ТOSHKENT VILOYATI
76 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#ИССИҚЛИК_ТАЪМИНОТИ
#жараён

⚡️“Ангрен иссиқлик энергияси” ДУК ишчи-ходимлари томонидан куз-қиш мавсумида кўп қаватли уйларга сифатли иссиқлик таъминоти етказиб бериш мақсадида ҳозирданоқ амалий ишлар бошлаб юборилган.

🏗Жумладан, ҳудуддаги “Боботоғ” МФЙ 5/1б МИШ насос станциясида электр кучланиш кабели ва очиб-ёпиш мосламаларини таъмирлаш ҳамда “Ангрен” насос станциясида назорат асбобларини ўрнатиб, очиб-ёпиш мосламаларини алмаштириш ишлари қизғин паллага кирган.

🛠Шунингдек, “Карвон”,Кимёгар” ва “Ёшлик” МФЙлари ҳудудидаги иссиқлик тармоқлари қувурларини алмаштириш ва пайвандлаш каби бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#жараён
#иссиқлик_таъминоти

Ш.Маннопов Қибрай тумани «Зебунисо» МФЙ ҳудудида жойлашган 1 ва 2-сонли қозонхоналарда бўлиб, у ерда амалга оширилаётган иш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Бошқарма бошлиғи мазкур объектларни кўздан кечирар экан, унга ҳамроҳлик қилаётган соҳа масъулларига ишларни жадаллаштириш юзасидан зарурий тавсия ва кўрсатмалар берди.

🔎Маълумот учун, айни кунларда тумандаги 1-сонли қозонхонасининг 3 дона иситиш бойлерларини янгилаш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, 2-сонли қозонхонада ҳам таъмирлаш ишлари қизғин паллага кирган.
Мазкур қозонхонадаги қозонлар «Иссиқлик манбаи» ИЧБ корхонасининг ўз маблағлари ҳисобига мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда.
https://t.me/toshvilkommunal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#иссиқлик_таъминоти
#муаммо_ва_ечим

🌨Ҳар биримиз қишнинг изғиринли, совуқ кунларида бирор юмуш билан кўчага чиққудек бўлсак, имкон борича иссиққина хонадонимизга тезроқ етиб олишга шошиламиз.

⚡️Янгийўл тумани «Ўзбекистон бекати» МФЙ да жойлашган кўп қаватли уйларда 2200 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Гап шундаки, бир неча йиллардан буён маҳалла аҳлини иссиқлик тизими билан боғлиқ муаммолар қийнаб келаётган эди.

👩‍👧‍👧Айниқса, қишнинг совуқ кунларида кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган ёши улуғ кексалар ва кичик ёшдаги болажонлар бундан тез-тез шамоллаб, азият чекишар эди.

Эндиликда вилоят мутасадди раҳбарлари ҳамда Тошкент вилояти «Иссиқлик манбаи» ДУК ИЧБ ишчи-ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ҳудуддаги ДЕПО қозонхонасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли аҳолининг мушкули осон бўлди.

Батафсил видеолавҳада танишинг👆👆
https://t.me/toshvilkommunal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА
#иссиқлик_таъминоти

🎤🎥Тошкент вилояти «Иссиқлик манбаи» ДУК ИЧБ раҳбари Ойбек Очилов иштирокида 27-январь куни ўтказилган брифинг Нурафшон ТВ нигоҳида.

https://t.me/toshvilkommunal
#иссиқлик_таъминоти
#жараён

✴️Кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик тизими етказиб беришда ҳудудлардаги қозонхоналарнинг соз ҳолатда бўлиши катта аҳамиятга эга.

♨️Айниқса, уларнинг бир маромда ишлаб туриши, хонадонларга ҳароратнинг меъёрий талабларга мос ҳолда узатилиши аҳолининг ҳар йилги куз- қиш мавсумини бехавотир ўтказиши учун муносиб замин яратади.

🔰Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Маннопов бир гуруҳ мутасаддилар ҳамроҳлигида Чирчиқ шаҳрида бўлиб, 8-кичик ноҳияда жойлашган қозонхонада олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини кўздан кечирди.

🔎Ҳозирда мазкур қозонхонада манзилли дастур асосида иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари изчиллик билан давом этаяпти.

Қайд этиш жоизки, таъмирлаш ишлари ўз якунига етгач, ҳудуддаги 108 та кўп қаватли уйлар иссиқлик билан таъминланади.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати.
#иссиқлик_тизими

🔎Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Маннопов, вилоят Кўп хонадонли уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Дониёр Аҳмедов, вилоят«Иссиқлик манбаи» ДУК ИЧБ раҳбари Ойбек Очилов ҳудудий масъуллар ҳамроҳлигида Бўстонлиқ туманида бўлиб, «ПОЭСИ», «Товоқсой» МФЙда жойлашган қозонхоналар фаолиятини кўздан кечиришди.
✴️«Товоқсой» қозонхонаси 6та кўп қаватли уйлар ҳамда 4та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик таъминоти етказиб беради.
Ундаги 4 та иситиш қозонларининг 2таси бир неча йиллар аввал ўрнатилган бўлса, 2таси эса давлатимиз раҳбарининг 5118-қарори асосида ўрнатилди.
Режага мувофиқ, ушбу қозонхонага 2 кмга иссиқлик қувурлари тортиш кўзда тутилган. Бугунги кунга қадар 1кмга иссиқлик тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилди.
♨️ Айни кунларда қолган 1кмга иссиқлик қувурларини тортиш чора-тадбирлари изчиллик билан давом этаяпти.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#онлайн
#иссиқлик_таъминоти

🔎Қиш мавсумида иссиқлик қозонхоналарининг соз ҳолатда ишлаб туриши кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига сифатли иссиқлик узатилишида катта аҳамиятга эга.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Маннопов Янгийўл шаҳрида бўлиб, «РК-1» ва «Турон» иситиш қозонхоналарида олиб борилаётган иш жараёнларини бориб кўрди.

