ТOSHKENT VILOYATI
76 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#мурожаат_ва_ечим

Аҳолининг мушкули осон бўлди

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳузуридаги 1055 тезкор диспетчерлик хизмати телеграммда ташкил этилган махсус гуруҳига Олмалиқ шаҳар Истиқбол кўчаси 17-уй ҳамда Фурқат кўчаси 2б-уйлардан мурожаат келиб тушган эди.

Мазкур мурожаатлар Олмалиқ шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари,"Гул Омад Барака" ширкати, "Бобур" МФЙ раиси ва профилактика инспектори билан биргаликда ўрганилди. Муаммони бартараф этиш чоралари кўрилди.

🔎Ўрганиш жараёнида соҳа ходимлари томонидан кўп қаватли уйларда аникланган камчиликлар бартараф этилди.

💧Бунда канализация қувури таъмирланиб, ичимлик суви таъминоти нуқтаси алмаштирилди.

Каналга уланиш:👇👇👇https://t.me/toshvilkommunal
#мурожаат_ва_ечим

Ижтимоий тармоқлардаги «Акс-садо»телеграмм каналида Ангрен шаҳар «Истиқлол» МФЙ 6/4 даҳасида истиқомат қилувчи фуқаролар 100-сонли кўп қаватли уйнинг ёрилган иссиқ сув қувурини таъмирлашни сўраб мурожаат йўллашган.👇👇👇👇
https://t.me/aks_sado_uz/959

🧲Мазкур мурожаат «Ангрен иссиқлик энергияси» ДУК ишчи-ходимлари томонидан тезкорлик билан назоратга олиниб, носозлик нуқтаси аниқланди.

📊Бунда иссиқлик қувурининг авария содир бўлган нуқтасида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, муаммо жойида ҳал этилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат_ва_ечим
#оддийгина_одамлар

Оҳангарон туманининг «Нуробод» қўрғонида жойлашган кўп қаватли уйларда иссиқ юзли, очиқчеҳра инсонлар истиқомат қилади.

🔎Гап шундаки, маҳаллий аҳолини кўп йиллардан буён иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар қийнаб келар эди.
🔰Шу боис, куз-қиш мавсуми келгач, хонадонлар исимас, натижада бу уйларда истиқомат қилаётган кексалар ва болажонлар совуқдан тез-тез касалликка чалинишар эди.

Ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйлар аҳолисидан иссиқлик тизимига оид мурожаатлар келиб тушгач, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев ҳудудни бориб ўрганди. Кўп қаватли уйларда яшаётган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, муаммоларга ечим излади.

Натижаси эса юқоридаги видеолавҳада акс этган 👆👆👆

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#мурожаат_ва_ечим

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🌐Ижтимоий тармоқлардаги телеграмм каналида Янгийўл шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг иситиш тизими билан боғлиқ мурожаат келиб тушган.👇👇👇
https://t.me/Yangiyolliklar/28996

🛠Унда фуқаро ҳудуднинг Тошкент шоҳкўчасида жойлашган 32-сонли кўп қаватли уйнинг иссиқлик тизими ишламаётганлигидан шикоят қилган.
💎Мазкур ҳолат Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда Янгийўл шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари ҳамкорлигида тезкорлик билан назоратга олиниб, ҳудудда ўрганиш ишларини олиб борилди.
🔎Ўрганишлар натижасида ҳақиқатдан ҳам 32-сонли кўп қаватли уйнинг иссиқлик қувурлари эскириб, яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги аниқланди.
⚡️Шу боис, бу эскирган темир қувурларни марказий иссиқлик таъминотига улашнинг имкони бўлмаган.
Ҳозирда эски қувурлар ширкат томонидан янги пластмасса қувурларига алмаштирилиб, муаммони тўлиқ бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#мурожаат_ва_ечим

Ҳар бир мурожаат-эътиборда

Бугун Янгийўл шаҳрида жойлашган «Олтинобод»МФЙда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Акромов, вилоят кўп хонадонли уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Д. Аҳмедов ҳамда бир гуруҳ соҳа масъуллари иштирокида кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этилди.

