ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#қулайлик
«ЁМҒИРЛИ КУН» хештеги остида Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси тасаррруфидаги барча ҳудудий бўлимлар томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни ёритишда давом этамиз.

🔎Бу галги манзил- Пискент тумани.

☔️Ушбу ҳудудда ҳам ноқулай келган об-ҳаво туфайли кўп қаватли уйларда юзага келган муаммоларни жойида бартараф этиш ишлари тизимли ташкил этилаяпти.

✴️Масалан, кучли эсган шамоллар оқибатида тумандаги Ойбек маҳалласида жойлашган 54-сонли уйнинг том қисмидаги шиферларга зарар етиб, чакки ўтиш ҳолатлари юзага келаётган эди.
🔎 Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ушбу муаммони ижобий ҳал этиш мақсадида зарурий қурилиш ашёлари берилгач,
туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими масъуллари дарҳол ишга киришди.
🏘Ҳаш-паш дегунча ушбу уйнинг том кисмига янги шиферлар ўрнатиб берилди.

❇️Натижада мазкур кўп қаватли уй аҳолисининг ташвишлари барҳам топди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#қулайлик

📌Кўп қаватли уйларга иситиш қозонлари ўрнатилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#қулайлик

❇️Чирчиқ шаҳридаги «Оққовоқ» қозонхонасига 2та янги қозонлар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари олиб борилаяпти.
🔎Ҳозирда эскириб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган қозонларни замонавий ва энерготежамкор иситиш қозонларига алмаштирилиш ишлари давом этаяпти. Шунингдек, 1,5кмга иссиқлик тармоғи қувурларини тортиш ишлари ҳам жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, «Оққовоқ» қозонхонаси ҳудуддаги «Умид» МФЙда жойлашган бўлиб, ҳудуддаги 17 та кўп қаватли уйлар ҳамда 2 та ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик билан таъминлаб келмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#БСК
#қулайлик

🔎БСКларнинг ширкатлардан устунлик жиҳатликлари нимада кўринади?

Албатта, бу хусусият коммунал соҳада етарли тажрибага эга мутахассисларнинг иш олиб бориши ҳамда БСК моддий-техник базанинг мустаҳкамлигида намоён бўлади.

✴️Янгийўл шаҳрида "Фаровон" ва "Олтинобод" МФЙларда жойлашган жами 34 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи "STROY EVEREST MASTER" бошқарув сервис компанияси ўз моддий-техник заҳирасини янада мустаҳкамламоқда.
Хусусан, ҳудуддаги "Фаровон" МФЙ Анарқулов даҳаси 11-сон кўп қаватли уйнинг кириш йўлакларини таъмирлаш учун зарур бўлган керакли хом-ашёлар жамланмаси олиб келинди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#жараён
#қулайлик

Тошкент вилояти уй-жой коммунал соҳасида олиб борилаётган амалий ишларни Юқори Чирчиқ тумани мисолида давом эттирамиз.

Бу ерда ҳам кўп қаватли уйлар аҳолисига муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида олиб борлаётган ишлар авж паллага кирган.
Масалан, тумандаги «Чирчиқ» МФЙда 14 та кўп қаватли уйлар бор.
Ҳозирда ушбу уйларнинг фасад қисми, йўлакларини таъмирлаш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари давом этаяпти.
Энг асосийси, бу каби ижобий ўзгаришлардан аҳоли вакиллари ҳам жуда мамнун.

https://t.me/toshvilkommunal
#жараён
#қулайлик

🪜🛠Аввал хабар берганимиздек, Бўстонлиқ туманининг «Товоқсой» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 2 та икки қаватли уйларда таъмирлаш ишлари изчиллик билан давом этаяпти.
🔹Ҳозирда ушбу уйларнинг кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатиш учун тайёрланмоқда.
Шунингдек, кириш йўлакларига декоратив бетон қуйилмалари ҳам олиб келинди.

⚡️Аҳамиятлиси, бу каби ўзгаришлардан шу ерлик аҳоли вакиллари ҳам жуда мамнун. Қисқа муддат ичида йиллар давомида эскириб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган бу эски уйлар айни кунларда замонавий ва кўркам қиёфа акс этмоқда.

❇️ Қувонарлиси, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ушбу кўп қаватли уйларда босқичма-босқич амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари кутилган натижаларни бераётганлиги ҳар қадамда сезилмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#диққат_янгилик
#қулайлик

МУАММОГА ЭНГ ЗАМОНАВИЙ ЕЧИМ ТОПИЛДИ

🔎Янгийўл шаҳар «Янгиобод» МФЙ ҳудудидаги 12 та янги бунёд этилган кўп қаватли уйларга ҳудуддаги "STROY EVERSET MASTER" бошқарув сервис компанияси томонидан ичимлик сувини сифатини яхшилаш мақсадида сув тозаловчи янги аппаратлар ўрнатилди.

