ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
Forwarded from KOMMUNAL
ТOSHKENT VILOYATI
Photo
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Уй-жой фонди инспекцияси мутасаддилари томонидан Тошкент вилоятининг Ангрен, Чирчиқ, Олмалиқ, Янгийўл шаҳар ва туманларида кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, мазкур ҳудудларнинг оғир тоифадаги ширкатларини бошқарув сервис компанияларига бириктириш, барча тушумлар айланмасини "Менинг уйим" биллинг тизими орқали амалга ошириш, бошқарув сервис компанияларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, компанияларда 24/7 иш режимидаги диспетчерлик хизматини самарали йўлга қўйиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Чирчиқ шаҳар ҳокимияти биносида ширкат ва БСКлар раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда айни масалалар муҳокама қилинди.
Ангрен шаҳрида сектор раҳбарлари билан ташкиллаштирилган йиғилишда ҳам музокаралар қизғин тус олиб, "оғир" тоифадаги ширкатларни БСКга бириктириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Йиғилишда ширкатларнинг қарздорлиги кун сайин ошиб бораётганлиги, улар хизмат кўрсатаётган уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ҳеч қандай иш амалга оширилмаётганлиги таъкидланди.
Олмалиқ шаҳри ҳокимияти мутасаддилари билан ўтказилган йиғилишда шаҳардаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммолар, дебитор қарздорлик ва БСКлар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

https://t.me/kommunaluzb
#жараён
#Паркент_тумани

❇️Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг топшириғига асосан, Паркент тумани Красногорск қўрғонида жойлашган кўп қаватли уйларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган.
Ушбу дастурга асосан, кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича 13,5млрд.лик , уйларнинг ички иссиқлик тизимини таъмирлаш бўйича 25млрд. сўм қийматидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан Паркент тумани Красногорск қўрғонида жойлашган кўп қаватли уйлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тизимли ташкил этилаяпти.

⚡️Хусусан, бошқарма ёш мутахассиси Улуғбек Фарҳодов томонидан ҳудуднинг «Восточний» кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар аҳолиси билан БСКларнинг афзаллиги хусусида суҳбат олиб борилиб, маҳалла аҳлига бу борада батафсил тушунчалар берилди.

t.me/toshvilkommunal
#биллинг
#БСКлар_амалиёти

🔎Тошкент вилоятида жорий йил бошидан ҳозирга қадар 2 млрд 308 миллион сўмлик пул маблағлари "Менинг уйим» электрон биллинг тизими орқали айланган.

🔎Шунингдек, вилоятдаги 369 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари бугунги кунда 283 тага қисқартилиб, улар ўрнига профессионал бошқарув сервис компаниялари ташкил этилди.

Матбуот хизмати
#Пискент_тумани

Ширкатми ё БСК? Ўзингиз танланг!

🔎Пискент тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳамда ҳудудда янги ташкил этилган «МММ SERVIS BOSHQARUV» БСК вакиллари билан ҳамкорликда «Бирлик» МФЙ Гулшан кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар ҳамда «Навоий» МФЙ Фурқат массиви аҳолиси ўртасида БСКларнинг афзалликлари борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, шартномалар имзолаш ишлари давом этаяпти.

Аҳамиятлиси, ўз вақтида олиб борилаётган тарғибот ишлари туфайли кўп қаватли уйлар аҳолисининг аксарияти бошқарув сервис компанияларига ўтиш истагини билдиришмоқда.

Матбуот хизмати