиев вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва тегишли масъуллар ҳамроҳлигида ҳудуддаги ПҚ-5118 қарори асосида объектларда олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини кўздан кечирар экан, ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берди.
#жараён

Чиноз тумани «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 6,7,8-сонли кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи хонадон соҳиблари ҳамда бошқарув сервис компаниялари билан шартнома тузиш ишлари изчиллик билан ташкил этилмоқда.

❇️ Бу ишда туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари ишни тизимли ташкил этиб, аҳоли орасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

t.me/toshvilkommunal
#қулайлик

Паркент тумани «Толбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини Восточный кўчасида жойлашган 1 ва 8-сонли кўп қаватли уйларда болалар майдончасини кайта таьмирлаш ва реконструкция ишларини амалга ошириш максадида "Меъмор Проект" МЧЖ пудратчи ташкилоти билан ҳамкорликда шартнома тузилди.

🏃🏃‍♀Эндиликда мазкур ҳудуд аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида болалар майдончасига чим ётқизиш, "VORKAUT" майдончасини бунёд этиш мақсадида зарурий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

t.me/toshvilkommunal
Bugun, 8-iyun kunidan 10-iyun kuniga qadar Toshkent viloyati va Toshkent shahrida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining hududiy hamda quyi tizimi boshqaruv organlari, kuch va vositalari bilan o‘tkazilishi belgilangan Hamkorlikdagi qo‘mondonlik -shtab o‘quv mashqiga start berildi.

O‘quv mashqini o‘tkazishdan maqsad – favqulodda vaziyatlarning oldini olish, ularni bartaraf etish va oqibatlarini tugatish bo‘yicha Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi Toshkent viloyati va Toshkent shahar hududiy quyi tizimlarining boshqaruv organlari hamda kuchlarini samarali qo‘llash yuzasidan rahbarlar tarkibi va bo‘linmalarining hamkorligini takomillashtirishdan iboratdir.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram