ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#семинар
#Янгийўл_тумани

Жорий йилги баҳор мавсумининг ёғингарчиликларга бой тарзда ўтиши кўп кузатилаяпти. Шу боис, ноқулай об-ҳаво шароитида сел, сув тошқинлари ёки шу каби фавқулодда ҳолатлар рўй берганда ҳушёрликни қўлдан бой бермаслик зарур.

🔎Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг Янгийўл тумани бўлими, туман уй-жой коммунал бўлими,« Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳудудга техник хизмат кўрсатиб келаётган "Навбаҳор таъмирлаш сервис хизмати" МЧЖ БСК ҳамкорлигида амалий семинар ташкил этилди.
Унда туман сув оқава таъминоти корхонаси, туман тез тиббий ёрдам бўлими, туман газ таъминоти, туман электр таъминоти ходимлари ҳам муносиб иштирок этишди.

Семинар давомида соҳа мутахассислари томонидан йиғилганларга фавқулотда вазиятлар юз берганда фуқароларнинг тўғри ҳаракатланиш ва кўп қаватли уйларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

t.me/toshvilkommunal
Forwarded from Toshkent viloyati prokuraturasi (Davron)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ 2022 йил 7 май⚡️⚡️

"Кураш бўйича Тошкент вилояти прокурори кубоги"

Ҳурматли кураш ихлосмандлари ва мухлислари. Сизларни 07.05.2022 йил Нурафшон шаҳри Марказий ўйингоҳига таклиф қиламиз.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
5 май санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар

📍 https://uza.uz/uz/posts/369747

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#муаммо_ва_ечим

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

💧Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Бекобод тумани «Зафар» шаҳарчасидаги кўп қаватли уйнинг ертўла қисмидаги ичимлик суви қувурлари билан боғлиқ мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

❇️Видеолавҳада Бекобод тумани «Истиқлол» МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган 2-сонли кўп қаватли уй ҳақида сўз борган. Ҳозирда мазкур уй аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи бўйича туман Уй-жой коммунал бўлими, ҳудуд қурилиш бўлими масъуллари, «Тошкентсувтаминоти» МЧЖ Бекобод тумани филиали ходимлари билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан муаммони ҳал этишнинг чоралари кўрилмоқда.

Тафсилотлар ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#Ангрен_хабарлари

Кўп қаватли уйлар аҳолиси қулайликлар яратилмоқда

❇️ Ангрен шаҳар « Нурчи» МФЙ 5/1а даҳада жойлашган 30-сонли ҳамда 32-кўп қаватли уйларнинг олд қисмида ободонлаштириш, атроф муҳитни тартибга келтириш ишлари тизимли ташкил этилаяпти.

🔎 Хусусан, кўп қаватли уйнинг олд қисмидаги пиёдалар йўлаклари таъмирдан чиқариш ишлари жадал давом этмоқда.

Шунингдек, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларга турли хилдаги гул кўчатлари экилиб, кўркам қиёфага келтирилмоқда.

🪜🛠Бундан ташқари, маҳалла аҳлининг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун ҳар бир уйнинг кириш йўлаги ёнига ўриндиқлар ўрнатилиб, кириш йўлакларини таъмирлаш ишлари амалга оширилаяпти.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати