ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#мулоқот
#мунозара

❇️ Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг ҳудудий бўлимлар раҳбарлари Чирчиқ шаҳрида ташкил этилган бошқарув сервис компанияси фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзаро фикр алмашишди.

🔎 Эслатиб ўтамиз, яқиндаги янги маъмурий биноси бунёд этилган мазкур «Чирчиқ тезкор хизмат» бошқарув сервис компанияси ҳудуддаги 39 та кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатади.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#мулоқот
#сайёр_қабул

⚡️Бугун Паркент туманининг "Қизилтоғ" қўрғонида яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул этилди.
Унда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, турли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари билан бир қаторда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари ҳам иштирок этиб, аҳолини қийнаётган муаммоларга қулоқ тутишди.

❇️Масалан, Красногорск шаҳарчаси «Файзобод»МФЙда жойлашган
90-сонли кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаро Гулнора Мирзаева иссиқлик тизимига оид масала юзасидан мурожаат қилиб, мутасаддилардан бу борада амалий ёрдам берилишини сўради.
🔎Фуқаронинг мурожаати бўйича вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи С.Убайдуллаев томонидан ҳудудий соҳа масъулларига масалани ўз вақтида ижобий ҳал этиш бўйича зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Матбуот хизмати