ТOSHKENT VILOYATI
77 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
Ободлик кўнгилдан бошланади

🔎Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида юртимиз бўйлаб ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ташкил этилаяпти.

Хусусан, Олмалиқ шаҳрида ҳам бу борадаги ишлар қизғин тус олган.

❇️ Ҳудуддаги "Истиқбол Нурафшон" ширкати ишчи-ходимлари эрта тонгданоқ бу хайрли ташаббусга астойдил бел боғлаб, ишга киришишди.
Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар бегона ўтлар, хаслардан тозаланди. Дарахт ва буталарни оқлаш ишлари жадаллик билан олиб борилди.
"Нурозод" ширкати ишчи-ходимлари ҳам бу эзгу ташаббусдан четда қолишгани йўқ. Улар ҳам тозалик ва ободлик ишларига ҳисса қўшиб, кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш ишларида муносиб иштирок этишмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#ФОТОРЕПОРТАЖ

⚡️Янгийўл шаҳар «Рамадон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда ҳам ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.
t.me/toshvilkommunal
Президент қарори: Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.
#қутлов

РАМАЗОН ҲАЙИТИ БИЗНИ ЯХШИЛИК ВА САОДАТЛАР ЙЎЛИДА БИРЛАШТИРАДИ

Ассалому алайкум!

Ҳурматли юртдошлар, вилоятимиз аҳли!

Юртимиз бўйлаб давом этган, ер юзидаги барча мўмин мусулмонлар орзиқиб кутган улуғвор кунлар- моҳи Рамазон ойи ҳам ўз якунига етди.

❇️ Айни дамларда юртимиз бўйлаб Рамазон Ҳайити кўтаринки кайфият ва шукуҳ билан давом этаяпти.

Барча юртдошларимиз ва бутун Тошкент вилояти аҳлини эзгулик, меҳр-оқибат, саховат ва қадриятларни ўзида мужассам этган муборак айём -Рамазон Ҳайити Ийд-ал-Фитр байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

🔎Илоҳим, ҳамиша хонадонингиздан файз-барака, тинчлик, хотиржамлик аримасин.
Файзли хонадонингизда фақат саодатли, фарахбахш кунлар ҳукмрон бўлсин!
Юртимиз тинч, халқимиз фаровон, истиқлолимиз абадий бўлсин!
🍀Рамазон Ҳайтингиз қутлуғ бўлсин, азизлар!

Чексиз эҳтиром билан,

Шамсиддин Маннопов,

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбари
t.me/sh_mannapov
#ободлик
#ташаббус

🔎Янгийўл тумани «Кўкаламзор» маҳалла фуқаролар йиғини Ёшлик кўчасида 7 та кўп қаватли уйлар жойлашган.

Бугун эрта тонгданоқ ушбу маҳаллада ҳудуддаги бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари ва кўп қаватли уйлар аҳолиси билан баҳамжиҳат ҳолда уйлар атрофига 7 хил турдаги гул ва райҳон кўчатлари экиш ишлари олиб борилди.

Маълумот учун, "Навбаҳор таъмирлаш сервис хизмати" МЧЖ бошқарув сервис компанияси ҳозирда ҳудуддаги 12 та кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келмоқда.

t.me/tosvilkommunal
#ҳудудлардан_хабарлар

❇️ Бекобод шаҳар «Туркистон» МФЙ ҳудудида «Сирдарё 11» МЧЖ бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари томонидан кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари таъмирдан чиқарилмоқда.

t.me/toshvilkommunal