ТOSHKENT VILOYATI
77 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#жараён
#биллинг
📲Кўп қаватли уйлар аҳолиси ўртасида мажбурий бадаллар ва коммунал тўловларни электрон иловалар орқали амалга оширилишини оммалаштириш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
🔎 Чунки бунда энг аввало вақт сарфи тежалишига эришилиб, ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мутахассислари ҳамда Нурафшон шаҳар уй-жой хизмат кўрсатиш бўлими масъуллари билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳридаги 108 та кўп квартирали уйларнинг электрон маълумотларини биллинг тизимига улаш, шунингдек мажбурий бадал тўловларини биллинг тизими орқали тўланишини назорат қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

❇️ Маълумот учун, жорий йилнинг 12-май санаси 10: 00 ҳолатига кўра, биллинг тизими орқали 65 млн. сўм миқдоридаги тўловлар электрон тизимга киритилди.

t.me/toshvilkommunal
#биллинг
#БСКлар_амалиёти

🔎Тошкент вилоятида жорий йил бошидан ҳозирга қадар 2 млрд 308 миллион сўмлик пул маблағлари "Менинг уйим» электрон биллинг тизими орқали айланган.

🔎Шунингдек, вилоятдаги 369 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари бугунги кунда 283 тага қисқартилиб, улар ўрнига профессионал бошқарув сервис компаниялари ташкил этилди.

Матбуот хизмати