ТOSHKENT VILOYATI
76 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#Жараён

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ 5152-сонли “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ҳамда 22-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигида Бошқарув сервис компаниялари фаолиятини тўлақонли ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Марказий банк вилоят бўлими раҳбари ўринбосари Н.Турсунов, Уй-жой коммунал хизмат бошқармаси бўлим бошлиғи С.Якубов, туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов, Уй-жой коммунал бўлими бошлиғи У.Эрматов ҳамда тижорат банкларининг туман филиаллари бошқарувчилари иштирокида ўтган йиғилишда бир қатор долзарб масалалар кўрилди.

Жумладан, юқоридаги қарорнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилиб, бошқарув органларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жойларнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан самарали фойдаланиш ва таъмирлаш ва бошқа масалалар масъуллар иштирокида муҳокама этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/piskenthokimligi
#жараён
#ҳудуд_хабарлари

🪜Янгийўл шаҳар «Олтинобод» МФЙда жойлашган 18-сонли кўп қаватли уй темир йўл яқинида жойлашган.

❇️Айни кунларда ҳудуддаги «STROY EVEREST MASTER» бошқарув сервис компанияси томонидан мазкур уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари изчиллик билан амалга оширилаяпти.

🔎Маълумот учун, ушбу БСКга ҳудуддаги 70 та кўп қаватли уйлар бириктирилган.
Режага кўра, эндиликда бошқарув сервис компаниясига яна 15 та кўп қаватли уйларнинг қамраб олиниши кўзда тутилган.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#жараён
#ободлик

❇️ Бўстонлиқ тумани «Товоқсой» МФЙ Абдулла Қаҳхор кўчасида жойлашган 9-уйнинг кириш йўлакларига бетон қуйиш ишлари бошлаб юборилди.

⚡️Ҳозирда ҳудудда кўп қаватли махсус техникалар ёрдамида бетон қориб, йўлакларга ётқизиш жараёнлари давом этаяпти.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#жараён

❇️Ангрен шаҳар 3/2 даҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 20 майдаги ПҚ-5118-сон «Тошкент вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорига асосан, ҳудуддаги иситиш тизимларини модернизация қилиш ишлари жадаллик билан давом этаяпти.

🔎Айни кунларда иситиш тармоқларини ётқизилгандан сўнг махсус техникалар ёрдамида текислаш ишлари олиб борилмоқда.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#жараён

❇️ Янгийўл тумани «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 49-сонли кўп қаватли уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари изчиллик билан олиб борилаяпти.

t.me/toshvilkommunal
#жараён

Янгийўл тумани «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини 26-сонли кўп қаватли уйнинг ташқи фасади ҳамда том қисмини таъмирлаш ишлари жадал давом этаяпти.

🔎 Ушбу уйнинг том қисмини ёпиш учун зарур бўлган профнастил қопламаси Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат курсатиш бошкармаси заҳирасидан ажратилди.

t.me/toshvilkommunal
#жараён
#қисқа_хабарлар

❇️Айни кунларда Янгийўл тумани «Ўзбекистон бекати» МФЙда жойлашган 4-кўп қаватли уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари қизғин паллага кирган.

☀️Кўп қаватли уй аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида мазкур уйнинг фасадини бўяш ишлари олиб борилаяпти.
#жараён

❇️ Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи Д. Юлдашев Нурафшон шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари билан ҳамкорликда ҳудудда фаолият олиб бораётган «GLOBAL NURAFSHON SITY» бошқарув сервис компаниясининг иш фаолияти билан яқиндан танишди.

🔎Ўрганишлар давомида бошқарма вакили томонидан БСК фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

t.me/toshvilkommunal
#иссиқлик
#жараён

❇️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 20-майдаги ПҚ-5118 сонли қарорига мувофиқ, Ангрен шаҳридаги иссиқлик тармоқлари ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича "АНГРЕН ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ" ДУКга қарашли 3/2 даҳаси ҳудудида қайта ётқизилган иссиқлик тармоқлари бетон қопқоқ ётқизилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

t.me/toshvilkommunal
#жараён

🔎Олмалиқ шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари томонидан «Бўстон» МФЙ ҳудудида жойлашган 7/1 кичик ноҳиясида жойлашган қозонхонанинг жорий ҳолати ўрганилди.

❇️ Маълумот учун, мазкур қозонхона 1995 йилда бунёд этилган бўлиб, «Мўйноқ орол» УЖМШга қарашли 5 та кўп қаватли уйларда жойлашган 460 та хонадонлар ҳамда ва 1 та МТМга иссиқлик энергияси етказиб беради.

⚡️Қозонхонада бугунги кунда ТГ-3/95 табиий газга ишловчи қозон ва заҳирада КВА-085 маркали 2 дона мазут қозонлар мавжуд. Ушбу қозонхона йилига 4200 ккал иссиқлик энергия қувватини ишлаб чиқаради.

t.me/toshvilkommunal
#ҳудудлардан_хабарлар
#жараён

🪜Чирчиқ шаҳар 2-кичик ноҳиясида жойлашган 1-сонли кўп қаватли уйга фрамуга ойналарини ўрнатиш ишлари изчиллик билан давом этмоқда.

t.me/toshvilkommunal
#жараён
#биллинг
📲Кўп қаватли уйлар аҳолиси ўртасида мажбурий бадаллар ва коммунал тўловларни электрон иловалар орқали амалга оширилишини оммалаштириш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
🔎 Чунки бунда энг аввало вақт сарфи тежалишига эришилиб, ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мутахассислари ҳамда Нурафшон шаҳар уй-жой хизмат кўрсатиш бўлими масъуллари билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳридаги 108 та кўп квартирали уйларнинг электрон маълумотларини биллинг тизимига улаш, шунингдек мажбурий бадал тўловларини биллинг тизими орқали тўланишини назорат қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

❇️ Маълумот учун, жорий йилнинг 12-май санаси 10: 00 ҳолатига кўра, биллинг тизими орқали 65 млн. сўм миқдоридаги тўловлар электрон тизимга киритилди.

t.me/toshvilkommunal
#жараён
#Паркент_тумани

❇️Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг топшириғига асосан, Паркент тумани Красногорск қўрғонида жойлашган кўп қаватли уйларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган.
Ушбу дастурга асосан, кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича 13,5млрд.лик , уйларнинг ички иссиқлик тизимини таъмирлаш бўйича 25млрд. сўм қийматидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан Паркент тумани Красногорск қўрғонида жойлашган кўп қаватли уйлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тизимли ташкил этилаяпти.

⚡️Хусусан, бошқарма ёш мутахассиси Улуғбек Фарҳодов томонидан ҳудуднинг «Восточний» кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар аҳолиси билан БСКларнинг афзаллиги хусусида суҳбат олиб борилиб, маҳалла аҳлига бу борада батафсил тушунчалар берилди.

t.me/toshvilkommunal