💎Бошқарма бошлиғи ҳудуддаги қозонхоналарнинг мавжуд ҳолати, улардаги кўп қаватли уйларга иссиқликнинг бир меъёрда узатилишини бирма-бир кўздан кечирар экан, ишларни сифатли ташкил этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига зарурий кўрсатмалар берди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#жараён
#иссиқлик_таъминоти

🔎Мана, юртимизда узоқ давом этган ёғин-сочинли кунлар ортда қолиб, узоқ кутилган қуёшли кунлар ҳам кириб келди.

❇️ Кўпчилик бундай чоғларда «Кунлар исиб, барча ҳудудларда иссиқлик таъминоти ўчирилди. Энди иссиқлик соҳаси ходимларига мавсум давомида иш топилмаса керак» деган хаёлларга боришади.

🪜🛠Агар шундай деб ўйлаётган бўлсангиз, адашасиз.
Аксинча, улар жазирама иссиқ офтобли кунларида ҳам одатдагидек, жойлардаги иситиш қозонхоналари ва қувурлари ҳамда зарурий асбоб-ускуналардан иборат иситиш тизимини келгуси мавсумга ҳам шай ҳолатга келтириш мақсадида туну кун меҳнат қилишади.

Ангрен шаҳрида ҳам бу борада ишлар қизғин.

Бу борада «Ангрен иссиқлик энергияси»ДУК ишчи-ходимлари астойдил ишга киришишган.

🔎Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 20 майдаги ПҚ-5118-сон «Тошкент вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорига асосан, айни кунларда ҳудуднинг 3/2, 2/5 даҳаларида иситиш тизимларини модернизация қилиш ишлари изчиллик билан давом этаяпти.

Шунингдек, шаҳарнинг Амир Темур кўчасида жойлашган марказий иссиқлик магистрал қувурларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари ҳам изчиллик билан давом этаяпти.
✴️ Ангрен шаҳрининг 6/4 даҳасида иссиқлик тармоқларидаги зулфинлар жорий таъмирдан чиқарилмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#иссиқлик_таъминоти
#жараён

«Ангрен иссиқлик энергияси»ДУК ишчи-ходимлари иш жараёнида

🔎Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 20 майдаги ПҚ-5118-сон «Тошкент вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорига асосан, айни кунларда
Тошкент вилояти «Иссиқлик манбаи» ДУК ИЧБ томонидан иссиқлик қозонлари ва тармоқларини навбатдаги куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида ишлар самарали ташкил этилаяпти.

Хусусан, Ангрен шаҳрида ҳам бу борада ишлар қизғин.

🛠Ҳудуднинг 3/2 даҳасида белгиланган манзилли дастурга биноан, иситиш тизимларини модернизация қилиш чора-тадбирлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#иссиқлик_тизими
#Ангрен

🔎Ангрен шаҳрининг 3/2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 20 майдаги ПҚ-5118-сон «Тошкент вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорига асосан, 5118-ПҚга биноан иситиш тизимларини модернизация қилиш бўйича ишлар олиб борилаяпти.

🛠🪜Таъмир жараёнида эски қувурлар демонтаж қилиниб, корхона омборига етказилади.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#иссиқлик
#жараён

❇️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 20-майдаги ПҚ-5118 сонли қарорига мувофиқ, Ангрен шаҳридаги иссиқлик тармоқлари ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича "АНГРЕН ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ" ДУКга қарашли 3/2 даҳаси ҳудудида қайта ётқизилган иссиқлик тармоқлари бетон қопқоқ ётқизилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

t.me/toshvilkommunal
#иссиқлик

🛠Тошкент вилояти «Иссиқлик манбаи» ДУК ишлаб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги барча ҳудудий бўлимларида навбатдаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал давом этаяпти.

❇️Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 20-майдаги ПҚ-5118 сонли қарорига мувофиқ, Ангрен шаҳридаги иссиқлик тармоқлари ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича "АНГРЕН ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ" ДУКга қарашли 3/2 даҳаси худудида 40 метр лоток тозаланди.
Шунингдек, Д-100 мм ўлчамли 30 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари ҳимоя қопламалари билан ўралиб, Д-100 мм ўлчамли 40 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари қувурлари демонтаж қилинди.

t.me/toshvilkommunal
#иссиқлик_қозонхонаси
#Паркент_тумани

❇️Айни кунларда Паркент тумани Красногорск қўрғонида жойлашган иссиқлик қозонхонасидан унумли фойдаланиш бўйича билдирилган таклифлар кўриб чиқилмоқда.

🔎Режага кўра, бугунги кунда ушбу қозонхонани тадбиркорлик мақсадида давлат-хусусий шерикчилик асосида аукционга қўйиш ёки Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг тегишли хатига асосан, масжид қурилиши учун фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

Матбуот хизмати
Forwarded from KOMMUNAL
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#иссиқлик_таъминоти

Жаҳон банки томонидан Чирчиқ шаҳрида иссиқлик таъминотини тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳоли орасида тарғиб қилинмоқда

Батафсил видео орқали кўришингиз мумкин!

👉https://t.me/kommunaluzb
#иссиқлик
#жараён

🔎Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев Чирчиқ шаҳридаги иссиқлик қозонхоналарида бўлди.

❇️Б.Мелиев вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва тегишли масъуллар ҳамроҳлигида ҳудуддаги ПҚ-5118 қарори асосида объектларда олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини кўздан кечирар экан, ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берди.