✴️ Мазкур кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролардан ичимлик суви сифати бўйича эътирозлар келиб тушаётган эди.
Қисқа вақт ичида ушбу муаммога замонавий ечим сифатида ушбу уйлар аҳолиси учун сув тозаловчи аппаратлардан фойдаланиш режаси ишлаб чиқилиб, бу борадаги ишлар босқичма-босқич тизимли йўлга қўйилмоқда.

❇️ Маълумот учун, "STROY EVEREST MASTER" бошқарув сервис компанияси ҳудуддаги «Янгиобод», «Фаровон» ҳамда «Олтинобод» МФЙлардаги жойлашган жами 46 та кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келмоқда.

Айни кунларда «Янгиобод» МФЙдаги 16, 18, ва 19-сон кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаги ёнига тажриба тариқасида ана шундай қулай сув тозалаш мосламалари ўрнатилди.

Аҳамиятлиси, маҳалла аҳли БСК томонидан яратилган бу каби қулайликлардан мамнун эканликларини изҳор этишмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#қулайлик

📌Ичимлик сув сифатидан шикояти бўлган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли мурожаатлари бартараф этилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#қулайлик

«ЧИРЧИҚ ТЕЗКОР ХИЗМАТ» БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ЭЛ ХИЗМАТИДА

Чирчиқ шаҳар Воҳид Ҳайдаров МФЙ ҳудудида жойлашган «Чирчиқ тезкор хизмат» бошқарув сервис компанияси жорий йилнинг февраль ойида ташкил этилган.

❇️ Иш бошлаганига ҳали унча кўп вақт бўлмаган бўлса-да, бошқарув сервис компанияси қисқа давр оралиғида кўп қаватли уйлар аҳолиси ишончини қозониб улгурди.

Ҳозирда мазкур БСК ҳудуддаги 39 та кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келмоқда.

🏗Яқиндагина ушбу бошқарув сервис компанияси янги маъмурий биносининг бунёд этилиб, ишга туширилиши эса кўп қаватли уйлар аҳолисига кўрсатилаётган коммунал хизмат турлари сифатинининг янада ортишига асос бўлди.

Бугунги кунда бошқарув сервис компаниясида 15 нафар малакали ишчи-ходимлар меҳнат қилишаяпти.

БСК қошида аҳолидан келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш мақсадида туну кун 24 соатлик авария диспетчерлик хизмати фаолияти йўлга қўйилган.

Аҳамиятлиси, маҳалла аҳлига қулайлик яратиш мақсадида барча коммунал тўловларни бошқарув сервис компанияси биносида қабул қилиш йўлга қўйилган.

Ҳозирга қадар «Чирчиқ тезкор хизмат» БСК томонидан 14 та кўп қаватли уйлар таъмирдан чиқарилди. Бунда маҳалла ҳудудидаги 90 % уйларнинг том қисми мукаммал таъмирланди. Шунингдек, маҳаллада ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, уйларнинг кириш йўлаклари таъмирланмоқда.
Бундан ташқари, ҳудуддаги йўлнинг қатнов қисмига яқин жойда пиёдалар ўтиш йўлакларини бўёқлар ёрдамида белгилаш ишлари ҳам амалга оширилди.

🔎Маълумот учун, ҳозирда Чирчиқ шаҳрида 8 та бошқарув сервис компаниялари фаолият юритиб келмоқда.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#қулайлик
#чора_тадбирлар

❇️Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида 2021-йил 12-майда ўтказилган 13-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, Паркент тумани «Қуёш» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларга “KAPITAL HOUSE” МЧЖ пудратчи ташкилоти томонидан замонавий локал иситиш қозонлари ўрнатиш ишлари олиб борилаяпти.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#қулайлик

Паркент тумани «Толбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини Восточный кўчасида жойлашган 1 ва 8-сонли кўп қаватли уйларда болалар майдончасини кайта таьмирлаш ва реконструкция ишларини амалга ошириш максадида "Меъмор Проект" МЧЖ пудратчи ташкилоти билан ҳамкорликда шартнома тузилди.

🏃🏃‍♀Эндиликда мазкур ҳудуд аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида болалар майдончасига чим ётқизиш, "VORKAUT" майдончасини бунёд этиш мақсадида зарурий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

t.me/toshvilkommunal
#жараён
#қулайлик

🔎Оҳангарон тумани «Эйвалек» МФЙда жойлашган 6-сонли кўп қаватли уй олдида жойлашган болалар майдончасининг яроқсиз том қисмлари ҳудудга техник хизмат кўрсатиб келаётган «ЗАМОНАВИЙ УЙЛАР КEЛАЖАК ПОЙДEВОРИ» МЧЖ бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлар томонидан олиб ташланиб, янгисига алмаштирилди.
Болалар майдончасида олиб борилган таъмирлаш ишлари туфайли муаммо ўз вақтида бартараф этилди.

t.me/toshvilkommunal
#қулайлик
#жараён

🔎Оҳангарон тумани «Эйвалек» МФЙда жойлашган 3-сонли кўп қаватли уйнинг марказий электр тармоқлари (щитлар) «ZAMONAVIY UYLAR KELAJAK POYDEVORI»бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари томонидан мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда.

Матбуот хизмати