ТOSHKENT VILOYATI
77 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

📌Туманда “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Қорамозор” ҳамда “Сидқий Хондойлиқий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.me/Bustonliq_tuman_hokimligi
#сув_оби_ҳаёт
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Бўстонлиқ туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ҳар йили муайян ишлар амалга оширилаяпти.

🔎 Бунда янги-янги ҳудудларга тоза ичимлик суви етиб бораяпти.
✏️Жумладан, туманнинг Боймирзаев, "Хўжа", "Қўшқўрғон", "Айдарали" ҳамда "Қизил сув" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида тоза ичимлик суви қувурлари ётқизилмоқда.

🔹💦 Аҳамиятлиси, ичимлик сув тармоғи тортилган маҳалла аҳли бундан жуда мамнун.

Манба: Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланинг: 👇👇👇
https://t.me/toshvilkommunal
#Бўстонлиқ_тумани
#муаммо_ва_ечим

❇️Ўзбекистон Республикаси Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 273-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Бўстонлиқ тумани «Намуна» МФЙ Фурқат кўчаси 5-уй ҳамда Меҳрибон кўчаси 3-уйда истиқомат қилаётган аҳолининг мурожаатлари ўрганилмоқда.

🔎Шунингдек, туманнинг «Истиқлол» МФЙ Бирлик кўчасидаги 22-сонли кўп қаватли уй аҳолиси иштирокида суҳбат ташкил этилиб, мажбурий бадалларни ўз вақтида амалга ошириш, БСКларнинг азалликлари ҳақида тарғибот ишлари олиб борилаяпти.

t.me/toshvilkommunal
#жараён
#Зангиота_тумани
#Бўстонлиқ_тумани

🔎Ўзбекисотн Республикаси Президентининг ПҚ-5118 қарори асосида Зангиота ҳудуддаги "Қуёшли" МФЙда модул қозонхона қуриш ва мавжуд иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари, шунингдек ушбу қарорга асосан Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги Товоқсой қўрғонидаги "Товоқсой" қозонхонаси иссиқлик тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, “Қуёшли” МФЙ худудига модул қозонхонаси қуриш бўйича 2 дона 1500 МВ қувватга эга қозонлар қўйилган, 0,8 км иссиқлик қувурлари алмаштирилган бўлиб, бугунги кунда иссиқлик тармоқларини иссиқлик қопламалари билан қоплаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Товоқсой қозонхона бўйича 1,5 км иссиқлик қувурлари алмаштирилиб, иссиқлик қопламалари билан қопланган, 2 та замонавий қозонлар ўрнатилиб режа асосида ишлар амалга оширилмоқда