✴️Унда Янгийўл шаҳри ва тумани, шунингдек Чиноз туманидан келган кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган 20 нафар фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қийнаётган коммунал масалалар бўйича мутасаддиларга юзланишди.

🔎Сайёр қабул давомида аҳолидан келиб тушган жами 6 та мурожаат жойида ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#мурожаат_ва_ечим
#раҳбар_ҳудудда

✴️Айни дамларда вилоятнинг Чирчиқ шаҳрида Республика Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов раислигида ичимлик суви, канализация, иссиқлик тизими, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш масалалари бўйича аҳолини ўйлантираётган муаммо ва масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилаяпти.
Сайёр қабулда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари, маҳаллий аҳоли ҳамдаТошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Маннопов, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи Дониёр Аҳмедов, вилоят «Иссиқлик манбаи» ДУК ИЧБ раҳбари Ойбек Очилов ва шаҳар коммунал соҳа масъуллари ҳам иштирок этаяпти.
Ўтказилаётган мулоқот давомида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бири ўрганилиб, жойида бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга зарурий топшириқлар берилмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#мурожаат_ва_ечим
#Пискентда_нима_гап

❇️Пискент тумани «Мўминобод» маҳаллласи Амир Темур кўчасида яшаётган 233-сонли кўп қаватли уйда яшовчи аҳоли вакилларини бир муаммоли вазият қийнаб келаётган эди.

🔎Гап шундаки, ушбу кўп қаватли уйга туташ ҳудуддаги дарахт шохлари ҳар томонга тарвақайлаб ўсиб кетган, натижада том қисмига шикаст етказиб, аҳолига қатор ноқулайликлар келтираётган эди.

🏗Ҳудуд аҳолисидан бу ҳақда мурожаат келиб тушгач, махсус техникалар ёрдамида коммунал соҳа ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан улкан дарахт шохлари буталиб, батартиб ҳолатга келтирилди.
🔯Маҳалла аҳлини қийнаб келаётган муаммо жойида ижобий ҳал этилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#мурожаат_ва_ечим

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

✴️Жорий йилнинг 21-февраль куни ижтимоий тармоқлардаги «Янгийўлликлар» телеграмм каналида Янгийўл шаҳар«Янгиобод» МФЙдаги массивда жойлашган янги етти қаватли 20- уйнинг ертўласига сув тошганлиги билан боғлиқ ҳолат тилга олинган.

🔎Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

❇️Муаммо тезкорлик билан Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан назоратга олингач, ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур кўп қаватли уйнинг ертўласи ҳудудга техник хизмат кўрсатиб келаётган « STROY EVEREST MASTER» МЧЖ БСК ишчи-ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида оқава сувлардан буткул халос этилиб,тозалаш ишлари олиб борилди. Маҳалла аҳлини қийнаб келаётган оғриқли муаммо жойида ижобий ҳал этилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#мурожаат_ва_ечим

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлардаги телеграмм каналида Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг том қисми билан боғлиқ мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
✴️Ушбу видеолавҳада Гулбаҳор шаҳарчаси Шароф Рашидов кўчаси 7-сонли кўп қаватли уйнинг том қисмидан чакки ўтганлиги ҳолати келтириб ўтилган.
🔎Муаммо Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан назоратга олиниб, ҳудудий мутасаддилар билан ҳамкорликда ўрганилди.
Ҳозирда ёғингарчилик туфайли келиб чиққан бу муаммони бартараф этиш мақсадида мазкур кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келаётган «Мумтоз сервис Янгийўл тумани» МЧЖ БСК томонидан зарурий қурилиш ашёлари олиб келиниб, муаммони тўлиқ бартараф этиш мақсадида барча зарурий чоралар кўрилаяпти.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#мурожаат_ва_ечим

🔎Оҳангарон шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган 9-сон кўп қаватли уйнинг 24-хонадонида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан тунги ёритиш чироқлари билан боғлиқ мурожаат келиб тушган эди.

❇️ Мазкур мурожаат БСК ишчи-ходимлари ўз вақтида эътиборга олиниб, кўп қаватли уйнинг кириш йўлагига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

t.me/toshvilkommunal
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Олис қишлоқ аҳли ҳузурида навбатдаги сайёр қабул

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok